Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Қизларимиз ўқисин: Эҳтиёжманд оилалардаги 18 мингдан ортиқ хотин-қизга ОТМларга кириш учун тавсиянома берилди — Gov.uz.

🇷🇺🇰🇵 Ким Чен Ин меҳмон кутади: Россия Президенти Владимир Путин сўнгги 25 йил ичида илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюрди — РИА Новости.

🇮🇷 Яна бир зилзила: Эроннинг Разавий Хуросон вилоятида 5 баллик зилзила оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди — СNN.

🇨🇳 Қуёшдан максимал фойдаланинг: Хитойда ер юзидаги энг улкан, майдони Нью-Йорк билан тенг бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилди — Independent.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#туризм

🔥 ЁЗНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ 5 ТА МАНЗИЛ

🏕 Тошкент вилоятининг турли бурчакларидаги сўлим масканлар сизга мунтазир.

👉 Нефрит кўли. Бўстонлиқ тумани

🌊 Тошкент шаҳридан 160 километр шимолда, Угом-Чотқол миллий боғида жойлашган Урунғоч шаффоф кўллар тизими сизни ўзига ром этади.

📍Локация

👉 Кумушкон. Паркент тумани

🕌 Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат қилишни истовчилар учун Паркентдаги Кумушкон қишлоғини тавсия қиламиз. Сиз бу ерда Ҳазрат Али бува мажмуасини зиёрат қилишингиз ва табиатдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

📍Локация

👉 Лашкарак қишлоғи. Ангрен шаҳри

🏞 Такрорланмас тоғ манзаралари, шифобахш ҳаво ҳамда оддий қишлоқ ҳаётини сизга айнан Лашкарак қишлоғи тақдим этади. Самимий қишлоқ одамлари билан гурунглашсангиз дилингиз яйрайди.

📍Локация

👉 Чимён. Бўстонлиқ тумани

🏕 Тошкентдан 80 километр узоқликда жойлашган Чотқол тизмасин таркибига кирувчи ҳудудлар табиат ўзининг куч-қудрати ва мукаммаллигини намоён этган ажойиб маскандир. Борган сари бу ерларда сайёҳлар учун дам олиш манзиллари кўпаймоқда.

📍Локация

👉 Мовий тоғлар. Оҳангарон тумани

Бир қарашда Швецария ёки Грузияга ўхшаб кетувчи Қурама тоғ тизмалари асл гўзалликни қадрловчилар учун мунтазир.

📍Локация

Yoshlar kundaligi
#Ижтимоий_сўров #луқма

🏗Нима деб ўйлайсиз, сўнгги йилларда вилоятимизда қурилган бинолар орасида лойиҳа-сметаларида қандай кўрсатилган бўлса, худди шундай, бекаму-кўст қурилган объектлар бормикан?
Anonymous Poll
43%
💡Кундуз чироқ ёқса ҳам топилмайди.
14%
👍Бор, ҳаммаси зўр.
40%
😔Яқин келажакда бўлиб қолар.
3%
🥱Менга нима, қулаб тушавермайдими?!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика

Омонмисан, Исмигул?..


🎶 Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди – "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди. Кўҳна Шарқ оҳангларига ҳамоҳанг мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқ қанотида ёшлигимиз эсга тушади, кўксимизни ғижимлаган нозик туйғулар чарх уради...

💠 Исмигул... Айт, аслида исминг на эди сенинг? Сенинг покиза чеҳрангга нақш бўлган ёшлигимдан ёдгорим – эндиликда увадаси чиқиб бораётган туйғуларимдан хабаринг бормиди?

✏️ Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Сабзиси сероб ошдай бўб, писка кўзи мошдай бўб, Бахши Бола сўз ёзар, ёшлар ойлигида ёшдай бўб. 

🔘 Чирчиқ шаҳри — Афсонавий "Сетора" гуруҳини тароналари, Тоҳир Содиқовнинг жўшқин қўшиқлари шаҳар узра янгради.

🔘 Оҳангарон шаҳри — Марказий ўйингоҳда катта концерт бўлди. Райҳон билан Ҳамдам Собир қўшиқ айтди. Ёшларнику тушунамиз қувноқ бўлар, боболар ҳам уйигача уйнаб қайтди.

🔘 Нурафшон шаҳри — Тошкент вилоятининг беги Зойир Мирзаев тўрт соатча ёшлар билан бир даврада гурунглашди, муаммоларини тинглади, жим ўтирганларниям ичидаги гапини англади. Ёшларнинг ғуборлари тўкилибэээ, қайғулари занглади.

🔘 Ўрта Чирчиқ тумани — Бу ҳудуд номига мос, ўртага. Ҳеч бир тадбир бўлиб ўтмас жўртага.

🔘 Тошкент тумани — Улар майдонда тепишгани билан ҳаётда яқин дўстлардир.

🔘 Қуйи Чирчиқ тумани — ДХХ кубоги мусобақасининг туман финал босқичида ғолиб бўлганларни туман ҳокими улига тўй берган отадай бўб табриклади.

🔘Паркент тумани — Бир майдонда ёшларни жўшганини эшитдик, узумдан аввал тарвуз пишганини эшитдик. 

💠 Шуйтиб, Беҳзод Қобуловни медиа бўйича маслаҳатлари тренддир, Миразиз Мирсултоновдай ташкилотчи,  дангал кесар йигитлар ҳам бренддир.

Ёшлар ойлиги давом этмоқда.

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Тошкентда аёллар либосида юзини беркитиб юрган шахс аслида эркак бўлиб чиқди

🟢 Чорсуда аёл кишининг кийимини кийиб, юзини диний либос билан беркитиб олган шахс тўхтатиб текширилганда у Бўка туманида яшовчи эркак эканлиги аниқланибди.

⚠️ Ҳозирча йигит ҳақидаги маълумотлар тўлиқ очиқланмаган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM