This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Грант ёки контракт?😁
Хўш йигитлар, бу вазиятда сиз қандай танлов қилардингиз?
Yoshlar kundaligi

«УЧАР ҚАҲРАМОНЛАР» КИНОДА БЎЛАДИ. ҲАЁТДА-ЧИ…?
Бор, албатта! Фақат кинодан фарқли равишда, ҳаётда уларнинг «осмон»да учишлари шарт эмас.
❓Биласизми, Ньютон нега буюк? Чунки у бошқалар учун арзимас, аммо кун келиб, бутун инсоният келажаги учун муҳимлик касб этувчи ўзидаги ҳар қандай нарсадан унумли фойдаланган.
🍎 Масалан, олма! Ньютоннинг бошига олма тушиши унинг дунёқарашини мукаммаллаштириб юборганди. Шу олма ортидан бутун олам тортишиш қонунини яратди. Биргина олма-я…
🧑🏻💻 Стив Жобс эса ўз ходимларига белгиланган вақт давомида компанияга ном топа олишмаса, компанияни Oлма деб аташини таъкидлаб, қўрқитганди. Ва худди шундай қилди.
👩🏻💻🧑🏻💻 Бугун «Аpple» компанияси эришган обрў ва миллионлар билан қанчадан-қанча инсонлар ҳаёти, тақдири ўзгарди. Энди мен ҳам олмадан нимадир қилишим керакми, дейсизми?
🍏Стивен Ҳокинг олмадан нимадир қилиш тугул, олмани ушлай ҳам олмаган. Унинг бутун аъзоси фалаж эди. 21 ёшидан бошлаб (айни гуллаган ёшлик вақтларида) 55 йил давомида на бир ҳаракат қила олди, ва на гапира олди. Бироқ...
🗣 Дунёнинг энг кучли назариётчи физиги сифатида етишиб чиқди. Нуфузли Кембриж университетининг энг машҳур академик кафедрасида математика фанлари бўйича профессор унвонига эришди, ваҳоланки бу лавозимни бир вақтлар буюк физик қонунлар асосчиси Исаак Ньютон олган эди. Казо-казолар унинг биргина маърузасини тинглаш учун навбатга ёзилишарди.
‼️Бу муваффақиятларга у соғлом тана билан эришган деб ўйлайсизми? Асло! Буларнинг барига у фалаж тана ва у учун махсус ишланган овоз синтезатори ёрдамида эришди.
☝️Ҳокинг ҳаракатлари чекланса-да, фикрлашдан тўхтамади. Изланишда давом этаверди. Саломатлиги билан боғлиқ босимларни табиий қабул қилди. Мана учмасдан ҳам қаҳрамон бўлган шахс! Чунки у фикрлади – у яшади.
❓Биз-чи? Сиз-чи? Сизга ўқиш, изланиш учун нима халақит қилаяпти? Ўз фикрингизга эга бўлиш учун яна қандай туртки кутяпсиз?
🧐 Энди бир ўйлаб кўринг-чи, агарда Стивен Ҳокинг соппа-соғ бўлганида нималар қилган бўларди?

#биласизми
❗️Давлат гранти асосида ўқиган талабага университет томонидан диплом берилмаса ва 3 йил ишлаб беришга мажбурлиги айтилса, талаба судга мурожаат қилиб, дипломини олиши мумкин!
"Бюджетник"ларга ташлаб қўямиз.

#Туйғу
Йиқилдик, эгилдик — синмадик,
Қаддимиз ғоз қолди, азизим.
Баҳордан бошқасин билмадик,
Баҳорга оз қолди, азизим!
✍️ Шеър: Мирзоозод Мирзанеъматов
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Моҳларойим Мирзанеъматова
Yoshlar kundaligi
Йиқилдик, эгилдик — синмадик,
Қаддимиз ғоз қолди, азизим.
Баҳордан бошқасин билмадик,
Баҳорга оз қолди, азизим!
✍️ Шеър: Мирзоозод Мирзанеъматов
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Моҳларойим Мирзанеъматова
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун
Телефонми ё китоб?
🎞Хитой мактабларида болаларга "Телефонга боғланиб қолиш оқибати" ҳақида ибратли ролик кўрсатишаркан.
☝️Роликни кўриб бўлиб танланг, телефонми ё китоб? Келажагингиз танловингизга боғлиқ.

#янгилик
"Права" учун "форма-083/ҳ"ни энди онлайн олиш мумкин!
📍 Эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун ушбу муассасаларга қайта бориш шарт эмас.
📌Шунчаки, my.gov.uz орқали "Соғлиқни сақлаш" бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани бепул ва онлайн юклаб олиш кифоя.
🙅♂Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Yoshlar kundaligi
"Права" учун "форма-083/ҳ"ни энди онлайн олиш мумкин!
📌Шунчаки, my.gov.uz орқали "Соғлиқни сақлаш" бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани бепул ва онлайн юклаб олиш кифоя.
🙅♂Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
ДУНЁ МАКТАБЛАРИДАГИ ҒАЛАТИ ТАҚИҚ ВА ҚОИДАЛАР
➖🇺🇸АҚШ
Американинг таълим департаменти болаларга ўзлари билан тушлик олиб келишни тақиқлади. Ва бу тақиқ заҳарланишнинг олдини олиш учун эмас. Бу болаларнинг тушликка икра ва қизил балиқ олиб борадиган бойларга, фақат нон ва ичимликка қодир бўлганларга бўлиниб кетишининг олдини олиш учун жорий қилинган.
➖🇩🇪Германия
Германияда уй вазифасини тақиқлаш тобора оммалашиб бормоқда. Мақсад - ўқувчиларни спорт ва ижодга жалб қилиш. Олмонлар ўқувчига дарс пайти ўзлаштирган билимлар етарли деб ҳисоблашади.
➖🇬🇧Буюк Британия
Бу мамлакатда ўқитувчиларга қизил ручкадан фойдаланиш тақиқланади. Чунки улар бу ранг жуда тажовузкор ва психологик жиҳатдан ўқувчининг онгига таъсир қилади, деган фикрда. Рухсат берилган ранглар бу - қора ва кўк.
➖🏴 Англия
2016 йилдан буён Англиядаги мактабларда тегмаслик қонуни жорий қилинди. Мақсад зўравонликнинг олдини олиш ва болаларни шахсий маконни ҳурмат қилишга ўргатиш эди. Кўпгина ота-оналар бу тақиқдан норози бўлишган, чунки ҳатто зарарсиз қучоқлаш ва қўл ушлаш ҳам тақиқланган.
➖🇫🇮Финляндия
Бу ерда сиз дарс пайтида бемалол ўрнингиздан туришингиз, юришингиз ва бемалол сув ичишингиз мумкин. Улар ушбу ёндашув ортда қолган ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини яхшилайди, деган фикрда.
➖🇨🇳Хитой
Бу ерда ўқувчиларга куннинг ўртасида ярим соатлик дам олиш учун рухсат берилган. Ўқитувчилар бу маълумотни яхшироқ ўзлаштиришга, хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонади. Бошланғич мактаб ўқувчилари тўғридан-тўғри столларда ухлашлари ва ҳатто ўзлари билан адёл ва ёстиқ олиб келишлари мумкин.
Анора Абдурашидова тайёрлади.

#Тайинлов
Оҳангарон шаҳрига ҳоким тайинланди
Музаффар Ражаббоев Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
М. Ражаббоев 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

‼️ЯХШИ ЎҚИГАНЛАР УЧУН ЙЎЛКИРА ТЕКИН!
"Азиз ўқувчилар! Яхши баҳога ўқиганлар учун йўл кира бепул! Агар чечен тили ва адабиётидан ҳам 5 баҳога ўқисангиз, иккита текин йўл кирага эга бўласиз. Чиқишдан олдин кундалигингизни кўрсатинг! "
Чеченистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ташаббуси билан 22 февралдан бошлаб аълочи ўқувчилар жамоат транспортларидан бепул фойдаланиши йўлга қўйилди.
Болаларни ўқишга, она тили ва адабиётига қизиқтиришни ажойиб йўли экан-а...

#Янгийўл_тумани
Туман ҳокими Одилжон Атауллаев бошчилигида Янгийўл туманидаги бир гуруҳ ёшлар етакчилари Андижонда бўлиб туришибди.
🍄 Улар хонадон шароитида қўзиқорин етиштириш бўйича тажриба алмашиб қайтишади. Бу яхши.
🍴 Чунки бугун овқатланиш рациони ўзгаряпти, ўзимизда етиштириладиган экин тури кўпайяпти, одамлар ошхоналарга бориб овқатланишга ўрганди, тўқчилик бир замон.
🍽️ Қўзиқорин ҳам жаҳон ошхонасида севиб истеъмол қилинадиган, турли овқат ва салатларда фойдаланиладиган ўсимлик ҳисобланади.
🥬 Кўкатчилик бўйича чемпион бўлган Янгийўл энди қўзиқорин етиштиришни ҳам бошлайди.

#Жиноят_ва_жазо
Ҳавога учган 1 млрд. ёхуд камбағалликни қисқартиришнинг бекободча усули
💊 Мен ундан ўзимга дору изласам,
Нетай, табибимнинг ўзи ҳам бемор...
🤨 Ҳа, ажабланманг, аслида шунақа бўлиб чиқди. Бекобод туманидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимидагилар ҳудуддаги эҳтиёжмандлардан ҳам ёмонроқ аҳволда бўлиб чиқди.
📌 Бўлим бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишганини яна нима деб изоҳлаш мумкин?!
🛡️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

#таҳлил
ОИЛА ҚУРМОҚЧИМИСАН, КЎЧАТ ЭК! АЖРАШМОҚЧИМИСАН, КЎЧАТ ЭК!
🌍Ажрим - глобал муаммолардан бири. 2023 йил таҳлилларига кўра, Тошкент вилоятида 4 826 та ажрим ҳолати қайд этилган. Хўш, бошқа давлатларда ажрим қандай тартибда йўлга қўйилган? Келинг, дунё тажрибасига назар соламиз.
➖🇪🇬Миср
Мисрда агар суд ажралиш учун жиддий сабаб йўқлигини аниқласа, эр собиқ хотинини яна 2 йил боқишга мажбурдир. Айтганча, бу мамлакатда ажрашгандан кейин аёл ўз мулкини талаб қила олмайди. Мол-мулкнинг ҳаммаси йигитники ҳисобланади. Шунинг учун ажрашгандан сўнг аёл том маънода кўчада қолиши мумкин.
➖🇮🇩Индонезия
Ажрашмоқчи бўлган турмуш ўртоқлар миллий ўрмонларни қайта тиклаш дастурини қўллаб-қувватлашлари керак. У ерда қонунга кўра, эр-хотинлар никоҳдан ажралишдан олдин камида битта, никоҳдан ўтаётганда эса 10 тагача дарахт экишлари шарт.
➖🇦🇺Австралия
Жуфтликлар ажралишдан олдин бир йил давомида алоҳида яшашлари керак. Агар бу вақт оралиғида эркак ва аёл қисқа муддатга ярашиб, кейин барибир ажрашиш учун ариза беришга қарор қилсалар, ажрим учун берилган муддат яна нолдан бошланади.
➖🇲🇿Мозамбик
Мурожаат қилиш муддати - 1 ой. Агар ажралиш тўғрисидаги қарор ўзаро бўлса, унда ҳамма нарса бир неча ҳафта ичида ҳал қилинади. Агар томонлардан бири рози бўлмаса, ажралиш жараёни олти ойгача давом этиши мумкин. Бу ерда болалар билан ҳам алоҳида суҳбат қурилади. Одатда бола она билан қолади. Шунингдек, отаси вафот этган тақдирда мерос болаларига ўтади.
➖🇸🇪Швеция
Агарда ўртада фарзанд бўлмаса, ажрашиш жараёнлари узоқ муддатга чўзилмайди. Бироқ уларнинг 16 ёшгача бўлган болалари бўлса, унда суд икки йилгача муҳлат бериши мумкин. Швецияда ажрашгандан кейин деярли ҳеч ким фарзандини онасига ташлаб қўймайди, балки алмашган ҳолда уларни бирга тарбиялайди, харажатларни баҳам кўради ва алимент ундиришга ҳожат йўқ.
➖🇹🇷Туркия
Ўзаро келишув ва низолар бўлмаган тақдирда, собиқ турмуш ўртоқлар ажрим хатини 2-3 ой ичида олишади. Агар низолар бўлса, шунингдек, турмуш ўртоқлардан бири ажралишга рози бўлмаса, жараён 4 йилгача давом этиши мумкин. Кўп ҳолларда ёш болалар онаси билан қоладилар. Мулкни бўлиш формуласи "50/50" дир.
P/s. Сизнингча, ажрим ҳолатларининг олдини олиш учун нима қилиш керак?

#Жараён
Айни пайтда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгарлар" саройида вилоятдаги мактаб директорлари билан учрашмоқда.
Тадбирда соҳага доир масалалар танқидий таҳлил қилинмоқда.

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти мактаб директорларига чақириқ ташлади: «Ҳаммага 300 миллион сўм бераман»
🙅♂️Тошкент вилоятида «Телефонсиз мактаб» ташаббуси илгари сурилди.
‼️Ўқитувчилар ва ўқувчилар телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти берилади.
🔰Бу ташаббус айни пайтда давом этаётган таълим кенгаши йиғилишида айтилган.

Қуёшсиз қолганим сездим,
Ўзимнинг осмонимда.
Бодомлар гулламай қолди,
Менинг боғу бўстонимда.
Саҳарлаб дод этар кўнглим,
Бу бешафқат гуноҳимдан.
Хиёнат юртини ташлаб,
Келдим яна, келдим яна.
🎼Қўшиқдан
📸 Фото: Абдул Азиз
🖼️ Образ: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Қуёшсиз қолганим сездим,
Ўзимнинг осмонимда.
Бодомлар гулламай қолди,
Менинг боғу бўстонимда.
Саҳарлаб дод этар кўнглим,
Бу бешафқат гуноҳимдан.
Хиёнат юртини ташлаб,
Келдим яна, келдим яна.
🎼Қўшиқдан
📸 Фото: Абдул Азиз
🖼️ Образ: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi