#Мулоҳаза
Кечаси болалар майдончасига чиқиб бўлмай қолди
💠 Уйимиз олдидаги болалар майдончасига набирамни етаклаб чиққан эдим, ўттиз ёшлардаги қўшним эндигина тетапоя бўлаётган қизчаси билан келиб қолди. Болаларни ҳалинчакка солиб тебратар эканмиз, ҳалиги йигит салом бериб, ҳасрат қила бошлади:
– Ака, кечалари бу ерга болалар билан чиқиб бўлмай қолди. Мана бу ўриндиқларни тарбиясиз йигит-қизлар эгаллаб олишади.
– Нима, чекишадими?
– Э, чекиш ҳам гапми, бир-бирининг пинжига тиқилиб, бемаза ишларни қилишади. Биз катталарни кўрсак, уялиб, улар турган жойни узоқдан айланиб ўтар эдик, буларда тортиниш деган нарса йўқ.
🔹 Кечки пайт айланиб, ўзим ҳам кўрдим, бир-бирининг бўйнига осилган, қўлидаги телефонга қараб, “хи-хи”лашаётган ўсмирлар ўриндиқ бор жойга танда қўйиб олишар экан. Катта ёшдаги одамлар ўтаётганини кўриб на салом, на эътибор беради денг! Бамисоли роботнинг ўзи.
🔻 Ўша лаҳзада Эркин Воҳидовнинг яна бир шеъри – “Зангори шуълалар”даги мана бу сатрлар эсга тушади:
Бир йигит ўзганинг бағридан
Қайтган ёр лабини сўради.
Ўтишиб қўғирчоқ баҳридан,
Бу ҳолни қизчалар кўради.
🔸 Қаранг, бедор ва донишманд ижодкор қарийб 50 йил олдин – шеър 1976 йилда ёзилган – замонавий ахборот воситалари билан бирга маънавиятимизга бутунлай ёт ғоя ва қарашлар кириб келаётганидан огоҳлантирган экан.
📢 Афсуски, бугунги кунда бундай хуружлар жузъий ҳолатлар эмас, аниқ мақсад ва манзилни кўзлайдиган алоҳида руҳий таъсир шаклига – мутахассисларнинг ўзлари тан олиб айтаётганларидек, “оммавий” ёки “кўча маданияти”га айланди...
✍️ Муртазо ҚАРШИБОЙ
📌 Муаллифдан "Ёшлар кундалиги" журнали учун махсус мақола. Батафсил журналнинг 4-сонида ўқинг.
Yoshlar kundaligi
Кечаси болалар майдончасига чиқиб бўлмай қолди
– Ака, кечалари бу ерга болалар билан чиқиб бўлмай қолди. Мана бу ўриндиқларни тарбиясиз йигит-қизлар эгаллаб олишади.
– Нима, чекишадими?
– Э, чекиш ҳам гапми, бир-бирининг пинжига тиқилиб, бемаза ишларни қилишади. Биз катталарни кўрсак, уялиб, улар турган жойни узоқдан айланиб ўтар эдик, буларда тортиниш деган нарса йўқ.
Бир йигит ўзганинг бағридан
Қайтган ёр лабини сўради.
Ўтишиб қўғирчоқ баҳридан,
Бу ҳолни қизчалар кўради.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести
Ёшларнинг ҳар дам кайфияти баланд бўлади, яхшилаб эътибор берилса, ҳаммасидаям талант бўлади. Ёшлар фестивалида шод бўлганларга боқинг, мен ёзған муждаларни диққат билан ўқинг.
🔘 Олмалиқ шаҳри — Майдон узра чинакам байрамона кайфият ҳукмрон. Чироқлар ёришди ойдай бўб, одам йиғилди сойдай бўб, бир ўйнади жигитлар, тyмор таққан тойдай бўб.
🔘 Оққўрғон тумани — Ариқларда олмаси, бозорида ҳолваси, ёшлар фестивалида ўйнаганларнинг билаклари толмасин.
🔘 Қуйи Чирчиқ тумани — Оппоқ қушлар парвоз айлаб, "Пахтакор"дан учиб ўтди. Кечаги Нурафшон байрам они шу туманга кўчиб ўтди.
🔘 Пискент тумани — Ёшлар бежиз қувонмас, байрам ростдан ёққанда. Фестивал шукуҳин билгайсиз, Нозим Абдулла олган расмларга боққанда.
🔘 Юқори Чирчиқ тумани — Ҳашар қилди, ош дамлади, маслаҳат бўлди ўртага. Катта ёшлар фестивали бўлиб ўтар эртага.
Поччам ишдан қайтгунча, айнимасин янгам қилган айрони,
Тошкент вилоятида давом этар ёшлар ойлиги байрами.
Ҳай-яра!
Yoshlar kundaligi
Ёшларнинг ҳар дам кайфияти баланд бўлади, яхшилаб эътибор берилса, ҳаммасидаям талант бўлади. Ёшлар фестивалида шод бўлганларга боқинг, мен ёзған муждаларни диққат билан ўқинг.
Поччам ишдан қайтгунча, айнимасин янгам қилган айрони,
Тошкент вилоятида давом этар ёшлар ойлиги байрами.
Ҳай-яра!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика
Ой зўрлик қилиб, офтоб тун пинжига кирган, аҳён-аҳён кўчадан бахтнинг шивири эшитилиб туради. Бу — бахтли жуфтликлар овози. Мен эсам бу кеча ҳам "Ёлғизликнинг бир куни"ни ўтказяпман. Сен бўлса, Қора тунга сингиб кетгансан.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Ой зўрлик қилиб, офтоб тун пинжига кирган, аҳён-аҳён кўчадан бахтнинг шивири эшитилиб туради. Бу — бахтли жуфтликлар овози. Мен эсам бу кеча ҳам "Ёлғизликнинг бир куни"ни ўтказяпман. Сен бўлса, Қора тунга сингиб кетгансан.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Бахтинг болиш бошингда,
Ой ухлайди қошингда.
Осмонларда юрган қиз,
Ўн саккизга кирган қиз,
Ўшал сенму, Наргиз?!
🎶 Қўшиқдан
📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Бахтинг болиш бошингда,
Ой ухлайди қошингда.
Осмонларда юрган қиз,
Ўн саккизга кирган қиз,
Ўшал сенму, Наргиз?!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
🇺🇿 🇲🇳 Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — President.uz.
🇷🇺 💥 Доғистонда 3 кунлик мотам эълон қилинди: Дербент, Махачқалъа шаҳарларига жангарилар ҳужум қилди. Оқибатда 15 нафар полициячи, тинч аҳоли вакиллари ва 6 нафар жангари қурбон бўлди — Доғистон раҳбари Сергей Меликов.
🇦🇿 💥 Яна отишма: Бокуда бир неча марта судланган Озарбайжон фуқароси ов милтиғидан фойдаланиб, 3 нафар полиция ходими ва бир фуқарони ўлдирди. Мазкур шахс қўлга олинган — Риа Новости.
⭐ Дуров Марказий Осиёда: Телеграм асосичиси Қирғизистонга саёҳати давомида Марказий Осиё минтақасининг табиати ва гўзаллиги жуда ёққанини билдирди. У постини "Қирғизистон — тез орада қайтамиз. Сизнинг меҳмондўстлигингиз мени гўзал Марказий Осиё бўйлаб келгуси саёҳатларим учун илҳомлантиради", дея якунлаган — Du Rove's Channel.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_аёллар
АКАСИ УЧУН ҚАТЛ ҚИЛИНГАН СИНГИЛ ТАРИХИ
📆 Шу кунларда олмон адиби Эрих Мария Ремарк таваллудининг 126 йиллиги дунё бўйлаб нишонламоқда. Аммо биз унинг синглиси Эльфрида Шольц Ремарк ҳақида ёзмоқчимиз.
💠 “Сингил учун буғдойни босиб ўтса бўлади”, дейишади. Рост, сингил қалбида акаларга, иниларга ва ота-онага тарифлаб ва таққослаб бўлмайдиган меҳр-муҳаббат ётади.
❗️ Мақолада келтирилажак қаҳрамонимиз — Эрих Мария Ремаркнинг синглиси — Эльфрида ўзи оддий тикувчи бўлишига қарамасдан, шунинг ортидан обрў топган аёл эди, у биринчи турмушидан ажрагач, ёлғиз фарзанди ҳам вафот этади.
😢 Эльфрида Шольц акаси учун барча савол-қистовларга, жазоларга рози бўлади ва охир-оқибат ўлимга ҳукм қилинади.
➡️ МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ ⬅️
Yoshlar kundaligi
АКАСИ УЧУН ҚАТЛ ҚИЛИНГАН СИНГИЛ ТАРИХИ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести
Ёшлар билан мулоқотлар яхши ўтаяпти, фестиваллар давом этаяпти.
⏺ Юқори Чирчиқ тумани — Кеча ҳашарлар қилиб, бир ошларни дамлади. Бугун минглаб ёшларни фестивалга жамлади.
⏺ Бекобод шаҳри — Олма шохин эгмасин тонгда эсган шамоли, концертда ўйнаган қизларнинг тушиб қолмасин рўмоли.
⏺ Бўстонлиқ тумани — Ҳар кун китоб ўқимасам, бобом қаттиқ уришади, солиқ раҳбари Хўжакентда ёшлар билан кўришади.
⏺ Қибрай тумани — "Заковат"да зеҳни зўрлар ютади, билимлилар мақсадига етади.
Поччам ишдан қайтгунча, янгам сигир соғади.
Кўп ўтирган одамни, чумолилар чоғади
Ҳай-яра!
Yoshlar kundaligi
Ёшлар билан мулоқотлар яхши ўтаяпти, фестиваллар давом этаяпти.
Поччам ишдан қайтгунча, янгам сигир соғади.
Кўп ўтирган одамни, чумолилар чоғади
Ҳай-яра!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Гулмисиз, жамбилмисиз, райҳонмисиз?
Ҳурмисиз, пайкармисиз, жононмисиз?
Ҳажрингизда ўлмаган жоним менинг,
Мен-ку лол, сиз ҳам менга ҳайронмисиз?
✍️ Иқбол Мирзо
📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Гулмисиз, жамбилмисиз, райҳонмисиз?
Ҳурмисиз, пайкармисиз, жононмисиз?
Ҳажрингизда ўлмаган жоним менинг,
Мен-ку лол, сиз ҳам менга ҳайронмисиз?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM