Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кун_иқтибоси

🔥 ЖЕКИ ЧАНДАН ЁШЛАР УЧУН ҚИСҚА ВА ФОЙДАЛИ МОТИВАЦИЯ

🗓 Бугун Жеки Чан номи билан танилган гонконглик актёр, кинорежиссёр, продюсер Чан Конг-санг (1954) туғилган кун.

Сенинг оғир ишинг қайсидир ишсизнинг орзуси!

Кичкина уйинг уйсизнинг орзуси!

Сенинг озгина маблағинг ҳар бир қарзга ботган инсоннинг орзуси!

Сенинг соғлиғинг ҳар бир бедаво дардга чалинган инсоннинг орзуси!

Сенинг Аллоҳ яшираётган гуноҳларинг, гуноҳлари очилиб шарманда бўлганларнинг орзуси!

Сенинг тинч ҳаётинг, хотиржам ухлашинг ҳар бир нотинч давлат фуқаросининг орзуси!

Ўзингда борини қадрла ва шукур қил, эртага нима бўлишини билмайсан-ку?!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа. У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа...

Муваффақият — мақсад  билан уйғониб, натижа билан уйқуга кетишингиздир. Мақсадингиз томон ҳаракат қилинг.

Ҳаракат қилганларни ҳаммаси муваффақият қозона олмаслиги мумкин, лекин муваффақият қозонганларнинг ҳаммаси ҳаракат қилганлардир.             

​Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг — ахлоқингдир.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✍️ Жалолиддин Румий улуғ донишманд, шоир ва мутафаккир.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

💫 Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда юксак натижаларга эришиш учун тинимсиз ҳаракат, шижоат ва жасорат талаб этилади. Сизларнинг чуқур билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш орқали Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишингиз ва унинг тақдири учун масъулиятни зиммангизга олишингизга ишонаман.

💫 Бу шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман.

✍️Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригидан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: "Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"

"Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.

“Тадбиркор – элга мададкор” деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор? Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"
деди давлат раҳбари мулоқот якунида.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Дунёдаги жамики халқлар қатори ўзбек эли ҳам тинчлик ва осойишталикни юксак қадрлайдиган, оқкўнгил ва бағрикенг халқдир. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг туб моҳиятини ҳам турли давлатлар билан тинчлик ва ҳамкорлик, дўстона муносабатларни ривожлантириш тамойили ташкил этади.

Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимидаги нутқидан

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътиборни бешта устувор йўналишга қаратмоқдамиз.

Булар, аввало,

сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш,

бизнесни ривожлантириш,

коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш,

соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш,

экологик барқарорликни таъминлашдан иборат.


Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Таълимда, маърифатда орқада қолганлар – ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади. Бу – тарихда исботланган ҳақиқат.

Ҳар бир ўқитувчи ва мураббий, боғча мудираси, мактаб директори маълум маънода стратег бўлиши зарур.

Улар аввало эл-юрт тақдири ва келажагини ҳал қиладиган улуғ мақсадлар йўлида хизмат қилаётганларини чуқур англаб етишлари ва шу асосда ҳаракат қилишлари лозим.

✍️Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотидан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсага қодирлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлай олишингдадир.

"Эртага" сўзи эса қатъиятсиз одамлар ва болалар учун ўйлаб топилган.


✍️ Иван Тургенев

〰️〰️〰️〰️
Бугун рус ёзувчиси, публицист, драматург ва таржимон Иван Сергеевич Тургенев (1818-1883) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🔥 Энг ёмон хасислик ўзингизга қилинган хасисликдир. Қувончли кунларда ўзингиз ва оила аъзоларингизга вақт ва пул ажратинг.

⚡️ Унутманг, ҳаётда доим муаммо бўлади. Бу ҳаво ва сув кабидир. Сиз эса уларга кўмилиб қолмай, устига чиқиб баланддан қарашга ўрганинг.


🔗 Яқинларингизга улашиб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🔥 Ҳаёт велосипед ҳайдашга ўхшайди. Мувозанатни сақлаш учун ҳаракатда давом этиш керак.

Альберт Эйнштейн

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Йил якуни бўйича эслатма: ҳали ҳам кеч эмас. Сиз орқада эмассиз. Сиз бўлишингиз керак бўлган жойдасиз. Муваффақият, одатда, уни излаш билан банд бўлганларга келади.

Шундай экан, Янги йилни янги мақсадлар билан дадил кутиб олинг!

Yoshlar kundaligi