Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: «Асрасин»
🎤 Ижро: Озода Нурсаидова


Севгини нима тоблантиради, биласизми? Бу – ҳижрон, бу – соғинч.

Сени соғиндим. Биламан, сен ҳам мени соғинасан. Мендан йироқда мен учун дуо қиласан, тангридан мени асрашини сўрайсан.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика

Омонмисан, Исмигул?..


🎶 Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди – "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди. Кўҳна Шарқ оҳангларига ҳамоҳанг мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқ қанотида ёшлигимиз эсга тушади, кўксимизни ғижимлаган нозик туйғулар чарх уради...

💠 Исмигул... Айт, аслида исминг на эди сенинг? Сенинг покиза чеҳрангга нақш бўлган ёшлигимдан ёдгорим – эндиликда увадаси чиқиб бораётган туйғуларимдан хабаринг бормиди?

✏️ Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика

Ой зўрлик қилиб, офтоб тун пинжига кирган, аҳён-аҳён кўчадан бахтнинг шивири эшитилиб туради. Бу — бахтли жуфтликлар овози. Мен эсам бу кеча ҳам "Ёлғизликнинг бир куни"ни ўтказяпман. Сен бўлса, Қора тунга сингиб кетгансан.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика

Сенсиз. Гулбарглар ҳаво узра муаллақ, ўз эгасини кутаётгандек гўё...
Кўзларинг. У зулматдек қора, тундек сокин.
Унга тикилиб, айтилмаган изҳорларни англаш, унинг қарига чексиз шўнғиш мумкин.


✏️ Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика #Архивдан

Муҳаббат тил танламайди, таржимон изламайди. У қайси тилда куйланмасин, юрак торларини чертаверади, қалбларни жунбушга келтираверади.

Шу он хаёлингда азиз инсонингнинг сиймоси гавдаланади-ю, соғинч ила секин шивирлайсан: "У манимдир..."


🔥❤️🔥🥰

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

❤️ Кетдик дея узатилган қўлларни ўз вақтида тутиб қолмоқлик чинакам бахт аслида.

Йиллар ўтиб кетгани учун эмас, кетмаганинг учун афсус дейиш ўлимдан оғир...


🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎙 Замира Суюнова, "Боғи шамол".

Самарқанд. "Шарқ тароналари" фестивали. Ўтган асрнинг охирлари.
Телевизордан кузатарканмиз, ўзимизникиларни интиқиб кутардик... Бир маҳал...


Регистон узра сокинлик турди. Қўшиқ ва хонанда таништирилди ва ке-ее-етди...

Соддадил ва оқкўнгил, бир умр қишлоқдан чиқмаган бувим титраб йиғладилар. Менинг бола қалбим ҳам алланечук улуғвор ҳисларни туйиб, оқ-қора тасвирли "Рекорд" телевизор қаршисида кўзларимдан дувва-дувва ёш оқиб кетди...

Саҳнада эса бир тенгсиз мўъжиза содир бўлаётган эди. Ўзбекнинг булбулнафас хонандаси майин ва тарихий оҳангларга эш инжа овози билан куйлар эди. Ҳамма санъат сеҳридан карахт аҳволга тушган, олий ўринни ким эгаллаши ҳақидаги баҳсга мутлақо ҳожат қолмаган эди.

"Боғи шамол" ниманинг рамзи эканини биласизми? Оҳ, қанийди билсангиз, қанийди билолсангиз...

Бу туйғуни англаш завқини қалбингизга ҳавола қиламан...

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар #Суперромантика

✏️Қўшиқ номи: "Болалигим"
🎼Ижро: Алишер Файз

Эҳ.. болалик. Қиш қаҳратони ҳам таъсир қилмайдиган, эртадан кечга қадар сирпанчиқ учиб, қорбоболар ясаган дамларимиз. Беташвиш, қордайин беғубор кунлар. Наҳот борган сари биздан олислаяпсан.

❄️Ҳа, y даврларнинг қиши ҳам, қори ҳам ўзгача эди. Ҳозиргидек қиш кунлари қорни соғинмасдик. Аммо бугун кайфият ўзгача. Чунки эртага, Янги йил куни қорни ваъда қилмоқда.

❄️☃️❄️⛄️❄️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: “Янги йил қўшиғи”
🎤 Ижро: Эстрада юлдузлари

Яна бир йил поёнига етди, азизлар. Шу он ортга бир разм солинг, йил давомидаги энг бахтли кунларингизни бир-бир эсланг.

🔥 Поёнига етган 2024 йилни хуш кайфиятда кузатайлик. Эришганларимизга ҳам, бой берганларимизга ҳам рози бўлайлик. 😊

Yoshlar kundaligi