Yoshlar kundaligi | Rasmiy
96.5K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_кенг

⭕️ Музей қандай бўлиши керак?

🇨🇳 Куни кеча Тошкент вилояти делегацияси бўлиб қайтган Чунцин қандай шаҳар?

🏯 2003 йили Сингапур тажрибаси асосида янгитдан қурилган бу муниципалитет ҳақида мемориал музейда махсус 3D форматда видео ҳикоя тайёрланган.

Музейга бориш ҳам қизиқ бўлди. Кеча шаҳар маъмурияти бизни музейга таклиф қилганда Зойир Мирзаев хушмуомалалик билан рад қилди. Кейин мезбонлар астойдил илтимос қилавергач, делегациянинг фақат бир қисми 20 дақиқага киришини айтди.

📍 Тўрт қаватли музейни деярли югуриб юриб икки қаватинигина кўрдик.

🎞 Марҳамат, 3 минг йиллик шаҳарнинг тарихи ва бугуни билан қисқа видеода танишинг.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йили Нурафшонда Тошкент вилояти тарихи ва ўлкашунослик музейи қурилиши режалаштирилган.

Беҳзод Қобулов.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_кенг

Айни пайтда дунёнинг қаерларидадир. Хитой. Ханчжоу шаҳридаги соҳилда жойлашган сўлим сайилгоҳ. 

Бу ерда соат ҳозир эрталабки 10:00. Одамлар дам олиш кунидан фойдаланиб сайрга чиққан, қўшиқ куйлаб дам оляпти. Социум ҳар соҳада, инчинун, дам олиш маданияти борасида ҳам фаол.

Хитойликлар табиатдан баҳра олишни севадиган миллат экан. Негадир бизда сайрга чиқиш, оилавий эрталабки саёҳат расм эмас.

Беҳзод Қобулов.

Yoshlar kundaligi