#Даҳонинг_болалиги
📖 ҚОЗОҚ АДАБИЁТИ ВА ТАРИХИ ҚЎРИҚЧИСИ
☀️ 1897 йил 28 сентябрь. Семипалатинск (ҳозирги Абай) вилояти. Серсув Иртиш дарёси соҳилидаги хонадонда ўғил туғилди. У кейинчалик жаҳонга машҳур адиб, ўз халқининг ғурури, туркий адабиёт дурдоналарини асраб қолган фидойи академикка айланди.
📜 Болалиги сўзга чечан жираулар даврасида ўтди. Овулдаги тўй-маъракаларда дўмбира жўрлигида айтилган достонлар адабиётга меҳр уйғотди. У асл тарихни аввал оқсоқоллардан, овул мактабининг холис устозларидан ўрганди. Кейинчалик, сохта тарихни ўқиганда бунга чидаб туролмади ва қалами билан жаҳолатга қарши маърифат билан кураш бошлади. Бу унга қимматга тушган эди...
📚 3 ёшида отасидан, 5 ёшида онасидан айрилиб, амакисининг қўлида қолди. Болаликдан меҳнатга чидамли бўлиб ўсди. Китоб ўқишни яхши кўрарди. Айниқса, Абай насиҳатлари, “Манас” достони, Жомий, Навоий, Махтумқули, Бердақ ғазаллари, халқ қўшиқларини жуда яхши кўрган. Хотираси кучли бўлиб, икки-уч соат ҳам баҳри байт беллашувида тўхтамай шеър айтоларди.
🎭 Аввалига мадрасани, кейин мактаб ва ўқитувчилар семинариясини битирди. 20 ёшга тўлмай “Енглик-Кебек” саҳна асари билан қозоқ драматургиясига асос солди. Чор Россиясининг қулаши билан минтақада истиқлолчилик ҳаракатлари бошланиб кетди. Жадидчиликнинг муқобили бўлган Алаш ҳаракатининг “Жанар” ёшлар ташкилотига қўшилди ва унинг етакчисига айланди. 21 ёшида “Абай” журналини чоп эттирди. Аммо 1919 йилда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши унинг ҳаётини остин-устун қилиб юборди.
⚡️У энди фаолиятини журналистика ва драматургияга бурди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди. Миллатпарварлиги эса шўроларнинг ғашига тегарди. Ниҳоят, унга қарши ҳужум бошланди. Уни умрбод қамоқ ёки муқаррар отув кутарди...
📌 Чорасиз қолган йигит аввал Тошкентда, кейин Москвада ўқиди. У пайтлар минтақада очарчилик ҳукм сурарди. Бир бурда нон топиш ҳаёт-мамот масаласига айланганди. Бундай шароитда ўқиш ҳақида ўйлаш кўпчиликнинг кўнглига сиғмасди. Аммо у барча қийинчиликка рози бўлиб олий маълумот олди, олим бўлди.
🤝 Ниҳоят, у сиёсатга аралашмасликка қарор қилди. Умрини адабиёт ва илмга бағишлади. Абдулла Қодирийни ўзига устоз деб биларди, Чингиз Айтматов эса энг севикли шогирди бўлди. У қозоқ адабиёти ҳам жаҳонда ўз ўрнига эгалигини исботлаб берди.
📔 Иккинчи жаҳон уруши авжига чиқаётган йилларда Марказий Осиёда иккита катта роман яралди. Бири Ойбекнинг “Навоий”си бўлса, бири унинг қаламига мансуб “Абай” эпопеяси эди. Бу романга “Қозоқ халқининг бадиий қомуси” дея таъриф берилди, 150 тилга ўгирилди.
💠 Олим сифатида Абайнинг 100 йиллигини ўтказиш, “Қозоғистон тарихи”ни ёзиш, “Манас” достонини сақлаб қолиш ва тарғиб этишда фидойилик кўрсатди.
✅ Ёзувчи, тарихчи, тилшунос, фольклор бўйича мутахассис, адабиётшунос, файласуф – унда буларнинг бари бенуқсон даражада мужассам эди.
Академик ёзувчи, туркий халқларнинг самимий дўсти бўла олган бағрикенг инсон
Мухтор оға эди. Мухтор Авезов эди
✍ Отабек Бакиров
🎨 Фарруҳ Авелов
Yoshlar kundaligi

☀️ УСТОЗЛАР УСТОЗИ
📍 1207 йил 30 сентябрь. Хоразмшоҳлар давлатининг гуллаб-яшнаган Балх шаҳри. Олимлар султони Баҳоуддин Валад оиласида ўғил туғилди. Болакай серҳаракат, чарчоқбилмас бўлиб ўсди. Ўртоқлари томдан томга югурганда, “Биз мушук эмасмиз-ку. Яхшиси, осмонга сакрайлик”, дерди тепага боқиб. Ҳатто, бир сафар томдан йиқилиб ҳам тушди.
📖 3 ёшида самарқандлик ва термизлик устозлардан сабоқ ола бошлади. 5 ёшида 10-15 ёшли ўсмирлардек фикрлай оларди. Кўп вақтини отаси билан ўтказар, ёнида юриб илм, ҳунар ўрганарди. Бу оилада ўғиллар тарбияси билан эркаклар шуғулланган.
12 ёшида оиласи узоқ муддатли сафарга отланди. Ҳамма кийим-бош, идиш-товоқ, олтин-кумушдан кўпроқ олиб кетиш дардида. Ота-бола эса қирқ туяга юк бўладиган китобларни тахлаб ўтирарди. Уйларидаги кутубхона ниҳоятда катта бўлиб, унда турли фанларга оид Шарқ-у Ғарб олимлари ёзган асарлар жамланган эди.
📜 Сафардаги илк бекат Нишопур шаҳри бўлди. Бу ерда буюк шоир, авлиё ва табиб Фаридиддин Аттор билан учрашди. Ўсмирнинг қийин саволларга ҳам осонгина жавоб бериши нуроний алломани таъсирлантирди. Унга бағишлаб “Асрорнома” китобини ёзади.
Баҳоуддин Валад қаерга борса, аввало, етук олимларни топиб, ўғлини шогирдликка берарди. Устозлари боланинг хотираси, меҳнаткашлиги ва одобини кўриб, "Бу бола ҳали отасидан ҳам ўзиб кетади", дейишарди. У эса мақтовларга эмас, мақсадга эътибор қаратарди. Мақсад эса илм олиш бўлган.
18 ёшга тўлганда Баҳоуддин Валад карвони Кўнёда тўхтади. Бу ерда султонлар олими илм тарқатиш билан шуғулланди. Афсуски, уч йилдан кейин отаси вафот этди. Ўн йилдан ортиқ давом этган сафар давомида илм олиб, олимга айланган йигитни кўнёликлар ўзларига устоз этиб сайлади.
📌 Бундан хабар топган устози Саййид Бурҳониддин Термизий олис йўлдан шогирдига маслаҳат бериш учун етиб келди. “Болам, отанг олимлар султони бўлгани билан сен ҳали ғўрсан. Илм мол-дунё каби мерос бўлиб қолмайди. Уни ҳамма ўзи йиғади. Пишиб етилишингга яна бир қадам бор. Энди Шомга бориб, илмингни ошир. Ана шунда отангга муносиб ворис бўласан”, дейди.
Қаҳрамонимиз устозига қарши бормайди. Олис сафардан келганига қарамай, яна 7 йил Дамашқ ва Ҳалаб мадрасаларида турли қийинчиликларга чидаб билим олади.
📝 Унинг Шомдан қайтиши Кўнёда байрам бўлиб кетди. Ўша даврда Кичик Осиёда унга етадиган олим топилмасди. Халқ уни “Мавлоно” атаб бошига кўтарди. Дарсини эшитиш учун дунёнинг турли бурчакларидан талабалар оқиб кела бошлади.
🌊🌊 Шу ергача унинг биринчи ҳаёти эди. Олим ва авлиё Шамс Табризий билан учрашув эса Мавлононинг иккинчи, шоирлик ҳаётини бошлаб берди. Кўнё шаҳрида бу икки зот учрашган манзил "Икки денгиз бирлашган жой" деб аталади.
У Мавлононинг қалб кўзини очди. Дунёга Муҳаббат, Маърифат, Бағрикенглик билан қарашни ўргатди. Тили, терисининг ранги, миллати, дини, эътиқодидан қатъий назар барчани бирдай севишга даъват қилди. Уч йил давом этган дарслар Мавлонони катта олимдан буюк шоирга айлантирди.
📚 Шоирни бутун дунёга танитган “Маснавийи маънавий” асари 50 мингдан ортиқ мисрадан иборат. Муқаддимадаги “Найнома” қисмининг ўзига мингдан ортиқ шарҳ ёзилган бўлиб, улар бир-бирига мутлақо ўхшамасди. Бу адабиёт оламида ноёб ҳодиса ҳисобланади.
🌏 Мавлонони барча халқлар ўзиники қилиб олиш орзусида. Марказий Осиёда туғилган, ота-боболари Хоразмшоҳлардан, у яшаган ҳудуд авваллари Рим империясига, ҳозир эса Туркия ҳудудига қарайди, араб диёрларида илм олган, форс тилида ижод қилган...
😳 У ХХI асрда ҳам дунё халқларининг севимли шоири бўлиб қолмоқда. Бугун ижтимоий тармоқларда тўлиб-тошиб чиқаётган афоризмларнинг ярмидан кўпи унинг китобидан олинган.
💎 Алишер Навоий “Устозлар устози” деб шарафлаган, ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъати, илм-фанига катта таъсир ўтказган бу шоир, олим ва воиз
Жалолиддин эди. Мавлоно Жалолиддин Румий эди.

БУЮК ҚАЛБ СОҲИБИ
📌 "Кучсиз одамларгина ҳеч қачон кечирмайди. Кечиримлилик кучлиларга хос".
🔸 У 1869 йил 2 октябрда Ҳинд диёрида туғилди. Жуссаси кичик, қора рангли, ташқи тарафдан бошқалардан фарқ қилмаган бу кичкина болакай унча-мунча одамда учрамайдиган катта юрак соҳиби эди. Ёшлигида уни эркалаб, Мония деб аташган. Ёш пайтиданоқ бу боланинг ич-ичида жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳисси мавжуд бўлган.
🔺 Гоҳ-гоҳида болалар билан уришиб қолса, онасининг "Нега сен ҳам қайтариб урмадинг?" деган саволига "Нега кимдир урса, мен ҳам уни уришим керак?", "Нега кимнидир уришим керак?" деган жавоблар бериб қоларди.
📜 Ўз табақасига кўра, мактабдош дўсти билан ўртоқ бўлмаслик, унга тегинмаслик, у билан қўл бериб сўрашмаслик буюрилган бўлса-да, бу буйруққа бўйсунмасди ва "Нега мен унга тегмаслигим, у билан қўл бериб сўрашмаслигим керак? У ҳам менга ўхшаган одам-ку. У билан орамизда ҳеч қандай фарқни сезмаяпман", дерди жаҳлланиб.
☝️ Адолатсизликка тоқат қилолмасди у. Шу сабаб, ожизларни ҳимоя қилиш, адолатни, ҳақиқатни тиклаш йўлида бутун умрини сарфлади.
20 ёшиданоқ ўз мамлакати ҳуррияти учун ҳал қилувчи қадамни ташлаган ва ўз халқи орасида "буюк қалб эгаси" номини олган бу болакайнинг исми...
Ганди эди. Моҳандас Карамчанд Ганди эди.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

ДИНАМИТ "ОТА"СИНИНГ АФСУСИ
❗️У 1833 йил 21 октябрда Швециянинг Стокгольм шаҳрида аслзода оилада дунёга келди. 16 ёшидаёқ кимёгар бўлиб етишди. Инглиз, француз, немис, рус тилларида эркин мулоқот қила оларди.
🧪Аммо 26 ёшида оилавий бизнеси инқирозга юз тутди. Ёш кимёгар тез орада билимларини амалиётда синаш, оиласининг фаровонлигини тиклаш мақсадида кичик лабораторияда портловчи моддалар билан тажриба ўтказа бошлади.
💥31 ёшида унинг заводи портлаб кетди. Завод ичида укаси ҳам бор эди. Бу фожиа ёш ишбилармонни чуқур қайғуга солди, аммо умидсизликка тушиб қолмади.
🧨34 ёшида у динамитни ихтиро қилди. Бу воқеа дунё бўйлаб унга оламшумул шон-шуҳрат ва мислсиз бойлик келтирди. У XIX асрнинг 70-80 йилларида бутун Европадаги динамит ишлаб чиқарувчи заводлар тармоғи эгаси эди.
🔰У динамитдан туннелларни портлатиш, каналларни қазиш, темир йўллар ва автойўллар қуришда кенг фойдаланишни кўзлаган эди. Аммо янги кучга (динамит юнонча куч дегани) эга бўлган одамзод динамитни ажал қуролига айлантирди.
😞1888 йилда унинг укаси Людвиг вафот этди. Француз газеталари Людвигни акаси билан адаштириб юборишади ва "Ўлим савдогари ўлди” сарлавҳаси билан таъзия чиқаришади. Ана шунда у ўлимидан кейин тарихда қандай ном билан қолишини англаб етади.
❗️У вафотидан олдин кутилмаган қарор қабул қилади. Бутун бойлиги ҳисобидан мукофот таъсис этиб, махсус жамғарма очишни васият қилди. Жамғармага ҳар йили келиб тушадиган даромад 5 қисмга тенг бўлинади. Мукофот ирқи, миллати, жинси ва динидан қатъий назар физика, кимё, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги кашфиётлар, бадиий асарлар, халқлар дўстлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатилган фаолият учун берилади.
🏆1901 йилдан бошлаб ишида муносиб натижаларга эришган ва тан олинганлар ушбу мукофоти билан тақдирланмоқда.
❗️Аммо у бунга ҳам қаноат қилмади. Шон-шуҳрат, бойлик ва ихтиролар ичида ўтган умри, номини тарихга муҳрлаган мукофотлар ҳам унинг безовта юрагига малҳам бўлмади. У васиятномасининг сўнггида ўлимидан сўнг жасадини ёқиб юборишни буюрди.
🤔Балки бу орқали инсониятдан ажалвор ихтиролари учун узр сўрамоқчи бўлгандир, балки динамит орқасидан келган бойликка эгалик қилгани учун виждони қийналгандир.
🔰Ҳаёти афсона ва ҳақиқатларга қоришиб кетган, 350 дан ортиқ ихтироларга патент олган, дунёдаги энг нуфузли мукофотга унинг номи берилган бу ихтирочи ва ишбилармон...
Нобель эди, Альфред Нобель эди

КУБИЗМНИНГ ОТАСИ
«Мен кўп пулли камбағал одам бўлишни хоҳлайман» - У.
🎨Санъатга муҳаббат унга ота мерос. Тўлиқ исми 23 та сўздан ташкил топган бўлса-да, худдики тез айтишдек жарангларди. Доим кўк чизиқли кўйлак кийишни одат қилган бу болакайда санъатга бўлган муҳаббат жуда эрта бўй кўрсатган. Айниқса, ранглар, дизайн билан ишлашда ўзгача дид соҳибининг қобилиятлари кишини ҳайратлантирмасдан қолмасди.
🔸Тили чиққанида илк айтган сўзи «қалам» бўлган ўйинқароқ бола мактабда аълочилар қаторида турмасди. Шу сабаб, устозлари томонидан тез-тез жазоланиб, махсус хонага қамаб қўйилган. Бу унга янада завқ бағишлаган, кейинчалик атайин ўша хонага такрор-такрор қамаб қўйишлари учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилаверган.
💭Ота онаси боласидаги истеъдодни сезиб, уни махсус мактабда ўқитишга қарор қилишган, бироқ ёши тўғри келмайди деган жавобни олишган. Ўшанда 14 ёшли боланинг бутун бир имтиҳон саволларига бир кун ичида тайёрланиб, энг юқори баллни қўлга киритганини кўрган комиссия аъзолари бир сўз демай уни мактабда олиб қолишган.
⚡️20 ёшигача илк шахсий кўргазмасини очган ва ХХ асрни ижоди билан зир титратган кубизм услубининг отаси бўлмиш бу болaкайнинг исми...
Пабло эди. Пабло Пикассо эди.

Р.S: Бугун машҳур француз рассоми Пабло Пикассо (1881-1973) туғилган кун.
Yoshlar kundaligi
#Даҳонинг_болалиги
Мен баҳорни кўрмадим...
Ижод аҳли асли ўзи шундай. Улар оддий инсонлар илғай олмайдиган оламда яшайди. Шунга бўлса керак, ёзувчининг руҳияти ўзгалар учун очилмаган эшик каби кўринаверади. Буюк ижодкорларнинг қисмати ҳам буюк ва машъум бўлиб қолади.
1821 йил 11 ноябрь. Москва. Барглар хазонга айланиб, ерни қиров қоплаган оқшом етти фарзанднинг иккинчиси бўлиб бахтсизгина болакай дунёга келди. Унинг отаси Михаил бадфеъл, золим инсон эди. У Москва касалхонасида камбағаллар шифокори бўлган. Онаси Мария рус савдогарлари оиласидан бўлиб, маданиятли ва билимли аёл эди.
Болакай 12 ёшигача мактабга бормай, дастлабки таълимни ота-онасидан олади. 1834 йилда укаси билан мактаб интернатига боришни бошлайди. Оила динга кучли амал қилар, ҳар тонгни черковда ибодат қилиш билан бошланар эди. Отаси унга касалхонасидаги беморлар билан мулоқот қилишни тақиқлаган, аммо у муттасил касалларни кузатар, камбағал беморларнинг азоб-уқубатларини кўришдан қочмасди. Унинг учун бу азоблар дунёси эди.
Орадан бир йил ўтиб онаси сил касалидан вафот этди. 18 ёшида отасини ярамас феъли учун хизматкорлар ўлдиришди. Кетма-кет содир бўлган бахтсизликлар унинг вужудида тобора куртак очиб борар ва яратилажак асарларида бу фожиалар руҳияти ўз аксини топган эди. Мактабни битириб муҳандислик йўналишида ўқишга кирди.
Ўқишни битириб бу соҳада деярли ишламади. Чамаси 21 ёшидан бошлаб асарлар ёзди. У 1847 йилда рус инқилобчиси М.В.Петрашевский гуруҳига қўшилиб қолиб, тузумга қарши чиққанликда айбланди ва ўлим жазосига маҳкум қилинди. Нуфузли давлат арбобларининг аралашуви сабаб ўлим жазоси қамоқ ва сургунлик билан алмашади.
4 йиллик қамоқ ва Сибирга сургунликдан сўнг у яна ижодга қайтди. Энди унинг асарларида зулмат, тушкунлик кайфияти устунлик қилди. Қаҳрамонлар доим камбағал бечоралардан яралди. Ёзган романларида бошдан кечирган жамики кўргуликларни акс эттирадиган, қадрдон чеҳраларни гавдалантирадиган бўлди. У баъзи асарларни фавқулодда молиявий қийинчилик важидан ҳам ёзар эди. Чунки унинг қўлида пул турмас, қимордан орттирган қарзлари доим қийнаб келарди.
Унинг шахсий ҳаёт борасида ҳам омади келган, деб айтиш мушкул. У уч марта уйланди. 41 ёшдан ошганда 18 ёшли қизга ошиқ бўлди. Навқирон гўзал қиз ҳам ёзган асарларидан бўлак ҳеч ваҳоси йўқ, жулдур кийимли, бадқовоқ, касалманд ёзувчига ипсиз боғланиб қолди ва умрининг сўнгига қадар у билан бирга бўлди.
1881 йилнинг 9 февралида Санкт- Петербургда ўпка касалидан вафот этди. Ундан такрорланмас руҳга эга, инсон қалб торларини титратиб юборгувчи асарлар мерос қолди.
"Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Жиноят ва жазо", "Оқ тунлар", "Ўлик уйдан мактублар", "Қиморбоз", "Телба", "Жинлар", "Ўсмир" каби қатор дунёга машҳур асарлар муаллифи бўлган бу ёзувчи
Достоевский эди. Фёдор Достоевский эди...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
🌠 ҚЎЛИ, ОЁҒИ, ТИЛИ КЕСИЛГАНДА ҲАМ КУРАШДАН ТЎХТАМАГАН ШОИР
Атиги 32 йил яшаган, унинг 7 йилини ҳам қамоқда ўтказган инсон ҳаётда нимага улгуриши мумкин? Аммо шундай шоир борки, бу вақт ичида номини абадиятга муҳрлади. Хўш, у ким эди❔
❗️МАҚОЛАНИ ЎҚИШ
Yoshlar kundaligi
Атиги 32 йил яшаган, унинг 7 йилини ҳам қамоқда ўтказган инсон ҳаётда нимага улгуриши мумкин? Аммо шундай шоир борки, бу вақт ичида номини абадиятга муҳрлади. Хўш, у ким эди
❗️МАҚОЛАНИ ЎҚИШ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
🇮🇳 ҲИНДИСТОН ОНАСИ
📌 Аҳамиятсиз касб, кичкина одам йўқ! Эркак ё аёл бўлишидан қатъи назар, ҳамма ўз ишини яхши бажарса, бутун мамлакат гуллаб-яшнайди – у.
☀️ 1917 йилнинг 19 ноябри эди. Уфқда қуёшнинг илк нурлари жилоланган дақиқаларда Ҳиндистон бағрида бир қиз дунёга келди. У туғилган оила зиёли бўлиб, онаси, бувиси, катта момолари ҳам ўқимишли, сиёсатга фаҳми етадиган илғор хотин-қизлардан эди. Унга алла деб, эзгин қўшиқларни эмас, Робиндранат Тагорнинг истиқлол ҳақидаги руҳи баланд қўшиқларини айтиб беришган.
📚 Эсини таниганда унинг қўлига капгир ва игна эмас, китоб ва газета беришди. Оиласида қўни-қўшниларнинг ғийбати эмас, Ҳиндистон тарихи ҳақида шонли хотиралар, бугуни ҳақидаги ғамгин мулоҳазалар ва эртаси ҳақидаги ёруғ мақсадлар гапириларди.
🧵🪡 Қизча 2 ёшида Маҳатма Гандининг дуосини олди. 8 ёшида эса Буюк қалб соҳибининг тавсияси билан ўйинқароқ дугоналарини йиғиб тўқувчилик уюшмасини тузди. Жасоратли қизалоқ инглиз империясига қарши курашувчи озодлик кучлари ўртасида қўрқмасдан почтачилик ҳам қиларди.
🎓 Ўсмир ёшига етганда унга сеп йиғиш ҳақида эмас, қандай қилиб илм олиши, ўз ҳуқуқини англатиш ва Ҳиндистонга қандай ёрдам бериши ҳақида ўйлашарди. 17 ёшида Тагор очган халқ университетига ўқишга кирди. 20 ёшида эса машҳур Оксфорд университети талабасига айланди. Бу ерда сиёсат, тарих, ҳуқуқ бўйича билим олди.
🌟 1947 йилда Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритди. Отаси Жавоҳарлаъл Неру биринчи бош вазир этиб тайинланди. Қизи эса ёш республика ривожи учун ҳар қандай ишга тайёр эди. Халқ ва давлат катта ислоҳотларга интиқ турганди. Бу йўлда дўстидан душмани кўп давлат раҳбари 30 ёшли, дунё кўрган қизини ўзининг шахсий котиби ва ёрдамчиси этиб тайинлади. Фарзанд ҳам бу ишончни оқлаганига тарих шоҳидлик беради.
💠 Йиллар ўтди. Халқ унинг хизматларини унутмади. Отасининг вафотидан кейин Ҳиндистоннинг биринчи аёл бош вазири этиб тайинланди. 1966-1977, 1980-1984 йилларда ички ва ташқи сиёсатга ўзига хос йўл тутиб, давлатни оёққа қўйди. Ислоҳотлари кимгадир ёқди, кимгадир йўқ.
❤️🔥 Душманлар ҳам йўқ эмасди. 1984 йил 31 октябрда ана шу душманлар Ҳиндистон онасини отиб ўлдирди. Бир аёлга саккизта ўқ отиш нега керак эди? Васиятига кўра унинг хоки Ҳимолай тоғи ва Ганга дарёси узра сочиб юборилди.
🔰 Тоғдай виқорли, дарёдай бағрикенг, Ҳиндистоннинг жаҳон айвонидаги тимсолига айланган бу қизалоқ
Индра эди. Индра Ганди эди...
✍ Отабек Бакиров
🎨 Фаррух Авелов

🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯНИНГ БУЮК БОШ ВАЗИРИ
👶 У тартиб-қоидаларни бузишни хуш кўрарди. Ҳали онасининг бағрида экан табиат қонунини бузиб, етти ойлигида дунёга келди. Отаси инглиз асилзодаси, онаси эса америкалик бойваччалардан эди. Чақалоқ оилага қувонч олиб кирди, аммо ота-она ўғлига вақт ажрата олмасди. Уни Эверест исмли энага парваришлаб, катта қилди.
💂♀️ Эрта туғилганига қарамай болакай баланд бўйли, соғлом ва ҳаракатчан бўлиб улғайди. Энг севимли ўйини “уруш-уруш” бўлиб, бир ярим мингта ўйинчоқ аскар йиғиб қўйганди. Майдончада улар билан жанглар ўтказиб турарди. Келгусидаги катта жангларга тайёргарлик шу вақтдан бошланган бўлса, неажаб.
💁♂️ Мактабда ёмон ўқиди. Ўқитувчилар уни аҳмоқ ва истеъдодсиз деб топди. Математикани тушунмас, тилларни ўзлаштиришга қийналарди. Гапирганда фикрини йиға олмай, дудуқланиб қоларди. Ҳатто, бир неча марта калтак билан жазоланди. Шунга қарамай, унинг характерида қайсарлик, ўзига ишонч, такаббурлик бўлиб, ҳаракат қилишдан, курашишдан чарчамасди. Энг яхши фазилати эса кучли хотираси бўлган.
🪖 Отаси ўғлида адвокат қиёфасини кўрарди, лекин у ҳарбийлик йўлини танлади. Хафа бўлган ота ўғлини бу соҳада косаси оқармаслигини башорат қилди. Қайсар ўсмир эса фикрида қатъий туриб, ҳарбий соҳада ўқиди ва хизмат қилди. Тарих гувоҳлик берадики, отаси янглишган экан.
📖 Бақувват ва фаросати ўткир йигитнинг нозик кўнгли бор эди. Бу кўнгилда адабиёт ва рассомлик ҳаваси куртак оча бошлади. Аввалига уруш мухбири бўлди, кейинроқ катта-катта асарлар ёзди. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди. Қачонлардир, дудуқлиги учун мактабда кулгига қолган йигитнинг нутқлари кейинчалик бутун дунёда нотиқликнинг ноёб намунасига айланди.
📌 У ҳаёт ва ижоддаги тажрибаси натижасида 1940-1945, 1951-1955 йилларда Буюк Британия империясида бош вазир бўлди. Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан Буюк Британия ўзлигини сақлаб қолди.
📜 Тинчлик учун қилган ҳаракатлари баробарида “темир парда” ҳақидаги нутқи “совуқ уруш”ни бошлаб бергани ҳам ҳақиқатдир... Нима қилсинки, у ҳам бир банда эди. Хато-камчиликсиз одам ҳам, иш ҳам бўлмайди.
💯 Болалигида ўз ҳолига ташлаб қўйилган, ўсмирлигида камситилган, йигитлик чоғи қаршиликларга учраган, умри Буюк Британия тараққиёти ва тинчлиги йўлида ўтган, янги асрда “Тарихдаги энг буюк британиялик” мақомини олган ўша болакай
Черчилль эди. Уинстон Черчилль эди.

БИРИНЧИ ҲИНД ГРОССМЕЙСТЕРИ
"Инсон ўз-ўзини танқид қилиб яшаши керак" - У
Ҳиндларнинг улкан диёрида машҳурлик шоҳсупасига кўтарилиш учун оғир машаққатлар деворидан ошиб ўтиш керак. Бу бахт эса мингдан бир инсонга насиб этади холос. У ана шу минглар орасида ўткир зеҳни ва шахмат доналари билан машҳур бўлган омадли болакай эди.
1969 йилнинг 11 декабрида Тамилнаду штатининг Ченнай шаҳрида, Тамил Браҳминлар оиласида тўртинчи фарзанд дунёга келди. Отаси темир йўлларида ишчи, онаси эса оддий уй бекаси эди. У шахмат доналари билан гўдаклигидан таниш эди. Устига устак, онасининг шахмат ўйини фанати экани тўрт боланинг келажагига сезиларли таъсир кўрсатди.
Ўшанда у ҳали эсини таниб-танимай юрган 6 яшарлик гўдак эди. Кунларнинг бирида онаси унга акаларини шахматда ютса, айтган ўйинчоғини олиб беришни ваъда қилди. Ўзидан анчагина катта акаси билан шахмат столига ўтирар экан, икки ҳаёли тунов куни дўконда кўрган ўйинчоғи орзуси билан банд эди. Ўйин акасининг мағлубияти билан якунланди...
Ўғлидаги иқтидорни кўрган кўрган она уни тўгаракка беришни бошлади. Аввал мактаб, кейин шаҳар, 14 ёшида эса мамлакат чемпионатида ғолиб чиқди. 16 ёшида шахмат бўйича мамлакат чемпиони бўлди. У доим ўзига ўзи шундай дер эди: "Мақсади аниқ инсон фикрини тез жамлай олади. Мақсадига етиб, "юлдузлик"ка ошуфта бўлганлар эса ўша ернинг ўзида поғонадан пастлашни бошлайди".
Болаликданоқ шахмат юлдузига айланган бу йигитча жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, 18 ёшида Ҳиндистоннинг биринчи гроссмейстерига айланди. 22 ёшида рус афсонаси Гарри Каспаров ва Анатолий Карпов, 25 ёшида Олег Романишин, Майкл Адамс ва Гата Камский каби шахмат оламининг буюкларини ортда қолдирди.
У мағлубиятга учраган кезлари, ҳиссиётларини жиловлаб, фақат олға интилишга, тафаккур ва қалб амрига баравар қулоқ солиб янги мақсадлар учун курашишга тиришарди.
Бугун у Ҳиндистоннинг иккинчи олий фуқаролик мукофоти Падма Вибҳушанни қўлга киритган ягона ҳинд спортчиси, Ҳиндистоннинг энг олий спорт шарафи - Ражив Ганди Кҳел Ратна мукофоти совриндори, шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг беш карра ғолибидир.
Шахмат оламида "Ҳинд истеъдоди", "Биринчи ҳинд гроссмейстери" дея ном олган бу болакай ...
Ананд эди. Вишванатан Ананд эди ...