#Бу_қизиқ
КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЎТАДИ?
‼️ Хабарингиз бор, бу йилдан "аввал тест, кейин танлов" тартиби амал қилмоқда. Хўш, дунё тажрибаси бу ҳақида нима дейди?
➖ 🇰🇷 Жанубий Корея
Имтиҳон вақтида ҳудуд Интернет ва бошқа алоқа воситаларидан узиб қўйилади. Шу куни ёшлар тирбандликда қолмасин, деб иш вақти бир соат орқага сурилади. Абитуриент синовга кечикаётган бўлса, ҳатто, ЙПХ машинасидан фойдаланиши мумкин.
➖ 🇮🇩 Индонезия
2023 йил. Коррупция оқибатида одатий имтиҳон бекор қилинди. Янги СНБТ тест тизими жорий этилди. Унда абитуриентнинг қобилияти, танқидий ва таҳлилий фикрлаши, индонез ва инглиз тили бўйича билими текширилади. Мактаб баҳолари ва шахсий ютуқлар ҳам ҳисобга олинади.
➖ 🇩🇪 Германия
Одатдаги тест балига мактабдаги охирги икки йиллик баҳолар ҳам қўшилади. Бундай ёндашув билан мактаб ўқувчилари фақат имтиҳонларга таянмайди, мактабдаги таълим-тарбиясига ҳам эътибор қаратади.
➖ 🇨🇳 Хитой
Имтиҳон ёшлар учун кучли стрессга сабаб бўлади. Ҳар йили абитуриентлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилади. Чунки хитойликлар олий таълим ҳаётини ҳал қилишини теран англайди. Бу ерда "Гаокао" номли ягона давлат имтиҳони бор. Унда фақат баллар гапиради. Имтиёз ва ютуқлар ҳеч кимни қизиқтирмайди.
➖ 🇳🇿 Янги Зеландия
Ўқувчилар 11-синфда илк имтиҳонни топширади. 12-синфда олтитагача фанни чуқур ўрганади. Охирги, 13-синфда эса якуний имтиҳонлар ўтказилади. Мана шу натижага қараб ишга ё ўқишга жойлашиш мумкин.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
ОТ, ИТ ВА ҲОКИМИЯТ
🦄 Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга 2 та зотдор от совға қилди. Отлар Ўзбекистон президентининг туғилган кунига совға. Уларни етказиш “Ахмат” Осиё жангчилар лигаси президенти Нодир Қодировга юклатилган.
🍎 Тарихга назар ташласак, қадимдан ҳукмдорлар ва таниқли шахслар, халқ достони қаҳрамонлари исми билан номдор отлар лақаби ҳам тилга олинади. Гўрўғлининг Ғирот, Алпомишнинг Бойчибор, Амир Темурнинг Кунўғлон, Александр Македонскийнинг Бутсефал лақабли отлари шулар жумласидан. Техника қанчалик ривожланмасин, отларга бўлган қизиқиш ҳамон сусайгани йўқ. Хусусан, тулпор ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам шоҳона туҳфа ҳисобланади.
➖ Марказий Осиё раҳбарлари ва от
🐴 2013 йил. Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовдан туғилган кунига Ахалтекин отини олган.
⚡️ 2017 йил. Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга "Дўстхон" лақабли зотдор от совға қилди. У от ҳозирда Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ўзбегим отлари" заводида боқилади.
📌 2019 йил. Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков Россия Президенти Владимир Путинга Орлов отини туҳфа қилди.
🌐 2022 йил. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига иккита зотдор от тақдим қилди.
➖ Итларга меҳр қўйган давлат раҳбарлари
😑 Отлар билан бир қаторда итлар ҳам ҳукмдорлар эркатойи ҳисобланади. Хусусан, Владимир Путин (Конни ва Баффи), Жо Байден (Чемп), Эммануэл Макрон (Немо), Александр Лукашенко (Умка) каби президентларнинг севимли итлари бўлиб, улар алоҳида парвариш қилинади.
🫂 Туркманистоннинг собиқ Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов алабай наслли итга алоҳида меҳр қўйган. Туркманистонда алабай миллий бойлик ҳисобланиб, расмий рухсатсиз хорижга экспорт қилиш тақиқланади. Алабай шарафига ҳайкал-ёдгорлик ўрнатилган, медал таъсис этилган, байрам жорий белгиланган. Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркман алабайи” номли китоб ёзган. Сердар Бердимуҳамедов эса “Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи” унвони билан тақдирланган.
🤝 Итлар турли рамз, келишув, огоҳлантириш сифатида сиёсатда ҳам фойдаланилган. Хусусан, минтақамизда яқин тарихдаги ит совға қилиш жараёнига назар соламиз.
🔼 2019 йил. Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков ҳамкасби Владимир Путинга қирғиз този тайган кучугини;.
⌛ 2021 йил. Туркманистон Президенти Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга “Бовсер” лақабли този итни;
🆓 2022 йил. Туркманистон Президенти Шавкат Мирзиёевга алабай кучугини;
🦮 2023 йил. Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга "Гардаш" лақабли туркман алабай кучукчасини совға қилди. Бунга жавобан Эрдоған ҳам иккита турк кангал кучукчасини туҳфа қилди.
Yoshlar kundaligi
ОТ, ИТ ВА ҲОКИМИЯТ
➖ Марказий Осиё раҳбарлари ва от
➖ Итларга меҳр қўйган давлат раҳбарлари
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😳ОМАД КЕЛТИРАДИГАН ЛЎЛИ АЁЛ ПОРТРЕТИ
🖼Ушбу портрет Чикагодаги Карбон оиласига тегишли. Портретда қора кўзларида сирли нигоҳ яширин бир ёш лўли аёл тасвирланган. Айтишларича, бу портрет бахт ва омад келтиради. Ишонмайсизми? У ҳолда охиригача ўқинг.
🇮🇹Оиланинг отаси Луижи бу портретни 1897 йили Италияда сотиб олган. У хотинига қайғусини енгишга ёрдам бериш учун совға қилган. Аёл бепуштликдан азият чекаётган эди. Ва умуман олганда, ўша пайтда эр-хотиннинг оилавий ҳаёти яхши эмас эди.
Луижи хотинига совға берганидан кўп ўтмай, уларнинг тақдири кескин ўзгарди. Оила кутилмаган тарзда бойиб кетди. Карбоннинг рафиқаси ҳам тез орада ҳомиладор бўлди, эгизак фарзандлар дунёга келди. Шифокорлар буни мўжиза деб ўйлашди😍.
Ўша узоқ вақтлардан бошлаб, портрет билан мулоқотда бўлганларнинг бари тўсатдан "омадлилар" қаторига тушиб қолди. Касаллар шифо топди, камбағаллар бойиб кетди, шахсий ва оилавий ҳаёт яхшиланди. Бир куни Карбон оиласи уйида таъмирлаш ишларини бошлади ва тувал билан қопланган расмни омборга олиб тушиб қўйишди.
Шу пайтдан бошлаб улар тўсатдан бахтсизликларга дучор бўла бошлади. Молиявий йўқотишлар, болалар касал бўла бошлади ва уйда ёнғин чиқди. Оила бахтсизликларнинг барчаси расм туфайли содир бўлганини билгач, дарҳол жойига қайтарди. Бошланган муваффақиятсизликлар бирдан тўхтади.
Кунлардан бир кун Луиджининг ўғли Марио Америкага кетишга қарор қилди. Отаси унга шу заҳоти портрет нусхасини буюртма қилди. Марионинг ўзи ўшандан бери муваффақият қозонмаган кун бўлмаганини айтади. Бундан ташқари, портретни ўз саҳифаларида нашр этган газеталар ҳам муваффақият қозона бошлаган. Улар орасида машҳур "Daily News" ҳам бор эди.
‼️😉 P/s. Ушбу постни анчадан буён "омадсизлар" рўйхатига тушиб қолган танишингизга жўнатиб қўйинг.
✍Анора Абдурашидова тайёрлади.

#Бу_қизиқ #Ана_холос
Бугун ярим тунда астрономик ҳодиса — "суперой" ва "Мовий Ой" кузатилади
✅ Икки ҳодисанинг комбинацияси камдан кам учрайди, кейинги бундай ҳодиса 2037 йилда бўлиши кутиляпти. Бугунгиси эса Тошкент вақти билан тунги соат 23:26 да содир бўлиши айтилмоқда.
❄️ Бугун Ой Ерга максимал яқинлашади ва у оддий тўлин ойдан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлади.
🌚 "Мовий ой" — мавсумнинг учинчи ойига берилган ном.
📹 Видео: Space.com
Yoshlar kundaligi
Бугун ярим тунда астрономик ҳодиса — "суперой" ва "Мовий Ой" кузатилади
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
🎓 ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНЧА ТАЛАБА ИШЛАМОҚДА?
📌 Ягона миллий меҳнат тизими маълумотларига кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 114 239 нафарни ташкил этади.
🔰 Шундан 61 977 нафари давлат ташкилотлари, 48 371 нафари хусуси субъектларга тўғри келади. Иккала секторда фаолият олиб бораётган талабалар 3 891 кишини ташкил этади.

📣 Хитой 8100 та дрон иштирокида намойиш ташкил этиб, 2 та жаҳон рекордини ўрнатди
💠 Биринчи рекорд бир вақтнинг ўзида ҳавода бўлган дронлар сони учун, иккинчиси эса дронлар энг катта ҳаво экранини яратгани учун ўрнатилган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
🔓 Дунёда мураккаб механизмли қулфлар турининг сон-саноғига етиш қийин. Видеода эса оддий, лекин жуда ажойиб тузилмага эга бўлган қулфлар акс этган.
🤩 Кўринг ва завқ олинг.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
❤️ ДУНЁ ЕТАКЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ СЕВГИ ТАРИХИ
Дунё лидерлари ўз рафиқаларини қандай ва қаерда учратишган? Бугун биз айрим давлат раҳбарларининг муҳаббат тарихига назар соламиз. Ажабланманг, улар ҳам севишади, уларда ҳам юрак бор.😉
➖ 🇦🇿 Озарбайжон: Илҳом Алиев & Меҳрибон Алиева
Илҳом Алиев ва унинг рафиқасининг севги ҳикояси 1980 йилда Бокуда бошланган. Улар концертда танишиб қолишган. Ўша пайт улар ҳали талаба эди. Биринчи учрашувдан бир неча ой ўтгач турмуш қуриб ажралмас жуфтликларга айланишди.
➖ 🇦🇲 Арманистон: Никол Пашинян & Анна Акопян
Бош вазирнинг рафиқаси Анна Акопян 1978 йил 1 февралда туғилган. 2000 йилда Ереван давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Университетда ўқиб юрган чоғида у бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Никол ҳам журналистика факультетида бешинчи курсда ўқирди,
➖ 🇧🇾 Беларусь: Александр Лукашенко & Галина Лукашенко
Мамлакатнинг биринчи хоними Галина Желнерович 1955 йилда оддий оилада туғилган. У бўлажак турмуш ўртоғи Александр Лукашенко билан мактабда, Рижковичи қишлоғида танишган. Улар Могилев институтининг тарих факултетига бирга ўқишга киришди ва 1975 йилда институтни тугатгандан сўнг, Александр Днепр бўйида Галинага турмуш қуришни таклиф қилди.
➖ 🇰🇬 Қирғизистон: Садир Жапаров & Ойгул Жапарова
Президентнинг рафиқаси Ойгул Асанбоева 50 ёшда, Иссиқкўл вилоятидан экани маълум. Келажакдаги турмуш ўртоқлар қўшни қишлоқларда яшаб, дўстлари билан табиатга саёҳат пайтида учрашишди. Ойгул ўша пайтда 18, Садир эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан кейин улар турмуш қуришди.
➖ 🇺🇿 Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев & Зироатхон Мирзиёева
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қўқон шаҳрида туғилган. Мирзиёев бўлажак рафиқаси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари иститутида танишган. Унда Мирзиёев комсомол қўмитаси котиби, аёли эса талаба эди. Дастлаб қизнинг қариндошлари уларнинг муносабатларига қарши бўлишади. Бироқ бу қаршилик ёшларнинг қарорига ўз таъсирини ўтказолмайди ва улар турмуш қуришади.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
Дунё лидерлари ўз рафиқаларини қандай ва қаерда учратишган? Бугун биз айрим давлат раҳбарларининг муҳаббат тарихига назар соламиз. Ажабланманг, улар ҳам севишади, уларда ҳам юрак бор.😉
Илҳом Алиев ва унинг рафиқасининг севги ҳикояси 1980 йилда Бокуда бошланган. Улар концертда танишиб қолишган. Ўша пайт улар ҳали талаба эди. Биринчи учрашувдан бир неча ой ўтгач турмуш қуриб ажралмас жуфтликларга айланишди.
Бош вазирнинг рафиқаси Анна Акопян 1978 йил 1 февралда туғилган. 2000 йилда Ереван давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Университетда ўқиб юрган чоғида у бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Никол ҳам журналистика факультетида бешинчи курсда ўқирди,
Мамлакатнинг биринчи хоними Галина Желнерович 1955 йилда оддий оилада туғилган. У бўлажак турмуш ўртоғи Александр Лукашенко билан мактабда, Рижковичи қишлоғида танишган. Улар Могилев институтининг тарих факултетига бирга ўқишга киришди ва 1975 йилда институтни тугатгандан сўнг, Александр Днепр бўйида Галинага турмуш қуришни таклиф қилди.
Президентнинг рафиқаси Ойгул Асанбоева 50 ёшда, Иссиқкўл вилоятидан экани маълум. Келажакдаги турмуш ўртоқлар қўшни қишлоқларда яшаб, дўстлари билан табиатга саёҳат пайтида учрашишди. Ойгул ўша пайтда 18, Садир эса 23 ёшда эди. Уч йиллик дўстликдан кейин улар турмуш қуришди.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қўқон шаҳрида туғилган. Мирзиёев бўлажак рафиқаси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари иститутида танишган. Унда Мирзиёев комсомол қўмитаси котиби, аёли эса талаба эди. Дастлаб қизнинг қариндошлари уларнинг муносабатларига қарши бўлишади. Бироқ бу қаршилик ёшларнинг қарорига ўз таъсирини ўтказолмайди ва улар турмуш қуришади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
Дунёдаги энг чуқур бассейн
🤿 Дунёдаги энг чуқур бассейн Дубайда жойлашган бўлиб, унинг чуқурлиги 60 метрдан иборат. Бассейн умумий 14 млн литр сув сиғимига эга ва унинг ост қисмида ташландиқ шаҳарни кўришингиз мумкин.
✅ Маълумот ўрнида, Дубайдаги "Deep Dive Dubai" ҳовузи 2021 йилнинг июлида очилгунига қадар дунё рекорди Польшанинг Варшава шаҳридаги "Deepspot" бассейнига тегишли эди. Унинг чуқурлиги 45 метрдан иборат. Муассаса дам олиш ва касбий тайёргарлик учун мўлжалланган.
Yoshlar kundaligi
Дунёдаги энг чуқур бассейн
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😳 СИЗ СОҒИНГАН ОВОЗЛАР СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТАЛҚИНИДА
🎙 У орқали марҳум дубляж усталари, бугун овоз бермай қўйган актёрларнинг овозларини кино ва сериалларга қайтариш мумкин.