Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#эшитдингизми

КЕСДИНГИЗМИ, ЭНДИ ЭКИБ ҲАМ ҚЎЯСИЗ!

Ҳайрон бўлманг, бу амалиёт ҳозирча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишларида кўриб чиқиляпти.

🪓 Унга кўра, энди давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар қайтадан компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан кесилган жойига экиб, 3 йил парваришлайди.

‼️Шунингдек, бу борада белгиланган талабларни бузган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

🤔 Сизнингча, бу амалиёт қанчалик ўз натижасини беради?

Yoshlar kundaligi
#Эшитдингизми

⭕️ Энди қоидабузар ҳайдовчиларга осон бўлмайди

💬 Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган тегишли қонун лойиҳасида қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш ҳам белгиланмоқда.

🚗 Унга кўра, ҳисобланган жарима баллари бир йилда 12 баллдан ошca, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

🤔 Хўш, бу амалиёт қанчалик ўз натижасини беради? Биз бунга тайёрмизми?

Yoshlar kundaligi
#эшитдингизми

⚡️Энди мустақил изланувчилик (PhD, DSc) учун чет тили сертификати талаб этилмайди.

Yoshlar kundaligi
#эшитдингизми

БЛОГЕР ВА ВАЙНЕРЛАР ЭНДИ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ

📑 Ҳукуматнинг 2023 йил 28 декабрдаги (ЎРҚ-891-сонли) янги Қонуни билан Солиқ кодексининг 369-моддасига ўзгартириш киритилмоқда. Унга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар даромади 100 миллион сўмдан ошганда солиқ тўлашни бошлайди.

✔️ Мазкур ўзгаришга кўра, эндиликда ўзини ўзи банд қилувчилар, жумладан, блогерлар ҳам солиқ тўлашни бошлайди. Чунки, ўзини ўзи банд қилувчилар рўйхатининг 65-қаторида “ижтимоий тармоқлардаги фаолият” деган фаолият тури кўрсатилган.

🔴 Олдинги таҳрирдаги қонунда берилган имтиёзга мувофиқ, ижтимоий тармоқда фаолият юритувчи блогерлар ва вайнерлар солиққа тортилмас эди. Ушбу ўзгариш 2024 йил 1 январдан кучга кирган.

Yoshlar kundaligi
#эшитдингизми

Ўзбекистонда 80 бензин сотиш тақиқланиши мумкин

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш мақсадида Экология вазирлиги “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (AI-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш ҳақида қарор ишлаб чиққани айтилмоқда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитдингизми

📣 Маҳаллада дув-дув гап: Ишчилар кунни мадҳия куйлаш билан бошламоқда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

🚙Энди машиналарга янги жарималар солиниши мумкин

🔴🟡🟢
Автомобилларнинг ҳавога чиқараётган заҳарига қараб қизил, сариқ, яшил стикер ёпиштирилади.

🔖Машинаси борларга жўнатиб қўямиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

1 апрелдан бола туғилгандаги суюнчи пули ҳаммага берилмайди

Эндиликда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
➡️биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
➡️иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

Telegram Ўзбекистонни монетизация дастурига киритди

📌Эндиликда мессенжер 1000 нафардан ортиқ обуначиси бўлган каналлар билан даромадини бўлишади.

✔️Канал муаллифлари Telegram Ads томонидан жойлаштирилган даромадларнинг 50%ини олади. Тўловлар ТОН крипто-валютасида амалга оширилади.

⚡️Россия, Украина, Фаластин ва Исроил учун ҳозирча монетизация ишга туширилмаган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

Ўқувчиларнинг вақтинча хорижга чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

📌Муҳокамага қўйилган ҳужжатда ота-она фарзандини қайси давлатга, нега, қанча муддатга олиб кетаётгани кўрсатилган аризани мактаб директорига киритиши таклиф этилмоқда.

⚡️Директор аризани бир кунда кўриб чиқиб, буйруқ чиқаради ва ўқувчи хорижга кетаётгани ҳақида синф раҳбари ва ўқитувчиларни хабардор қилади.

✔️Шунингдек, директор ўқув йили давомида четга чиқиб кетиб, 3 ойдан кўп узлуксиз дарс қолдирган ўқувчи ҳақида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга маълумот беради. Комиссия розилиги билан бола ўқувчилар сафидан чиқарилади.

Р.S: Айтганча, вазирлик номи ўзгардими? Бехабар қолибмизку.😊

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитдингизми

Бўлса бўлсин, ёшларга бўлсин!

Ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун “e-auksion” платформасида Тошкент вилояти ҳудудидан 8 689 та ер участкалари ажратилди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эшитдингизми

‼️Нокиа телефони қайта ишлаб чиқарилиши мумкин.

Яқинда компания Кенияда тақдимот маросимини ўтказганида, афишада мазкур телефоннинг постери пайдо бўлган.

Сиз ҳам ёшлигингизда Нокиа телефонини ишлатгансиз-а?

Yoshlar kundaligi
#Эшитдингизми

😳‼️ Энди "квартплата"ни тўламаганлар электр энергиясидан узилади.

Уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларини ўз вақтида тўламаган кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг чироқлари автоматик равишда ўчирилади. Қарз тўлангандан сўнг, электр энергияси қайта ёқилади. Бу тартиб Навоийда аллақачон жорий қилинган ва тез орада Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этиши режалаштирмоқда.

👉🏻Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз, чироқнинг пули бўлса ҳам нега ўчди деб юрмасин.

Yoshlar kundaligi
#Эшитдингизми

‼️Нурафшонда тест синовлари учун махсус павильон қурилади

Nurafshon Business City ҳудудида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган намунавий типдаги павильон қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.

Павилонни қуриш харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2,5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Yoshlar kundaligi