Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Навбатдаги ташриф Озарбайжонга: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди — Prezident.uz.

🩺 Вазият жиддий(ми): “Ўзбекистонда ёшлар орасида грипп тарқалиши бўйича Тошкент аҳолиси юқори ўринда” — ССВ.

🇮🇳 Бунақасини эшитмагансиз: Ҳиндистон фуқароси 38 та тиши билан энг кўп тишли аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди — India Today.

🇵🇸 Етишмовчилик кузатиляпти: Ғазо секторига келаётган дори-дармонлар маҳаллий шифохоналарга бир кунга ҳам етмаяпти — Al Jazeera.

🇧🇬 Ҳечдан кўра кеч: Болгария Европа Иттифоқининг қарори билан Шенген зонасига қабул қилиниши мумкин. Таклиф декабрь ойида аъзо давлатлар овозига қўйилади. — Euronews.

🇦🇷 Фанатлар диққатига: Аргентина терма жамоаси Лионель Мессининг 2022 йилги Жаҳон чемпионатида кийган футболкаларини кимошди савдосига қуймоқчи— The Guardian.

🇵🇪 Археологлар изланишда: Перуда минг йиллик мумиё ва эрамиздан аввалги 3500 йилларга оид зинапоялар топилди — Аndina.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Бирор нимани ўрганишни кучли даражада хоҳлаш - муваффақиятнинг 50 % ни ташкил қилади.

✍️ Дейл Карнеги

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун дунёга машҳур психолог, америкалик ўқитувчи ҳамда ёзувчи Дейл Карнеги (1888 - 1955) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
#Эълон

📺 Бугун соат 15:30 да "Нурафшон"  телеканалида "Ҳудудгаз Тошкент" корхонаси раҳбари билан жонли эфирда очиқ мулоқот ўтказилади

Мулоқотда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан иштирок этинг.

Телефонлар:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_фикр

ҚАЙСИ СОҲАДА КОРРУПЦИЯ АВЖИДА?

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига асосан коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида ҳудудда жорий йилнинг 14 ноябрдан 14 декабргача “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” профилактик тадбири ўтказилмоқда.

🤔 Хўш, ҳозир қайси соҳада коррупция ҳолатлари кўп учраяпти? Бу борада аҳолининг фикри қандай?

💬 Юқоридаги видеолавҳада буни билишингиз мумкин. Изоҳларда фикрларингизни кутамиз.

Yoshlar kundaligi
​​#Ички_туризм

⭕️ Тошкент вилоятининг энг гўзал манзиллари - Топ 5

🍁 Юртимизда табиат ҳар фаслда ўзига хос гўзал. Айниқса, олтин кузнинг ўз нафосати бор. Дам олиш кунлари эса оила аъзоларингиз ва яқинларингиз билан саёҳат қилишнинг гашти бўлакча. Ҳадемай қиш бошланади. Уёғи бошқача манзара, бошқа мавзу.

🗺 Биз сиз учун вилоятимиздаги шундай энг сўлим гўшалар жойлашган манзилларни кўрсатамиз.

👉🏻Нефрит кўли. Бўстонлиқ тумани

🌊 Бунақасини ҳали кўрмагансиз. Тошкент шаҳридан 160 километр шимолда, Угом-Чотқол миллий боғида жойлашган Урунғоч шаффоф кўллар тизими сизни ўзига ром этади.

📍Локация

👉🏻Кумушкон. Паркент тумани

🕌 Ҳам зиёрат ҳам саёҳат қилишни истовчилар учун Паркентдаги Кумушкон қишлоғини тавсия қиламиз. Сиз бу ерда Ҳазрат Али бува мажмуасини зиёрат қилишингиз ва ажойиб табиатдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

📍Локация

👉🏻Лашкарак қишлоғи. Ангрен шаҳри

🏞 Такрорланмас тоғ манзаралари, шифобахш ҳаво ҳамда оддий қишлоқ ҳаётини сизга айнан Лашкарак қишлоғи тақдим этади. Шу ерлик аҳоли билан гурунглашсангиз дилингиз яйрайди.

📍Локация

👉🏻Мовий тоғлар. Оҳангарон тумани

Бир қарашда Швейцария ёки Грузияга ўхшаб кетувчи Қурама тоғ тизмалари асл гўзалликни қадрловчилар учун мунтазир.

📍Локация

👉🏻Чимён. Бўстонлиқ тумани

🏕 Тошкентдан 80 км. узоқликда жойлашган Чотқол тизмасининг таркибига кирувчи ҳудудлар табиат ўзининг куч-қудрати ва мукаммаллигини намоён этган ажойиб маскандир. Борган сари бу ерларда сайёҳлар учун дам олиш манзиллари кўпаймоқда.

📍Локация

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ватан_манзаралари

Маъдан шаҳри Олмалиқ,
Қирчиллама ёшида-ей,
Айнам-ов.

Yoshlar kundaligi
🇺🇿🇰🇷 KOREYADA TA’LIM KO’RGAZMASI + 🎁 BONUS

❗️ Ko'rgazmada qatnashish BEPUL! Koreya universitetiga bepul kontrakt yutib olish uchun
👉
ro'yxatdan o'ting

🎓 26-Noyabr (yakshanba), faqat bir kun davomida sizda Koreya universitetlari vakillari bilan yuzma-yuz ko'rishib, chet elda o'qish imkoniyatlari haqida to'liq ma'lumot olish imkoniyati bo'ladi.

🔥 Ko'rgazmada barcha qatnashganlar uchun @realize_uz firma xizmatimizga 20% chegirma taqdim etiladi

🎁 Undan tashqari, sizda quyidagi sovg'alar yutib olish imkoniyati bo'ladi:
🥇1-o'rin: Koreya universitetiga bepul kontrakt
🥈2-o'rin: King Sejong bepul 1 oylik til kursi
🥉3-o'rin: Bepul TOPIK imtihoni

Ko'rgazma rejasi
🕚 11:00 — 13:00: Universitetlarning prezentatsiyasi va dastur bilan bog'liq ish imkoniyatlari haqida tanishtiriladi
🕐 13:00 — 18:00: Har bir universitet bilan suhbat va konsultatsiya o'tish imkoniyati taqdim etiladi

📍 Lokatsiya: Toshkent, Edu-Master, Novza metrosi
🗓 26.11.2023 (11:00 — 18:00)

📱 +998901205559 @realize_info2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Ўхшатмасдан учратмас

Овсинларнинг тупроғи бир жойдан олинган экан 😂

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Менинг шодлигимсан,
Болалигимсан,
Менинг ғуссам ўзинг,
Менинг армоним...

Қўшиқдан.

🖼 Образда: Илҳом Иминжонов, Анора Абдурашидова, Зилола Ҳакимжонова.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Одамларни хурсанд қилиш нақадар ажойиб. Баъзида арзимаган яхшилигинг учун ҳам исмингни ўлгунча эслаб юришади
.

✍️ Рашод Нури Гунтекин

〰️〰️〰️〰️
Бугун "Чолиқуши" романининг муаллифи, дунёга машҳур турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин (1889-1956) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Киройи бекатинг шундай бўлса:
Пойтахтимизда синов тариқасида “ақлли” бекатлар ташкил этилади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

🇺🇦 Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ:
Киевнинг Троешчина туманида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш берилган вақтда портлашлар юз берди — РИА Новости.

🇳🇴 Техника мўъжизасини кўргансизу, лекин:
норвегиялик олимлар махсус рецепт орқали умрни 8 йилга узайтирмоқчи — NorwayNews.

🇵🇸 Инсон ўзинг, инсон ўзинг: Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувидан сўнг Ғазога 60 та юк машинасида кириб келди Al Jazeera.

🇺🇿🇫🇷 Олға, ёш футболчилар! Бугун U-17 ЖЧ 1/4 баҳсларида Ўзбекистон Франция билан майдонга тушади. Ўйин соат 13:30 да старт олади — Sports.uz.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⭕️ Зойир Мирзаев: Дарахт экиш бугун нафақат Тошкент вилоятида, балки бутун дунёда долзарб.

🌱 Айни вақтда Нурафшон сити мажмуасида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят нуронийлари ва ёшлар, туман-шаҳар маънавият тарғиботчилари иштирокида "Яшил макон" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

🌳 Нурафшонда "Яшил макон" байрамга айланиб кетди😊

Yoshlar kundaligi
#Тарих

1221 йил 25 ноябрь. Хоразм шаҳзодасининг юраги суғуриб олинди ва итга ташланди

Ўша йили қиш эрта келди. Синд дарёси бўйида султон Жалолиддин мўғуллардан енгилди. Хоразм қўшини ва султон оиласи дарё бўйида, тик жарлик ёқасида қамалда қолди. Жалолиддин хос маҳрамига аёллар ва фарзандларини дарёга улоқтириш амрини берди. У рақибнинг шафқатсиз эканлигини биларди. Ўзи эса арслондек жанг қилиб, жарликка тисарилиб борарди.

Хос маҳрам султоннинг бу буйруғини бажармади. У бунга журъат қилолмади. Султон оз сонли йигитлари билан дарёга от солди ва жанг бой берилди. Султон дарёдан ўтар экан, жарликнинг бир бурчида онаси ва хотинлари, фарзандлари рақиб илкига тушганини кўрди.

Афсуски, ортга қайтиб, уларни қутқариш имконсиз эди. Чингизхон жарлик лабига келди ва султонга қараб машҳур сўзларини айтди: "Ҳеч бир отадан ҳали бундай мард йигит туғилмаган..." Ва шу ерда, нариги қирғоқда алам ва исноддан дунёга сиғмай ҳайқираётган султон Жалолиддиннинг кўз ўнгида Хоразм маликалари ва шаҳзодаларини сўроққа тутди.

Хоразм султони Жалолиддиннинг 7 яшар фарзанди Жамолиддин рақиб ҳузурида шердек турар, бўйсунмас, итоат қилишни хаёлига келтирмасди. Чингизхон жаллодни имлаб чақирди ва унинг қулоғига нимадир деди. Жаллод ёвуз тиржайиб, боланинг – Хоразм шаҳзодасининг олдига борди. Унинг кийимини ечиб, кўкрагига чанг солди ва юрагини суғуриб олди.

...қор севалаб ёғар, аммо бу манзарани кўрганлар совуқдан эмас, даҳшатдан қалт-қалт титрарди, маликалар ҳушидан кетиб қолди. Нариги қирғоқда бу манзарани кузатиб турган, ҳозиргина суюкли фарзанди ваҳшийлар қўлида қандай қийналиб жон берганини ночор алпозда кўриб турган султон Жалолиддиннинг аҳволини ёзишга қалам ожиз эди, дейди ўша давр тарихчилари.

Суғуриб олинган юрак жаллоднинг қўлида дириллаб титрар, оппоқ ҳовур пуркаб турарди. Шаҳзоданинг юраги ҳали уришдан тўхтамаган эди!

Чингизхон жаллодга амр қилди ва у қўлидаги юракни итга ташлади. Шу тариқа Чингизхон Хоразм шаҳзодасининг юрагини емиш қилиб берди. Кейин нима бўлганини биласиз: Жалолиддин букилмас ирода ва ватанпарварлик тимсоли бўлиб, миллат қаҳрамони сифатида тарихда қолди. Чингизхон эса жаллод, қонхўр сифатида наслларнинг нафратига учради.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мавсум

🍓Айни пайтда Юқори Чирчиқ туманидаги 100 гектар дала майдонида қулупнай ғарқ пишган. Мазаси тилни ёрадиган бу маҳсулотнинг нархи ҳам "осмон"да.

💰 Кузги қулупнай туфайли деҳқоннинг кетмони учди.

😉Батафсил видеолавҳада.

Yoshlar kundaligi
🇺🇳 СПЕКА: ҚАЧОН? ҚАЕРДА? НИМА УЧУН?

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев куни кеча Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этди.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда –

🇰🇿 Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,
🇰🇬 Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,
🇹🇯 Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,
🇹🇲 Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов,
🇺🇳 БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчан,
🇺🇳 Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАП) ижрочи котиби Армида Алисжабана қатнашди.

СПЕКА 1998 йилда БМТ томонидан яратилган.

🔰 СПЕКА – БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари бўйича махсус дастурининг (СПEКА) ёрдамчи органи ҳисобланади. Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатлари аъзо ҳисобланади.

Мақсади

🤝 Аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграцияни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Yoshlar kundaligi
#Фото_лаҳза

Нурафшон шаҳри. "Яшил макон"нинг энг яхши лаҳзалари 📷😊

Yoshlar kundaligi