Бир сандиқ сўз
Ўз сепимга ҳаяжонда кўз солдим:
Бирдан қамашиб кетди кўз олдим.
Энг сара, энг гўзал, энг дилбар –
Онам сепимга бир сандиқ Сўз солди.
Бу сўзларни сўзлаганда эл дадил!
Бу сўзларни сўзлаганда эр дадил!
Бу сўзларни сўзлаганда мен – дадил!
Улар мени бахт томонга элтади,
Бир сандиқ Сўз бир умрга етади!
“Алла, болам, алла” десам боламга.
“Ассалому алайкум” деб оламга.
“Хуш келдингиз, хуш кўрдик” деб бот-бот
Бир сандиқ сепимга кўнган Одамга!
Атлас сўзлар, адрас сўзлар, бўз сўзлар,
Шойи-ипак сўзлар, банорас сўзлар,
Бахмал сўзлар, мовут сўзлар, хос сўзлар,
Хоксор сўзлар, баландпарвоз сўзлар!
Онам яна солибди бир найқамиш.
Момоларнинг ўгитини пайқамиш:
Уйда она тили жаранглаб турса,
Ёв бостириб киргани ҳам ҳайиқа(р)миш!
Яна такрор сандиқчага кўз солдим.
Ўз қизимга қолдиргани қарз олдим.
Энг ширин, энг аччиқ ва мукаммал –
Онам сепимга бир сандиқ сўз солди!
Кумуш Абдусаломова,
Қуйи Чирчиқ тумани.
Yoshlar kundaligi

#Назорат
⭕️ ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИГА ОММАВИЙ ЧОРА КЎРИЛДИ
✅ Янгийўл тумани ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда туман ҳокими фармойишида кўрсатилган.
👉 Ўз навбатида тегишли буйруққа асосан 2023 йил 3-чорак якуни KPI (Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари) бўйича маҳаллалардаги 3 нафар хотин-қизлар фаолига хизмат вазифасини талаб даражасида бажармагани, фаолиятига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашгани учун ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоиз миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, 24 нафар хотин-қизлар фаолига эса “ҳайфсан” берилди.
✅ Эслатиб ўтамиз, бундан аввал тумандаги ҳоким ёрдамчиларига ҳам чора кўрилганди.

#Даҳонинг_болалиги
📜 ДИНАМИТ "ОТА"СИНИНГ ТАЗАРРУСИ
🗓 1833 йил 21 октябрда Швециянинг Стокгольм шаҳридаги асилзода оилада ўғил туғилди. У 16 ёшида кимёгар даражасига эришди. Инглиз, француз, немис, рус тилларини ўрганди.
🧪 26 ёшида ўсиб бораётган оилавий бизнеси инқирозга учради. Ёш кимёгар стрессга тушмай, назариядан амалиётга ўтиш, оила фаровонлигини тиклаш учун кичик лабораторияда портловчи моддалар билан тажрибалар бошлади.
💥 31 ёшида энди оёққа турган заводи портлаб кетди. Оқибатда, укаси ҳалок бўлди. Бир муддат чуқур қайғуга тушган ишбилармон янги куч билан ўзини илмга бағишлади.
🧨 Ниҳоят, 34 ёшида динамитни ихтиро қилди. Бу олимга оламшумул шуҳрат ва мислсиз бойлик келтирди. XIX асрнинг 70-80 йилларида бутун Европадаги динамит ишлаб чиқарувчи заводлар тармоғи унга тегишли эди.
‼️ Олим динамитдан туннелларни портлатиш, каналларни қазиш, темир йўллар ва автойўллар қуриш учун фойдаланишни мақсад қилганди. Аммо янги кучга ("динамит" юнонча "куч" дегани) эга бўлган одамзод уни ажал қуролига айлантирди.
😞 1888 йилда яна бир укасидан айрилди. Француз матбуоти Людвигни акаси билан адаштириб, "Ўлим савдогари ўлди” сарлавҳаси билан таъзия эълон қилди. Ана шунда у тарихда қандай ном билан қолишини англаб етди.
📜 Узоқ ўйланишдан сўнг тарихий васиятномага имзо чекди. Унга кўра бутун бойлиги ҳисобидан мукофот таъсис этилиб, махсус жамғарма очилади. Ҳар йилги даромад 5 қисмга тенг бўлиниб, ирқи, миллати, жинси ва динидан қатъий назар физика, кимё, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги кашфиётлар, бадиий асарлар, халқлар дўстлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ютуққа эришган шахслар ёки ташкилотларга берилиши белгиланди.
🏆 1901 йилдан бошлаб ўз ишида муносиб натижаларга эришган ва тан олинганлар тақдирлаб келинмоқда.
🔥 Аммо шон-шуҳрат, бойлик ва ихтиролар ичида ўтган умри, номини тарихга муҳрлаган мукофот ҳам унинг безовта юрагига малҳам бўлмади. У васиятнома сўнггида жасадини ёқиб юборишни буюрди.
🤔 Балки бу орқали инсониятдан ажалвор ихтиролари учун узр сўрамоқчи бўлгандир, балки динамит орқасидан келган бойликка эгалик қилгани учун виждони қийналгандир. Буниси бизга қоронғи.
🔰 Ҳаёти афсона ва ҳақиқатларга қоришиб кетган, 350 дан ортиқ ихтироларга патент олган, дунёдаги энг нуфузли мукофотга номини муҳрлаган ихтирочи ва ишбилармон...
Нобель эди, Альфред Нобель эди

#кун_фотоси
Улжарқин қизим, бугун ютамиз🔥
📎 Бугун одамларимизнинг қарашлари ўзгармоқда, сармояни боласига сарфлайдиган ота-оналар авлоди шаклланмоқда.
⚠️ Қуйи чирчиқлик Акмал Шербоев ўзи шахмат ўйнашни билмаса ҳам, қизи Улжарқинни барча мусобақаларга олиб боради, қўллаб-қувватлайди. Кўриб қувондик, ҳавас қилдик, шундай оталар кўпайсин-ей.
📷 Сурат Нурафшон ёшлар марказидаги шахмат турнирида олинди.
Yoshlar kundaligi
Улжарқин қизим, бугун ютамиз🔥
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
МИЛЛИЙ ҒУРУР ҚАЕРДА ҚОЛДИ?
📍 Бугун ҳудудлардаги реклама ёзувларини кўриб хорижга келиб қолгандек ҳис қиласиз ўзингизни.
📷 "Ёшлар кундалиги" ҳудудлардаги асл вазиятга кўзгу тутади. Видеони кўринг.
Yoshlar kundaligi
МИЛЛИЙ ҒУРУР ҚАЕРДА ҚОЛДИ?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил
ЎЗ ЮРТИДА ЎЗ ОНА ТИЛИНИ УНУТГАНЛАР СИЗНИ ЭШИТСИН ➖ ЎЗБЕК ТИЛИГА МЕҲР ҚЎЙГАН ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ
‼️ Баъзи бир олифталар (ҳатто айрим зиёлилар ва машҳурлар ҳам) ўзбек тилига паст назар билан қараётган, давлат тили қоидаларини қўпол равишда бузиб турган бир пайтда дунё бу тилни ютоқиб ўрганмоқда. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича илмий ишлар, бадиий таржималар амалга ошириляпти. Жаҳон ёшларининг талаб ва таклифларига биноан нуфузли университетларда ўзбек тилидан дарслар ўтилмоқда. Бугун миллати бошқа бўлса ҳам қалбан ўзбек бўлган хорижликлар ҳақида ёзмоқчимиз.
АҚШ МАРКАЗИДАГИ “ТОШКЕНТ”
Ильза Сиртаутас – Вашингтон университетининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи, профессор.
Ильза хоним ҳали Шўролар давридаёқ АҚШда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қиларди. Истиқлол йилларида Вашингтон университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги илк ўқув алмашинувларини йўлга қўйиш ташаббускори бўлди. Қўшма лойиҳа асосчиси ва раҳбари сифатида Сиэтл шаҳрида "Тошкент боғи"ни ташкил қилди. Қаҳрамон шоиримиз Эркин Воҳидов Ильза хонимга бағишлаб ёзган шеърида шундай деган:
Эй сиз, доно устоз олимам —
Олис юртда мунис йўлдошим,
Сизга эгай подшоларнинг ҳам
Ҳузурида эгмаган бошим.
КИРОЙИ ТАРЖИМОН ШУНДАЙ БЎЛСА
Марк Риз – америкалик тадқиқотчи.
Марк Риз Ўзбекистонга биринчи марта 1994 йилда келган. 2 йил Қўқон мактабларида инглиз тилидан дарс берди ва ўзи ўзбек тилини ўрганди. Сўнг Вашингтон университетида Туркий тиллар ва адабиёт ихтисослиги бўйича таҳсил олди. Ўзбек ва уйғур тилларини чуқур ўрганди. Унинг энг катта хизмати Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига муваффақиятли таржима қилганидир. Таржима асносида Ўрхун-Энасой ёзувини ва чиғатой тилини ўрганишга тўғри келган. 15 йиллик меҳнат натижасида 2020 йил асар таржимаси инглиз тилида чоп этилди. Бунда унга устози Ильза хоним ёрдам берди.
ТИЛ ЎРГАНИШНИНГ КЕЧИ БЎЛМАЙДИ
О Ин Кёнг – кореялик туркшунос олим.
Туркий халқлар, хусусан, ўзбекларнинг тили, маданияти ва адабиётини корейс халқига етказувчи фидокор филолог 43 ёшида ўзбек тилини ўрганишга киришди. 2014 йилда эса “Алпомиш” достонига бағишланган диссертациясини ўзбек тилида ёқлади ва фан доктори илмий даражасига эга бўлди. Филология бўйича Ўзбекистонда фан доктори мақомини олган биринчи чет эллик тадқиқотчи ҳам О Ин Кёнг хонимдир.
ХИТОЙДА ЎЗБЕК ТИЛИДАН ДАРС ЎТАДИ
Да Чжэньсин – тадқиқотчи, таржимон.
Да Чженьхинда ўзбек тилига бўлган қизиқишни ўзбекистонлик талабалари уйғотди. 2015 йилда халқимиз тили ва маданияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келди. 43 ёшида эса Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек мақоллари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Қисқа муддатда уч миллион сўз ва иборадан иборат ўзбекча-хитойча луғат ҳам тузди. Бугунги кунда Хитойнинг учта университетида ўзбек тилидан дарс бермоқда. Келгусида бадиий таржима билан шуғулланмоқчи.
ЎЗБЕК ҚИССАЛАРИ АНТОЛОГИЯСИНИ ТУЗГАН
Нинел Владимирова – адабиётшунос олим ва таржимон.
Нинел хоним 1941 йилда оиласи билан Украинадан Тошкент вилоятига эвакуация қилинган. Шу ерда Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган. Владимирова “Ўзбек совет адабиётида қисса жанрининг ривожланиши” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев, Олим Отахонов асарларини рус тилига таржима қилади. “Гранат” номли ўзбек қиссалари антологиясини тузади. Русийзабон китобхонларга Мирзакалон Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча", Мирмуҳсиннинг “Меъмор”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Қўзғoлон ва ғалаён” романларини тақдим этган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_одамлар
Тил масаласи ҳар қачон, ҳар ерда, ҳар ким учун муҳим бўлиши шарт ва лозим!
Хуршида Эгамбердиева Ангреннинг энг олис Лашкерак қишлоғида она тили адабиётидан ўн беш йилдирки, ўқувчиларга дарс беради. У ҳамиша она тили учун курашади ва буни ўз вазифаси деб билади.
Ўзбек тили байрами барчага муборак бўлсин!

ЧОРРАҲАЛАРГА КИМ ЖАВОБ БЕРИШИ КЕРАК?
Кечаги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев йўлларимиздаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини таъкидлаб ўтди.
"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, Транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" — дея савол қўйди Президент.

💸 Консалтинг марказидан гаров эвазига 50 млн. сўмдан 300 млн. сўмгача микроқарз ҳам олиш мумкин.
#реклама
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил
ЎЗБЕК ТИЛИ ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН? АЛИФБОЛАР ИСЛОҲОТИ
Бугун биз амалда қўллайдиган ўзбек тили асрлар давомида турли ислоҳотларга учраб, сайқалланиб келган қадимий тилдир. У кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган янги тиллар тоифасига сира кирмайди.
Ўзгаришлар хронологияси
Ўзбек тили олтой тиллари оиласининг туркий тиллар туркумига мансубдир. Ва унинг шаклланиши бир неча босқичларга бўлинади. Милоддан аввалги даврлардан то X асргача бўлган муддатда ўзбек тили қадимги туркий тил деб номланган. VI—VII асрдаги қадимги халқ оғзаки ижоди намуналари бўлмиш Ўрхун-Энасой ёдгорликлари айнан шу тилда ёзилган эди.
XI—XIV асрларда амалда бўлган тил эски туркий тил деб аталади. Маҳмуд Қошғарийнинг "Девону-Луғати-турк", Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг", Рағбузийнинг "Қиссаси Рағбузий" асарлари ҳам айнан иккинчи босқич - эски туркий тилда тилда ёзилган.
XV асрдан XIX асрнинг иккинчи ярмигача қўлланилган тил эски ўзбек адабий тили деб номланган. Атойи, Саккокий, Сайфи Саройи, Лутфий, Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Гулханий , Фурқат, Муқимий каби буюк ижодкорларнинг асарлари иски ўзбек тилида яратилган эди.
Алифболар инқилоби
XIX асрнинг иккинчи ярмидан то ҳозиргача ишлатиб келинаётган тил эса ўзбек адабий тили деб аталади. Афсуски тарихда ўзбек тилини ёзиш учун кўп алифболардан фойдаланилган ва бунинг натижасида халқ саводсизликка дучор бўлган эди.
1928 йилгача саводли инсонлар ўзбек тилини араб ёзувларида ёзишар эди. Ўзбекистон мустамлака мамлакатга айлантирилгандан сўнг араб алифбосига қарши кураш бошланди. Араб ёзуви халқнинг қолоқлашишига, саводсиз бўлишига ва диндорлигига сабаб қилиб кўрсатилди. 1928 йилга келиб бу ёзувдан фойдаланиш мажбуран тўхтатиб қўйилди ва лотин тилига ўтилди.
1940 йилдан бошлаб Сталиннинг қатъий топшириғига биноан лотин алифбоси ижродан чиқарилиб, кирилл алифбоси жорий этилди. Бунинг натижасида 1928-1940 йиллар орасида чоп этилган илмий, бадиий, педагогик ўқув адабиётларидан узилиб қолдик.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, 1993 йилда лотин ёзуви расман қайта киргизилди. Тўғри, ўтган 62 йил мобайнида кирилл ёзувида 50 минг номдаги китоблар 50 миллион нусхада чоп этилган эди. Аммо дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар фақат лотин ёзувидан фойдаланади. Техника, фан адабиётларининг эса 80 фоизи лотин ёзувида чоп этилади. Айни шу сабаб лотин алифбосидан фойдаланиш Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар қаторига кириб олиши учун катта аҳамият касб этар эди.

#Ўзбек_тили_байрами_куни
«ОНА ТИЛИМ, ОМОН БЎЛ»
Ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш йўлида жонини тиккан улуғ сиймоларимизга бағишланади.
Шеър ижрочиси Эркин Бозоров

Қўшниларда нима гап?
➖🇰🇿 Зарари оз, фойдаси кўп муолажа: Қозоғистон 2024 йил Марказий Осиёда биринчи бўлиб саратонга қарши протон терапиясини қўлламоқчи — The Astana Times.
➖🇰🇬 Лукашенко назоратидаги таъмир: Садир Жапаров Россия совға қилган вертолётни таъмирлашдаги ёрдами учун Беларусь раҳбарига миннатдорчилик билдирди — 24.kg
➖🇹🇯🇺🇳 Дорилар "Тойото"да ташилади: БМТ томонидан Тожикистоннинг иммунопрофилактика марказларига 9 та автомашина топширилди — Asia-Plus.
➖🇹🇲 Туркманистонга таклифнома келди: Зироатхон Мирзиёева Туркманистон Президентининг онаси Огулгерек Бердимуҳамедовани халқаро форумда иштирок этиш учун Тошкентга таклиф қилди — TDH.
➖📚 Ўзбек тили ривожи учун: бугун Кобулда "Миллий ўзбек тили куни" байрами нишонланди — TOLOnews.

#Туйғу
Қон йиғлатди қайси бағри тош,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?
✍ Шеър: Муҳаммад Юсуф
P.S: Номинг ўчсин, уруш! Бугун бутун дунё хавотирда кузатаётган Исроил-Фаластин урушида минглаб бегуноҳ инсонлар, гўдаклар ҳалок бўлмоқда.

#Бу_қизиқ
🤔 ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎЗБЕКЧА ОТИНИ БИЛАСИЗМИ?
‼️ Бизни ўраб турган табиатдаги ўсимлик ва оғочларнинг ўзбекча номлари албатта бор. Уларни унутмаслигимиз, она табиат ва тилга хиёнат қилмаслигимиз керак.
🍀
📌 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Апельсин, перловка, кукуруза, ромашка, дуб, мята, геран, горчица каби ўсимликлар давлат тилида қандай номланади?
📌 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН
Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Паркент
МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»
Улар нега етакчиликни танлашганини жуда яхши билишади. Ёшлар етакчиси қандай бўлиши кераклиги ҳақида уларда аниқ жавоблар бор, келажак режалари ҳам чакки эмас.
Улар ёшларга йўлбошчи, қизилтоғлик ёшлар етакчилари.

#Мулоҳаза
ҚАДРИНГ УЧУН ЙИҒЛАЙМАН, ТИЛИМ...
Тил байрами фақат мактаб ва расмий идораларда эмас, кўчаларда байрам қилинса яхши бўларди, шахсий фикрим...
Секин туман марказидан пиёда кетдим. Ғирт ўзбеклар яшайдиган туманда йўл-йўлакай ранг-баранг ёзувлар тизими бошланди: Само Мойка, Сантехника, Салон Кросаты, Оргтехника, Ремонт телефонов, Знайка, Умничка, Круглосуточная Аптека, Развал Шины, Вулканизация для авто, Техосморт, Мы открылысь...
Йиғлаб юбормаслик учун пешеходдан э узр, пиёдалар йўлагидан ўтсанг, инглизча ёзилган Barbershopлар ёрқин нур сочади, яна бир нималарни ёзишганки, тилинг қийшаяди. Шуми тилга бўлган ҳурмат?! Дўконлар эшигида OPEN, Открыто ёзувли пешлавҳа, шуми тилга ҳурмат?!
Оддий туманчамдан чиқиб шаҳар томонга ўтсам, йўлнинг икки томони рус ва инглизча номланган минг хил ёзувли пешлавҳалар билан тўла, шуми тилга бўлган ҳурмат?! Йиғлаб юборадиган жойи русча сўзни лотин ёзувида ёзиб қўйишлари. Имло хатолари ғиж ғиж. Ким ёзиб беради, ким? Фирмалар, дўконлар номини ким ўйлаб топади, корхонасига қўяётган номни таржимасини биладими, нима деб номланишини, маъноси нима эканлигини?
Бир сартарошхонага Barber Satana (САРТАРОШ ШАЙТОН), яна бирига Diablo (ИБЛИС) деб катта қилиб ёзиб қўйибди, бунисига нима дейсиз? Кимдир борми, буни текшириб, э бунақа бўлмайди дейдиган, йўқ, фақат мактабда, боғчада, кутубхонада, маданият саройида бир кун байрами бўлади, мумтоз қўшиқлар куйланади, 30 йилдан бери ўзгармайдиган сценарий такрорланади ва байрам тамом. Фақат бир кун Тил байрами ва тамом...
ОЧИҒИ, на олий маълумотлиман, на тил бўйича мутахассисман, лекин кўчадаёқ ўз ўрнига эга бўлмаган Тилим учун йиғлагим келади. Анави ҳар бир шаҳарнинг марказига ўрнатилган I ❤ фалончи CITY деган ёзувларни болта билан майда-майда қилгим келади, рости...
Ўзбек тилини ўзимиз ҳурмат қилмас эканмиз, бошқа миллат келиб бизга ўргатиб кетмайди. Абдулла Орипов айтганидек, тўтиқуш бўлиб қолишдан Худо асрасин...
Мансур Хўжаев.

Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Диққат, сўровнома! 🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Илк сўровномамиз ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида бўлиб ўтади. 🔺Барчамизга маълумки, ушбу мутасаддилар…
#Эслатма
СЎРОВНОМАДА ҚАЙСИ "ЗАМҲОКИМ" ҒОЛИБ БЎЛАДИ?
Йил танлови сўровномасининг илк номзодлари туман-шаҳар ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари бўлишди. Айни пайтгача бўлган натижалар эса қуйидагича:
1. Насиба Кулбекова (Нурафшон шаҳри)
2. Насиба Қорабоева (Чиноз тумани)
3. Ибраҳим Саидкаримов (Тошкент тумани)
Эслатиб ўтамиз, сўровнома 24 октябрь куни соат 18:00 гача давом этади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, уларнинг иш фаолияти "Ёшлар кундалиги" минбарида кенг ёритилади.
👉 Сўровномага ўтиб овоз бериш учун 👈
Yoshlar kundaligi
СЎРОВНОМАДА ҚАЙСИ "ЗАМҲОКИМ" ҒОЛИБ БЎЛАДИ?
Йил танлови сўровномасининг илк номзодлари туман-шаҳар ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари бўлишди. Айни пайтгача бўлган натижалар эса қуйидагича:
1. Насиба Кулбекова (Нурафшон шаҳри)
2. Насиба Қорабоева (Чиноз тумани)
3. Ибраҳим Саидкаримов (Тошкент тумани)
Эслатиб ўтамиз, сўровнома 24 октябрь куни соат 18:00 гача давом этади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, уларнинг иш фаолияти "Ёшлар кундалиги" минбарида кенг ёритилади.
👉 Сўровномага ўтиб овоз бериш учун 👈
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тажриба_алмашиш
⭕️ Ангрен мактаблари: фанлар ва касб-ҳунар ўрганишда ўзига хос ёндашув
🔰 2023-2024 ўқув йилида Тошкент вилоятидаги ҳар бир шаҳар ва туманларда намуна сифатида секторлар бўйича 4-5 тадан мактаблар танлаб олиниб, 2 та хорижий тил ва камида 1 та касбни ўрганишлари учун шароит яратилди.
✅ Хусусан, Ангрен шаҳридаги 4 та мактабда ўқувчилар касб-ҳунар ва икки тилга ўргатиляпти. Айниқса, инклюзив таълим борасида ангренликларнинг ўз тажриба мактаби бор.
📹 Видеолавҳа шу ҳақда.