#орамиздаги_одамлар
ЎЗИМИЗНИНГ СТУДЕНТ ПИЛЛАКОР
Бугун қишлоқ хўжалигининг жонкуяр вакиллари даладан бери келмаяпти. Кимдир эгатларга сув тараган, яна кимдир ипак қурти парвариши билан андармон. Нима бўлганда ҳам, меҳнатда тобланган қўллар рўзғор, оиласи фаровонлиги, ота-она ва фарзандларининг бекаму кўст яшаши учун ҳаракат қиляпти.
Бугун сизга таништирмоқчи бўлган пиллакоримиз ҳам мана шундай меҳнаткаш инсонлардан. "Ўзбекистон" МФЙда истиқомат қилувчи Омон Ўтбосов 4 йилдан буён пиллакорлик билан шуғулланади. Шу билан бирга Ислом Каримов номидаги техника университетининг Олмалиқ филлиали 4 курс талабаси.
Омон оиласига ёрдам бўлсин дея пилла боқиб, даромад қилмоқда. Топган даромадидан контрактини ўзи қопламоқда. Ахир ҳалолда барака бор, деб бежизга айтишмаган. Омон Ўтбосов ҳам айни шижоат, ғайрат, шижоатга тўлган ёшлик палласида барча имконият ва шароитлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
– Инсон доимо олға интилиб яшаши керак, - дейди биз билан суҳбат чоғи Омон. - Бугун биз ёшлар учун барча шароитлар муҳайё. Улардан фойдалана олсак бас, марра бизники. Мана, 4 йилдан буён ҳам ўқиш, ҳам қурувчилик билан шуғулланиб келяпман. Баҳор келиб мавсум бошланиши билан пилла парваришига ўтаман. Бу айнан манфаат ёки даромад сабаб ҳам эмас. Ўзим шунчаки шу ишга қизиқаман. Аста-секинлик билан ишимни янада кенгайтириш ниятим бор. Ўзим каби тенгдошларимга шуни тавсия қилардимки, ҳеч қачон инсон тўхтаб қолиши керак эмас. Доимо олға интилиши, ҳаракат қилиши ва бунинг уддасидан чиқиши лозим. Шундагина кўзлаган мақсадга эришиш мумкин.
Ҳа, бугун орамизда мана шундай ғайратли ёшлар борлигини кўриб кўнглимиздаги эртанги кунга нисбатан ишонч туйғуси ортди.
Ватан тараққиётига ҳисса қўшаман, дея ҳаракат қилган инсон у хоҳ пиллакор, хоҳ деҳқон бўлсин ҳеч қачон завол кўрмайди. Ёш пиллакор билан самимий суҳбатда келажакдаги режаларини эшитиб, унга эришишида улкан муваффақият, куч-ғайрат тилаб хайрлашдик.
Мафтуна Маликова
📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_одамлар
Тил масаласи ҳар қачон, ҳар ерда, ҳар ким учун муҳим бўлиши шарт ва лозим!
Хуршида Эгамбердиева Ангреннинг энг олис Лашкерак қишлоғида она тили адабиётидан ўн беш йилдирки, ўқувчиларга дарс беради. У ҳамиша она тили учун курашади ва буни ўз вазифаси деб билади.
Ўзбек тили байрами барчага муборак бўлсин!
Yoshlar kundaligi

#Орамиздаги_одамлар #ЖамшидПўлатов #ПрокурорОиласи
8 ЯНВАР ➖ ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИ КУНИ
▶️"Ёшлар кундалиги"дан байрам туҳфаси – Тошкент вилояти прокуратураси масъул ходими Жамшид Пўлатовнинг кундалик фаолиятидан телеочерк.
Жамшид ва унинг оиласи ҳақида қисқача:
🎵Бўка тумани, "Дўстлик" маҳалласи, Ҳамза номидаги кўча. Бу уйда шеъру санъатга қизиқадиган, таъби назми баланд, "Сегоҳ"ни хиргойи қили-ии-иб, дунёнинг ишларидан ажаб гурунглар берадиган бир инсон яшайди. У қаҳрамонимизнинг отаси Дилшод Пўлатов.
🏡Кенг ёруғ хонадон, ҳовлида анвойи гуллар, томорқада қўй-мол, ҳамма нарса саранжом-саришта. Дилшод ака набираси Хонзодага дутор бериб, чертишни сўради: у дуторни бир сайратди-бир сайратди...
🤲Мана, Жамшид Пўлатов ота-онасидан дуо олиб, ишга отланди – давлат хизматчисининг кундалик ҳаёти бошланди.
Қолгани видеода...
#Архивдан