Yoshlar kundaligi | Rasmiy
118K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадқиқот

☢️ Радиация ва радиоактив модданинг кўпчилик кўрмаган ҳаракатларини кўрсатиб беришибди...

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

Янгийўл шаҳрида 2 минг туп кўчат қуриб қолгани айтилмоқда


📣 "Яшил макон" тадбирлар доирасида экилган кўчатлар ва уларнинг қуриб қолганлиги ҳолатига шаҳарда танқидий йиғилиш ўтказган Зойир Мирзаев ҳуқуқий баҳо берилишини сўраган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️

Тошкент туманида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди


📣 Прокуратура департаменти ҳамда ДХХ ходимлари томонида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “А.Навоий” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида 3 та тўпламдаги майнинг қурилмалари борлиги аниқланди.

🔌 Қурилмалар электр тармоғига ноқонуний уланиб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб келган.

🪙 Майнинг ферма бюджетга умумий 190.4 млн сўм миқдорида зарар етказгани аниқланиб, ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитдингизми

📣 БАРЧА ЁШЛАР ҲАШАРГА!

📆 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

🔰 Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.

📌 Бу қизиқ👉 Ўзбекистон тарихидаги энг катта ҳашарлар👈

Yoshlar kundaligi
#Бу_муҳим

‼️ МАЙМУНЧЕЧАК. ДУНЁ ЯНГИ СИНОВГА ТАЙЁРМИ?

Дунё эбола, коронавирусдан кейин яна бир хавфли эпидемия остонасида турибди. Бу ҳақида ҳозиргача нималар маълум?

Қандай касаллик?

Маймунчечак — юқумли бўлиб, юқори ҳарорат, лимфа тугунларининг катталашиши ва тошма билан характерланади.

🦠 Ўчоғи ва тарқалиши

Маймунчечак биринчи марта Даниядаги (1958) лаборатория маймунларида топилган. Одамда биринчи марта Конго Демократик Республикасида (1970) тўққиз ойлик болада қайд этилган. Ўтган асрнинг 70-80-йилларида вирус Африка қитъасида доимий касаллик сифатида тарқалган. 2022-2023 йилга келиб касаллик яна глобал аҳамият касб эта бошлади.

15 августда Швецияда касалликнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бемор Африкадан келган. Куни кеча Покистон, Филиппин, АҚШ, Бразилия ва Канадада ҳам қайд этилган, Австралияда июнь ойи бошидан бери 93 та ҳолат қайд этилган. Бугун дунё мамлакатлари янги эпидемиянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун курашмоқда.

🇺🇿 Ўзбекистон

Жойлардаги вирусология лабораториялари қайта тайёргарликдан ўтказиляпти. Маймунчечак касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест тизимларини олиб келиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

🇷🇺 Россия

Мамлакатда “Санитар қалқон” федерал лойиҳаси доирасида чегара пунктларида кучайтирилган санитария-карантин назорати олиб борилмоқда.

🇨🇳 Хитой

Ҳукумат эпидемия тарқалган мамлакатларга нисбатан чегара назоратини кучайтирди. Бошқа давлатдан келган сайёҳлар мамлакатга киришдан аввал икки босқични текширувдан ўтади

🇰🇿 Қозоғистон

Қозоғистон маймунчечакни аниқлаш учун ПСР тестларини сотиб олди. Яқин кунларда мамлакатга вирусга қарши кураш ва профилактика чораларини кучайтирувчи тестлар етказиб берилиши кутилмоқда.

😷 Жаҳон тиббиёт вакиллари ниқоб режимини тавсия қилмоқда. Ҳозирча вирусга қарши самарадорлиги исботланган дори йўқ.

Yoshlar kundaligi
#Расмий

🇺🇿 Бироздан сўнг Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади.

📍 Қорақалпоғистонда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланди. Шунингдек, мулоқотда хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз иштирок этади. Ҳудудий студиялардан 3 мингга яқин бизнес вакиллари қатнашади.

Yoshlar kundaligi
#Ана_холос

🧪 15 ЁШЛИ ЎСМИР ТЕРИ САРАТОНИГА ДАВО ТОПМОҚЧИ

👦 Хеман Бекеле ҳали 7 ёшга тўлмасдан кимё билан қизиқа бошлаган. Унинг орзуси Эфиопиядаги одамларни қуёш нурининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўлган. Ота-онаси ўғлининг қизиқишларини фаол қўллаб-қувватлади.

💸 Кейинроқ унда тери саратонини махсус совун орқали даволаш фикри уйғонди. Ушбу лойиҳаси билан ёш олимлар танловининг ғолиби бўлиб, 25 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.

🧼 Хеманнинг режаси содда кўринади, лекин фойдаси катта. Бу восита саратон ҳужайраларига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Шунингдек, бунда фақат касалланган ҳужайралар йўқотилади. Тананинг соғлом қисмига зарар етказмайди.

🏆 Сурат: Time нашрида “Йил боласи-2024” деб эълон қилинган Хеман журнал муқовасида.

🤔 Ўн беш ёшли танишларга юбориб қўйинг. Улар нима билан банд?

Yoshlar kundaligi
#Жараён

🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИДАН 5 ИҚТИБОС


🔰 Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

🔰 Тадбиркорлар кўтарган 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватланди, 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилди.

🔰 Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди.

🔰 “Текширса – қўрқади, қўрқса – солиқ тўлайди”, деган қараш билан иш юрмаслигини ҳамма, айниқса солиқчилар тушуниб етди.

🔰 Олти ойда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 карра ўсиб, 14 миллиард долларга етди. Бу – инвесторларнинг Ўзбекистонда бизнес қилишга ишончи ортиб бораётганидан далолат.

✍️ Шавкат МИРЗИЁЕВ

📌 Давлат раҳбари ушбу рақамларнинг бирортаси 33 йиллик тарихимизда бўлмаганини қайд этди.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ТАДБИРКОР ҚАДРИ УЧУН МУҲИМ ТАШАББУСЛАР

🔰 Биринчи йўналиш – кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш бўйича ташаббуслар:

📌 Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.

📌 Микромолия ташкилотлари томонидан тадбиркорларга хорижий валютада хизмат кўрсатиш ва лицензия асосида тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритишга рухсат берилади.

📌 Бундан буён банк бўлмаган янги институт – факторинг ташкилоти учун йўл очилади.

📌 Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

📌 Энди давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечилади.

✍️ Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЗҒИН РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔰 Иккинчи йўналиш – бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш бўйича ташаббуслар:

📌 Тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади.

📌 Янги ерларни ажратишда биноларни лойиҳалашдан объектни топширишгача бўлган муддатлар мажбурий кўрсатилади.

📌 1 январдан ер участкалари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори жорий этилади.

📌 Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

✍️ Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

"ПРОПИСКА" ТИЗИМИДА ЯНГИЛИК

📍 Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун эса алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмайди, бундай амалиётдан воз кечилади, республика бўйича бир хил тартиб амал қилади.

Шунингдек, 18 ёшгача бўлган, 60 ёшдан ошган ёки тўлиқ давлат таъминотида бўлган, шунингдек жазони ижро этиш муассасасидан жазони ўтаб чиққан, шунингдек, фавқулодда вазиятлар, турар ёки нотурар жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши каби ҳодисалар рўй берганлиги натижасида жабрланган шахслар эндиликда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан тўлиқ озод этилади.

🔰 Ушбу ўзгаришлар депутатлар томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасида белгиланган.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ПРЕЗИДЕНТ: Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати

🔰 Учинчи йўналиш – ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ташаббуслар:

📌 Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда. Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми.

📌 Бундан буён, ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши таъкидланди.

📌 Карантин, ветеринария, санэпидемназорат ва стандарт ташкилотларининг такрорловчи ваколатлари қисқаради, тадбиркорларни қайта-қайта текширишга чек қўйилади.

📌 Тармоқларни ривожлантиришга берилган маблағдан 200 миллион доллари экспортолди молиялаш учун йўналтирилади.

📌 “Е-логистика” платформаси ишга туширилиб, экспортчилар учун қайси корхонада қанча рухсатнома борлигини кўриш, тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкони яратилади.

📌 Божхона органининг экспортни тасдиқловчи электрон маълумоти ҚҚСни қайтариш учун асос бўлади, бошқа ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.

📌 Электрон ҳисоб-фактура ва товар-транспорт юк хати ягона шаклга келтирилади ва фақат 4 та маълумот киритишни ўзи етарли бўлади.

📌 Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади.

📌 Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

🔰 Тўртинчи йўналиш – хизматлар соҳасига янги туртки бериш бўйича ташаббуслар:

📌 IT паркда сунъий интеллект маркази очилади. Бу йўналишда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.

📌 Иқтисодиёт ва молия вазирлигига йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

📌 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади.

📌Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.

🔰 Бешинчи йўналиш – бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш бўйича ташаббуслар:

📌 Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга асос бўладиган қонун бузилиш ҳолатлари даражаси белгиланмагани кўрсатиб ўтилди. 1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади.

📌 Табиркорларни жиноий жавобгарликка тортишни янада либераллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Президент тадбиркорларимиз ушбу берилаётган енгилликни, билдирилаётган ишончни суиистеъмол қилмаслигига умид билдирди.

📌 Гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади.

📌 Эндиликда ер савдосидан тушган маблағлар аввало бузилишлар бўйича тадбиркорлардан қарзни сўндиришга қаратилади.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: "Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"

"Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.

“Тадбиркор – элга мададкор” деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор? Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"
деди давлат раҳбари мулоқот якунида.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор #Ишонч

🇺🇿 Спортчиларимизга ўхшаб тадбиркорлар ҳам бизнинг байроғимизни, маҳсулотларимизни дунёга чиқаришига ишонаман Шавкат Мирзиёев

"Париж-2024" Олимпиадасида кимнинг чиқиши сиз учун унутилмас бўлди?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табриклаймиз

ҒОЛИБЛИК МУБОРАК БЎЛСИН!

🔰 Бугун Нурафшон шаҳрида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🎉 “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилган кўрик-танловнинг "Телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари" йўналишида "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари Бахтиёр Қурбонов фахрли 2-ўринни эгаллади.

💐 Ҳамкасбимизни янги ютуғи билан муборакбод этамиз!

📸 Суратда: Б.Қурбонов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари Раҳматилла Шералиев билан

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM