#Биласизми
ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ: ҚАЧОН, ҚАЕРДА, НИМА УЧУН?
💠 Олимпия ўйинларини тугатган Париж энди 28 августдан 8 сентябргача Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Хўш, паралимпия ўйинлари ҳақида нималарни биласиз?
➖ Паралимпия ўзи нима?
Имконияти чекланган одамлар учун кураш майдони берадиган энг нуфузли халқаро спорт мусобақаси. Паралимпия ўйинларининг прототипига айланган илк мусобақа 1948 йилда “Сток Мандевил ногиронлар аравачаси ўйинлари”, деб номланган ва унда 130 нафар спортчи қатнашган.
➖ Нечта спорт тури киритилган?
2020 йил ҳолатига кўра, Ёзги Паралимпия ўйинлари 22 та спорт тури ва 539 та медал, Қишки Паралимпия ўйинлари эса 5 та спорт тури ва 80 га яқин мусобақани ўз ичига олади.
➖ Ўзбекистон ва Ёзги Паралимпия
Ўзбекистон вакиллари илк бора 2004 йилда Афинада ўтказилган Паралимпия ўйинларида иштирок этган. Биринчи медал кумуш бўлиб, 2012 йил Лондонда ўтказилган Паралимпиадада дзюдочи Шариф Халилов томонидан қўлга киритилган.
Энг ёрқин натижа эса 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида қайд этилган. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 32 спортчи жами 31 та медални қўлга киритган.
➖ Париж-2024
Бу гал Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 9 та спорт турида 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритди.
Мусобақанинг илк кунида кумуш (Зиёдахон Исоқова – таэквондо) ва бронза (Муслима Одилова – сузиш) медалини қўлга киритдик. Иккинчи куни 19 нафар вакилимиз спортнинг 6 та тури бўйича иштирокини бошлайди.
Yoshlar kundaligi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Марказий Осиёда талабалар қанча стипендия олади?
Марказий Осиё давлатларининг талабалари орасида энг юқори стипендия Қозоғистонда, энг пасти эса Қирғизистон Республикасида қайд этилган.
➖ 🇰🇿 Қозоғистон
Талабалар ўз мутахассислигига қараб стипендия олишади.
➖ 💸 Педагогика ва тиббиёт йўналишлари талабаларига 67 200 тенге (145 АҚШ доллари) миқдорида стипендия тўланади.
➖ 💸 Техник ва касбий йўналишдаги талабалар 32 681 тенге (70 АҚШ доллар) миқдорида стипендия билан таъминланади .
➖ 💸 Қолган талабалар 41 898 тенге (90 доллар) миқдорида стипендия олишади.
➖ 🇺🇿 Ўзбекистон
Стипендияларнинг уч тури мавжуд: президентлик, асосий ва индивидуал стипендия олишлари мумкин.
➖ 💸 Президент стипендияси миқдори қарийб 1,5 миллион сўм (117 АҚШ доллар) ташкил этади.
➖ 💸 Семестрни аъло баҳоларга якунлаган талабаларга 621 минг сўм(49 АҚШ доллар) стипендия берилади.
➖ 💸 Талабаларга тўланадиган базавий стипендия миқдори – 517 880 сўм (41 АҚШ доллар);
➖ 💸 Ибн Сино, Алишер Навоий, Улуғбек, Бобур, Ислом Каримов каби таниқли шахсларга индивидуал стипендиялар ажратилади. Уларнинг миқдори қарийб 1,5 миллион сўмни (117 АҚШ долллар) ташкил этади , бу стипендиялар танлов асосида берилади.
➖ 🇹🇯 Тожикистон
Стипендияларнинг тўрт тури мавжуд.
Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, талабалар тўрт турдаги: юқори, ўртача ва қониқарли, шунингдек, президентлик стипендиялари олади.
➖ 💸 Президент стипендиясининг миқдори 1130 сомоний (103 АҚШ доллар).
➖ 💸 Семестрни аъло баҳолар билан якунлаган талабаларга бериладиган стипендия 448 сомоний (41 АҚШ доллар).
➖ 💸 Ўртача стипендия семестрни яхши ва аъло баҳолар билан якунлаган талабаларга берилади - 324 сомоний (29 АҚШ доллар).
➖ 💸 Семестр давомида 20% гача қониқарли баҳо олган талабалар 120 сомоний (11 АҚШ доллар) ҳисобида стипендия олади.
➖ 🇰🇬 Қирғизистон
Стипендиялар миқдори кам. Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги қарорига кўра:
➖ 💸 Аълочи талабаларга 1600 сом (18 АҚШ доллар) миқдорида стипендиялар ажратилади .
Шу билан бирга, бироз бошқачароқ тизим мавжуд.
➖ 💸 1-курс талабалари учун 1000 сом (11 АҚШ доллар):
➖ 💸 2-курс талабалари учун 2000 сом (22 АҚШ доллар):
➖ 💸 3-курс талабалари учун 3000 сом (33 АҚШ доллар):
➖ 💸 4-курс талабаларига эса 4000 сом (44 АҚШ доллар) миқдорида стипендия берилади.
➖ 💸 Президент стипендияси йилига бир марта тўланади. Унинг миқдори 50 000 сомни (566 АҚШ доллар) ташкил этади.
➖ 🇹🇲 Туркманистон
➖ 💸 Олий ўқув юртларининг талабаларига бериладиган стипендия 2023 йилга келиб 1200 манатни (67 АҚШ доллар) ташкил этади.
Стипендияларнинг бошқа турлари йўқ.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
Марказий Осиёда талабалар қанча стипендия олади?
Марказий Осиё давлатларининг талабалари орасида энг юқори стипендия Қозоғистонда, энг пасти эса Қирғизистон Республикасида қайд этилган.
Талабалар ўз мутахассислигига қараб стипендия олишади.
Стипендияларнинг уч тури мавжуд: президентлик, асосий ва индивидуал стипендия олишлари мумкин.
Стипендияларнинг тўрт тури мавжуд.
Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, талабалар тўрт турдаги: юқори, ўртача ва қониқарли, шунингдек, президентлик стипендиялари олади.
Стипендиялар миқдори кам. Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги қарорига кўра:
Шу билан бирга, бироз бошқачароқ тизим мавжуд.
Стипендияларнинг бошқа турлари йўқ.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
БУТУНЖАҲОН КЎЧМАНЧИЛАР ЎЙИНЛАРИ: ҚАЧОН, ҚАЕРДА, НИМА УЧУН?
💠 8 сентябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида “V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари” бошланди. Хўш, бу ўйин ҳақида нималарни биласиз?
➖ Жаҳонни ром этган қирғиз бренди
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистоннинг халқаро масштабдаги проекти бўлиб, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Шунингдек, Евросиё халқларининг анъанавий кўчманчи спорт турлари ва маданий меросини сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган ноёб спорт ва маданий халқаро тадбир ҳисобланади. Лойиҳа муаллифи ва бошқарувчиси - Халқаро туячилик ташкилотининг биринчи вице-президенти Асхат Акибоевдир.
Бутунжаҳон кўчманчилар чемпионати биринчи марта 2014 йил сентябрда Қирғизистоннинг Чўпонота шаҳрида ўтказилган. Жараёнда 19 давлатдан 583 нафар спортчи 10 та спорт тури беллашган. Мусобақаларга 2016, 2018 йилларда Қирғизистон, 2022 йилда Туркия мезбонлик қилган.
➖ Нечта спорт тури киритилган?
Бу галги мусобақалар 21 спорт тури бўйича бўлиб ўтади. Унда 89 та мамлакатдан 2 800 нафарга яқин спортчи 97 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради. Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг умумий мукофот жамғармаси 253 млн. тенгени (526,4 минг доллар) ташкил этади.
➖ Ўзбекистон ва Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари
Ўзбекистон мазкур чемпионатда 2014 йилдан бошлаб фаол иштирок этиб келади. Жамоамиз вакиллари 50 дан ортиқ медални қўлга киритган.
2026 йилда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади.

#биласизми
Нодавлат олийгоҳ талабаларига ҳам ижара пули қоплаб бериладими?
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021-йилдаги 605-сонли қарорида — давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини белгиланган мезонлар асосида Давлат буджети ҳисобидан қоплаб бериш кўзда тутилган.
📃 Қарорда нодавлат (хусусий) олийгоҳ талабалари учун ижара пулини қоплаб бериш бўйича ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Демак, ушбу қоплаб бериш фақатгина давлат ОТМларининг кундузги таълим шакли талабалари учун амал қилади.
Yoshlar kundaligi
Нодавлат олийгоҳ талабаларига ҳам ижара пули қоплаб бериладими?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
МДҲДА КЎП ФАРЗАНДЛИ ОИЛАЛАР ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАРГА ЭГА?
"Ёшлар кундалиги" МДҲда кўп болали оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишига қизиқди.
➖ 🇦🇿 Озарбайжон
Фарзанд 5 нафардан кўп бўлса, давлат ҳар бир бола учун 105 манат тўлайди. Уларнинг фарзандлари бепул тиббий хизматдан фойдаланиши ва ҳукумат ёрдамида тадбиркорликни йўлга қўйишлари мумкин.
➖ 🇦🇲 Арманистон
Уч фарзандли оилалар кўп фарзандли ҳисобланади. Учинчи ва ҳар бир кейинги бола учун давлат болалар олти ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 1 миллион 300 минг сўмдан тўлайди. Оила фарзандлари ОТМларга ўқишга киришида қўшимча имтиёзларга эга. Қолаверса, бундай оилалар учун давлат томонидан бепул саёҳатлар йўлга қўйилган.
➖ 🇧🇾 Беларус
Уч ёки ундан ортиқ болали оилалар катта ҳисобланади. Учинчи ва ундан кейинги болалар туғилганда 791 888 рус рублини олади. Оилалар уй-жой қурилиши учун давлат ёрдамига ишонишлари мумкин. Улар учун имтиёзли кредитлар ҳам мавжуд. Қолаверса, кўп болали оилаларнинг болалари мактабда бепул овқатланиш ҳуқуқига эга.
➖ 🇰🇿 Қозоғистон
Қозоғистонда тўрт ва ундан ортиқ болали оилалар катта оила ҳисобланади. Уларга ойлик нафақа тўланади. 6 миллион сўм ҳисобида суюнчи пули ва уй-жой олишлари учун давлат томонидан қўшимча маблағ берилади.
➖ 🇺🇿 Ўзбекистонда-чи?
18 ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оила кўп фарзандли ҳисобланади. Улар замонавий ягона мактаб формаси ва асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминланади. Шунингдек, республика газета ва журналларига обуна бўлиши, оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин.

🌎 ОИИБ: ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА УЧУН?
🇺🇿 Айни дамда Самарқанд шаҳрида ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
➖ Бу қандай ташкилот?
🏦 ОИИБ - Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бўлиб, 2016 йил январь ойида Пекинда фаолиятини бошлаган.
➖ Мақсади
🍀 ОИИБ барқарор, экологик тоза ва технологик инфратузилмани молиялаштириш орқали Осиёда ва ундан ташқарида инсонларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини ошириш билан шуғулланади.
➖ Иштирокчилар
🗺 ОИИБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида 100 дан ортиқ мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан 2 мингга яқин иштирокчи қатнашади.
➖ ОИИБ ва Ўзбекистон
🇺🇿 Ўзбекистон бу банкка 2016 йилда аъзо бўлган. Шундан буён ОИИБ томонидан Ўзбекистондаги 13 та лойиҳага, жумладан яшил энергия, чиқиндиларни бошқариш, канализация ва барқарор молиялаштириш бўйича умумий қиймати 3,1 млрд. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритилган. Сўнгги йилларда мамлакат банкнинг энг йирик бенефициарларидан бирига айланди.
Yoshlar kundaligi
🌎 ОИИБ: ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА УЧУН?
🏦 ОИИБ - Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бўлиб, 2016 йил январь ойида Пекинда фаолиятини бошлаган.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Ўзбекистонда атом ядроси портлатилганми?
🌐 Шу йилнинг 1 сентябрь куни Бойсун тумани Кофрун қишлоғи яқинидаги М-25 газ конида ер ости портлаши рўй бериб, катта босимда таркибида олтингугурт бўлган газ фаввораси отилиб чиққан эди. У тез кунларда ёпилди. Аммо 17 сентябрь куни ундан қайта газ сизиб чиқа бошлади.
❕ Бунақа ҳолат юртимизда аввал ҳам кузатилганми? Тарихга назар ташлаймиз.
➖ 1963 йил 1 декабрь. Ўзбекистон ССР Бухоро областининг Ўрта-Булоқ газ конида авария содир бўлади. Бурғулаш ишларидаги техник хатолик туфайли газ ўз манбасидан ташқарига отилиб чиқа бошлайди. Мутахассислар катта ҳажмдаги газнинг фожиали таъсирининг олдини олиш мақсадида барча усуллардан фойдаланиб кўришади, аммо фойдаси бўлмайди.
📎 Юқори босим билан отилиб чиқаётган газ кучли алангага айланади ва 3 йил давомида ёниб туради.
Ёнғин тобора кучаяверади. Шунда ўша пайтдаги ҳукумат техноген фалокатни атом бомбаси ёрдамида тўхтатишга қарор қилади, яъни қудуқнинг тепа қисмини ер жинслари остида қолдириш ва оловни ўчириш мумкинлиги айтилади.
💥 1966 йил 30 сентябрь. Ядро бомбаси 1,5 км чуқурликда портлатилади. Унинг қуввати Хиросимага ташланган бомбадан икки баробарга кучлироқ эди. Ёнғин 22-23 секундда ўчади.
✅ 1968 йил 21 май. Қашқадарё вилоятидаги Памуқ конида юз берган ёнғин ҳам худди шу усулда сўндирилади.
Yoshlar kundaligi
Ўзбекистонда атом ядроси портлатилганми?
Ёнғин тобора кучаяверади. Шунда ўша пайтдаги ҳукумат техноген фалокатни атом бомбаси ёрдамида тўхтатишга қарор қилади, яъни қудуқнинг тепа қисмини ер жинслари остида қолдириш ва оловни ўчириш мумкинлиги айтилади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
🍁 ОКТЯБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ – СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
1 октябрь
➖ Ип Ман (1893-1972) – Хитой жанг санъати устаси, Брюс Лининг устози;
➖ Ҳалима Аҳмедова (1960) – таниқли шоира, журналист ва адиба.
2 октябрь ➖ Махатма Ганди (1869-1948) – Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг раҳнамоларидан бири.
4 октябрь ➖ Отажон Худойшукуров (1944-1994) – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти.
5 октябрь
➖ Дени Дидро (1713-1784) – француз ёзувчиси, файласуф;
➖ Эмомали Раҳмон (1952) – Тожикистон Республикаси Президенти.
7 октябрь
➖ Владимр Путин (1952) – Россия Федерацияси Президенти;
➖ Мирзо Озод (1994) – шоир, "Ёшлар кундалиги" журналисти.
8 октябрь
➖ Марина Цветаева (1892-1941) – шоира, ёзувчи, таржимон;
➖ Юлиан Семёнов (1931-1993) – "Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси", "Тирик қолиш буюрилган" романлари муаллифи, машҳур айғоқчи Штирлиц образини яратган;
9 октябрь ➖ Озода Нурсаидова (1974) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Нурафшон шаҳрида туғилган.
10 октябрь ➖ Павел Дуров (1984 ) – Телеграм ва ВКонтакте ижтимоий тармоғининг асосчиси.
11 октябрь ➖ Амитабх Баччан (1942) – ҳинд актёри, "Боғбон", "Зулмат", "Гоҳи шодлик, гоҳи ғам..." каби фильмларидаги роллари машҳур.
13 октябрь ➖ Маргарет Тетчер (1925-2013) – Буюк Британиянинг 71-Бош вазири, "Темир хоним" лақаби билан шуҳрат қозонган арбоб.
14 октябрь
➖ Козим Қаюмов (1955) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
➖ Шабнам Сурайё (1981) – Тожикистондаги энг машҳур санъаткорлардан бири.
15 октябрь
➖ Михаил Лермонтов (1814-1841) – шоир, ёзувчи, "Замонавий қаҳрамон", "Демон", "Маскарад", "Шоирнинг ўлими" асарлари машҳур;
➖ Ҳаким Назир (1915-2008) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
16 октябрь ➖ Оскар Уайлд (1854-1900) – ёзувчи, "Дориан Грейнинг портрети" романи билан танилган.
17 октябрь
➖ Шермат Ёрматов (1939-2021) – хор дирижёри, Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Эминем (1974) – америкалик реппер.
19 октябрь ➖ Руслан Чагаев (1978) – бокс бўйича жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи.
20 октябрь➖ Одил Ёқубов (1926-2009) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Улуғбек хазинаси", "Муқаддас", "Музқаймоқ", "Яхшилик" асарлари машҳур.
21 октябрь
➖ Альфред Нобель (1833-1896) – швед кимёгари, динамит ихтирочиси, Нобель мукофоти асосчиси;
➖ Муниса Ризаева (1986) – санъаткор.
22 октябрь
➖ Иван Бунин (1870-1953) – рус ёзувчиси, Нобель мукофоти соҳиби;
➖ Обид Асомов (1963-2018) – сўз устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
23 октябрь
➖ Жанни Родари (1920-1980) – болалар ёзувчиси, "Чиполлино", "Желсомино ёлғончилар мамлакатида" асарлари машҳур;
➖ Пеле (1940-2022) – бразилиялик футболчи, уч карра жаҳон чемпиони, “Футбол қироли".
25 октябрь
➖ Пабло Пикассо (1881-1973) – француз рассоми;
➖ Мақсуд Шайхзода (1908-1967) – серқирра ижодкор, "Мирзо Улуғбек", "Жалолиддин Мангуберди", "Тошкентнома" асарлари машҳур;
➖ Қуддус Муҳаммадий (1907-1999) – болалар шоири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
➖ Зайнаб Садриева (1914 - 1991) – Ўзбекистон халқ артисти, Фармонбиби ва Анзират буви образлари билан машҳур;
➖ Пиримқул Қодиров (1928-2009) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Юлдузли тунлар", "Авлодлар довони" асарлари машҳур.
26 октябрь
➖ Эргаш Каримов (1935-2009) – режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек телеминиатюра юлдузи.
➖ Равшан Комилов (1964) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
27 октябрь
➖ Никколо Паганини (1782-1840) – буюк скрипкачи ва композитор;
➖ Теодор Рузвельт (1858-1919) – АҚШнинг 26-президенти;
➖ Ортиқали Қозоқов (1960) – рангтасвир устаси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби.
28 октябрь
➖ Гарринча (1933-1983) – бразилиялик афсонавий футболчи, икки карра жаҳон чемпиони;
➖ Билл Гейтс (1955) – "Микрософт" бош директори, кўп йиллар давомида сайёрадаги энг бой одам.
29 октябрь➖ Наби Ғаниев (1904-1953) – ўзбек киноси асосчиларидан бири, кинорежиссёр, Ўзбкистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.
30 октябрь➖ Сирожиддин Саййид (1958) – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор, Ўзбекистон халқ шоири.
31 октябрь
➖ Христофор Колумб (1451-1506) – тадқиқотчи, денгизчи.
Yoshlar kundaligi
🍁 ОКТЯБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ – СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
1 октябрь
➖ Ип Ман (1893-1972) – Хитой жанг санъати устаси, Брюс Лининг устози;
➖ Ҳалима Аҳмедова (1960) – таниқли шоира, журналист ва адиба.
2 октябрь ➖ Махатма Ганди (1869-1948) – Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг раҳнамоларидан бири.
4 октябрь ➖ Отажон Худойшукуров (1944-1994) – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти.
5 октябрь
➖ Дени Дидро (1713-1784) – француз ёзувчиси, файласуф;
➖ Эмомали Раҳмон (1952) – Тожикистон Республикаси Президенти.
7 октябрь
➖ Владимр Путин (1952) – Россия Федерацияси Президенти;
➖ Мирзо Озод (1994) – шоир, "Ёшлар кундалиги" журналисти.
8 октябрь
➖ Марина Цветаева (1892-1941) – шоира, ёзувчи, таржимон;
➖ Юлиан Семёнов (1931-1993) – "Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси", "Тирик қолиш буюрилган" романлари муаллифи, машҳур айғоқчи Штирлиц образини яратган;
9 октябрь ➖ Озода Нурсаидова (1974) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Нурафшон шаҳрида туғилган.
10 октябрь ➖ Павел Дуров (1984 ) – Телеграм ва ВКонтакте ижтимоий тармоғининг асосчиси.
11 октябрь ➖ Амитабх Баччан (1942) – ҳинд актёри, "Боғбон", "Зулмат", "Гоҳи шодлик, гоҳи ғам..." каби фильмларидаги роллари машҳур.
13 октябрь ➖ Маргарет Тетчер (1925-2013) – Буюк Британиянинг 71-Бош вазири, "Темир хоним" лақаби билан шуҳрат қозонган арбоб.
14 октябрь
➖ Козим Қаюмов (1955) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
➖ Шабнам Сурайё (1981) – Тожикистондаги энг машҳур санъаткорлардан бири.
15 октябрь
➖ Михаил Лермонтов (1814-1841) – шоир, ёзувчи, "Замонавий қаҳрамон", "Демон", "Маскарад", "Шоирнинг ўлими" асарлари машҳур;
➖ Ҳаким Назир (1915-2008) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
16 октябрь ➖ Оскар Уайлд (1854-1900) – ёзувчи, "Дориан Грейнинг портрети" романи билан танилган.
17 октябрь
➖ Шермат Ёрматов (1939-2021) – хор дирижёри, Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Эминем (1974) – америкалик реппер.
19 октябрь ➖ Руслан Чагаев (1978) – бокс бўйича жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи.
20 октябрь
21 октябрь
22 октябрь
23 октябрь
25 октябрь
26 октябрь
27 октябрь
28 октябрь
29 октябрь
30 октябрь
31 октябрь
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
ОКТЯБРДА ҚАНДАЙ САНАЛАРНИ НИШОНЛАЙМИЗ?
🗓 Эртадан кузнинг иккинчи ойи бошланади. Октябрь буюк шахслар таваллуди ва муҳим байрамларга бой. "Ёшлар кундалиги" сиз учун кичик тақвим тайёрлади.
➖Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси – Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.
➖ 📑 Октябрь ойининг илк ҳафтаси – Нобель ҳафталиги.
Тиббиёт ва физиология, физика, кимё, адабиёт ҳамда тинчлик соҳаларидаги Нобель мукофотининг жорий йилги эгалари эълон қилинади. Шунингдек, иқтисодиёт соҳаси бўйича ҳам қўшимча мукофот эгаси ўша ҳафталикдан кейин охирги бўлиб эълон қилинади.
➖ 👩🏻🏫 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
➖🇮🇳 2 октябрь — Ҳиндистон миллий байрами. Шунингдек, Халқаро зўравонликсиз кун сифатида белгиланган.
➖🐼 4 октябрь — Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни
Бу кунда жонзотларга нисбатан шафқатсизлик ва зўравонликка қарши тарғибот олиб борилади.
➖👩🏫 5 октябрь — Бутунжаҳон ўқитувчилар куни
1994 йилдан бери ЮНEСКО/ХМТнинг “Ўқитувчилар мақоми тўғрисида”ги тавсияларини амалга ошириш мақсадида белгиланган.
➖🥚 13 октябрь — Бутунжаҳон тухум куни
Бутунжаҳон тухум куни октябрь ойининг иккинчи жумасида нишонланади.
➖💐 15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни
БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан эълон қилинган байрам 2019 йилдан буён Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланмоқда.
➖🍲 16 октябрь — Бутунжаҳон озиқ-овқат куни
1945 йилда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил этилди. Бу ташкилот очликка қарши курашиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ишлар олиб боради.
➖🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
1989 йил 21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун ҳисобланади. 2020 йилдан бу сана "Ўзбек тили байрами куни" сифатида нишонланмоқда.
➖🦠 24 октябрь — Бутунжаҳон полиомиелит куни
Бу марказий нерв системасини зарарловчи ўткир юқумли касаллик ҳисобланади.
➖🇺🇿 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни
2006 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган.