Yoshlar kundaligi | Rasmiy
109K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Дўмбирамди бир чертсам,
"Ёшлар", деб жар солади.
Кундалигимди очай,
Бахши терма чолади.

🔸 Бахши Бола "Ёшлар кундалиги"га бир овиз терма ойтиб турган жойи.

🔘 Чиноз тумани — Туман прокурори ёшлар билан бир даврада гурунглашди. Уларнинг чиннидай фикрларига чиройли чизгилар қўшилса, мақсадлари янаям кўркам бўлиб, манзил-маёқлари ёрқинроқ бўлиши айтилди.

🔘 Пискент тумани — Футбол шавқини расмлардан биилгайсиз, Ёшлар сайлига бориб, боғлардан райҳон тергайсиз.

🔘 Паркент тумани — Узумни шинни қилиб еган жигитларди майдонда чопганини кўринг.

🔘 Зангиота тумани — Ёшлар бўйича зам ҳоким Сирожиддин оға тўрт фаслда бир кайфиятда юради, ёшлари бир даврага йиғилса, тарбиясига доир кино кўради.

Ҳамма отлар чопқир бўлар,
Минги бўлмай, тойлигида.
Ўғил-қизлар лукка фаол,
Ҳар йил ёшлар ойлигида.

Ёш деганни шаҳди яхши,
Ҳар ишни ҳам вақти яхши.
Кесак қириб, озор кўрмай,
Кўза ясанг лойлигида.


Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Ээээээ, ойтмоқ биздан, эшитмоқ сиздан...
Ойтилади бир мойдон-э, ёронлар!
Ёшлар ойлигида қатнашаётган ўғил-қиздан.


🔘 Тошкент тумани — Бугун эл-эломон йиғилиб, Келесдай жойда байрам бўганин кўринг, ёшларнинг кўкрак кериб, чақнаб ўйнаганин кўринг. Саҳна тўла бахшилар, бахшимисан, яхшилар.

🔘 Қибрай тумани — Ёшлар газонни қирмасдан, ўтириб олиб ғолибликни хаёл сурмасдан, аниқ комбинацияларга таяниб, тўп суришди, сўнг ДХХ кубогининг туман ғолиби бўлишди.

🔘 Нурафшон шаҳри — Улар "ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинига зарил кегандан эмас, зеҳн ва билимларини синовдан ўтказиш учун қатнашдилар.

🔘 Бўка тумани — Катта-катта заводларни эгасиям биздай оддий одамга ўхшайди, уларни олдига борган ёшлар энди дадил қадамларни ташлайди.

🔘 Ўрта Чирчиқ тумани — ДХХ кубоги туман финал босқичида оёғини дирдиратиб тўп тепганлар эмас, зарбаси дарвозага аниқ мўлжал бўлганлар ғолиб бўлди.

Ҳамма отлар чопқир бўлар,
Гижинглаган тойлигида.

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Сабзиси сероб ошдай бўб, писка кўзи мошдай бўб, Бахши Бола сўз ёзар, ёшлар ойлигида ёшдай бўб. 

🔘 Чирчиқ шаҳри — Афсонавий "Сетора" гуруҳини тароналари, Тоҳир Содиқовнинг жўшқин қўшиқлари шаҳар узра янгради.

🔘 Оҳангарон шаҳри — Марказий ўйингоҳда катта концерт бўлди. Райҳон билан Ҳамдам Собир қўшиқ айтди. Ёшларнику тушунамиз қувноқ бўлар, боболар ҳам уйигача уйнаб қайтди.

🔘 Нурафшон шаҳри — Тошкент вилоятининг беги Зойир Мирзаев тўрт соатча ёшлар билан бир даврада гурунглашди, муаммоларини тинглади, жим ўтирганларниям ичидаги гапини англади. Ёшларнинг ғуборлари тўкилибэээ, қайғулари занглади.

🔘 Ўрта Чирчиқ тумани — Бу ҳудуд номига мос, ўртага. Ҳеч бир тадбир бўлиб ўтмас жўртага.

🔘 Тошкент тумани — Улар майдонда тепишгани билан ҳаётда яқин дўстлардир.

🔘 Қуйи Чирчиқ тумани — ДХХ кубоги мусобақасининг туман финал босқичида ғолиб бўлганларни туман ҳокими улига тўй берган отадай бўб табриклади.

🔘Паркент тумани — Бир майдонда ёшларни жўшганини эшитдик, узумдан аввал тарвуз пишганини эшитдик. 

💠 Шуйтиб, Беҳзод Қобуловни медиа бўйича маслаҳатлари тренддир, Миразиз Мирсултоновдай ташкилотчи,  дангал кесар йигитлар ҳам бренддир.

Ёшлар ойлиги давом этмоқда.

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Ҳар ёшнинг ўз билими, аҳлоқи ҳам бойлиги. Давом этмоқда, дўстлар! Ҳар кун ёшлар ойлиги.

🔘 Нурафшон шаҳри — Сенаторлар ёшлар билан сизлабгина гурунглашди.

🔘 Бўстонлиқ тумани — Ёшлар фестивалини жарангидан қорлар эриб, сувлар оқди жилдираб.

🔘 Ўрта Чирчиқ тумани — Тоҳир Содиқов бу ёқда ҳам файз олди, бовалар тут қатордан неварасига майиз олди.

🔘 Зангиота тумани — Концертларда билимлиларга тилла медаль берилсин, яхши ўқиган йигит-қизлар давраларда керилсин.

🔘 Бўка тумани — Ширин десанг Бўканинг оши, чимрилмасин янгалар қоши. Бугун байрамда жерди тепкилаб, рақс тушди кексаю ёши.

🔘 Оҳангарон тумани — Ёшлар фестивалига келганларни чини билан кўнгли ҳар дам тўлиб кетди, ҳоким берган 60 миллионлик сертификатни туман ёшлар раҳбари Ихтиёр Қурбонов илиб кетди .

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Ёшларнинг ҳар дам кайфияти баланд бўлади, яхшилаб эътибор берилса, ҳаммасидаям талант бўлади. Ёшлар фестивалида шод бўлганларга боқинг, мен ёзған муждаларни диққат билан ўқинг.

🔘Олмалиқ шаҳри — Майдон узра чинакам байрамона кайфият ҳукмрон. Чироқлар ёришди ойдай бўб, одам йиғилди сойдай бўб, бир ўйнади жигитлар, тyмор таққан тойдай бўб.

🔘Оққўрғон тумани — Ариқларда олмаси, бозорида ҳолваси, ёшлар фестивалида ўйнаганларнинг билаклари толмасин.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани — Оппоқ қушлар парвоз айлаб, "Пахтакор"дан учиб ўтди. Кечаги Нурафшон байрам они шу туманга кўчиб ўтди.

🔘Пискент тумани — Ёшлар бежиз қувонмас, байрам ростдан ёққанда. Фестивал шукуҳин билгайсиз, Нозим Абдулла олган расмларга боққанда.

🔘Юқори Чирчиқ тумани — Ҳашар қилди, ош дамлади, маслаҳат бўлди ўртага. Катта ёшлар фестивали бўлиб ўтар эртага.

Поччам ишдан қайтгунча, айнимасин янгам қилган айрони,
Тошкент вилоятида давом этар ёшлар ойлиги байрами.

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Ёшлар билан мулоқотлар яхши ўтаяпти, фестиваллар давом этаяпти.

Юқори Чирчиқ тумани — Кеча ҳашарлар қилиб, бир ошларни дамлади. Бугун минглаб ёшларни фестивалга жамлади.

Бекобод шаҳри — Олма шохин эгмасин тонгда эсган шамоли, концертда ўйнаган қизларнинг тушиб қолмасин рўмоли.

Бўстонлиқ тумани — Ҳар кун китоб ўқимасам, бобом қаттиқ уришади, солиқ раҳбари Хўжакентда ёшлар билан кўришади.

Қибрай тумани — "Заковат"да зеҳни зўрлар ютади, билимлилар мақсадига етади.

Поччам ишдан қайтгунча, янгам сигир соғади. 
Кўп ўтирган одамни, чумолилар чоғади

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Ёшлар билан шунчаки вақт ўтказиш учун гурунглашилмади

Бўстонлиқ тумани - Китоб ўқимаганимга енам жеркиб уришди, вилоят солиқ раҳбари таклиф ва ташаббуслар юзасидан ёшлар билан кўришди.

Зангиота тумани Зуҳра опам - зўр опам! Бугунгиси юлдузга, кеча таққан ойбалдоғи ўхшар осмон ойига. Тинглаб бир давра ёшларнинг гурунгини, айрим мурожаатларни ҳал қилиб берди жойига.

Қуйи Чирчиқ тумани - Отабек оғам шошиб кетди меҳнат ярмаркага, жемасдан тайёр ошларни, сўнг гўшт жегандай қувонди, кўриб ишли бўлаётган ёшларни.

Чирчиқ шаҳри - Спортчи ёшлар тақдирланди, улардан ота-оналари фахрланди.

Пискент тумани - "Ёшлик" футбол ўйингоҳида "ДХХ кубоги" мусобақаларининг вилоят босқичи бошланди, футболчилар тўпгаее, оч бўридай ташланди.

Поччам отнинг ҳуржинидан,
қовун-тарвуз туширар.
Янгам хўроз гўштидан,
бир димлама пиширар.

Ҳай-яра!


Yoshlar kundaligi