Yoshlar kundaligi | Rasmiy
110K subscribers
12K photos
6.96K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Кун_тарихи

❗️Бутунжаҳон юрак куни!

🌏Бутунжаҳон юрак куни илк бор 1999 йилда Бутунжаҳон юрак федерацияси ташаббуси билан ташкил этилди.

❗️Ушбу тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WҲО), ЮНЕСКО ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди. Дастлаб, куни сентябрнинг сўнгги якшанбасида бўлиб ўтди ва 2011-йилдан буён - 29 сентябрда нишонланади.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#Кун_тарихи

13 ноябрда қандай воқеалар бўлган?

🇳🇪 Ҳинд маданиятига қизиқувчиларни бугун Ҳиндистонга таклиф этамиз. Боиси 13 ноябрь Ҳиндистонда оловлар фестивали, яъни “Дивали” байрами зулмат устидан ёруғликнинг тантанаси сифатида ўзгача нишонланади.

Шунингдек, бу кун “Халқаро кўзи ожизлар кунидеб эълон қилинган ва бу кунда дунё миқёсида кўзи ожиз инсонлар учун мурувват тадбирлари ўтказилади.

🌭 Севимли сосиска маҳсулотимиз ҳам айнан шу кунда ихтиро қилинган экан.

📕 Барчамизни саводли қилган “Алифбо” китоби ҳам 1872 йил 13 ноябрда Л. Толстой томонидан илк бор нашрдан чиққан.

Ана шунақа гаплар.😊😊😊

🗒13 ноябрь ҳам муҳим воқеалари билан
тарихда ўз изини қолдирган экан. Биз ҳам бу кундан унумли фойдаланайлик..

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ffeP4KSxbpkxY2Ri
#кун_тарихи

❗️Бугун 9-апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

📌Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

P.S. Бугун каналимизда Темурбек ҳақида туркум мақола ва лавҳалар эълон қилинади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi.
#кун_тарихи

3 май - Бутунжаҳон матбуоти эркинлиги куни.

1993 йилнинг 20 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан имзоланган махсус резолюцияда айнан шу кун «Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#кун_тарихи #мулоҳаза

29 январь – илк автомобиль ишлаб чиқарилган кун

Одамзод ҳар доим уловга бўлакча муҳаббат билан қараган. Яхши улов бойлик ва куч-қудрат рамзи бўлган.

Масалан, араб қабилаларида қизил туяларнинг сонига қараб одамлар бойликларини ҳисоблаган. Ўрта Осиё халқлари учун тулпор энг севимли улов бўлган.

Тараққиётнинг кейинги даврида автомобиллар етакчиликни қўлга олди.

1885 йил 29 январда биринчи Бенз автомобили ишлаб чиқарилди. Уч ғилдиракли икки кишилик ўриндиққа эга бу уловнинг оғирлиги 250 килограмм эди. Мазкур машина "Motorwagen" деб номланган.

Биринчи автомобиль "туғилганига" ҳам 138 йил тўлибди. Шундан буён бу соҳа саноатнинг йирик тармоғига айланди.

Одамларнинг тийиқсиз истак-хоҳишлари натижасида автосаноат гуркираб кетди. Янги-янги моделлар қулайлик ваъда қилар экан, одамларнинг пулларини йиға бошлади.

Бизда эса тийинлаб йиғилган маблағ эвазига узун навбатлар ва нимасидир етишмаётган автомобиллар тегади. Кейин истеъмолчи ишлаб чиқарувчини сўкади.

Аслида автомобилни оддий элтув воситасидан ҳаётнинг бир бўлаги, мақсади ва ҳашамат белгиси қилиб олган ўзимиз айбдор эмасмизми? "Дамас" борган жойга "Нексия" ҳам боради. "Нексия" борган жойга "Каптива" ҳам боради. Аммо кўз тўймайди, кўз.

Қани, айтинг-чи, сиз учун автомобиль нима?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

📆 20 июнь - Бутунжаҳон WI-FI куни

👀 Хўш, Wi-Fi ким томонидан ва қачон яратилган?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

22 июнь — Эрих Мария Ремарк туғилган кун

Урушга нафрат, Ремаркка муҳаббат билан

📌Бадиий асар саҳифаларида уруш турли кўринишларга киради. Баъзи муаллифлар урушдаги қаҳрамонликларни бош мазу қилиб куйлайди. Бошқалар ўз асарларида урушни орқа-олдига қарамай қоралайверади, “нега?”, “нима учун?” каби саволларга жавоб бермайди.

⚠️Яна бир тоифа борки, улар урушнинг бор даҳшати ва маъносизлигини қўрқинчли даражадаги очиқлик билан тасвирлайди. Улар орасида олмон адабиётига янги нафас олиб кирган, “йўқотилган авлод”нинг ёрқин сиймоларидан бирига айланган ёзувчи Эрих Мария Ремарк ҳам бор.

🔥Гитлер ҳокимиятга келганидан сўнг, ёзувчининг китоблари тақиқланади ва оловда ёқиб юборилди.

⚠️Ремарк ватанини тарк этиб, аввал Швейцарияга, кейин эса АҚШга кўчди. Унинг таъминоти китоблари ва уларга ишланган фильмлар учун берилган қалам ҳақидан қопланарди. Чет элда ижоддан тўхтамади.

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

Денгизни соғинган одам – Зилола Ҳакимжонова.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

"Boing" брендининг илк парвози

📆 1916 йил 29 июнда  машҳур самолёт "Boing" илк бор ҳавога кўтарилди. Шу кундан авиация соҳасида янги саҳифа очилди.

🛫  Америкалик инженер Уилям Боинг самолётни ихтиро қилган. Айтишларича, У самолётни  синовдан ўтказиш учун профессионал учувчини ёллайди, лекин у ўз вақтида келолмайди. Натижада, конструкторнинг ўзи штурвални қўлга олади. Буни қаранки, парвоз муваффақиятли амалга ошади.

✈️1916 йил 15 июлдан “Boing” компанияси расман рўйхатдан ўтади ва “Boeing Airhlane company” номини олади.

🫥Бугунги кунда бу компанияга дунёнинг 145 та мамлакати  буюртма беради. Заводларда жами 147 минг ишчи ва хизматчилар ишлайди. Ҳозир жаҳон бўйича “Boing”нинг 9 мингта реактив самолётларидан фойдаланилмоқда.

🛩 "Ўзбекистон ҳаво йўллари" флотида замонавий ва қулай Боинг-757/767, Боинг-787-788 "Dream liner" самолётлари, шунингдек, Жумбо Жет деб номланувчи Боинг-747, Боинг-767-300БCФ юк самолётлари мавжуд.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табиатни_асранг  #Кун_тарихи

22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун!

🚗 Бу сана "World Car Free Days" тузилмаси ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинади. 2021 йилдан эса Ўзбекистон ҳам бу ташаббусга қўшилди.

👆Нега айнан 22 сентябрь танланган? Батафсил видеода.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи
#бу_қизиқ

👩‍🍳Нима овқат қилсам экан деб бош қотираётган уй бекаларига бугун ҳеч иккиланмай чучвара қилишларини тавсия қиламиз.

🤔Нега дейсизми? У ҳолда юқоридаги видеони томоша қилинг.

Yoshlar kundaligi
#кун_тарихи

Суратдаги кекса одам Нильс Бор. Бугун унинг туғилган куни.

Даниялик бу олим квант механикаси, ядро физикаси бўйича энг кучли мутахассис. Нобел мукофоти соҳиби. Лекин унинг фан ва инсоният олдидаги энг буюк хизмати шундаки, Нильс Бор ядро урушининг олдини олди. Советларга АҚШ атом қуроли сирини етказди ва дунёда ядровий мувозанатни тиклади. Мана буни дунёни қутқариш деса бўлади.

Доскада масала ечаётган эркак унинг ўғли Оге Бор. У ва икки шеригига физика бўйича Нобел мукофоти берилган.

Тиззалаб бир нималар чизаётган болакай эса Томас Бор. У бобоси ва дадаси каби нобелчи бўлмаса ҳам, бугунги кунда физика соҳасида "бор-йўғи" академик даражасига эришди.

Нимани тушундингиз?

Yoshlar kundaligi
#Кун_тарихи

🌹 "Мен умр бўйи сен билан синалишимни ўша куни тушунгандим, чунки инсон доимо энг севгани билан синалади".

📚 Бугун таниқли турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин туғилган кун. Уни дунёга танитган "Чолиқуши" романи китоб ҳолида чиққанига ҳам роппа-роса 100 йил тўлди. Аввал қоғозга, кейин экранга кўчган дилбар асар қаҳрамони Фарида ўзбек аудиторияси учун ҳам қадрдон. Айниқса, сериалдаги куй эсингиздами?

💌 Яхши кўраман сизни,
Фарида,
Табассуми ғунча,
Нигоҳи кумуш.
Кундузлар чаҳ-чаҳлаб юриб,
Кечалар
Хатларига кўзёш нуқта бўлган қуш.
Кафтларим лавҳида кафт очар китоб,
Ҳовучида боғлар, йўллар ва денгиз.
Мавжларни варақлаб югурар шўхтоб,
Рўмоли сочини эплолмаган қиз — Сиз...

✍️ Ирода Умарова.

⁉️ Сиз-чи, Фаридани яхши кўрасизми? "Чолиқуши" романини ўқиганмисиз? Сериалини кўрганмисиз? Сизга қайси бири маъқул бўлган?

📌 Постни Фарида ва Камрон каби соф муҳаббат эгаларига юбориб қўйинг. Уларни ҳам ширин хотираларга ошно қилинг.

Yoshlar kundaligi
#кун_тарихи

🚭 31 май – Бутунжаҳон тамакига қарши курашиш куни – БМТ

Қозоғистон – Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни.
Россия – Адвокатлик куни.
Португалия – Биродарлар ва опа-сингиллар куни.
Буюк Британия – Биг-Беннинг (ҳозирги Елизабет минора соати) “туғилган” куни.

Туғилганлар:
Мукаррама Турғунбоева — раққоса, балетмейстер, ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти
Светлана Алексиевич — белорус ёзувчиси, журналист, Нобел мукофоти соҳибаси

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🌹 "Мен умр бўйи сен билан синалишимни ўша куни тушунгандим, чунки инсон доимо энг севгани билан синалади".

📚 Бугун таниқли турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин туғилган кун. Уни дунёга танитган "Чолиқуши" романи китоб ҳолида чиққанига 100 йилдан ошди. Аввал қоғозга, кейин экранга кўчган дилбар асар қаҳрамони Фарида ўзбек аудиторияси учун ҳам қадрдон. Айниқса, сериалдаги куй эсингиздами?

💌 Яхши кўраман сизни,
Фарида,
Табассуми ғунча,
Нигоҳи кумуш.
Кундузлар чаҳ-чаҳлаб юриб,
Кечалар
Хатларига кўзёш нуқта бўлган қуш.
Кафтларим лавҳида кафт очар китоб,
Ҳовучида боғлар, йўллар ва денгиз.
Мавжларни варақлаб югурар шўхтоб,
Рўмоли сочини эплолмаган қиз — Сиз...

✍️ Ирода Умарова.

⁉️ Сиз-чи, Фаридани яхши кўрасизми? "Чолиқуши" романини ўқиганмисиз? Сериалини кўрганмисиз? Сизга қайси бири маъқул бўлган?

📌 Постни Фарида ва Камрон каби соф муҳаббат эгаларига юбориб қўйинг. Уларни ҳам ширин хотираларга ошно қилинг.

Yoshlar kundaligi