Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.4K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
#Гулруҳбегимни_қайтаринг

Непотизм, коррупция — дарахтга тушган қурт сингари ҳар қандай соҳани ичидан кемириб, тугатади. Шахсий манфаатлар аралашган жойда ҳаммаси тугайди, шунчаки. Бу борада бизнинг ўзбек спорти билан боғлиқ узоқ йиллик аччиқ тажрибамиз бор.

Бу ўзига ишонган, бор ҳақиқатни қўрқмай гапира оладиган қиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова. У шахмат бўйича Ўзбекистон тарихидаги иккинчи халқаро гроссмейстер эди. Ўзбекнинг шундай гулдек спортчиларини таниш-билишлик, непoтизм хазон қилди. У шахмат федерациясидаги ноҳақликлар сабабли фаолиятини АҚШда давом эттиришга қарор қилганди.

Шундай, жаноби каттаконлар! Агар сиз иқтидорларни қадрига етмасангиз, четдан уларнинг бошини силайдиганлар, албатта, топилади. 2020 йилдан буён Гулруҳбегим халқаро майдонда Қўшма Штатлар байроғини ҳимоя қилиб, дона сурмоқда. Энди бир ўйлаб кўринг: ким ютди-ю, ким ютқазди? Сиз таниш-билишчилик қилиб спортга "тиқиб" қўйганлар бугун қаерда? Жавоб йўқ. Аммо, бир нарса аниқки, ўзбек спорти гулдек спортчисини бой берди. Сизнинг шу каби қилмишларингиздан сўнг ёшларда "суриш керак", деган фикр тобора авж олмоқда.

Бугун Гулруҳбегим ўзбек ватандошига қарши ўйинга тушишдан бош тортди. Бу унга адолатсизлик қилганларнинг юзига бир тарсаки эди. У номардларга мардлик қандай бўлишини кўрсатиб қўйди. Спортчи ҳозирда вазият ўзгарганини, тизимга жонкуяр раҳбарлар келгани ва кун келиб ватанга қайтишини билдирган. Биз ҳам шундай умиддамиз. Шахмат Федерациясининг амалдаги раиси, ёшларнинг чинакам лидери Алишер Зафарович Саъдуллаев бу спортчимизни ватанга қайтаришига ишонч билдирамиз.

📹 Видео архивдан олинди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM