Yoshlar kundaligi | Rasmiy
99.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ёшлармарказиданхабарқиламиз

ҚАРЗ СЕНИКИМИ Ё МЕНИКИМИ?

Ёшлар - эртанинг эгалари. Бунинг исботи тариқасида бугун бунёдкорлик марказига айланган Нурафшон шаҳрида ҳам биринчилардан Ёшлар иттифоқи, ҳозирда Ёшлар маркази деб номланаётган кўркам, муҳташам иншоот қурилди. Ҳозирги кунда марказда 10 дан ортиқ ёшлар тўгараклари ишлаб турибди. Вилоятга келган меҳмон борки, марказга қўниб ўтади. Ҳамма ҳавас қилади рости. Бироқ ...

Марказ барча қурилишлардаги каби жузъий камчиликлардан мустасно эмас. Аниқроқ айтсак, электр масаласи чатоқ. Тез-тез ўчаверади. Айни дамда ҳам марказда шу "қўшиқ янграмоқда".😉

Сабабини ҳозир ёшлар ҳам англаб етди шекилли. Бироз ортга назар солсак. 2021 йил январига қадар бино Ёшлар иттифоқи тасарруфида бўлган. Февраль ойидан Ёшлар ишлари агентлигига ўтган. Шу ўтиш жараёнида ишлатилган электрдан қарздорлик мавжудлиги маълум бўлган.

Ёшлар иттифоқи бино бу даврда ҳукуматнинг тегишли қарори билан Агентликка ўтган деса, агентлик февралдан қабул қилганини таъкидламоқда. Электросетга эса фарқи йўқ, қарздорлик бартараф қилинса бас. Свет эса айбсиз айбдор - узиб қўйилаверади, ўчиб қолаверади...

Муаммо ечимини ким топади? Жавоб жумбоқ. Мавҳум. Қийин-қийин, коммуникация тизими тўлиқ электрга боғлиқ бўлган бинода ишлаётганлару свет ўчганда чала ёруғ хонада совуқдан жунжикибгина машғулот ўтаётган болажонларга қийин.

Муаммо ҳал бўладими ё шу тарзда давом этаверадими, билмадик. Нима бўлгандаям, вилоят ёшларига тиргакликни бўйнига олган сектор раҳбарларидан умидимиз катта. Кузатамиз...

@yoshlar_kundaligi_rasmiy