#Бир_севги_афсонаси
МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй
Романтик изҳор
1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...
Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.
Илк учрашув
1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.
Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.
Эсдан чиққан никоҳ
Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.
Булбул тилини тушунган Булбул
Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.
Фақат ёрига ишонган аёл
Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.
Ёлғизликнинг 16 йили
2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.
Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…
Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" журналисти
Yoshlar kundaligi

❤️🔥 ИШҚ АКС-САДОСИ: АННА ГЕРМАН ВА ЗБИГНЕВ
ХХ асрнинг 70-йилларида Ер юзида Анна Германнинг овози етиб бормаган давлат қолмаган ҳисоб. Унинг "Катюша", "Эхо любви", "Надежда" каби қўшиқлари ҳамон миллионлаб қалбларни асир қилмоқда. Одатда, машҳурлар севги бобида омадсиз бўлади. Аммо Аннада ҳаммаси бошқача кечди.
➖ Юлдузнинг болалиги
Унинг қизиқарли ва маҳзун таржимаи ҳоли бор: келиб чиқиши немис, сиёсий сабаблар билан оиласи Марказий Осиёга келиб қолган, ўзи Хоразмда туғилган, кейинчалик Польшада шуҳрат қозонган. Бир ёшида отаси жосусликда айбланиб қатл этилди. Икки йил ўтиб, укаси вафот этди. Онаси билан Польшага жойлашгунча сарсон-саргардон ҳаёт кечирди. Илк мусиқий таълимни Урганчда олди, университетда эса геология бўйича ўқиди. Аммо у ернинг эмас, юрак қатламларига кириб боришни афзал кўрди.
➖ Бахт ўзи нимадир?
Анна бўлажак турмуш ўртоғи, муҳандис Збигнев Тухольский билан Вроцлавдаги соҳилда танишиб қолганди. Улар узоқ вақт хат ёзишиб, телефонда гаплашиб, аҳён-аҳёнда учрашиб юришди. Анна қўшиқчилигини Збигневдан яшириб юрган. Биринчи марта унинг ҳузурида қўшиқ куйлаганида эса йигит тамоман мафтун бўлиб қолди. Шу кундан бошлаб Збигнев Аннани қўллаб-қувватлашга, унга ҳар томонлама ёрдам беришга аҳд қилди.
➖ Ўлимни енгган муҳаббат
1967 йил. Анна айни кучга тўлган, овозининг шираси қуюқлашиб турганда автоҳалокатга учради. Ўта оғир жароҳатлар билан 12 кун комада ётди. Аннанинг ўзи айтганидек: “Ҳаётда, афсуски, ҳамма нарса машқларсиз содир бўлади”.
Шифокорлар аёлнинг яшаб қолишига ишонмади. Аммо Аннанинг матонати ва қайлиғининг меҳнати ҳаммасини ўзгартирди. У олти ой гипсда, ҳаракатсиз ётди. Бу вақт давомида хотирасини йўқотаёзган, тилдан ҳам қолганди. Збигнев эса худди ёш болани парвариш қилгандай ҳафсала билан Аннага юришни ва гапиришни ўргатди. Хотирасини тиклаш учун қўшиқларидан фойдаланди. Шу тариқа беморимиз уч йилда оёққа турди.
Анна тузалгач, ниҳоят, 1972 йилнинг баҳорида Збигнев билан оила қурди. Икки йилдан кейин ўғилли бўлишди. Бу бола кейинроқ илм йўлидан кетиб, Польша Фанлар академиясида ишлади.
➖ Ҳаётга чексиз-чегарасиз муҳаббат
Бастакорлар унга кўпинча чуқур маъноли қўшиқларни олиб келарди. Аммо Анна уларни куйлашни хоҳламади, чунки у қайғудан қочадиган бўлиб қолганди. Ҳалокатдан кейин ҳаёт қувончларини, тириклик ва севгини тараннум қилишни мақсад қилди. Ўзи шундай деганди: “Баъзида йиғлаб туриш руҳни тозалайди... Лекин доимий эмас-да. Шунинг учун қувонч ва кулги кўпроқ бўлиши керак”.
Машҳурлик чўққисида Анна Германга суяк саратони ташхиси қўйилди. Шу кунларда Збигнев рафиқасига ғамхўрлик қилиш учун ишдан кетишга мажбур бўлди. Буни қарангки, хонанданинг сўнгги куйлаган қўшиқлари Довуд пайғамбарнинг санолари бўлиб чиқди.
1982 йил 26 август. Анна Герман 47 ёшида вафот этди. 7 ёшли ўғли ва 54 ёшли турмуш ўртоғи етим қолди.
➖ Сенсиз ўтар кунларим
Збигнев бошқа уйланмади. Ҳаётини ўғлига бағишлади. Йиллар ўтиб Збигнев Анна Герман ҳақида шундай деганди:
“Анечка ҳаммани яхши кўрарди, у оддий, самимий ва қалби қайноқ одам эди. У илоҳий китобларда ёзилган ҳикматга амал қилиб яшади: ўз яқинингни ўзинг каби сев. Ҳеч кимга ёмонлик қилмади, ҳеч кимга ҳасад қилмади, ҳеч кимдан ғазабланмади, ҳатто, арзирли сабаби бўлса ҳам”.
Анна Герман Збигневга муҳаббат берди. Ундан ҳам гўзал жавоб қайтди. Бу ишқ акс-садоси бутун дунёга Аннанинг гўзал қўшиқлари бўлиб ёйилди.
✍️ Отабек Бакиров

🌐 1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...
💤 Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.
👩❤️💋👨 Илк учрашув
1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.
Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.
💍 Эсдан чиққан никоҳ
Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.
✅ Булбул тилини тушунган Булбул
Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.
👫 Фақат ёрига ишонган аёл
Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.
😮💨 Ёлғизликнинг 16 йили
2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.
Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…
✍️ Отабек Бакиров
17 август — Муслим Магомаев (1942 - 2008) таваллуд топган кун.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси
ҚИЛИЧ ВА ҚАЛАМ: Зебуннисо садоқати, Розий жасорати
Қарқуноқдан булбул чиққанда
Аврангзеб Оламгир отаси Шоҳ Жаҳондан фарқли равишда ўта қаттиққўл, фаровонлик ва бунёдкорликка бефарқ, гап кўтара олмайдиган, қайсар ҳукмдор эди. Отасининг Тож Маҳалга сарфлаган пуллари Аврангзебга тинчлик бермас, салтанат хазинасининг чўғи камайиб қолганидан безовта эди. Оқибатда отасини асир қилиб, жигарлари жонидан кечиб тахтга чиқади.
Ана шундай бир ота хонадонида 1638 йил 15 февралда гулдай нозик Зебуннисо бегим дунёга келади. Маликанинг шажараси ҳам ота, ҳам она томондан бобурийлардан эди. Онаси Дилрасбону Гулбадан бегимнинг авлодларидан. Зебуннисо шоира, олима, санъаткор, арбоб эди. Диний ва дунёвий билимларни мукаммал ўзлаштирди. Тарих китобларида шундай ёзиларди: “Зебуннисо бегим отаси ҳукмдорлик билан қозонолмаган шуҳратни илм ва одоб билан қозонган”.
Ёндиради, куйдиради санамгина...
Гўзал боғ қўйнидаги икки ёшнинг ширир суҳбати ҳукмдор ташрифи билан узилиб қолди. Навниҳол маликанинг номуси ўртага тушди. Йигит ўзини боғ четидаги дошқозон ичига отди. Қиз ҳам ўзини панага олди. Аммо кеч бўлган эди. Келгувчилар ҳаммасини кўрганди. Ҳукмдор дошқозон устига чиқиб, ўчоққа ўт ёқишни буюрди.
Олов гуриллаб, қозон қизий бошлади. Атрофга аччиқ тутун ва куйган одам иси тарқалди. Аммо маҳбубаси пок номи учун Ошиқ бир бор бўлсин “оҳ” деб қўймади. Тишини тишига босиб чидади... ва ҳалок бўлди.
Бу йигит ёш, шўх, етук сухандон, шоир табиат вазир Оқилхон Розий, қиз эса фозила Зебуннисо бегим, ҳукмдор эса Аврангзеб Оламгир эди.
Олтин қафас ичра ...
Маҳбубининг вафоти Зебуннисога қаттиқ таъсир қилди. Шу кундан бошлаб ёлғизликни ихтиёр этди. Не‑не шаҳзодалар, амирлар, вазирлар, саркардалар қўйган совчилар юзига эшик ёпди, ишқий номаларни ўтга солди. Устига оқ либос кийиб ўзини илму урфонга, адабиётга бағишлади. Унинг ягона безаги марварид шодаси эди. Отаси ва жигарларига ҳақни айтишдан қайтмайдиган малика 20 йиллик умрини Салимгарҳ қалъасида ўтказди.
Аёллар ичида биринчилардан бўлиб, Қуръонга тафсир ёзди, ғазалларидан девон тузди, Мирзо Абдулқодир Бедилнинг қизига мураббиялик қилди. Саройида ўнга яқин фан бўйича китоблар ёздириб, кўчиртиришга ҳомийлик қилди.
Ошиқларга ўлим йўқ
1702 йил, май. Бобурийлар чаманининг мунглиғ куйли булбули, муҳаббат мулкининг садоқатли маликаси, мискинлар ҳомийси, ҳақиқат жарчиси ва иффат денгизининг тоза инжуси Зебуннисо бегим 63 ёшида, етти кунлик хасталикдан сўнг вафот этди. Тугади.
Йўқ, нега тугайди? Аслида ҳаммаси энди бошланганди. Ахир ошиқларга ўлим йўқ. Қилич ва қалам соҳибларининг ҳижрони абадий висол билан ниҳоясига етди.
Шоҳ қизи бўлсам-да, қилдим фақр йўлин ихтиёр,
Бас менга бу зебу зийнат ким, отим Зебуннисо...
Отабек Бакиров,
"Ёшлaр кундалиги" мухбири
💬 Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube

❤️🔥 РАСУЛ ВА ФОТИМА: “ОШИҚЛАРИНГ САРДОРИ МЕНМАН”
“Бундай севги фақат китобларда, киноларда бўлади”, – деди ушбу ҳикояни ҳамкасбларимга айтиб берганимда. Келинг, гўзал тарих билан сизни ҳам таништирай. Ўзингиз баҳо беринг: бу севги тарихи ростми ёки ёлғон?
➖ Уни Расул дер эдилар...
1923 йилнинг 8 сентябрида Доғистон Республикасининг Цада овулида ўғил туғилади. Бу болакай кейинчалик Доғистон миқёсидаги шоирдан дунё миқёсидаги шоир ва арбобга айланди. Қатор шеърий китоблари бутунжаҳон адабиёт мухлислари муҳаббатига сазовор бўлди. “Менинг Доғистоним” китоби эса кам сонли авар миллати ва тоғлар қуршовидаги Доғистон ўлкасини оламга машҳур қилиб юборди. Шоир олмаган мукофот қолмаган ҳисоб. Уни Ер юзининг барча нуқтасида танишган ва ўқишган. “ХХ асрнинг энг яхши шоири” дея эътироф этилган бу одам Расул Ҳамзатовдир.
➖ “Қизингизга бир умр бепул қараб туришга розиман...”
Тоғликларда бир одат бор эди: оналар чақалоқларини ўйнатиб туриши учун пул ва ширинликлар эвазига қўшни-қариндош болаларни ёлларди. 7-8 ёшли Расул ҳам бешикдаги Фотимага тез-тез қўриқчилик қиларди. Кейинроқ болалар катта бўлди. Расул ўқишга кетди, қиз ҳам илм йўлини танлади. Москвадан қайтган навқирон йигитнинг ишқи қўшни қизга тушди. Гўзал, нозик, кўзида фаросат, сўзида маъно мужассам қиз ўша, Расул бешигини тебратган Фотима эди. Қиз ҳам розилик билдиради. Икки ўртада тўй-томоша бўлди. Айтишларича, Расул Ҳамзатов қайнонасига ҳазил аралаш шундай деган экан: “Қизингизга бир умр бепул қараб турсам, нима дейсиз?”
➖ Юксак юлдузлар
Ҳамзатов уйлангунича ҳам яхши шоир эди. Аммо муҳаббат ва оила уни буюк шоирга айлантирди. Ишқ ҳақидаги оташин сатрлар айнан Фотиманинг шарофати билан қоғозга тушди ва дунёнинг тўрт томонига учди. Шон-шуҳрат, амал, бойлик бир томон, тинимсиз ва узлуксиз ижод бир томон бўлиб Расулни кучли босимда ушлаб турарди. Бахтига аёли ўта сабрли ва ақлли бўлиб чиқди. Фотима бутун уй-рўзғор юкини нозик елкасига олди. Расулдай буюк шахсни маиший масалаларга ўралашиб қолишини истамади. Эри бурч ва вазифа орқасидан кўп ҳам уйда бўлолмасди. Аммо она сифатида болаларини отасига юксак муҳаббат билан тарбиялади. Улар ҳам жамиятда ўз ўрнини топди, ҳурмат қозонди.
Расул уйда бўлмаса ҳам ҳар доим уни йўқловчи меҳмонлари остонада ҳозиру нозир эди. Фотима шоирни излаб келган оддий чўпондан тортиб олий мартабали арбобгача эшик очиб, дастурхон ёзар, очиқ юз ва ширин сўзлик билан сийларди. Ўз навбатида Расул Ҳамзатов аёлининг меҳри ва меҳнатини қадрига етарди. Ҳар доим муҳаббати ва миннатдорчилигини турли шаклларда изҳор қилиб борган.
Катта қалб соҳибаси ўзининг фаолиятини ҳам унутмади. Фотима Ҳамзатова филология фанлари номзоди , санъатшунос бўлган. Махачқалъада деярли нолдан санъат музейини очиб, фаолиятини йўлга қўйган.
Астрономияда “қўшалоқ юлдузлар” деган атама бор. Бу тортишиш майдони таъсирида бир-бирининг атрофида айланадиган икки мустақил юлдузга нисбатан ишлатилади. Одатда, бундай юлдузларнинг ҳажми ва ёрқинлиги бир хил бўлади. Расул ва Фотима ҳам ана шундай Муҳаббат фазосининг юксак юлдузлари эди.
➖ “Севгили ёрдан айрилдим...”
Янги аср остонасида Фотима боқий дунёга сафар қилди. Ярим асрдан кўпроқ бирга яшаган жуфтидан айрилган Шоир қаттиқ тушкунликка тушди. Ҳатто, бир йилча аёлининг хонасига киришга юраги дов бермай юрди.
Фотима фақат рафиқа эмас, шоирнинг олий ҳаками эди. Бутун дунё севиб ўқийдиган шеърларнинг биринчи ўқувчиси шу аёл бўлиб, муаллифга ўз фикрларини айтарди. Ҳа, Ҳамзатовдай шоир ижодига баҳо бера оладиган салоҳияти бор эди унинг. Ўзи шеър ёзмаса ҳам қалбан ШОИР эди Фотима. Расул Ҳамзатов маҳбубасидан кейин бор-йўғи уч йил яшади. Чунки барча нарсаси бекаму кўст бўлган Шоирга қалбининг эгасисиз ҳаёт қиймати қолмаганди.
Расул Ҳамзатовнинг ишқий шеърлари ана шундай қайноқ муҳаббат тафтидан яралган. Улардан бирини эса буюк ҳофиз Шерали Жўраев маромига етказиб ижро қилган. Ўша қўшиқ шундай бошланади:
Булбуллар ичинда тинмас забонман,
Ҳамон ёнингдаман, танангда жонман.
Агар ошиқларинг ўн мингта бўлса
Билгилки аларнинг сардори менман.
Отабек Бакиров,
“Ёшлар кундалиги” журналисти

👩❤️💋👨 АБДУЛЛА ҚАҲҲОР ВА КИБРИЁХОНИМ: ИЖОДУ ҲАЁТДА ҲАМНАФАС
➖ Афсона қаҳрамонлари
Абдулла Қаҳҳор. 1907 йил 17 сентябрь куни Қўқон шаҳрида туғилган болакай 60 йил ўтиб “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” даражасига эришди. Илк шеъри 17 ёшида “Муштум” журналида босилди. Биринчи ҳикояси 22 ёшида “Бошсиз одам” номи билан эълон қилинди. 28 ёшида эса “Сароб” романи билан адабиёт бўстонига чуқур илдиз отди. Адиб ўзбек ҳикоячилигини янги босқичга кўтара олди. “Анор”, “Ўғри”, “Минг бир жон”, “Майиз емаган хотин”, “Даҳшат” каби ҳикоялари машҳур.
Кибриё Қаҳҳорова. 1914 йил 14 апрелда Самарқандда туғилган. Отаси Лутфулло Махсум қизини ўқимишли бўлиши учун астойдил жон куйдирди. “Мулло Кибриё” 1930 йилда олти ойлик саводсизликни битириш курсини икки ойда битириб, ўқитувчилик қила бошлайди. Араб ва форс тилларини мукаммал ўрганади. Нашриётда муҳаррир, адабиёт бўлими мудираси вазифасига тайинланади. Ленинград университети шарқшунослик факультетида ўқийди. Кейинчалик қатор масъул лавозимларда ишлаган.
➖ Илк учрашув
1943 йили Абдулла ва Кибриё илк бор театрда учрашади. Янги спектакль иккаласининг ҳаётида ҳам янги даврни бошлаб берди. Аллақачон машҳур бўлган ёзувчи ҳарбий газетада ишловчи лейтенант формасидаги аёлга маҳлиё бўлиб қолади. Зиёлиларга хос суҳбатлар ва бир нечта “тасодифий” учрашувлардан кейин Абдулла Қаҳҳор ўзи узоқ вақтдан бери излаб юрган одамни топганига амин бўлди. Тез орада янги оила қурилди.
➖ Чорак аср ҳамнафас
Абдулла Қаҳҳор ўзига етганча қайсар, чўрткесар ва интизомли одам эди. Бунинг устига ижодкорларга хос инжиқлик ҳам бор. Бунга тоқат қилиш учун аёлдан катта сабр-бардош талаб қилинарди.
Абдулла Қаҳҳордан бутун ўзбек адабиёти вакиллари қалтираб турарди. Ана шундай бир арбобнинг рафиқаси бўлиш ҳам осон эмасди. Шунга яраша, адиб ҳам аёлини қадрлаган. У Кибриёсиз тура олмас, сал кўрмаса соғиниб қоларди.
Кибриёхоним фақат турмуш ўртоқ эмас, котиба, таржимон, муҳаррир ва маслаҳатчи бўла олди. Айниқса, жаҳон адабиёти дурдонаси бўлмиш Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” эпопеясининг Қаҳҳорлар оиласи томонидан таржима қилингани унутилмас воқеа ҳисобланади. Эпопеянинг 1-китобини Абдулла Қаҳҳор, 2-3-китобларни эр-хотин биргаликда таржима қилишди. 4-китоб эса Абдулла Қаҳҳор вафотидан сўнг Кибриёхоним томонидан таржима қилинди ва хайрли иш ниҳоясига етказилди.
Қаҳҳорнинг юлдузли онларида ҳам, бошига қора булут соя солганда ҳам рафиқаси ундан айрилмади. Фақат...ўлимга чора йўқ экан. Абдулла Қаҳҳор 61 ёшида оламдан ўтди. Кибриёхоним эса турмуш ўртоғининг адабий меросини асраб-авайлади. Дўрмондаги ҳовлисининг чироғини ёқди. Муҳаббат ва садоқат ҳақида достондай ўқиладиган “Чорак аср ҳамнафас” китобини ёзди. Кибриё Қаҳҳорова 1996 йил 26 сентябрда саксон икки ёшида оламдан ўтган.
➖ Уйида бахти борлар...
Қаҳҳорлар оиласи таниқли шахслардан иборат бўлса-да, охир-оқибат оддий эр-хотин эди. Уларда ҳам оилавий можаролар бўлиб турар, аммо хафагарчилик дока рўмол қуришига ҳам етиб бормасди. Гоҳ эр, гоҳ аёл паст келиб ўртага совуқчилик туширмасди.
Масалан, бир куни Абдулла Каҳҳор овқатланиб ўтирганида Кибриёхоним чой узатади. Кутилмаганда чойнакнинг қопқоғи шарақлаб пиёлага тушиб кетади. Тўқимтабиатроқ одам балки сўкиб берарди. Аммо адиб ноқулай вазиятни ҳазилга буради: “Хайрият, чойнакнинг қопқоғини чайиб ичадиган кунларга ҳам етиб келдик!”
Буни қарангки, Абдулла Қаҳҳордан ҳаётда ҳам, ижоддан ҳам мақтов олиш қийин бўлган экан. Бир куни меҳмондорчиликдан қайтишда Кибриёхоним гап бошлайди:
— Мантидан негадир емадингиз, нима, ёқмадими?
— Ха, “покришка”си қалин экан, томоғимдан ўтмади. Барибир ўзингиз дуруст экансиз.
— Вой, сиз ҳам мақташни билар экансиз-ку!
— Одам бозорга олиб чиқадиган нарсасини мақтайди. Хотин ўзимники, нима учун мен уни мақташим керак?
Қаҳҳорлар оиласининг севгиси ХХ аср тарихида Зулфия ва Ҳамид Олимжон, Ойбек ва Зарифа, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Одил Ёқубов ва Марям каби ёрқин из бўлиб қолди.
✍️ Раъно Саъдуллаева тайёрлади