Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

"Ёшлар кундалиги" да aнъанавий "Йил танлови-2023" лойиҳаси старт олди

📶Мазкур танлов бевосита ёшлар масаласига алоқадор соҳа ходимлари, масъуллари ўртасида бўлиб ўтади. Ғолиблар сўровнома натижаларига кўра аниқланади.

2023 йилда қайси ташкилот раҳбари ёшлар билан яхши ишлади? Қайси туман ва шаҳар ҳокимлари жамоатчиликни рози қила олди? Ёшларни қўллаб-қувватлаган энг намунали бошқарма қайси? Йил депутати ким?

‼️Сарҳисоб даври яқинлашмоқда. Демак очиқ ва шаффоф танловда барчаси ойдинлашади.

🎁Ғолиблар Янги йил арафасида тантанали тақдирланади.

🔍Демак кутинг, энг яхшилар сараланади! Оз қолди!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАКТАБЛАРДА КУЗГИ ТАЪТИЛ КУНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мактабларида кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

2023 йилги ўқув йили I чорак охирги ўқиш куни 3 ноябрга тўғри келади. II чорак ўқишнинг биринчи куни 10 ноябрь куни бошланади.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН

⚠️Айни вақтда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан "Сен кучлисан" ижтимоий лойиҳасининг навбатдаги акцияси ўтказилмоқда.

📌Мазкур акцияда гематологик ва онкологик касалликлар билан курашаётган болажонлар чизган расмлар, амалий санъат намуналари сотуви ташкил этилган..

🔥Келинг, сиз ҳам иштирок этинг, ҳеч бўлмаса ўша болажонларни дуоларда эслаб қўйинг.

‼️Бемор болажонларни қўллаб-қувватлаб, саховат кўрсатмоқчи бўлганлар учун карта рақами:
9860010113214240

◀️Боғланиш учун телефон - +998998648521

Эслатиб ўтамиз, мазкур акция эртага соат 15:00га қадар давом  этади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿 Қозоқлар тил қадри учун: энди Адлия вазирлиги қозоқ тили талабига жавоб бермайдиган қонун лойиҳаларини қайтаради — Kazinform.

🇰🇬 Мафия салтанати қуламоқда: Садир Жапаров криминал авторитет Қамчи Кўлбоев фаолиятига нуқта қўйилганини эълон қилди — KNews.

🇹🇯 Тожикистонда газ ошди:
бу озиқ-овқат нархига ҳам таъсир қилиши кутилмоқда — Asia-Plus.

🇹🇲 Марказий Осиё киночилари Туркманистонда: янги шаҳарда “Аркадағ тонги” халқаро кинофестивали ўтказилди — TDH.

‼️ "Толибон" Россиядан норози: Кобул Путиннинг Афғонистондан келаётган таҳдид ҳақидаги сўзларини рад этди — TOLOnews.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Гарчи сиздан айродир йўлим,
Кўргим келар сизни негадир.
..

Шеър: Бобур Бобомурод

📷Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образда: Дониёр Акбаров, Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

ПРЕЗИДЕНТ ХИТОЙДА — БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?

🇺🇿🇨🇳 Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлиб турибди.

5️⃣ Қуйида ушбу мамлакат ҳақида қизиқарли фактларни келтирамиз.

🤦🏻‍♂️ Жуфтсиз қолганлар:
ҳозир Хитойда 30-40 миллион эркак ёлғиз. Муаммо шундаки, аҳоли орасида аёллар сони оз.

😨 Даҳшатли зилзила: 1556 йил Хитойда содир бўлган зилзила 830 000 нафардан ортиқ одамни ҳалок қилган.

🏢 Коррупциясиз таълимнинг Хитой тажрибаси: олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларига пора ёки таниш-билишларини аралаштирганлар 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

⭐️ "Тренд"даги исм: хитойликлар орасида энг оммабоп исм бу "Ван". Мамлакатда 93 миллиондан ортиқ Ван бор.

🌳 Дарахтларнинг "ажал"и: бу ерда овқатланиш учун йилига 45 миллиардга яқин таёқча ишлатилади. Бунинг учун қарийб 20 миллионга яқин дарахт кесилади.

Yoshlar kundaligi
#Абитуриентлар_диққатига

📣 Расман: абитуриентларни ДХХ академиясига рўйхатдан ўтказиш бошланди

2024-2025 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Амир Темур номидаги давлат хавфсизлик хизмати Академиясида бакалавриат босқичининг кундузги шаклига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш бошланди.

👉 Абитуриентлар my.uzbmb.uz сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябригача рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сен_кучлисан

Бугунги аукционда вилоят ёшларининг бош етакчиси Миразиз Мирсултонов ташаббускорлик кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, ўша суратни гемотология ва онкологияда даволанаётган 12 бола ўз қўлларини қоғозга босиб, яратган. Ҳозирга келиб эса ўша болаларнинг фақат бир нафари тирик холос. Аммо ўша бир киши учун ҳам кураш давом этмоқда.

Видеода батафсил.

Yoshlar  kundaligi
#Назорат

⭕️ ЯНГИЙЎЛНИНГ ЯНГИ ҲОКИМИ 6 ТА ЁРДАМЧИСИНИ РАСМАН ЖАЗОЛАДИ

📍 Маҳаллаларда фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йил 3-чорак якуни KPI (Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари) бўйича Янгийўл туманидаги паст натижали 6 та ҳоким ёрдамчиларига чора кўрилди. 

📣 Жумладан:

👉  “Ғалаба” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Рустамов Ахрор Йўлдошович;
👉“Эпкенди” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ўразов Курбонали Дуйсенбаевич;
👉“Бунёдкор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Неъматов Бахтиёр Боқижонович;
👉“Янгийўл” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Рахимбердиев Бахтиёр Валижон ўғли;
👉“Ватан” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ғоппоров Шерали Совунқулович;
👉“Халқобод” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Рихсибоев Равшан Джуманович.

📑 Туман ҳокими фармойишига асосан ўз лавозимида хизмат вазифасини талаб даражасида бажармагани, фаолиятига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашгани учун уларга “Ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоиз миқдорида жарима” интизомий жазо чораси қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз халқ ва давлат ишончини суиистеъмол қилган раҳбарларга тегишли чора кўрилишини таъкидлаган эди.

Yoshlar  kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ажабо

❄️ Антарктидадаги одатий кун

Қутб станцияларида об-ҳаво одатда 3 тоифага бўлинади. Айрим кунларда шамол тезлиги соатига 102 километрга етади, ташқарида ҳаво ҳарорати -73 даража.

🤔 Шундай шароитда атрофнинг қандай эканини ўзингиз тахмин қилинг.

P/S: Ўтган йили бизда ҳам аномал совуқ -30 градусга чиққан эди.

Yoshlar  kundaligi
«Салом, Моҳира»

Ўзбекистонда «Alisa»нинг ўзига хос аналоги яратилди.

Ўзбек тилини тушунадиган ва гапира оладиган сунъий интеллект яратилди.

Энди вазифани бажариш ёки маълумот топиш керак бўлса, Siri ёки Alisa ўрнига Моҳирага мурожаат қилишингиз мумкин.

Yoshlar  kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

🎉 Бугун «Ёшлар кундалиги» медиа лойиҳаси раҳбари Дилшода Аннаева таваллуд топган кун

Пойтахтнинг биқинида ўзига хос ахборот муҳитини яратиш, вилоят журналистикасининг байроғини шаҳд билан кўтариб, майдонга кириб келиш осонмас.

📌 Бугун «Ёшлар кундалиги» мана шу вазифани зиммасига олиб, бу ишнинг аччиғи-ю ширинини тотиб юрибди. Баъзан илҳом булоғимиз қайнайди, баъзан маъқулроқ гап тополмай олдингизда музтар бўламиз.

🔥 Биз йўлдамиз. Катта даъвомиз, режаларимиз бор. Биз бугун медиа оламида ўз сўзимиз, ўз ўрнимизни топишга интилаяпмиз. Жамоамиз раҳбари, устозимиз Дилшода Аннаева ана шу йўлда бизга бошчилик қилаяпти.

Бу инсон билан биргаликда ишлаш шараф, ғурур ва ўз ишини ютоқиб севиш, қадрлаш демакдир. Ундаги масъулият ҳисси, Ватанимизга бўлган жўшқин севгиси, бугунги ислоҳотларга нисбатан чексиз садоқат кайфияти биз шогирдларига ҳам позитив беради, тақлид қиламиз, эргашамиз.

💐 Туғилган кунингиз билан табриклаймиз, азиз устоз!

Yoshlar kundaligi
#билдириш

💫Хабарингиз бор, ҳудудларда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсуми доирасидаги спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар кенг қамровда ташкил этилмоқда.

🔹Жумладан, эртага мазкур ташаббус доирасида қуйидаги ҳудудларда МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЧОЛҒУ ИЖРОЧИЛИГИ танловининг секторлараро туман (шаҳар) босқичлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔘Ҳудуд: Бўстонлиқ тумани
🏫Маҳалла: "Чинор"
🌐Жой: 18-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Ангрен шаҳри
🏫Маҳалла: "Истиқлол"
🌐Жой: 20-сонли мактаб биносида
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Бекобод тумани
🏫Маҳалла: "Гулистон"
🌐Жой: Маданият маркази
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Бекобод шаҳри
🏫Маҳалла: "Маданият"
🌐Жой: 20-ИДУМ
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Бўка тумани
🏫Маҳалла: "Дўстлик"
🌐Жой: Маданият ва туризм бўлими биноси
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Чиноз тумани
🏫Маҳалла: "Қози"
🌐Жой: 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Чирчиқ шаҳри
🏫Маҳалла: "Қуёш"
🌐Жой: 3-сонли мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Нурафшон шаҳри
🏫Маҳалла: Ойбек
🌐Жой: 12-сонли мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Оҳангарон шаҳри
🏫Маҳалла: "Ёшлик"
🌐Жой: Мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Оҳангарон тумани
🏫Маҳалла: "Нуробод"
🌐Жой: Ёшлар маркази
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Олмалиқ шаҳри
🏫Маҳалла: Ш.Рашидов
🌐Жой: 8-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Оққўрғон тумани
🏫Маҳалла: "Мустақиллик"
🌐Жой: 25-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Ўрта Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Дўстлик"
🌐Жой: 42-ИДУМ фаоллар зали
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Паркент тумани
🏫Маҳалла: "Истиқбол"
🌐Жой: 29-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Пискент тумани
🏫Маҳалла: Ойбек
🌐Жой: 30-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Қибрай тумани
🏫Маҳалла: "Дўрмон"
🌐Жой: 2-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Қуйи Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Навқирон"
🌐Жой: 4-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Тошкент тумани
🏫Маҳалла: "Озодлик"
🌐Жой: 18-сонли мактаб
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Янгийўл шаҳри
🏫Маҳалла: "Олтинобод"
🌐Жой: Маданият мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Янгийўл тумани
🏫Маҳалла: "Аҳил"
🌐Жой: 5-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Юқори Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Султонравот"
🌐Жой: Султонравот маданият саройи
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Зангиота тумани
🏫Маҳалла: "Гулзор"
🌐Жой: 13-сонли мусиқа мактаби
Вақти: 10:00

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сочларимни минг хил тарайман,
Соғинаман, йўллар қарайман.
Мен сизни... Мен сизни, азизим,
Соғинаман, йўллар қарайман.

Қўшиқдан
🖼Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фожеа

Видеода фаластинлик қиз ўзининг кичик синглисини овунтирмоқда

Бугун тунда Исроилнинг Ғазодаги шифохонага ракета ҳужуми уюштириши ортидан 1000 нафар атрофида одамлар ҳалок бўлди. Ўлдирилганларнинг аксарияти болалар..

Араб дунёси ларзага келди, одамлар намойишга чиқди, бироқ араб подшоҳлари, шаҳзодалари жим;

Турк дунёси ларзага келаяпти. Ижтимоий тармоқлар яхудийлар назоратида ва Исроилга қарши контентлар ўчирилмоқда;

Форс дунёси ларзага келди. Эрон қасос туйғуси билан уйғонди. Эрон назоратидаги «Ал Қудс», «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатлари Исроилга ҳужумга ўтишни истамоқда;

Дунёда яхудийларга нисбатан нафрат туйғуси етилди. АҚШнинг қўллови билан яхудийлар араб дунёси подшоҳларини овозини ўчириб, томошабин бўлишга мажбур қилаяпти;

100 йил олдин Усмонлига хиёнат қилган араблар, бугун ўз миллатдошига ҳам ёрдам беролмайди, ночор ва ожиз.

Бу уруш ва унда енгилишни ҳам билиш керак. Араблар Фаластин халқига ер бериб, олиб чиқиб кетиши керак, ҳеч бўлмаса. Аммо қўрқади бу араб аслзодалари.

Yoshlar kundaligi
📃 АФСОНА ЁКИ ҲАҚИҚАТ: ЯҲУДИЙЛАРНИНГ ФОШ БЎЛГАН МАХФИЙ ҲУЖЖАТИ

✡️ 1903 йили Россияда “Сион оқсоқолларининг протоколлари” номи билан махфий ҳужжат чоп этилади. Унинг бош мақсади ‒ яҳудийларнинг қадимий давлатини тиклаш ва дунёга ҳукмронлик қилиш йўлларини кўрсатиб бериш. Ҳужжат тез орада бутун дунёга тарқаб кетади.

⁉️ Бани Исроил авлодлари бу ҳужжатга алоқадорлигини кескин рад этиб чиқди. “Протоколлар”га "яҳудийлар ва Исроилни обрўсизлантириш мақсадидаги пропаганда маҳсули" деб баҳо берилди. Кўп ўтмай бу ҳужжат кўчирмакашлик маҳсули деган тадқиқотлар пайдо бўлди. Бу масала ҳозиргача баҳсли бўлиб, якуний хулоса берилмаган. Аммо уларда ёзилган гаплар давримизнинг кўплаб муаммолари илдизига ишора қилмоқда.

📜 “Сион оқсоқоллари протоколлари”га кўра сиёсат бу...

Оломонни бошқаришда академик фикрлаш эмас, зўравонлик ва қўрқитиш энг яхши воситадир.

Сиёсатнинг ахлоққа алоқаси йўқ. Ахлоқли бошқарувчи сиёсатдан ташқарида ва мавқеда беқарор бўлади. Ким ҳукмронлик қилмоқчи бўлса айёрлик ва иккиюзламачиликка мурожаат қилиши керак. Буюк фазилатлар ‒ ростгўйлик ва ҳалоллик сиёсатда иллат ҳисобланади.

Келинг, режаларимизда яхшилик ва ахлоққа эмас, зарур ва фойдали нарсаларга эътибор берамиз.

Бизнинг паролимиз куч ва иккиюзламачиликдир.

Мақсадга эришиш учун пора беришдан, алдашдан ва хиёнат қилишдан тортинмаслигимиз керак.

Келинг, ғалаба қозонайлик ва барча ҳукуматларни ўзимизнинг супер ҳукуматимизга бўйсундирайлик.

Сиёсатнинг асосий муваффақияти шундан иборатки, сўз дипломатнинг амалига тўғри келмаслиги керак.

Ҳамма нарсани қамраб олувчи қўрқув биздан келади. Бунда бизга монархияни тикловчилар, социалистик демагоглар, коммунарлар ва ҳар хил утопиклар хизмат қилади.

📌 Балки, “Протоколлар” ёлғондир, лекин бугунги воқеалар ҳақиқатдир. Сиз нимани тушундингиз?

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

ЎЗБЕКИСТОН ҒАЗОДАГИ КАСАЛХОНАГА БЎЛГАН ҲУЖУМНИ ҚОРАЛАДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти эълон қилинди:

"Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз".

Yoshlar kundaligi
#Расман

Ўқитувчи бўлиб ишлайдиган талабаларга ҳам сертификат учун устама тўланади

➡️Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди.

⚠️Маълумот учун, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Фақат бўрининг тирноғи билан иш битмайди. Озгина ҳаракат ҳам қилиш керак. Зеро омаднинг калити ҳаракатнинг чўнтагида деган гап бекорга айтилмаган))

Видеони кимга жўнатишни ўзингиз биласиз-а😁

Yoshlar kundaligi
#Машҳур_аёллар

🇦🇿 ОЗАРБАЙЖОН МАЛИКАСИ ҒАНИРА ПАШАЕВА

🌹 У Тоғли Қорабоғ ватанига қайтарилгач, турмуш қурмоқчи эди. Ғанира билан аҳдлашган йигит ҳам элликдан ошди уни кутиб. Ниҳоят, Озарбайжон байроғи Қорабоғда кўтарилди. Аммо шу кунлари яна бир байроқ Ғаниранинг тобути устига ёпилди. Тўйга аталган гуллар қабр устига тўкилди.


😢 Бутун умрини халқи ва Ватанига бағишлаган АЁЛнинг сўнгги васияти эса тош юракларни ҳам сел қилиб, йиғлатди. Унча-мунча эркакнинг қўлидан келмайдиган жасорат кўрсатди у. Ғаниранинг васиятномаси шундай бошланади...👇👇👇

📌 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
#Таҳлил

🤝 "БИР МАКОН, БИР ЙЎЛ" ФОРУМИ: ҚАЧОН, ҚАЕРДА, НИМА УЧУН?

🇨🇳 Айни дамда Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” шиори остидаги учинчи халқаро форуми бўлиб ўтмоқда
.

Бу қандай форум?

📌 Ушбу форумни ўтказиш таклифи 2013 йилда Хитой ҳукумати томонидан илгари сурилган. У уч қисмдан иборат: очилиш маросими, давра суҳбати ва олий даражадаги учрашув.

Асосий мақсади

🗺 Халқаро ҳамкорлик, ташқи савдо муносабатлари, маданий-гуманитар алоқалар ва денгиз лойиҳаларини ривожлантириш, Осиё, Африка ва Европа давлатларини қуруқлик ва денгиз йўллари орқали боғлаш.

Биринчи ва иккинчи форум

Биринчи форум 2017 йил 14-15 майда бўлиб ўтди. Унда 29 давлатдан раҳбарлар, учта халқаро ташкилот вакиллари иштирок этган.

🌏 2019 йил 25 апрелдаги иккинчи форум кўлами кенгайди ва унда 150 мамлакатдан вакиллар йиғилди. Улар орасида 40 та давлатнинг раҳбари шахсан иштирок этган.

Учинчи форумдан нималар кутиляпти?

🚆"Бир макон, бир йўл" форуми доирасида учта Транс-Евроосиё иқтисодий коридорларини яратиш, темир йўл магистралларини қуриш ва эскиларини модернизация қилиш бўйича музокаралар ўтказилади.

✈️ Форумга 130 дан ортиқ давлатдан делегациялар ва 30 та халқаро ташкилот вакиллари таклиф этилган. Хусусан, Марказий Осиё, Европа давлатлари раҳбарлари, БМТ Бош котиби, Жаҳон банки президенти ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашди

🇨🇳🇺🇿 Кечаги учрашув давомида Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди. Қолаверса, Ўзбекистон Президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Синьхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилган. Шунингдек, халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашган.

Вьетнам Президенти билан нималар келишилди?

🇻🇳🇺🇿 Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти билан ҳам учрашди. Маълум қилинишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўриб чиққан.

Шавкат Мирзиёев ташаббус билан чиқди

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёда “яшил” тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш йўлида фикр алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун 2024 йилда Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi