Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

📚 ДУНЁ МИЛЛИАРДЕРЛАРИ ЁШЛАРГА КИТОБ ТАВСИЯ ҚИЛАДИ

⚜️Марк Цукерберг — Facebook асосчиси

Дарон Анжемоглу ва Жеймс Робинсон — "Нима учун айрим давлатлар бой, айримлари эса камбағал?"
Мойзес Наим — "Қудратнинг охири"
Жеймс Глик —  "Маълумот. Ҳикоя. Назария. Оқим"


⚜️2. Билл Гейтс — Microsoft асосчиси

Пол Коллиер — "Капитализм келажаги"
Жордан Элленберг — "Қандай қилиб хато қилмаслик керак"
Фил Найт — "Nike пойабзали сотувчиси ва унинг тарихи"


⚜️3. Стив Жобс Apple асосчиси

Георгий Гуржиев — "Ажойиб одамлар билан учрашувлар"
Баба Рам Дасс — "Ҳозир шу ерда бўл"
Эндрю Гроув — "Фақат парадоид омон қолади
. Ҳар бир компанияга қийинчилик туғдирадиган инқироз нуқталарини қандай аниқлаш мумкин?"

⚜️4. Илон Маск Space X бош директори

Жон Р.Р. Толкин  — "Узуклар ҳукмдори"
Уолтер Айзексон — "Бенжамин Франклин: Америка ҳаёти"
Ник Бостром  — "Супер разведка: йўллар, хавфлар, стратегиялар"

⚜️5. Павел Дуров Telegram асосчиси

Виктор Васильев — "Оқ қоғоз"
Роберт Грин — "Ҳокимиятнинг 48 қонуни"

Пол Грэм — “Ҳакер ва рассомлар”

📌 Видеода ўзимизнинг Жаҳонгир Ортиқхўжаев китоб ҳақида

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 апрель куни Янги Тошкентни қуриш бошланди

🔖Янги Тошкент қандай кўринишда бўлиши тақдим этилди.

🤝Яқинларга улашинг!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Кулди баҳорим Сиз томондан
Шўх сабо келган куни,
Ул шўх сабо қанотида
Дилдор наво келган куни.

Дилдор наво билан баҳор
Оғушига олмиш мени —
Дилдор наво оҳангида
Сиздан садо келган куни.


✍️ Шеър: Ҳабиб Саъдулла

📷Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзгу

💰 Ҳар сотихдан минг доллар даромад

🥬 Нурсултон Абдуллаев
бўш ётган 35-40 сотих томорқага иссиқхона қурди. Олти йилдан бери Хитой карами экади. Ўтган йили 20 минг АҚШ доллари фойда кўрган деҳқон бу йилга 35 мингни режа қилган.

🥦 Шу кунларда Нурсултоннинг карамлари ортилган юк мошиналар Қозоғистон, Россияга жўнаш арафасида. Эплаган қандини урсин!

Қуйи Чирчиқ тумани, «Беруний» МФЙ

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

КЕЧ ҚОЛУВЧИ ЎҚУВЧИНИ ДУНЁ МАКТАБЛАРИДА НИМА КУТАДИ?

📌 Кечиккан ўқувчи аввало дарсга халақит беради, дўстларининг хаёлини бўлади. Қолаверса, ён-атрофдагиларда масъулиятсиз деган салбий фикр қолдиради. Хўш, дунё таълим тизими бунга қандай қарайди?

🇺🇸 АҚШ

Қўшма Штатлардаги таълим тизими узоқ вақтдан бери жазолардан воз кечган - улар мукофотларга эътибор беришади. Кўпинча синф 2-3 гуруҳга бўлинади, улар тўғри хатти-ҳаракатлар учун балл олади. Кечикиш ва қатнашмаслик учун баллар ечиб олинади. Энг кўп балл тўплаган гуруҳ фахрий доскадан жой олади.

🇬🇧 Буюк Британия

Агар талаба 3 мартадан ортиқ 15 дақиқа кечикадиган бўлса қўшимча мактаб куни талаб қилиниши мумкин. Ўта оғир ҳолатларда талаба қониқарсиз хулқ-атвори учун ўқув яна курси қайта ўқишга мажбурланади.

🇰🇿 Қозоғистон

Кеч қолганлар дарсдан кейин коридор полини ювади. Таъкидлаш жоизки, ота-оналар ўқитувчининг бундай ташаббусини маъқуллайди. Чунки бу иш фарзандларини масъулиятли бўлишга ўргатишига ишонади.

🇫🇮 Финляндия

Кечикиб келганлар қўшимча соат дарсда ўтиради. Барча кечикишлар шахсий варақага қайд этилади. Синфдан-синфга ўтишда бу омилга эътибор берилади.

🇩🇪 Германия

Ўқувчилар хурсанд бўлиши мумкин: бу ерда кечикиш учун жазо йўқ. Фақат меъёрни билиш керак. Агар кечикиш давомли бўлса, ўқувчидан иншо шаклида уй вазифасини бажариш талаб қилинади.

Сиз қандай жазони талаб қилардингиз?

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Табиат

🐻 БЎСТОНЛИҚДА АЙИҚЛАР УЙҒОНДИ. СЕН ҚАЧОН УЙҒОНАСАН?

‼️ Бўстонлиқнинг Майдонтолида ёввойи ҳайвонлар қишки уйқудан туриб, фаол ҳаракатга тушди. Табиат неъматларидан баҳраманд бўлиш учун ёввойиларча браконьерлик қилиш шарт эмас.

📸 Маданий одамларга ўхшаб фотоқопқонга тушган ноёб кадрлардан завқ олинг.

Видео ва фото Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида олинган.

Yoshlar kundaligi
#Шоу_бизнес

🪩 ТРЕНД БИЗДА "КЎК ЖИГУЛИ", БОШҚА ДАВЛАТЛАРДА-ЧИ?

🚙 Озода Нурсаидованинг YouTube саҳифасида бир ой ичида салкам 113 миллион марта кўрилган "Кўк жигули" ҳамон тренддан тушгани йўқ. Хўш, дунё давлатлари аҳолиси кимни эшитяпти? YouTube платформасидаги қидирувлар бўйича тақдим этамиз.

🇵🇱 Польша

Америкалик қўшиқчи Диструбеднинг "The Sound of Silence" ("Жимлик овози") таронаси польшаликларнинг эътибор марказида. Қўшиқ клипи 8 йил олдин жойланган ва 987 миллион марта кўрилган.

🇸🇦Саудия Арабистони

Машҳур қўшиқчи Иннанинг "Bad boys" ("Ёмон болалар") қўшиғининг чиққанига 8 йил бўлди. Бироқ ҳамон трендда. Қўшиққа ишланган клип бугунгача 277 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.

🇹🇷Туркия

Туркияликлар Эбру Ясар ва Бурак Булут ижро этган "Kehribar" ("Қаҳрабо") таронасини севиб тингламоқда. Ютубга 6 ой олдин жойланган клип 101 миллион "просмотр" йиққан.

🇧🇷 Бразилия

Бэнсон Боннинг "Beautiful things" ("Гўзал нарсалар") қўшиғи жорий ҳафтада энг кўп қидирувга берилган тарона бўлди. Клип икки ой ичида 89 миллион марта кўрилган.

🇮🇳Ҳиндистон

Санжу Ратхуд ижросидаги "Gulabi Sadi" (пуштун гуруҳи) треки шу кунларда аҳоли ўртасида оммалашмоқда. Қўшиқ клипи шу кунга қадар 31 миллион марта томоша қилинган..

🇰🇿 Қозоғистон

Қўшниларимиз Адамнинг "Журек" таронасини юракдан тингламоқда. Ютубга 5 ой олдин жойланган клип 45 миллион мартага яқин кўрилган.

🎧 Сиз шу кунларда кимнинг қўшиғини кўпроқ тинглаяпсиз?

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
‼️Диққат

Айтишларича, магистратура ва PhD учун талаб сифатида қўйилган чет тили сертификатлари бекор қилиниши кутилмоқда

Агар ушбу янгилик тасдиқланса, янги ўқув йилидан тил сертификатига эга бўлмаганлар ҳам магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишлари мумкин бўлади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Давлат билан олишганлар жуда катта хато қилади – Зойир Мирзаев

Қуйи Чирчиқ. Ёшлар билан мулоқотда айтилган фикрлар.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Айтсам дилда зоримдан,
Гуллар унгай қорингдан.
Нишон йўғу боримдан
Ёшлик. Баҳор. Муҳаббат...

Шеър: Сирожиддин Саййид
🎙 Ўқиди
: Моҳларойим Мирзонеъматова

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Бу ота-она қаерда хато қилишди экан?🤔

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

♻️ ПЛАСТИК ИДИШЛАР УЧУН 4 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

🗺 Табиатни асрашнинг энг фойдали усуллари кундан-кунга такомиллашиб бормоқда. Бутун дунё шу ҳақида бош қотиряпти. Қуйида хориждаги энг қизиқарли ташаббуслар ҳақида сўз боради.

🇸🇬 Сингапур

1992 йилдан буён мамлакатда сақич чайнаш тақиқланган. Қоидабузарларга жарима солинади. Жамоат жойида тупуриш ҳам мумкин эмас. Чунки сўлак таркибида 24 соатгача яшовчи вируслар борлиги аниқланган.

🇺🇸 АҚШ

Сув, ҳаво ва чиқиндиларга доир қонунларни қасддан бузиш 25 минг долларгача жаримага, 1 йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин. Такрорий қоидабузарлик учун жарима 50 минг долларгача, қамоқ муддати 2 йилгача белгиланган.

🇦🇪 БАА

Чиқиндиларни қайта ишловчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади. Чиқиндини тўғри саралашни ўргатиш мақсадида турли экологик мусобақалар ҳам ўтказилмоқда. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар берилади.

🇫🇷 Франция

Аллақачон полиэтилен пакетлардан фойдаланиш тўхтатилган. 2040 йилга бориб бензин ва дизель ёқилғиси билан ишлайдиган автомобиллардан ҳам воз кечилади.

🇰🇪 Кения

2017 йилдан буён мамлакатда полиэтилен пакет ва турдош товарларни сотган, ишлаб чиқарган ёки оддийгина олиб юрган ҳар бир киши 38 минг АҚШ доллари жарима тўлашга ёки 4 йил қамоқда ўтиришга мажбур бўлади.

🇸🇪 Швеция

Бу давлат 2018 йилда фуқароларни эски нарсалардан фойдалангани учун рағбатлантириш ёки қайта таъмирлаши учун солиқ имтиёзлари жорий қилган биринчи давлат бўлди.

📌 Биз эса ҳали кўпчиликка банкомат чекини ерга ташламасликни, кўчада писта чақмаслик каби оддий қоидаларни ўргатишимиз керак.🙈

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бола_тилидан

Сўкиниш яхшимас, лекин эркаклар сўкиниши мумкин экан😂

🤝Бизнинг ҳамкор: Нурафшон шаҳар 14-ДМТТ

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
#Қишлоқларни_яёв_кезганда

Нанай, гўзаллигингдан айланай!

Мўъжазгина қишлоқ, саноқсиз ажойиботлар. Қаер дейсизми, ўзимизнинг Бўстонлиқ, Нанай қишлоғида.

🔥Меҳмондўст, мард, соддадил одамларни сўрасангиз, ҳеч иккиланмай Нанайда деб жавоб берамиз. Анонсни кўриб сиз ҳам бунга амин бўласиз.😊🤙

🎬Тўлиқ кўрсатув тез кунда ютуб саҳифамизда, ҳозир эса хамир учидан патир👆

📍Анаққиса, локация бу ерда. Йўлга тушоврасиз👈🛻😊

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун Нурафшонда аҳоли учун навбатдаги сайёр қабулни ўтказади. Қабул соат 14:00 да бошланади.

📍Локация

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Магистратурадаги ўқиш меҳнат стажига ўтадими?

✔️Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

‼️Мазкур Қонуннинг 37-моддаси “э” бандига асосан, олий таълим муассасаларида кундузги ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланадиган фаолият тури саналади. Яъни, талабанинг магистратурада таълим олган 2 йиллик ўқиш даври меҳнат стажи ҳисобланади. Шунингдек, магистратурани ўқиш давомида талаба бирор жойда расмий ишлаган бўлса, бу давр ҳам меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши керак.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM