Yoshlar kundaligi | Rasmiy
82K subscribers
12.1K photos
7.06K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Эътироф

ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК МУРАББИЙНИ ТАҚДИРЛАДИ

Садир Жапаров қирғизистонлик боксчи Мунарбекка секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга шахсан миннатдорчилик билдириб, автомобиль совға қилди.

Муносиб тақдирлаш-а, нима дедингиз?

Yoshlar kundaligi
#Диққат

Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади — Шавкат Мирзиёев


📣 Президентнинг таъкидлашича, камбағалликни қисқартириш бўйича кейинги йиллар учун жуда катта "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури тайёрланмоқда. Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистоннинг навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади.

Иқтисодий комплекс раҳбари Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқишга, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига директори Мансурбек Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тарихга_назар

НОБЕЛЬ МУКОФОТИ ОЛМАГАН МЕНДЕЛЕЕВ: ОМАДСИЗЛИКМИ Ё ҚАСОС?

Зиёли, илмли қатлам жамиятнинг етакчилари ҳисобланади. Лекин аксарият мамлакатларда бундай инсонлар етарлича қадрланмайди. Биргина кимёгарлар отаси дея эътироф этиладиган Дмитрий Менделеев ҳаётига назар солсак, жамиятдаги зиддиятлар, ноҳақликлар уни ҳам четлаб ўтмаганига гувоҳ бўламиз.

XIX асрнинг энг катта кашфиётларидан бири бўлган кимёвий элементлар даврий жадвали асосчиси Дмитрий Менделеев уч марта Нобел мукофотига номзодлик қилган бўлса-да, ҳар гал уни олиш насиб этмаган. Менделеевга нега Нобель мукофоти берилмаган? Тарихга назар ташлаймиз.

Улоқ Байерда кетди...

1905 йил. Қисқа рўйхатдаги аризачилар орасида Менделеевдан ташқари кимёгарлар Анри Моиссан ва Адольф Байер ҳам бор эди. Байер беш йил давомида Нобел мукофотига номзодлик қиларди. Рўйхатда унинг исми-шарифи биринчи ёзилганди, бу унга устунлик берилишини англатарди. Шундай бўлди ҳам, комиссия Байерни органик бўёқлар ва гидроароматик бирикмалар бўйича иши учун тақдирлашга қарор қилди. Икки кимёгар – Анри Моиссан ва Дмитрий Менделеевнинг номзоди кейинги йилга қолдирилди.

Аррениуснинг қасоси

1906 йил. Менделеев бу йилги рўйхатда биринчи ўринда турарди. Гўёки ҳамма нарса унинг Нобель мукофотини олишига қаратилган эди. Ҳатто кимё бўйича Нобел қўмитаси раиси Свен Отто Петерсон ҳам олимнинг ишини энг самарали илмий ғоя деб баҳолаб, номзодини қўллаб-қувватлаганди. Нобел қўмитаси кўпчилик овоз билан Дмитрий Ивановични мукофотга тавсия қилди, энди фақат Швеция Қироллик Фанлар Академиясининг розилигини олиш қолган эди. Ўша даврда бу шунчаки расмиятчилик эди. Академия одатда Нобел қўмитаси томонидан тавсия этилган номзодларни эътирозсиз маъқулларди, лекин Менделеевга келганда ... Омад яна ундан юз ўгирди. Академия ўзига ўхшамаган ҳолда номзодни рад этди ва мукофотни фторни ажратиб олган ҳамда электр печини ихтиро қилган Анри Моиссанга раво кўрди.

Швеция Қироллик академиясини Менделеев номзодини рад этишга мажбур қилган 3 сабаб

1. Нобель сулоласининг Менделеевга нисбатан шахсий гина-кудрати бор эди. Чунки у эксперт комиссияси раҳбари сифатида Нобель оиласининг Россиядаги нефть монополиясига сезиларли тўсқинлик қилган ва бу компанияга яхшигина зарар келтирган.

2. Менделеев ҳукуматдаги кўпчиликка ёқмасди, у мағрур ва ҳақиқатгўй инсон бўлиб, ўз фикрини очиқ айтишдан чўчимасди. Эҳтимол, Қироллик академияси Россия расмийларининг олимга қандай муносабатда бўлганини билиб, мукофотни топширишни кечиктиришга қарор қилгандир. Ахир ўзиники қадрламаганни бошқалар эъзозлармиди?

3. Электролитик диссоциация назарияси бўйича швециялик кимёгар олим Аррениус билан тўқнашув Менделеевга қимматга тушди. Аррениус Швеция Қироллик Фанлар академиясида салмоқли овоз ва тарафдорларга эга инсон эди. Менделеевга мукофот бериш масаласи кун тартибига қўйилганда натижа қуйидагича бўлди: Менделеевга тўртта, Моиссанга бешта овоз. Шундай қилиб, битта овоз ҳамма нарсани ҳал қилди. Бу Аррениуснинг буюк олимдан қасоси эди,

Тақдир азоби ёхуд учинчи омадсизлик

1907 йил. Мукофот олимга бу сафар ёши туфайли насиб этмади. Ўша пайтда Менделеев 72 ёшда эди ва у Қироллик академиясининг ўша пайтдаги президенти П.Класон айтганидек, ўз мукофотини илм-фан манфаати йўлида ишлатишга улгурмаслиги мумкин эди. Шунинг учун ҳам ёш номзод Эдуард Бухнерга устунлик берилди.

Дмитрий Менделеев 1907 йилда пневмониядан вафот этди. Олимга хайрихоҳларнинг охирги умиди ҳам сўнди, чунки мукофот фақат тирик олимларга бериларди.

Малоҳат Каримова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
⚡️Хушхабар: Яхши ўқиган талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади

Олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маьлум қилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Тошкент вилояти прокурори янги лавозимга тайинланди

Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади. Козим Тўлаганов ушбу лавозимдан озод этилди.

Yoshlar kundaligi
#Шахмат

Шахматчиларимиз олимпиадани ғалаба билан бошлашди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-тури Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди (Натижалар суратда👆)

Олға, Ўзбекистон!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿 Билим учун 5,5 миллион тенге: Дунёнинг ТОП-7 нуфузли олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган 26 нафар қозоғистонлик мактаб ўқувчиси мукофотланди Baq.kz.

🇰🇬Инсон қадри учун: Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида “Қора-Сув” назорат-ўтказиш пункти очилди. Улар кунига 5 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятига эга 24.kg.

🇹🇯 Инсонпарварлик ёрдами: Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Нуробод туманида табиий офатдан жабр кўрган 22 та оилага янги уй калитини топширди — AsiaPlus.

🇹🇲 Иш "отмен", ҳамма пахтага: Туркманистонда пахта нархи кўтарилди, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари одам ёллагандан кўра, ўзлари пахта теримига чиқишни афзал кўришмоқда — Хроника Туркменистана.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун

😂 Олмалиқлик "Дамас"чи акалар учун махсус)

🚐 "Дамас"и бор танишларга жўнатиб қўйинг!

Yoshlar kundaligi
#Назар

⚡️🌎ТАЛОФАТЛАР ТАРИХИ: НЕГА ТЎФОНЛАРГА АЁЛЛАР НОМИ БЕРИЛГАН?

Ҳар гал қаердадир тўфон содир бўлгани ҳақида ўқирканмиз, албатта, унинг номига кўзимиз тушади: «Яги» тўфони, «Изабелл» тўфони, «Ҳарви» тўфони... Тўфонларга нега асосан аёллар исми қўйилади? Сўнгги йилларда содир бўлган энг йирик тўфонларни биласизми? Қуйида шулар ҳақида.

Номланиш тарихи

Йирик тўфонларни номлаш ХХ асрнинг бошларига бориб тақалади. Илк бор тўфонларни австралиялик Клемент Рагг номлай бошлаган.

Рагг тўфонларни табиат ҳодисаларини ўрганиш учун маблағ ажратишда жонбозлик кўрсатган парламент аъзолари номлари билан атаган.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида америкалик ҳарбийлар Кариб ҳавзасида содир бўлган тўфонларга турмуш ўртоқлари ёки оналарининг исмларини қўйишган.

1950 йилдан бошлаб эса тўфонларга ҳарбий алифбо фонетикаси асосида ном бериш тизими жорий этилади. 1953 йилда тўфонларга яна аёллар исмини қўйиш тартибига қайтилади. Эркакларнинг фикрича, аёллар тўфонга ўхшашади ва ҳеч нарса ғазабланган аёл каби бузғунчи кучга эга эмас.

😀Сўнгги йиллардаги энг йирик тўфонлар

«Ҳайян» тўфони

Тўфон 2013 йил 3 ноябрь куни Тинч океанида шаклланади ва асосан Филиппин, қисман Хитой ҳамда Вьетнамга зарар етказади. БМТ маълумотига кўра, 8 кун давом этган тўфон туфайли 11 миллион одам жабрланади. Етказилган зарар 3 млрд. доллар ҳисобланган.

«Ҳарви» тўфони

«Ҳарви» АҚШ тарихида юз берган энг йирик табиий офатлардан бири бўлиб, 2017 йил 17 август куни Кариб ҳавзасида шаклланган ва 2 сентябрда тўхтаган. Натижада 107 киши ҳаётдан кўз юмган, мамлакат иқтисодига 125 млрд. доллар зарар етказилган.

«Айк» тўфони

2008 йил 1 сентябрь куни Атлантика океанининг Африка қитъаси ғарбий қисмига яқин ҳудуддан бошланган офат 214 кишини ҳаётдан олиб кетади ва АҚШга 38 миллиард доллар зарар келтиради.

«Наргиз» тўфони

2008 йил 27 апрель. Ҳинд океани шимолидаги Бенгал қўлтиғида шаклланган тўфон 5 кун давом этади. Табиий офат туфайли қарийб 100 000 одам ҳалок бўлади, 56 000 киши бедарак йўқолади. Юз минглаб оила бошпанасидан айрилади. Умумий ҳисобда 2,4 млн. одам жабрланади.

«Катрина» тўфони

«Катрина» тўфони 2005 йил 23 августда Кариб ҳавзасида, Багам ороллари яқинида шаклланади. 30 август куни сўнади. Оқибатда 1 836 киши ҳалок бўлади. 700 минг одам уй-жойсиз қолади. Умумий ҳисобда «Катрина» АҚШга 125 млрд. доллар миқдорида зарар етказади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM