Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таққосланг #Бўстонлиқ

ЯХШИ ЯШАШ УЧУН ОҒЗИНИ ТИКИБ ОЛИШ ШАРТМАС...

Бу ёшгина аёл ҳам уйда ўтирволиб, оғзини тикиб, интернетга жар солиши мумкин эди, масалан.

Йўқ, у ундай қилмади. Ҳаёт учун курашди. Жулдизой Пернибоеванинг ҳикоясини тингланг. Аслида мана шундай опа-сингилларимиз замон қаҳрамони, ишонаверинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Биз_ҳаммамиз_Ўзбекистонмиз #Бўстонлиқ

Суратда бўстонлиқлик Гулжамила ая, Алихан ва унинг фарзанди Аселя

P.S: Челленж шартида иштирокчиларнинг байроқ билан суратга тушишларини сўрагандик. Буни қарангки, каналимиз ўқувчиси фотошоп орқали бунинг йўлини топибди.😄Шу тиниб-тинчимас йигитни қўллаб-қувватлаш мақсадида истисно тариқасида суратни жойладик.

Энг қизиғи, буви, ўғил ва набирадаги ўхшашликни қаранг😊👍👍👍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бўстонлиқ

Сижжакнинг ойдан тушмаган Ойтепаси

📍
Бўстонлиқ туманининг қадимий қишлоқлари ва қадамжолари кўп. Пском дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Сижжак қишлоғи кўпчиликка маълум ва машҳур.

🔰Сижжакуч сой маъносини билдиради. Улар Жарбошисой,Қайнарсой, Навалисойдан иборат. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, қишлоқ минг йиллар аввал ташкил топган. У ерда учта тепалик мавжуд бўлиб, иккитаси сув остида қолиб кетган. Биттаси эса Жарбоши авлиё муқаддас қадамжосида сақланиб қолган. Мазкур қадамжо Ойтепа деб ҳам аталади.

🔍Фанлар академиясининг Чорвоқ археология отряди 1963 йилда ёдгорликларни ўрганганда тепанинг энг баланд жойида қадимий қалъа қолдиқлари борлиги маълум бўлган.
Ҳикоя қилишларича, ой тўлган пайтларда ҳудуд ўзгача ёришиб, атрофга нур таратган.

📜Сижжаклик Эргаш Нуртоевнинг ҳикоя қилишича, бу ернинг ўтмиши билан боғлиқ афсона юради. Қадим-қадимда бу ерларда меҳнаткаш одамлар яшаган. Улар камтарона ҳаёт кечириб, кулолчилик, темирчилик, мато тўқиш билан машғул бўлган. Кутилмаганда қўшни шаҳар ва қишлоқларни ёв босган. Аҳолини ғоят
меҳнаткаш эканини кўрган босқинчилар шарт қўяди: бир кечада минг кишилик мато тўқиш, мингта қилич, минг кишига етадиган мусалласни сақлаш учун хурмача ясаш лозим. Қўйилган шартларнинг бирортаси бажарилмай қолса, аҳолини ўлим жазоси кутарди.
Атрофни зимистон қоплади. На бир милт этган чироғ, на ёруғлик кўринади. Аммо шу пайт осмонда бирин-кетин юлдузлар порлаб, бутун самони қоплади. Обдон тўлишган ой ҳам фалакда бўй кўрсатди. У шаҳар устида муаллақ балқиб, ҳар қачонгидан ҳам мўл-кўл нур соча бошлади. Ой нури шу даражада қайноқ эдики, у темирчилик устахоналари ўчоғидаги чўғни алангалатиб юборди. Кулолчилик ва тўқувчилар дастгоҳларини худди кундузгидек ёритди.

Юлдузлар сўнса-да ой муаллақ қотганча заминга нур сочиб тураверади. Душманлар ҳайратдан лол қолади.
“Бу қандай халқки, Ой ҳам ёрдамга келса?!" Қўрқувдан даҳшатга тушган босқинчилар бу ернинг одамлари ярим авлиё бўлсалар керак”, деб тумтарақай қочишади. Ана шу меҳнаткаш халқнинг авлодлари бугун Сижжак қишлоғида истиқомат қилишади.

🔰Сижжак қишлоғи 2015 йили "Сарбоғ" маҳалла фуқаролар йиғини, жорий йилдан эса "Сижжак" маҳалла фуқаролар йиғини деб аталмоқда.

❗️Профессорлар Анвар Нурхўжаев, Ўрмон Тошматов, фан номзодлари Озод Назаров, Эркин Ибраев, Умриддин Далабоев, Меҳриддин Нуриддинов, Гулиниса Нуриддинова, фан доктори Жавлон Жўраевлар шу қишлоқдан.

Айни пайтда аҳолининг асосий даромади деҳқончилик, чорвачилик, асаларичиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3500 нафар, 0-30-ёшлилар 1598 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 1724 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Лутфулла Турсунбеков
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Санжар Фазлиддинов
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Рисқинбоев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Маҳкамова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Беш_ташаббус #Бўстонлиқ

Севинч 1-ўринни олди

🥇Бўстонлиқлик Севинч Ахунова "Беш ташаббус" олимпиадаси Республика босқичи
нинг "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" танловида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади.

🥳Севинч, табриклаймиз! Ютуқлар бардавом бўлсин!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари
#Бўстонлиқ

💈Ғазалкентлик Муроджон Алматов анчадан бери сартарошликни ўрганиб, шу соҳада ишлашни мақсад қилган эди. Бироқ етарлича маблағи бўлмагани учун ўзи яшаётган Искандар маҳалласи ёшлар етакчисига мурожаат қилди. Шундан сўнг “Ёшлар дафтари” жамғармаси орқали Муроджонга зарур жиҳозлар олиб берилди.

💇‍♂️Ҳозир ёш сартарошнинг ишлари юришиб кетган, даромади ҳам ошди. Тиришқоқлиги ва берилган имкониятлардан унумли фойдалангани туфайли жамиятда ўз ўрнига эга бўлди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фестивал #Бўстонлиқ_тумани

Бўстонлиқдаги Ёшлар фестивали ҳам бетакрор ўтмоқда. Ташкилотчиликка гап йўқ. Ёшлар росманасига маза қилишмоқда. 🔥

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур
#Бўстонлиқ

Балиқчиликнинг янги истиқболлари

🐠Бугун Бўстонлиқ туманида балиқчилик саноати жадал ривожланмоқда. Туманда етиштирилаётган гулмоҳи (форель) балиқлари бугун энг кўп тановул қилинадиган ва харидоргир балиқ маҳсулотлари сарасига киради.

😉Ишонмайсизми? Яхшиси, видеороликни кўриб, ўзингиз амин бўлинг.☝️

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_фестивали #Бўстонлиқ

"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" фестивали Бўстонлиқда. Жараён зўр,  яхшиси ўзингиз кўрақолинг👆

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

📍 Бўстонлиқ. Ғазалкентдан хабар: "Уйимиз олдида каттакон кўл пайдо бўлди, ертўлани сув босди".

‼️Туман мутасаддилари бу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришади, деган умиддамиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оддий_қишлоқ #Бўстонлиқ #Нанай

📍Бўстонлиқ тумани, Нанай қишлоғи денгиз сатҳидан 2 минг метр юқорида жойлашган, тоғли ҳудуд ҳисобланади.

🔥Ёз ойларида бу ер гавжум бўлади, пойтахтдан минг-минглаб одамлар Нанай шаршараси, машҳур осма кўприк, Кўксув дарасини кўриш, шунингдек, булутларга ёндош қирларда дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун боришади.

📷«Оддий қишлоқ» жамоаси бу сафар Нанайда бўлди. Тўлиқ видео ютубда.👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM