Yoshlar kundaligi | Rasmiy
98.4K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Ёшлар_куни_олдидан #Бошқармаларда_нима_гап

КАДАСТР ТИЗИМИДА ЁШЛАР СИЁСАТИ

Ёшлар ойлиги доирасидаги таҳлилларимиз давом этади. Бу сафар яқин-яқинларгача сирли ва бирон ахборот олиш машаққат бўлган соҳа – вилояти кадастр тизимида ёш мутахассислар билан ишлаш борасида қилинаётган ишларга тўхталамиз.

Тизимда бугунги кунда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш, раҳбар лавозимларига тайинлашга алоҳида этибор қаратиб келинаётган экан.

Ҳозирги кунда Тошкент вилояти кадастр тизимида жами 695 нафар ходим фаолият юритса, шундан 457 нафари 35 ёшгача бўлган ёшлардир. Умуман, айни пайтда вилоят кадакстр тизимининг 66 фоиз ходимлари ёшлардан иборат.

Яна бир эътиборга молик статистика: бугун Тошкент вилояти кадастр тизимида 28 нафар ёш кадр масъул раҳбарлик лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Таққослаш учун: агар ёшларни лавозимга тайинлаш бўйича 5 йил аввалги вазият билан таққослаганда, қарийб икки баробар ўсиш бўлганини кўришимиз мумкин.

Ёшлар ҳамма соҳада пешқадамликни қўлга олаяпти, майдон марказига кириб келаяпти. Ёшлар – куч!

Суратда: Тошкент вилояти кадастр тизимида ишлаётган бир гуруҳ ёшлар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi