Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_қўшиқ_тарихи

"Қарғалар учса қарайлик Марғилоннинг йўлига"

Бу қўшиқ олдин бувиларимиз томонидан йиғлаб айтилган, афсуски, биз тарихни билмасдан тўйларда ўйинга тушиб юрганмиз...

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Воҳ, жоним!..“
демоққа ҳақлиман.
Негадир бахтлиман, бахтлиман!


Шеър: Усмон Азим
🖼Образда: Бахтиёр Қурбонов, Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Худбинликнинг ватани бўлмайди, миллатиям бўлмайди.

Одамлар овоз чиқармай йиғлашга ўрганган. Виждон-соқов, имон-кўр...

Менимча, фақат болаларгина ростакамига севолади. Шундоқ, рўйирост, ҳисоб-китобсиз, таъмасиз.

Аёл кишига кўп нарса керак эмас. Жиндай диққат-эътибор бўлса, дунёдаги ғаму кулфат ёпирилиб келсаям чидайди.

Виждон кўричакдай гап: ҳеч иш қилмайди-ю, оғриғи оламни бузади.

Шароф Бошбековнинг "Тақдир эшиги" асаридан.



Бугун машҳур драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун.

Yoshlar kundaligi
#эшитдингизми

БЛОГЕР ВА ВАЙНЕРЛАР ЭНДИ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ

📑 Ҳукуматнинг 2023 йил 28 декабрдаги (ЎРҚ-891-сонли) янги Қонуни билан Солиқ кодексининг 369-моддасига ўзгартириш киритилмоқда. Унга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар даромади 100 миллион сўмдан ошганда солиқ тўлашни бошлайди.

✔️ Мазкур ўзгаришга кўра, эндиликда ўзини ўзи банд қилувчилар, жумладан, блогерлар ҳам солиқ тўлашни бошлайди. Чунки, ўзини ўзи банд қилувчилар рўйхатининг 65-қаторида “ижтимоий тармоқлардаги фаолият” деган фаолият тури кўрсатилган.

🔴 Олдинги таҳрирдаги қонунда берилган имтиёзга мувофиқ, ижтимоий тармоқда фаолият юритувчи блогерлар ва вайнерлар солиққа тортилмас эди. Ушбу ўзгариш 2024 йил 1 январдан кучга кирган.

Yoshlar kundaligi
​​#Даҳонинг_болалиги

ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН "ИККИ"ЧИ

🍏  Дунё иккита машҳур олма орқасидан ўзгариб кетди. Бири қаҳрамонимизнинг бошигами, ёнигами тушган. Иккинчисини эса кимдир "тишлаб" қўйган. Гап олмада ҳам эмас. Ахир, олма тушган билан ҳар бир каллага очилавермайди-ку янги қонун. Унгача нима бўлганди
?

😔 У туғилганда ҳеч ким тирик қолишига ишонмади. Айтишича, кичиклигидан каттароқ чўмичга солиб қўйса бўлар экан. Аммо у яшаб кетди. Аввал отаси вафот этди, кейин онаси ташлаб кетди. Болакайни аввал бувиси, кейин амакиси парвариш қилди.

Мактабда кўп ҳам ўзини кўрсатмасди. Саволларга жавоб бермас, дарсларга қулоқ солмагандек кўринарди. Синфдошлари билан ҳам жуда ёмон муносабатда эди. Чунки онасидан кейин фақат ёлғизликка ўрганганди. Бир кун у мактабда калтакланди.

Шундан кейин ўзини кўрсатиб қўйишга қарор қилди. Бирдан ўқиши, қобилияти билан ўқитувчиларни ҳам шошириб қўя бошлади. Унинг саволларига бутун мактабда ҳеч ким жавоб беролмасди, салоҳияти етмасди. Шу тариқа 19 ёшида Кембриж университетига имтиёзли равишда қабул қилинди.

🔥 Аччиқ қисмат, оғир шароит уни синдирмади. Аксинча, олға боришга ундади. Механика ва астрономиянинг назарий асосларини яратди, бутун олам тортишиш қонунини очди, дифференциал ва интеграл ҳисоб асосларини ишлаб чиқди, кўзгули телескопни кашф қилди ва исмини ўчмас қилиб тарихга михлаб қўйди.

🎓 1643 йил 4 январда туғилган бу болакай

Исаак эди. Исаак Ньютон эди...

Yoshlar kundaligi
#Луқма

ЧИДАГИН, КИТОБХОН, ЧИДАГИН!

Оҳангарон шаҳридаги ягона Ахборот кутубхона маркази. Марказнинг китоб фондида 22 408 нусха турли жанрдаги адабиёт мавжуд. 11 ходим 11 137 нафар китобхонга хизмат кўрсатади.

6 ой олдин собиқ поликлиника биносига кўчган кутубхона жамоаси ўз масканлари борлигидан хурсанд.

Бироқ қиш кунларида, яъни бугун бу ерга келсангиз, қалин кийимларда ўтирган кутубхоначиларга ачиниб кетасиз. Иситиш тизими ишламагани, хоналар музлаб ётганидан китобга қўл узатгингиз келмайди. Мутолаа учун мўлжалланган заллар бўм-бўш (совуқда ким ҳам жонидан тўйибди дейсиз).

Хоналарда уюм-уюм китоблар тезроқ жавонга қўйилсам-у қайсидир йигит-қизнинг тафаккурини бойитсам деб кутиб ётибди, аммо уларни бағрига олувчи ўша жавонлар етишмайди.

Айтганча, эски русумдаги, ҳозир музейлардан жой олган компьютерларни кўрмоқчи бўлсангиз, албатта шу ерга келаверинг.😊

Хуллас, бино бор, китоблар бор, уларни қўлдан келганча собиқ СССР пайтидаги жиҳозларда саранжомлаб турган, керак бўлса кўчма кутубхона ташкил этиб, ташкилотма-ташкилот зиё тарқатаётган фидойи ходимлар, ҳатто 11 минг қоракўз китобхон ҳам бор, аммо жиндек эътибор, шароит йўқ...

Аслида "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"даги илк таътилда энг иссиқ, гавжум жой шу ер бўлиши керак эмасмиди?

Хулосани масъулларга қолдирдик. Мавзуга яна қайтамиз.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Қиз йўқ уйда сарин сабо эсмайди...

Кўзларига сургай юрган изингиз,
Қай ўғилдан камдир, айтинг қизингиз...


Шеър: Муҳаммад Юсуф

📷Фото: Абдул АЗИЗ
🖼Образ: Моҳларойим Қурбонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Янги_асар

⚡️ «Жадидлар қўшиғи».

🎙 Ижро: Тошкент вилояти филармонияси хонандалари.

Шеър: Иқбол Мирзо.

🔰 (Мусиқий сайқалсиз)

Yoshlar kundaligi
​​#Даҳонинг_болалиги

🔥 ДЕҲҚОНДАН ЧИҚҚАН АКАДЕМИК

❄️ XIX асрнинг охири. Қиш совуғи забтига олган кунларнинг бирида камбағал деҳқон оиласида ўн олтинчи фарзанд — ўғил дунёга келди.

🪕  Ота-она қийналса ҳам уни илмли бўлиши учун барча шароитларни яратиб берди. Онаси шеър ёзиб, уни хиргойи қилиб юрарди. Отаси эса халқ тадбирларида фаол эди. Бу муҳит болакайда санъатга меҳр уйғотди. Меҳрибон акаси унга дутор совға қилди. Ҳаммаси шундан бошланди.

📚 У оғир ҳаётдан қутулиш йўлини илмда кўрди. Аввал мадраса ва мактабда, кейин Туркистон давлат Консерваториясида ўқиди. Меҳнат фаолиятини Самарқандда, мақом йўналишида бошлади. Истеъдодли хонанда, моҳир созанда сифатида номи чиқди. "Мақом" ансамблини ташкил этиб, раҳбарлик қилди. Бир қарашда шу ҳам етарли эди. Аммо халқ куй-қўшиқларини нотага тушира бошлади.

🎼  Йиққан тажрибасига таяниб ўта оғир ишни зиммасига олди. Замоннинг тараққий этиши, моҳир мақомчиларнинг камайиб кетаётгани, сиёсий ҳолатни ҳисобга олиб "Шашмақом"ни нотага тушириш ва грампластинкага ёзиб олишдек масъулиятли ва шарафли ишга киришди.

🎖 Илмий ва ижодий фаолияти муносиб тақдирланди. Ўзбекистон Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига қабул қилинди, Ўзбекистон халқ артисти унвони берилди. Шунингдек, машҳур санъаткорлар сулоласини бошлаб берган шахс сифатида тарихда қолди.

📌 1897 йил 5 январда туғилган, ҳаёти давомида оғир шароит ва кимлардандир нолиб ўтирмай, ўз билими ва меҳнати билан ўзбек санъати осмонида ёрқин юлдузга айланган бу болакай ...

Юнус эди. Юнус Ражабий эди...

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Не бахт, Раъно, харидоринг,
Талаб аҳлининг мирзоси...

Шеър: Абдулла Қодирий, «Меҳробдан чаён».

📷Фото: Абдул АЗИЗ
🖼Образда: Илҳом Иминжонов, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа. У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа...

Инсонлардаги гўзаллик бу - юздир,
юздаги гўзаллик эса - кўздир.
Аммо, инсонни инсон қилган  бу унинг  тилидан чиқадиган - сўздир...

Муваффақият  -  мақсад  билан уйғониб, натижа билан  уйқуга кетишингиздир.  Мақсадингиз томон ҳаракат қилинг

Ҳаракат қилганларни ҳаммаси муваффақият қозона олмаслиги мумкин Лекин муваффақият қозонганларнинг ҳаммаси ҳаракат қилганлардир                   

​Нодоннинг ҳузурида китоб сингари жим бўл

​Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг – ахлоқингдир.

Жалолиддин Румий


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Фермерларда романтика йўқ деб ким айтди? Мана, фермер йигит севгилисига дил изҳори қилмоқда. 😁

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳакер_кундалиги

ГАП ОРАМИЗДА ҚОЛСИН- А...

🟦Телеграмнинг охирги янгиланишида овозли хабарни фақатгина 1 маротаба эшитса бўладиган ва кейин ўчиб кетадиган қилиб юбориш имконияти қўшилди.

🤫"Гап орамизда қолсин, бировга айтиб юрма" деб бошланадиган гапларингизни энди шундай қилиб юборсангиз бўлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM