Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.4K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

🤾‍♀Нурафшонда журналист ва медиа олами фаоллари ўртасида спартакиада ўтказилмоқда.

⛹‍♀Тошкент вилоятининг мана-ман деган журналист ва блогерлари шу ерда жам.👍

Yoshlar kundaligi
#Фотолаҳза

Навбаҳор романтикаси

🌺Кўклам фақатгина боғларнигина эмас, кўнгилларни ҳам яшнатади. Баҳор чиндан ишқ фасли, муҳаббат фасли.

Тан олинг, сизда ҳам шундай. Ҳар баҳор ўрик гуллаганда, унинг ширин ифори димоққа урилганда бир энтикиб қўясиз. Алланималар ёдга тушади, тушаверади. Юрак тезроқ тепиб қўяди негадир.

Шу вақт хаёлингиздан бир ўй ўтади:

Баҳор эди ўшанда-я,
Баҳор эди ўшанда-я.....


📷Фото: Саҳобиддин Рустамов, Отабек Турсунқулов, Суҳроб Боймирзаев

Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги

ТАРИХДАГИ ЭНГ АҚЛЛИ “ҚИШЛОҚИ”

“Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим”, ‒ у.

1050 йил аввал қадимги Кот шаҳрида (ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди) гўдак дунёга келади. Ана шу гўдак тарихдаги энг ақлли инсон бўлиб етишди. Ҳали дунё халқлари Ер оламнинг маркази ва у ҳўкиз шохида туради деб юрганда, у биринчи глобусни ясади. Бундан минг йил олдин Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш вақтини шундай аниқ ўлчадики, бугунги кунда атиги 0,3 фоизга адашгани маълум бўлди.

Ўз давридаги деярли барча фанларни ўрганиб, 120 дан ортиқ асарлар ёзди. Араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон, қадимги яҳудий ва санскрит тилларини мукаммал ўрганди. Геодезия фанига асос солди.

Унинг исми “шаҳар ташқарисидан келган” деган маънони англатарди. У оддий қишлоқдан чиқиб энг катта илм даргоҳларида раҳбарлик қилди, кўплаб султонлар унинг суҳбатига муштоқ турарди, қаерга бормасин оддий халқнинг мушкулларини илм йўли билан осон қилди.

Ёзувчи Ойбек депутатликка номзод сифатида Қорақалпоғистонга боради. Одамлардан қандай мурожаати борлигини сўраганда улар фақат бир нарсани илтимос қилади: “У ҳақида роман ёзиб берсангиз!”. Афсус, адиб умри бу илтимосни бажаришга етмади.

Христофор Колумбдан беш юз йил олдин денгиз ортини ақл машъали билан ёритган бу олим

Беруний эди. Абу Райҳон Беруний эди...

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Шамол силкиб, олча гулин,
Аямай тўкиб кетди.
Севавердим...
Севгинг юрак чокларин сўкиб кетди.


Шеър: Ҳолбиби Саъдинова
🖼Образ: Зилола Ҳакимжонова
📷Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Акалар укалари учун кези келганда пиллапоя ҳам бўлишади, уларнинг ўзидан-да юксалишини доимо хоҳлашади.

Акаларимизнинг жонлари омон бyлсин!😘

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

🌟 АПРЕЛЬ ЮЛДУЗЛАРИ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📆 Бу ойда кўплаб таниқли шахслар таваллуд топган.. Бугун улардан энг машҳурларини тўплаб кичик тақвим тузишга  ҳаракат қилдик.

🔹 1 апрель

Николай Гогол
ь (1809-1852) - рус ёзувчиси, шоир, танқидчи, жаҳон адабиётининг классик намояндаси;
Отто фон Бисмарк (1815-1898) - "темир канцлер" деб аталган германиялик князь, сиёсатчи, давлат арбоби.

🔹 2 апрель

Ханс Кристиан Андерсен (1805-1875) - буюк болалар эртакчиси, ёзувчи, драматург ва шоир.

🔹 4 апрель

Ҳусниддин Алиқулов
(1999) - ўзбек футболчиси, "Насаф" клуби ва Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ҳимоячиси.

🔹 6 апрель

Нилуфар Усмонова
(1987) - ўзбек қўшиқчиси ва актрисаси;
Асал Шодиева (1992) - ўзбек киноактрисаси ва қўшиқчиси.

🔹 7 апрель

Чан Конг-санг
(1954) - Жеки Чан номи билан танилган гонконглик актёр, кинорежиссёр, продюсер ва қўшиқчи.

🔹 8 апрель

Тўхтасин Жалилов
(1896-1966) -  бастакор, Ўзбекистон халқ артисти.

🔹 9 апрель

Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул
(1336-1405) — ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси.

🔹 10 апрель

Абдулла Қодирий
(1894-1938) - ўзбек миллий романчилигининг асосчиси, публицист, ҳажв устаси, тилшунос ва таржимон.

🔹 12 апрель

Шерали Жўраев
(1947-2023) - таниқли ўзбек қўшиқчиси, бастакор, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти;
Мурод Муҳаммад Дўст (1949) - таниқли ўзбек ёзувчиси.

🔹 13 апрель

Тўлқин Тожиев
(1936) - актёр, дубляж устаси, Ўзбекистон халқ артисти;
Гарри Каспаров (1963) - машҳур шахмат устаси, 13-жаҳон чемпиони.

🔹 15 апрель

Леонардо да Винчи
(1452-1519) - буюк итальян мусаввири ва олими;
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ибн Муҳаммад Али (1952-2015) - атоқли диний уламо, ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган ўзбек олими, Ислом уламолари миллатлараро иттифоқининг аъзоси;
Садриддин Айний (1878-1954) - ёзувчи, олим, жамоат арбоби;
Алла Пугачёва (1949) - таниқли рус қўшиқчиси.

🔹 16 апрель

Чарли Чаплин
(1889-1977) - инглиз комик актёри, режиссёр, бастакор, овозсиз кино даврининг муҳим шахсларидан бири;
Фаррух Зокиров (1946) - таниқли ўзбек эстрада қўшиқчиси, бастакор ва актёр, „Ялла“ вокал-чолғу гуруҳи раҳбари;
Шоислом Шомуҳамедов (1921-2007) - шарқшунос, эроншунос олим.

🔹 17 апрель

Али Қушчи
(1430-1474) - XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астроном, Мирзо Улуғбекнинг шогирди.

🔹 20 апрель

Маъмуржон Узоқов (1904-1963) - Ўзбекистон халқ ҳофизи;
Адольф Гитлер (1889-1945) - немис давлат арбоби ва сиёсат арбоби

🔹 21 апрель

Паоло Коэло (1947) - бразилиялик ёзувчи ва шоир.

🔹22 апрель

Ҳосила Раҳимова
(1975) - хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
Малик Қаюмов (1912-2010) - кинорежиссёр, кинооператор.

🔹 23 апрель

Уилям Шекспир (1564-1616) - инглиз драматурги ва шоири.

🔹 26 апрель

Ботир Зокиров
(1936-1985) -  Ўзбекистон халқ артисти;
Муҳаммад Юсуф - (1954-2001) - Ўзбекистон халқ шоири;
Жамол Камол (1938-2022) - Ўзбекистон халқ шоири.

🔹 27 апрель

Самуэл Финлей Бреэсе Морсе (1791-1872) - америкалик ихтирочи ва рассом.

🔹 30 апрель

Антонио Гутерриш
(1949) - БМТ Бош котиби (2017 йилдан).

Yoshlar kundaligi
#Кайфият

Саёҳатчи ўзбеклар: дам олиш кунлари ким қаерга боргани ҳақида

📌Биз саёҳатга чиқишни, табиатдан завқланишни ўрганиб олдик. Дам олиш маданияти қандайлиги алоҳида мавзу ва ҳозир бу ҳақида гапирмоқчи эмасмиз.

🔥Шу кунларда ўзбекистонликлар ноёб воқеага гувоҳ бўлишмоқда. Ватанимизда бугун уч фасл таровати бараварига уфуриб турибди. Асосийси, бундай манзарани олис-олисларда эмас, пойтахтимизнинг биқинидаги локацияларда топиш мумкин.

🌦Тошкент воҳасининг қуйи ҳудудларида ёз нафаси келиб қолган бўлса, тоғ олди ҳудудларда эрта баҳор таровати уфуради, тоғларда ҳамон қиш чекингани йўқ. Ўтган уч кун давомида Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент тоғларида қор севалаб ёғди.

📷Кўраётганингиз видеолар – дам олиш кунларида аҳоли вакиллари, ёшлар қандай ўтказгани хусусида таассурот беради. Бу кунларнинг ноёб тароватидан завқланиш истагида бўлганларга она табиат ўз қучоғини очмоқда.

😍Кўринг, гўзал Тошкент вилояти манзаралари бу! Оҳангарон мовий тоғлари, Сўқоқ манзаралари, Ақчакўл бўйларига тўпланган одамлар, Олмалиқ ва Пискент манзаралари бу!


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM