Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#ёшлар_дастури_амалда
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида меҳнат қуроллари берилган эди.

Ишчи гуруҳ вакиллари уларга кераклича ёрдам бериш ва айни пайтдаги иш фаолиятини ўрганиш мақсадида субсидия олганлар хонадонларига боришди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

🐎 Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудуддаги 22 нафар болажоннинг суннат тўйи "Мажнунтол" тантаналар мажмуасида ўтказилмоқда.

🌟 Эзгулик, савоб йўлида бирлашган мутасаддилар ва тадбиркорлар айни пайтда тўйбоши бўлиб, меҳмонларга хизмат қилишмоқда.

🤗 Меҳр ва саховатли инсонларга раҳмат. Сиз яхши инсонсиз!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наврўз2022 #Оҳангарон_шаҳри

🌸Ҳудудларда Наврўз шукуҳи давом этмоқда. Оҳангарон шаҳри «Янгилик» маҳалласида бугун Наврўз зўр тантана билан ўтказилди. 🤩🎻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Китоб_ҳафталиги
#Оҳангарон_шаҳри

📚Оҳангарон шаҳридаги "Халқ кутубхонаси" ҳақида эшитганмисиз?

📍Бу китобларни одамлар уйларидан олиб келиб беришган. Шу тариқа китоб фонди шаклланган. Шаҳар ҳокимлиги 1-сектор маъмурий биносидан шинам жой ажратган ва бинойидек кутубхона йўқ жойдан пайдо бўлган.

📹Тафсилотлар билан "Адолат" МФЙ раиси Хосият Ҳусанбоева таништиради.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳрида ДХХ кубогининг шаҳар босқичи финали ўтказилди.

⚽️Финал босқичида ҳар бир секторда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашди. Финалда "Янгиобод" ва "Хонобод" маҳаллари ёшлари куч синашди.

📁Мусобақада 4:2 ҳисобида "Янгиобод" ёшлари ғолиб бўлишди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

🔍Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов иштирок этди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Етакчи_минбари #Оҳангарон_шаҳри

"Бўстон" маҳалласида пайшанба киберспорт куни деб эълон қилинган

🗓 Шу куни маҳалладаги 5 та кўча ёшлари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтади. 5 ташаббус доирасидаги тадбирларда ҳудуд ёшлари жуда фаол.

🔰 Маҳалла етакчиси Асадбек Турсунов иш фаолиятини шундан бошлади. Бугун 3 нафар ишсиз қизларга Ёшлар жамғармаси ҳисобидан тикув машиналари олиб берилди, 1 нафар талабанинг тўлов-шартнома пули тўлаб берилди, 2 нафар ёш касбга ўқитилди, 3 нафар йигит-қиз эса имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлигини бошлаб юборди.

💭 Асадбек иш бошлаганда маҳаллада сартарошхона йўқлигига эътибор қаратди. Яқинда ёшларнинг бири шу соҳага йўналтирилиб, ҳудудда сартарошхона фаолият бошлайдиган бўлди.
Маҳаллада чала қурилиб, қолиб кетган футбол майдони бор. Ҳомий жалб этиб, шуни ишга тушириш ҳаракатидамиз. Худо хоҳласа бу жойдан машҳур футболчилар етишиб чиқади, дейди Асадбек.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#луқма #Оҳангарон_шаҳри

Йўл бир ён, баллон бир ён...

Хорижда аввал қувур ўтказиб, кейин асфальт қилишади. Бизни эса ўз стилимиз бор - аввал асфальтлаб, кейин кавлаб кўрамиз. Ёлғон денгчи...

“Тошкент-Ўш“ автомобиль йўлининг Оҳангарон шаҳридан ўтган қисми. Қўшиқни вадаванг қилиб машина ҳайдаб келаяпсиз. Аввал 7, сўнгра 5 қаватли янги уйлар сизни қаршилайди. Уларга маҳлиё бўлиииб келаётганингизда бирдан йўл тугаб қолади ... Тажрибали ҳайдовчи бўлсангиз хўп-хўп, аммо ҳали тажриба йиғиб улгурмаган бўлсангиз, унда ҳолингизга вой.

Кунига шу йўлдан минглаб автоуловлар қатнайди. Асосий йўлдаги бу муаммони нега шунча пайтдан бери масъуллар кўрмаётгани ажабланарли.

Кўккамас, ергаям бир қараб қўйинг, ҳурматли мутасаддилар!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фестивал #Оҳангарон_шаҳри

📍 Айни дамда Оҳангарон шаҳридаги марказий ўйингоҳда "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида "Юртим мунаввар оқшомлари" фестивали бўлиб ўтмоқда.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео #Оҳангарон_шаҳри

💦Ёз мавсуми яқин. Иссиқ кунларда киши ўзига салқин муҳит қидиради. Бундай пайтда фавворалар томон ошиқамиз.

Хўш,Тошкент вилоятида мавжуд фаввораларнинг тақдири қай аҳволда?

‼️"Ёшлар кундалиги" шу мавзуда таҳлилий материал тайёрламоқда. Батафсил кейинроқ.

Видеода: Оҳангарон шаҳридаги вазият

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фототанқид #Оҳангарон_шаҳри

- Билганлар бу устунда 3 ой олдин байроқ турарди, бу байроқнинг устуни дейди.

- Билмаганлар-чи?

- Билмаганлар катта магистрал йўл ёқасида яшин қайтаргич ўрнатишибди. Бундаги ҳикматни
Оҳангарон шаҳри масъулларидан сўраш керак, дейди.

P/S: Ким нима деса десин-у, шаҳар марказига тантана билан ўрнатилган, 3 ойдан бери қидирилаётган байроқни кўрмадингизми? Солиқ тўловчилар сўрашаётгандида, анаққиса... 😁😉

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM