Сўнгги соатларда
➖ 🇺🇿 🇨🇳 Яшасин дўстлик: Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони, Урумчи шаҳрида Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форуми иш бошлади. Жараёнда вилоятимиз вакиллари ҳам иштирок этмоқда - Toshkent viloyati hokimligi.
➖ 🇺🇸 Аномал совуқ: АҚШда -34,4 даражагача бўлган совуқ туфайли 90 га яқин одам ҳалок бўлди - CBS News.
➖ 🇰🇿 Поезд остида қолганлар: Қозоғистонинг Жамбил вилоятида ҳаракатланаётган поезд икки темирйўлчини босиб кетган. Жабрланувчилар воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда - Nur.kz.
➖ 🇯🇵 Ойдаги 4 кунлик ҳаёт: Япониянинг ЖАХА Коинот ва Астронавтика Фанлари Институти “Ой мергани” номли космик кемасини Ой юзасига муваффақиятли қўндирди. Кема у ерда 4 кун бўлади - The Japan News.
➖😀 Чанг остидаги шаҳар: Тошкент ҳавоси "зарарли" даражада ифлосланган ва айни дамда дунё бўйича энг ифлос ҳаволи давлатлар 10 талиги рўйхатида турибди - Спутник Узбекистан.
✈️ Yoshlar kundaligi
➖
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Lifehack
Қўл телефонингизнинг харитасидан фойдаланмоқчисиз, аммо машинангизда телефонни ушлаб турадиган мослама йўқми?
Унда мана бу лайфҳак сизга қўл келиб қолиши мумкин. Яқинларга ҳам улашинг.😉

#тадқиқот
ВАЗИРЛИК ВА ҚЎМИТАЛАР ТАРИХДА ҚАНДАЙ НОМЛАНГАН?
Замон ислоҳотларни, ўзгаришларни талаб этади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда турли вазирликлар тугатиляпти, янгилари ташкил этиляпти.
Аслида вазирлик ва қўмиталар бирор соҳани тўлиқ назорат қилиш учун фаолият юритади. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, юртимизда илк давлат уюшмалари пайдо бўлганда бундай ташкилотлар тахминан қандай номланган?
"Ёшлар кундалиги" XVI-XIX асрларга мурожаат қилди ва лавозимларга тўғри келган энг мақбул вариантларни танлаб олди.
НАҚИБ - ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ
Нақиб Олий ҳукмдорга энг яқин инсон бўлган. Ҳукмдор барча масалаларда у билан маслаҳатлашиб иш олиб борган. Нақиб лавозими давр ва ҳукмдорларга қараб ўзгариб турган (Хива хонлигида "маҳрам" дейилган).
КЎКАЛДОШ - ДХХ
Хон сиёсатига валиаҳд шахзодалар ва давлат амалдорларининг муносабатини ўрганган ва бунга жавобгар бўлган. Шунингдек, фуқароларнинг ҳам хон сиёсати хақида қандай фикрда эканлигини ҳам кузатиб борган. Шу орқали сиёсатнинг дахлсизлигини таъминлаган.
ЭШИК ОҒАБОШИ - ПРЕЗИДЕНТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ
Даргоҳ ва саройдаги хавфсизлик, кирди-чиқди, тартиб учун жавобгар бўлган. Қисқа қилиб айтганда, хон хавфсизлиги учун масъул бўлган.
БОШ ИНОҚ - ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИ
Ҳукмдорнинг буйруқларини қуйи лавозимда ишлаётган давлат хизматчиларига етказган, ушбу буйруқларнинг бажарилишини назорат қилган. Давлат лавозимларига тайинланиши мумкин бўлган кадрлар рўйхатини юритган.
ҚЎШБЕГИ - БОШ ВАЗИР
Вилоятлар бошқаруви, молия, солиқ ва хазина каби энг муҳим соҳаларни назорат қилган (ХVI-XVIII асрларда девонбеги).
ТЎПЧИБОШИ - МУДОФАА ВАЗИРИ
Ҳарбий қўшиннинг бош қўмондони ҳисобланган (хонликларда мингбоши ёки ясовулбоши ҳам дейилган).
ДЕВОНБЕГИ - МОЛИЯ ВАЗИРИ
Давлатнинг молия ва хўжалик ишларини юритган.
ДОДХОҲ - ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ, ПРОКУРАТУРА
Фуқароларнинг ариза ва мурожаатларини кўриб чиқиб жавоб қайтарган ёки тегишлилиги бўйича вазирликка юборган. Шунингдек, мамлакатда қонунчилик меъёрлари бажарилишини назорат қилган.
ШАЙХУЛИСЛОМ - МУФТИЙ
Мамлакат миқёсидаги барча диний соҳага раҳбарлик қилган ва умумий фатво чиқарган.
ҚОЗИКАЛОН - ОЛИЙ СУД
Мамлакатдаги суд ишларига раҳбарлик қилган ва назорат олиб борган.
ШИҒОВУЛ - ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ
Чет давлатларнинг элчиларини қабул қилиш билан шуғулланган.
"Ёшлар кундалиги" мухбири Тўхтамурод Асқаров тайёрлади.
Yoshlar kundaligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment
ОКМК АЖ Олмалиқметаллургқурилиш трестида "Ўзбекистон ёшлар мамлакати" мавзусида тадбир ўтказилди.
Жараёнда корхонадаги Ёшлар иттифоқи ва касаба уюшмаси фаолиятининг 2023 йил якунлари ва 2024 йилдаги режалари бўйича маълумот берилди.
📷 Батафсил Анош тайёрлаган лавҳада
Yoshlar kundaligi
ОКМК АЖ Олмалиқметаллургқурилиш трестида "Ўзбекистон ёшлар мамлакати" мавзусида тадбир ўтказилди.
Жараёнда корхонадаги Ёшлар иттифоқи ва касаба уюшмаси фаолиятининг 2023 йил якунлари ва 2024 йилдаги режалари бўйича маълумот берилди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_попкорннинг_туғилган_куни
"ПОПКОРН" ҲАҚИДА ҚИЗИҚ ФАКТЛАР
🍿"Попкорн" тахминан 5-6 минг йиллик тарихга эга.
🍿Перудан топилган 1000 йиллик "попкорн" шу қадар яхши сақланганки, уни ҳатто еса ҳам бўлади.
🍿Ацеклар (Жанубий Америка) уни ибодат маросимларида ишлатиб, бош кийим, маржон ва безаклар сифатида тақиб юришган.
🍿Испанлар маккажўхорини биринчи марта ХV асрда Европага олиб келишган.
🍿"Попкорн" биринчи марта 1840 йилларда Қўшма Штатлар бўйлаб тижорат мақсадида ишлаб чиқарилган.
🍿1900 йилларнинг бошларида кинотеатрларда сотила бошланган. Чунки у кино томоша қилаётганда лаззатланиш мумкин бўлган энг арзон газак эди.
🍿Мазкур маҳсулот бозори даромади ҳозирда 3 миллиард доллардан ошади, биргина америкаликлар йилига 17 миллиард тоннадан ортиқ "попкорн" истеъмол қиладилар.

#Туйғу
Мана, биз бор дунёда,
Мана, сиз бор дунёда.
Яшашга ундагувчи,
Ўша қиз бор дунёда —
Надомат йўқ дунёда,
Надомат йўқ дунёда!
✍️ Шеър: Муҳаммад Сиддиқ
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
✈️ Yoshlar kundaligi
Мана, биз бор дунёда,
Мана, сиз бор дунёда.
Яшашга ундагувчи,
Ўша қиз бор дунёда —
Надомат йўқ дунёда,
Надомат йўқ дунёда!
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш
ЎЗБЕКИСТОН-АВСТРАЛИЯ ЎЙИНИ: ЖАМОАМИЗНИ БИРГА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ!
Тўп юмалоқ, майдон эса текис ва тўртбурчак, унда қайсидир жамоа ютади, кимлардир ютқазади. Буни футбол дейдилар.
Ҳа, айтганча, бугун соат 16:30 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралия жамоасига қарши майдонга тушади. Терма жамоамизга мухлислик қилиш учун Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида ёшлар жам бўлиши анъана тусига кирмоқда.
Бу галги ўйинни ҳам катта экранларда, жамоа бўлиб томоша қилиш мумкин.
➡️Янгийўл тумани: "Гулистон" МФЙ ҳудудида жойлашган "Баркамол авлод" мактабида;
📍Локация
➡️Оҳангарон шаҳри: Ёшлар марказида;
📍Локация
➡️Оҳангарон тумани: Ёшлар марказида;
📍Локация
➡️Пискент тумани: Маданият ва ёшлар марказида;
📍Локация
➡️Чиноз тумани: Ўқув маркази биносида;
📍Локация
➡️Бекобод шаҳри: Ёшлар марказида;
📍Локация
➡️Олмалиқ шаҳри: Техника университети Олмалиқ филиали талабалар ётоқхонаси ва фаоллар залида;
📍Локация
➡️Қуйи Чирчиқ тумани: "Навқирон" МФЙ ҳудудидаги Маданият марказида;
📍Локация
➡️Бекобод тумани: "Маданият" маркази биносида;
📍Локация
➡️Қибрай тумани: Алишер Навоий МФЙда;
📍Локация
➡️Чирчиқ шаҳри: ёшлар маркази ёнидаги "Кинокарвон" залида;
📍Локация
➡️Тошкент тумани: IТ-school ўқув маркази биносида;
📍Локация
➡️Оққўрғон тумани: Навбаҳор маҳалласидаги 31-мактаб биносида;
📍Локация
➡️Зангиота тумани: "Катта чинор" МФЙда;
📍Локация
➡️ Янгийўл шаҳри: Маданият марказида;
📍Локация
➡️Ангрен шаҳри: Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ангрен шаҳар ихтисослаштирилган мактабда;
📍Локация
➡️Паркент тумани: Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида;

#Муҳокама_учун_мавзу
"Жин чиқариш"ми, жон чиқариш?
Айни вақтда ижтимоий тармоқларни икки эркак “жин чиқариш” пайтида бир аёлни ўлдириб қўйди" сарлавҳаси остидаги хабар ларзага келтирмоқда.
Воқеа Оққўрғон туманида содир бўлган. 35 ва 44 ёшли икки эркак "жин чиқариш" маросимида бир аёлни эҳтиётсизлик оқибатида ўлдириб қўйган. Ачинарли томони, аёл руҳий ва жисмоний қийноқлар остида курашаётган вақтида яқинлари томошабин бўлиб тургани. Жабрланувчининг қовурғалари синади, турли аъзолари ёрилади ва ички қон кетиши натижасида вафот этади.
Хўш, бундай "муолажалар" беморни қанчалик қутқара олади? Ростан ҳам одам организмига жин кириб оладими? Бугун тиббиёт ривожланган бир пайтда бу каби маросимларни қўллашга эҳтиёж бормикан?
Биз судланувчиларга берилган жазо муддатига эътибор қаратмаймиз. Чунки энг катта жазо виждон ҳукмидир.
Сиз бунга қандай муносабатдасиз?

#танқид
Бағрида ётқучи — сен,
Неъматларин тотқучи — сен,
Тиғ бўлиб ботқучи — сен,
Пайкон ўзинг, қалқон ўзинг.
Инсон ўзинг, инсон ўзинг ...
Қуйи Чирчиқ тумани "Қўрғонча" маҳалласи.

#футбол
Ўзбекистон 1:1 Австралия
Азизбек Турғунбоев томонидан рақиб дарвозасига киритилган тўп ҳисобни тенглаштирди. Олға, йигитлар!✊

#Биласизми
АЛЛОМАЛАРИМИЗ ВА ДУНЁ: КИМ? ҚАЧОН? ҚАЕРДА?
Шундай инсонлар борки, вафотидан сўнг ҳам яшайверади. Уларнинг номи нафақат ўз юртида, балки бошқа мамлакатларда ҳам эъзозланади. "Ёшлар кундалиги" жаҳон адабиёти ва илм-фанига муносиб улуш қўшган алломаларимиз ҳамда хорижда уларнинг хотирасига ўрнатилган ёдгорликларга тўхталади.
➖🇨🇳2017 йил март. Хитойнинг Шанхай университети марказий майдонида Алишер Навоийга ҳайкал қўйилди. Ҳайкалнинг баландлиги 3,6 метр, оғирлиги 3 тоннани ташкил этади. У ўзбекистонлик ҳайкалтарош Равшан Миртожиев томонидан ишланган.
➖🇹🇯2018 йил сентябрь. Душанбе шаҳрида (Тожикистон) Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали қад ростлади. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ёдгорликни тантанали равишда очиб берди.
➖🇫🇷2019 йил апрель. Парижда AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE (Халқаро Авиценна – Ибн Сино мукофоти) тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Франция тиббиёт институти академиясининг директорлар кенгаши тахт залида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти очилди.
➖🇹🇷2021 йил март.Туркияда алгебра фанининг отаси Муҳаммад ал Хоразмий хотирасига ҳайкал қад ростлади. Ёдгорлик Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманидаги машҳур боғлардан бири — "Жўка водийси" ҳудудида ўрнатилди.
➖🇰🇷2021 йил декабрь. Корея пойтахти Сеулда таниқли шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан бюст ўрнатилди. Бугунга қадар Токио, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори-Шариф, Ўш шаҳарларида ҳам Алишер Навоий хотирасига ёдгорлик мавжуд.
➖🇫🇷 2023 йил март. Тулуза шаҳрида жойлашган Франция Фуқаролик миллий авиацияси институти ҳудудида буюк астроном олим, математик ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди. Мисдан барпо этилган ҳайкал муаллифи - самарқандлик Умирзоқ Шарипов. Ёдгорликнинг бўйи 240 сантиметрни ташкил этади.
➖🇷🇺2023 йил сентябрь. Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкалининг очилиш маросими бўлди. Ҳайкал муаллифи - Константин Зенич.
➖🇺🇸Куни кеча АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акc этган ёдгорлик қад ростлади. Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдига ўрнатилди.
Анора Абдурашидова тайёрлади.

Кечиш мумкин нечун баҳордан,
Ундан кечсам жоним ўлмайди.
Атиргулдан кечиш мумкин-у,
Нега сиздан кечиб бўлмайди?
Онт ичаман. "Кечдим бугундан",
Бир туйғу бор, ҳеч тинч қўймайди.
Қасамлардан кечиш мумкин-у,
Нега сиздан кечиб бўлмайди?
✍️ Шеър: Гулжамол Асқарова
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образда: Анора Абдурашидова, Дониёр Акбаров
✈️ Yoshlar kundaligi
Кечиш мумкин нечун баҳордан,
Ундан кечсам жоним ўлмайди.
Атиргулдан кечиш мумкин-у,
Нега сиздан кечиб бўлмайди?
Онт ичаман. "Кечдим бугундан",
Бир туйғу бор, ҳеч тинч қўймайди.
Қасамлардан кечиш мумкин-у,
Нега сиздан кечиб бўлмайди?
🖼Образда: Анора Абдурашидова, Дониёр Акбаров
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бу_қизиқ
🌐 Дунёнинг деярли барча давлатлари Қуролли кучларига эга. Лекин ер шарида ўз армиясига эга бўлмаган давлатлар ҳам борлигини билармидингиз?
📹Мухбиримиз Зилола мазкур давлатлар ҳақида маълумот бериб ўтади.
✈️ Yoshlar kundaligi
📹Мухбиримиз Зилола мазкур давлатлар ҳақида маълумот бериб ўтади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик ...
Сўнгги вақтларда экологик маданият, ноқонуний чиқиндихоналар ҳақида кўп ва хўп гапириляпти. Аммо негадир жамоатчилик назорати тинч.
Сиз видеолавҳада кўриб турган "чиқиндихона" Янгийўл шаҳридаги "Бахт" (!) маҳалласида пайдо бўлган. Аслини олганда ранг-баранг елим халталар, озиқ-овқат чиқиндилари ёки болалар тагликлари узоқдан ташлаб кетилмайди, шу ерлик аҳолининг иши бу. Кадрларни кўриб, бобомизнинг "Одамлар бор – ҳайвон ундан яхшидир" сатрлари ёдингизга келади...
Тошкент ҳавоси ифлосланиш бўйича дунёда олд ўринларда. Бунда сизнинг, бизнинг шунақа лоқайдлигимиз, маданиятсизлигимиз ҳам таъсир кўрсатмаяптимикан? Эртага нима бўлади? Ё сизнинг болаларингиз бу ҳаводан нафас олмайдими?
Уйғонайлик, одамлар!

#Кун_иқтибоси
ЗАМАХШАРИЙДАН ЁШЛАРГА 7 НАСИҲАТ
➖ Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.
➖ Кимки ўз нафси-балосию орзу-ҳаваси домига тушиб қолса, у бешак ўзини-ўзи чуқур қаърига ташлагани муқаррар.
➖ Пора фақат ноҳақлигу золимларга ёрдам бергувчидир.
➖ Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг қадам босиши арслон юришидан ҳам маҳобатлироқ, ҳайбатлироқдир.
➖ Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду сано ва мақтовларни талаб қилиш уятсиз, телба одамларнинг одатларидандир.
➖ Қуёш нурларини беркитиб бўлмаганидек, ҳақиқатнинг чироғини ҳам сўндириб бўлмайди.
➖ Инсоннинг кийимига қарама, билимига қара. Илм – бу ота, балки у сут беришда онадан фойдалироқдир. У ёмонликни тузатиш учун ҳамма нарсадан яхшироқ.
✍ Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-1144),
тарихчи, адабиётшунос, тилшунос олим.

#Танқиддан_сўнг
✏️ Каналимизда берилган Қуйи Чирчиқ тумани "Қўрғонча" маҳалласидаги ҳолат вилоят Экоология бошқармаси туман бўлими инспекторлари томонидан ўрганилибди.
✔️ Ободонлаштириш бўлими ходимлари ва махусус техникалар жалб этилган ҳолда тозалаш ишлари олиб борилибди.
✈️ Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM