Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу

Менинг шодлигимсан,
Болалигимсан,
Менинг ғуссам ўзинг,
Менинг армоним...

Қўшиқдан.

🖼 Образда: Илҳом Иминжонов, Анора Абдурашидова, Зилола Ҳакимжонова.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Одамларни хурсанд қилиш нақадар ажойиб. Баъзида арзимаган яхшилигинг учун ҳам исмингни ўлгунча эслаб юришади
.

✍️ Рашод Нури Гунтекин

〰️〰️〰️〰️
Бугун "Чолиқуши" романининг муаллифи, дунёга машҳур турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин (1889-1956) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Киройи бекатинг шундай бўлса:
Пойтахтимизда синов тариқасида “ақлли” бекатлар ташкил этилади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

🇺🇦 Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ:
Киевнинг Троешчина туманида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш берилган вақтда портлашлар юз берди — РИА Новости.

🇳🇴 Техника мўъжизасини кўргансизу, лекин:
норвегиялик олимлар махсус рецепт орқали умрни 8 йилга узайтирмоқчи — NorwayNews.

🇵🇸 Инсон ўзинг, инсон ўзинг: Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувидан сўнг Ғазога 60 та юк машинасида кириб келди Al Jazeera.

🇺🇿🇫🇷 Олға, ёш футболчилар! Бугун U-17 ЖЧ 1/4 баҳсларида Ўзбекистон Франция билан майдонга тушади. Ўйин соат 13:30 да старт олади — Sports.uz.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⭕️ Зойир Мирзаев: Дарахт экиш бугун нафақат Тошкент вилоятида, балки бутун дунёда долзарб.

🌱 Айни вақтда Нурафшон сити мажмуасида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят нуронийлари ва ёшлар, туман-шаҳар маънавият тарғиботчилари иштирокида "Яшил макон" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

🌳 Нурафшонда "Яшил макон" байрамга айланиб кетди😊

Yoshlar kundaligi
#Тарих

1221 йил 25 ноябрь. Хоразм шаҳзодасининг юраги суғуриб олинди ва итга ташланди

Ўша йили қиш эрта келди. Синд дарёси бўйида султон Жалолиддин мўғуллардан енгилди. Хоразм қўшини ва султон оиласи дарё бўйида, тик жарлик ёқасида қамалда қолди. Жалолиддин хос маҳрамига аёллар ва фарзандларини дарёга улоқтириш амрини берди. У рақибнинг шафқатсиз эканлигини биларди. Ўзи эса арслондек жанг қилиб, жарликка тисарилиб борарди.

Хос маҳрам султоннинг бу буйруғини бажармади. У бунга журъат қилолмади. Султон оз сонли йигитлари билан дарёга от солди ва жанг бой берилди. Султон дарёдан ўтар экан, жарликнинг бир бурчида онаси ва хотинлари, фарзандлари рақиб илкига тушганини кўрди.

Афсуски, ортга қайтиб, уларни қутқариш имконсиз эди. Чингизхон жарлик лабига келди ва султонга қараб машҳур сўзларини айтди: "Ҳеч бир отадан ҳали бундай мард йигит туғилмаган..." Ва шу ерда, нариги қирғоқда алам ва исноддан дунёга сиғмай ҳайқираётган султон Жалолиддиннинг кўз ўнгида Хоразм маликалари ва шаҳзодаларини сўроққа тутди.

Хоразм султони Жалолиддиннинг 7 яшар фарзанди Жамолиддин рақиб ҳузурида шердек турар, бўйсунмас, итоат қилишни хаёлига келтирмасди. Чингизхон жаллодни имлаб чақирди ва унинг қулоғига нимадир деди. Жаллод ёвуз тиржайиб, боланинг – Хоразм шаҳзодасининг олдига борди. Унинг кийимини ечиб, кўкрагига чанг солди ва юрагини суғуриб олди.

...қор севалаб ёғар, аммо бу манзарани кўрганлар совуқдан эмас, даҳшатдан қалт-қалт титрарди, маликалар ҳушидан кетиб қолди. Нариги қирғоқда бу манзарани кузатиб турган, ҳозиргина суюкли фарзанди ваҳшийлар қўлида қандай қийналиб жон берганини ночор алпозда кўриб турган султон Жалолиддиннинг аҳволини ёзишга қалам ожиз эди, дейди ўша давр тарихчилари.

Суғуриб олинган юрак жаллоднинг қўлида дириллаб титрар, оппоқ ҳовур пуркаб турарди. Шаҳзоданинг юраги ҳали уришдан тўхтамаган эди!

Чингизхон жаллодга амр қилди ва у қўлидаги юракни итга ташлади. Шу тариқа Чингизхон Хоразм шаҳзодасининг юрагини емиш қилиб берди. Кейин нима бўлганини биласиз: Жалолиддин букилмас ирода ва ватанпарварлик тимсоли бўлиб, миллат қаҳрамони сифатида тарихда қолди. Чингизхон эса жаллод, қонхўр сифатида наслларнинг нафратига учради.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мавсум

🍓Айни пайтда Юқори Чирчиқ туманидаги 100 гектар дала майдонида қулупнай ғарқ пишган. Мазаси тилни ёрадиган бу маҳсулотнинг нархи ҳам "осмон"да.

💰 Кузги қулупнай туфайли деҳқоннинг кетмони учди.

😉Батафсил видеолавҳада.

Yoshlar kundaligi
🇺🇳 СПЕКА: ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА УЧУН?

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев куни кеча Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этди.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда –

🇰🇿 Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,
🇰🇬 Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,
🇹🇯 Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,
🇹🇲 Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов,
🇺🇳 БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчан,
🇺🇳 Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАП) ижрочи котиби Армида Алисжабана қатнашди.

СПЕКА 1998 йилда БМТ томонидан яратилган.

🔰 СПЕКА – БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари бўйича махсус дастурининг (СПEКА) ёрдамчи органи ҳисобланади. Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатлари аъзо ҳисобланади.

Мақсади

🤝 Аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграцияни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Yoshlar kundaligi
#Фото_лаҳза

Нурафшон шаҳри. "Яшил макон"нинг энг яхши лаҳзалари 📷😊

Yoshlar kundaligi
​​#Бир_ихтиро_тарихи

ДИНАМИТ УРУШ УЧУН ЭМАСДИ...

🧨 "Динамит" сўзи французчада "куч" деганидир. Бу атама нитроглицерин ва суюқ нитроэфир аралашмасидан тайёрланган кучли портловчи моддага нисбатан ишлатилади. Уни машҳур швед кимёгари Альфред Нобел ихтиро қилган ва 1867 йилнинг 25 ноябрида патентлаган.

☝️ Бу пайтда олим 34 ёшда эди. Ихтиро олимга оламшумул шуҳрат ва мислсиз бойлик келтирди. XIX асрнинг 70-80 йилларида бутун Европадаги динамит ишлаб чиқарувчи заводлар тармоғи унга тегишли эди.

‼️ Олим динамитдан туннелларни портлатиш, каналларни қазиш, темир йўллар ва автойўллар қуриш учун фойдаланишни мақсад қилганди. Аммо янги кучга эга бўлган одамзод уни ажал қуролига айлантирди.

😞 1888 йил
да яна бир укасидан айрилди. Француз матбуоти Людвигни акаси билан адаштириб, "Ўлим савдогари ўлди” сарлавҳаси билан таъзия эълон қилди. Ана шунда у тарихда қандай ном билан қолишини англаб етди.

🎖 Узоқ ўйланишдан сўнг тарихий васиятномага имзо чекди. Унга кўра бутун бойлиги ҳисобидан мукофот таъсис этилиб, махсус жамғарма очилади. Бугунги кунда Нобел мукофоти 6 та йўналишда бериб келинмоқда.

Yoshlar kundaligi
#футбол

Карим Бензема ОКМК билан ўйнаш учун Ўзбекистонга келмоқда

27 ноябрь, душанба куни ОКМК ОЧЛ 5-тури доирасида «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилади.

Yoshlar kundaligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️ Ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатган бошқарма бошлиқлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.

🔰24 ноябрь куни соат 17:00 даги натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган номзодлар қуйидагилар:

🥇Қудратжон Юсупов – 6232 та  овоз;
🥈 Рустам Бобоқулов– 4677 та овоз;
🥉Авазбек Шомуродов – 3802 та овоз.


🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади.

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ЭНГ ФАОЛ МАҲАЛЛА ЕТАКЧИСИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича сўровномалар сериясини давом эттиради.

🔘Юқоридаги суратдан Тошкент вилоятидаги энг фаол маҳалла ёшлар етакчилари ўрин олган.

❗️Қани ёшлар, сизнингча йил етакчиси бўлишга ким лойиқ? Овоз беринг.😊

Овоз бериш 30 ноябрь соат 17:00 га қадар давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН
#Туйғу

Менинг муҳаббатим нимага арзир,
Нимага арзирди ёниб-куйганим.
Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир,
Сени худо суйсин, менинг суйганим.


Шеър: Эшқобил Шукур.

🖼Образларда: Зилола Ҳакимжонова
📷Фото: Отабек Турсунқулов


Yoshlar kundaligi