Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Биласизми

"ПРОПИСКА" ТИЗИМИДА ЯНГИЛИК

📍 Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун эса алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмайди, бундай амалиётдан воз кечилади, республика бўйича бир хил тартиб амал қилади.

Шунингдек, 18 ёшгача бўлган, 60 ёшдан ошган ёки тўлиқ давлат таъминотида бўлган, шунингдек жазони ижро этиш муассасасидан жазони ўтаб чиққан, шунингдек, фавқулодда вазиятлар, турар ёки нотурар жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши каби ҳодисалар рўй берганлиги натижасида жабрланган шахслар эндиликда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан тўлиқ озод этилади.

🔰 Ушбу ўзгаришлар депутатлар томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасида белгиланган.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

​​ФРАНЦУЗ АТИРЛАРИ ТАРИХИ АБУ АЛИ ИБН СИНОДАН БОШЛАНАДИ

Атир тарихи

⚗️ Дунёдаги биринчи атир ишлаб чиқарувчиси кимёгар Таппути исмли аёл бўлиб, милоддан аввалги 1200 йилларда Бобилда яшаган. У парфюмерия ишлаб чиқариш учун асос бўладиган ҳидларни ажратиб олиш усулларини ишлаб чиққан. Мисрликлар эса биринчи бўлиб атирни шиша идишларга қуйишни бошлаган. Форс ва араб кимёгарлари парфюмерия ишлаб чиқаришни тизимлаштиришга ёрдам беришди ва ундан фойдаланиш классик антик дунё бўйлаб тарқалди.

Туб бурилиш

🌹 Ғарбда Авиценна номи билан танилган ибн Сино бугунги кунда энг кўп қўлланиладиган дистиллаш йўли билан гуллардан мой олиш жараёнини кашф қилди. У биринчи марта атиргул билан ажойиб тажриба ўтказган. Унинг кашфиётига қадар атирлар ёғ ва майдаланган ўтлар ёки кучли аралашмани ҳосил қилувчи гулбарг шаклида бўлар эди. Атиргул суви эса фойдаланишга қулайлиги ва муаттар ифори билан дарҳол оммалашиб кетди.

Ўзлаштириш

🇫🇷 Ҳарбий ва тижорий сафарлар орқали Ғарб Абу Али ибн Сино кашфиётидан баҳраманд бўлди ва уни тезда ўзлаштиришга киришди. Аввалига Буюк Ипак йўли орқали зираворлар, ўтлар, қимматбаҳо ёғочларни сотиб олган французлар аста-секин уларни ўзида ўстиришни бошлади. Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” ва бошқа асарларидаги ўсимликлар дунёси ва ўзаро таъсирини чуқур ўрганиш орқали Франция аввалига Европада, кейин бутун дунёда атир ва парфюмерия пойтахтига айланди.

Ҳали умид бор

📌 Бугун Франция атир савдосининг ўзидан йилига фаоон миллион доллар соф фойда олмоқда. Биз эса, афсуски, оддий доривор ўсимликларимиз номини ҳам тузук-қуруқ ўрганишга ҳафсала қилмаймиз. Гиёҳларни ажрата олмаймиз. Аслида эса бутун дунёни ром қилаётган француз атирларини тайёрлаш қўлланмаси сирли сандиқ бўлиб қаршимизда турибди. Фақат билим олиш ва меҳнат билан унга қулф ясаб, очиш керак.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

СЕНТЯБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ – СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📆 Куз табиатнинг сахий фасли ҳисобланади. Буни қарангки, кузнинг биринчи ойи ҳам машҳур шахслар таваллудига бой экан.

🎉 1 сентябрь Тошхўжа Хўжаев (1922–1975) – Ўзбекистон халқ артисти, таниқли театр режиссёри.

🎉 2 сентябрь

Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий (1897-1970) – Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти (1943-47), академик, математик олим;
Шукрулло Юсупов (1921-2020) – Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи. "Кафансиз кўмилганлар" асари машҳур;
Абдулла Қурбонов (1976) – санъаткор.

🎉 5 сентябрь Собир Абдулла (1905-1972) – Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи, драматург. "Тоҳир ва Зуҳра" пьесаси машҳур.

🎉 6 сентябрь

Георгий Аъзамов (1954-1986) – Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг биринчи гроссмейстери;
Юрий Шатунов (1973-2022) – таниқли рус хонандаси.

🎉 7 сентябрь

Иброҳим Мўминов (1908 -1974) – файласуф олим, жамоат арбоби, академик;
Баҳодир Йўлдошев (1945-2021) - Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, халқ артисти, актёр ва режиссёр.

🎉 8 сентябрь Расул Ҳамзатов (1923–2003) – дунёга машҳур авар шоири, жамоат арбоби. "Менинг Доғистоним" китоби машҳур.

🎉 10 сентябрь

Тошмуҳаммад Саримсоқов (1915-1995) – академик, математик олим, жамоат арбоби;
Раҳмат Файзий (1918-1988) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси. "Ҳазрати Инсон" романи машҳур.

🎉 11 сентябрь Ришод Собиров (1986) – дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, уч карра Олимпия совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи.

🎉 12 сентябрь Шавкат Раҳмон (1950–1996) – шоир, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

🎉 14 сентябрь Дилдора Ниёзова (1978) – хонанда, "Ишонма" қўшиғи кенг оммалашган.

🎉 15 сентябрь

Марко Поло (1254-1324) – италиялик сайёҳ ва ёзувчи;
Фенимор Купер (1789-1851) – америкалик ёзувчи, "Чингачкук фожиаси" романи машҳур;
Агата Кристи (1890-1976) – детектив китоблари билан жаҳонга танилган адиба, изқувар Пуаро ҳақидаги туркум асарлари машҳур;
Шукур Бурҳонов (1910–1987) – буюк ўзбек санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти. Театрдаги Шоҳ Эдип образи машҳур.

🎉 16 сентябрь

Садриддин Салим Бухорий (1946-2010) – шоир, адиб, журналист;
Райҳон Ғаниева (1978) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

🎉 17 сентябрь

Узейир Ҳажибейли (1885-1948) – замонавий Озарбайжон профессионал мусиқа санъати ва миллий операси асосчиси;
Абдулла Қаҳҳор (1907–1968) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси. "Сароб", "Ўтмишдан эртаклар", "Анор" асарлари машҳур.
Бахтиёр Назаров (1945-2022) – адабиётшунос олим, академик.

🎉 18 сентябрь

Комил Алламжонов (1984) – Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари, журналист;
Нодирбек Абдусатторов (2004) – халқаро тоифадаги гроссмейстер, Ўзбекистон ифтихори.

🎉 21 сентябрь Саида Раметова (1956) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

🎉 22 сентябрь

Майкл Фарадей (1791-1867) – инглиз физиги, кимёгар, электромагнит майдони таълимоти асосчиси;
Сердар Бердимуҳамедов (1981) – Туркманистон Республикаси Президенти.

🎉 24 сентябрь Олим Хўжаев (1910-1977) – Ўзбекистон халқ артисти. Театрда Алишер Навоий образи билан машҳур.

🎉 25 сентябрь Аҳмадали Асқаров (1935) – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, тарихчи олим.

🎉 26 сентябрь

Низомий Ганжавий (1141–1209) – буюк озарбайжон шоири, биринчи "Хамса" муаллифи;
Милена Мадмусаева (1988) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, опера ва эстрада хонандаси.

🎉 27 сентябрьРауф Парфи (1943-2005) – Ўзбекистон халқ шоири.

🎉 28 сентябрь

Мухтор Авезов (1897-1961) – таниқли қозоқ ёзувчиси, академик. "Абай йўли" эпопеяси машҳур;
Лата Мангешкар (1929-2022) – қўшиқчи, бастакор, Ҳиндистондаги энг машҳур овоз соҳибаси.

🎉 29 сентябрь

Мигель де Сервантес (1547-1616) – таниқли испан ёзувчиси, "Дон Кихот" асари машҳур.

🤔 Сиз ҳам рўйхатни бойитишга ҳисса қўшинг. Сентябрда туғилган машҳурлардан яна кимларни биласиз?

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ: ҚАЧОН, ҚАЕРДА, НИМА УЧУН?

💠 Олимпия ўйинларини тугатган Париж энди 28 августдан 8 сентябргача Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Хўш, паралимпия ўйинлари ҳақида нималарни биласиз?

Паралимпия ўзи нима?

Имконияти чекланган одамлар учун кураш майдони берадиган энг нуфузли халқаро спорт мусобақаси. Паралимпия ўйинларининг прототипига айланган илк мусобақа 1948 йилда “Сток Мандевил ногиронлар аравачаси ўйинлари”, деб номланган ва унда 130 нафар спортчи қатнашган.

Нечта спорт тури киритилган?

2020 йил ҳолатига кўра, Ёзги Паралимпия ўйинлари 22 та спорт тури ва 539 та медал, Қишки Паралимпия ўйинлари эса 5 та спорт тури ва 80 га яқин мусобақани ўз ичига олади.

Ўзбекистон ва Ёзги Паралимпия

Ўзбекистон вакиллари илк бора 2004 йилда Афинада ўтказилган Паралимпия ўйинларида иштирок этган. Биринчи медал кумуш бўлиб, 2012 йил Лондонда ўтказилган Паралимпиадада дзюдочи Шариф Халилов томонидан қўлга киритилган.

Энг ёрқин натижа эса 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида қайд этилган. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 32 спортчи жами 31 та медални қўлга киритган.

Париж-2024

Бу гал Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 9 та спорт турида 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритди.

Мусобақанинг илк кунида кумуш (Зиёдахон Исоқова – таэквондо) ва бронза (Муслима Одилова – сузиш) медалини қўлга киритдик. Иккинчи куни 19 нафар вакилимиз спортнинг 6 та тури бўйича иштирокини бошлайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Марказий Осиёда талабалар қанча стипендия олади?


Марказий Осиё давлатларининг талабалари орасида энг юқори стипендия Қозоғистонда, энг пасти эса Қирғизистон Республикасида қайд этилган.


🇰🇿 Қозоғистон

Талабалар ўз мутахассислигига қараб стипендия олишади.

💸 Педагогика ва тиббиёт йўналишлари талабаларига 67 200 тенге (145 АҚШ доллари) миқдорида стипендия тўланади.

💸 Техник ва касбий йўналишдаги талабалар 32 681 тенге (70 АҚШ доллар) миқдорида стипендия билан таъминланади .

💸 Қолган талабалар 41 898 тенге (90 доллар) миқдорида стипендия олишади.

🇺🇿 Ўзбекистон

Стипендияларнинг уч тури мавжуд: президентлик, асосий ва индивидуал стипендия олишлари мумкин.

💸 Президент стипендияси миқдори қарийб 1,5 миллион сўм (117 АҚШ доллар) ташкил этади.

💸 Семестрни аъло баҳоларга якунлаган талабаларга 621 минг сўм(49 АҚШ доллар) стипендия берилади.

💸 Талабаларга тўланадиган базавий стипендия миқдори – 517 880 сўм (41 АҚШ доллар);

💸 Ибн Сино, Алишер Навоий, Улуғбек, Бобур, Ислом Каримов каби таниқли шахсларга индивидуал стипендиялар ажратилади. Уларнинг миқдори қарийб 1,5 миллион сўмни (117 АҚШ долллар) ташкил этади , бу стипендиялар танлов асосида берилади.

🇹🇯 Тожикистон

Стипендияларнинг тўрт тури мавжуд.
Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, талабалар тўрт турдаги: юқори, ўртача ва қониқарли, шунингдек, президентлик стипендиялари олади.

💸 Президент стипендиясининг миқдори 1130 сомоний (103 АҚШ доллар).

💸 Семестрни аъло баҳолар билан якунлаган талабаларга бериладиган стипендия 448 сомоний (41 АҚШ доллар).

💸 Ўртача стипендия семестрни яхши ва аъло баҳолар билан якунлаган талабаларга берилади - 324 сомоний (29 АҚШ доллар).

💸 Семестр давомида 20% гача қониқарли баҳо олган талабалар 120 сомоний (11 АҚШ доллар) ҳисобида стипендия олади.

🇰🇬 Қирғизистон

Стипендиялар миқдори кам. Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги қарорига кўра:

💸 Аълочи талабаларга 1600 сом (18 АҚШ доллар) миқдорида стипендиялар ажратилади .

Шу билан бирга, бироз бошқачароқ тизим мавжуд.

💸 1-курс талабалари учун 1000 сом (11 АҚШ доллар):

💸 2-курс талабалари учун 2000 сом (22 АҚШ доллар):

💸 3-курс талабалари учун 3000 сом (33 АҚШ доллар):

💸 4-курс талабаларига эса 4000 сом (44 АҚШ доллар) миқдорида стипендия берилади.

💸 Президент стипендияси йилига бир марта тўланади. Унинг миқдори 50 000 сомни (566 АҚШ доллар) ташкил этади.

🇹🇲 Туркманистон

💸 Олий ўқув юртларининг талабаларига бериладиган стипендия 2023 йилга келиб 1200 манатни (67 АҚШ доллар) ташкил этади.

Стипендияларнинг бошқа турлари йўқ.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

БУТУНЖАҲОН КЎЧМАНЧИЛАР ЎЙИНЛАРИ: ҚАЧОН, ҚАЕРДА, НИМА УЧУН?

💠 8 сентябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида “V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари” бошланди. Хўш, бу ўйин ҳақида нималарни биласиз?

Жаҳонни ром этган қирғиз бренди

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистоннинг халқаро масштабдаги проекти бўлиб, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Шунингдек, Евросиё халқларининг анъанавий кўчманчи спорт турлари ва маданий меросини сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган ноёб спорт ва маданий халқаро тадбир ҳисобланади. Лойиҳа муаллифи ва бошқарувчиси - Халқаро туячилик ташкилотининг биринчи вице-президенти Асхат Акибоевдир.

Бутунжаҳон кўчманчилар чемпионати биринчи марта 2014 йил сентябрда Қирғизистоннинг Чўпонота шаҳрида ўтказилган. Жараёнда 19 давлатдан 583 нафар спортчи 10 та спорт тури беллашган. Мусобақаларга 2016, 2018 йилларда Қирғизистон, 2022 йилда Туркия мезбонлик қилган.

Нечта спорт тури киритилган?

Бу галги мусобақалар 21 спорт тури бўйича бўлиб ўтади. Унда 89 та мамлакатдан 2 800 нафарга яқин спортчи 97 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради. Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг умумий мукофот жамғармаси 253 млн. тенгени (526,4 минг доллар) ташкил этади.

Ўзбекистон ва Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари

Ўзбекистон мазкур чемпионатда 2014 йилдан бошлаб фаол иштирок этиб келади. Жамоамиз вакиллари 50 дан ортиқ медални қўлга киритган.

2026 йилда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Нодавлат олийгоҳ талабаларига ҳам ижара пули қоплаб бериладими?


Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021-йилдаги 605-сонли қарорида — давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини белгиланган мезонлар асосида Давлат буджети ҳисобидан қоплаб бериш кўзда тутилган.

📃 Қарорда нодавлат (хусусий) олийгоҳ талабалари учун ижара пулини қоплаб бериш бўйича ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Демак, ушбу қоплаб бериш фақатгина давлат ОТМларининг кундузги таълим шакли талабалари учун амал қилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

МДҲДА КЎП ФАРЗАНДЛИ ОИЛАЛАР ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАРГА ЭГА?

"Ёшлар кундалиги" МДҲда кўп болали оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишига қизиқди.

🇦🇿 Озарбайжон

Фарзанд 5 нафардан кўп бўлса, давлат ҳар бир бола учун 105 манат тўлайди. Уларнинг фарзандлари бепул тиббий хизматдан фойдаланиши ва ҳукумат ёрдамида тадбиркорликни йўлга қўйишлари мумкин.

🇦🇲 Арманистон

Уч фарзандли оилалар кўп фарзандли ҳисобланади. Учинчи ва ҳар бир кейинги бола учун давлат болалар олти ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 1 миллион 300 минг сўмдан тўлайди. Оила фарзандлари ОТМларга ўқишга киришида қўшимча имтиёзларга эга. Қолаверса, бундай оилалар учун давлат томонидан бепул саёҳатлар йўлга қўйилган.

🇧🇾 Беларус

Уч ёки ундан ортиқ болали оилалар катта ҳисобланади. Учинчи ва ундан кейинги болалар туғилганда 791 888 рус рублини олади. Оилалар уй-жой қурилиши учун давлат ёрдамига ишонишлари мумкин. Улар учун имтиёзли кредитлар ҳам мавжуд. Қолаверса, кўп болали оилаларнинг болалари мактабда бепул овқатланиш ҳуқуқига эга.

🇰🇿 Қозоғистон

Қозоғистонда тўрт ва ундан ортиқ болали оилалар катта оила ҳисобланади. Уларга ойлик нафақа тўланади. 6 миллион сўм ҳисобида суюнчи пули ва уй-жой олишлари учун давлат томонидан қўшимча маблағ берилади.

🇺🇿 Ўзбекистонда-чи?

18 ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оила кўп фарзандли ҳисобланади. Улар замонавий ягона мактаб формаси ва асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминланади. Шунингдек, республика газета ва журналларига обуна бўлиши, оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM