Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Танқид

ОЛМАЛИҚ
КОРРУПЦИЯГА БОТДИМИ?

Вилоят бўйлаб ёшларга оид давлат сиёсатининг ижроси бўйича ўрганиш олиб борилмоқда. Хусусан, Олмалиқ шаҳрида олиб борилган ўрганишларда бир қатор коррупциявий ҳолатлар аниқланган.


Маданиятсиз раҳбар

Масалан, Олмалиқ шаҳар Маданият бўлими бошлиғи Ш.Норматова Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади. У ўз ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда ўғлини “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритган. Хуллас, давлат отамиз қийналган болаларнинг ўқиши учун ажратган пуллари ҳисобидан арзандасининг контракт пулини тўлаттирган.

Беморлар аслида ким эди?


Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими 2022-2023 йиллар давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 92 нафар бемор ёш йигит-қизга даволаниши учун қарийб 510 миллион маблағ берган. Аммо, бу пуллар ҳақиқий беморга ажратилдими? Негадир шубҳали ва ноаниқ ҳолатлар жуда кўп экан. Бу ерда иқтисодий жиноят аломатлари мана ман кўзга ташланиб турибди.

Ҳокимлик бухгалтери "откат" олганми?


Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг ҳисобчиси Н.Сулаймонова 2022 йил давомида 59 та ҳолатда “Электрон дўкон” савдо платформаси орқали таъминотчи корхоналардан шартнома талабларидагига нисбатан мутлақо бошқа параметрдаги ва қиммат нархдаги маҳсулотларни харид қилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, шишириб ҳисобланган сумма миқдори анча, аа-а-анча катта.

Жазо муқаррар!


Ва уларнинг барчасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧУҚУРЛАРИ": МАХСУС ФИЛЬМ


🟢 Тошкент вилоятида қурилиш соҳасидан файз кетди. Исталган янги қурилган давлат объектини олиб кўринг, лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилгандек бекаму-кўст қурилмаган. Ҳаммасида бир камчилиги бор.

📌 Қурилган, аммо йиллар давомида қабул қилиб олинмаган, фойдаланишга топширилмаган объектлар статистикаси ҳеч кимда йўқ. Бугун қурилиш соҳасидан баттарроқ абгор соҳа йўқ, бизнингча.

⚠️ Вилоятни чуқурлар босиб кетган. Қаерга қараманг, чуқур, кoтлован, чала битган иморатлар. Нега шундай, ҳурматли мутасаддилар? Нимага бу чуқурлар тўлмаяпти? Сизда статистика ҳам йўқ ҳатто. Асил манзарани билмайсиз, кўриб кўрмаганга олиб юрасиз.

🌐 "Ёшлар кундалиги" йиллар давомида тўлмаётган, обод бўлмаётган сунъий чуқурлар мавзусига тўхталди. Сиз буни кўринг, ҳурматли Қурилиш вазири. Тошкент вилоятида қурилиш соҳасида бўлаётган бошбошдоқлик, коррупция ва порахўрлик жабрини нега муҳтарам халқ тортиши керак?

⁉️ Хўш, бу чуқурлар қачон тўлади? Сиз томонларда ҳам борми шундай чуқурлардан?

📹 Кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

ФАЙЗ ҚОЧГАН ҚУРИЛИШЛАР. ЖАЗОЛАНГАН ЗАМҲОКИМ


🌐 "Ёшлар кундалиги" бугунгача Тошкент вилоятидаги қурилиш тизимининг оғриқли нуқталари ҳақида кўп ва хўп гапирди. Чиндан, охирги вақтда вилоятда қурилиш тизимидан файз қочди негадир.

📣 Инсайдерларимизнинг хабар беришича, айни шу вақтда вилоят ҳокимининг қурилиш-коммуникациялар, коммунал-хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Маҳмудов Шукурулла Насимхоновичга ҳайфсан берилган. Сабаб эса ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги.

⚪️ Бизнингча, интизомий чора биргина замҳокимга эмас, бутун тизимдагиларга берилиши керак. Сабаби, бу қурилишлар, камчиликлар биргина Маҳмудовга боғлиқ эмас. Раҳбарни бутун жамоа қўллаб-қувватлаши керак, шундагина бирор натижа бўлиши мумкин.

💠 Юқоридаги лавҳада ҳам журналист йиллар давомида барчанинг эътиборидан четда қолган қаровсиз "котлованлар", тўлмаётган чуқурлар ҳақида гапирмоқда.

Ушбу мавзуда ҳам расмийлардан муносабат ва ижобий натижа кутиб қоламиз.

📹 Кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

Чорвоқнинг йўлида катта "пробка" — икки-уч километрлик тиқилинч вужудга келган

🚓 Йўлларда авария содир бўлган, дейишмоқда. Бўстонлиққа бораётганлар, йўлда эҳтиёт бўлинг. Дам олиш ўз йўлига, ўзингизни асранг.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид

НОБУД БЎЛАЁТГАН КЎЧАТЛАР: АЙБ КИМДА?

🌳Вилоятимизнинг М-39 Тошкент-Термиз йўлининг Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари ҳудудидан ўтувчи қисмига бу йил эрта баҳорда 45 минг 500 туп мевали ва манзарали кўчат экилган.

🌐Бугун кўчатларнинг 18 минг тупи сувсизлик, эътиборсизлик натижасида қуриб қолган. Ҳудуд раҳбарларининг эса парвойи фалак. Йўл четидаги дарахт ва буталар аччиқ тутун ичида.

📹Батафсил видеолавҳада.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM