Yoshlar kundaligi | Rasmiy
99.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#огоҳ_бўлинг

ЎРТА ЧИРЧИҚДА УЧ АВТОУЛОВ ТЎҚНАШДИ

🚔21 январь куни соат 20:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон” автомобиль йўлининг 22-километрида ҳайдовчи 1996 йилда туғилган М.А. “Нексия” русумли автомобилни пойтахт томонга бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқади ва ўзига қарши йўналишда келаётган, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Г.А бошқарувидаги “Ваз 2107” русумли ҳамда ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги “Нексия 3” русумли автоуловлар билан тўқнашув содир этади.

🚑 Ҳодиса натижасида, “Ваз 2107” русумли автомобиль ҳайдовчиси Г.А олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

🏢 Айни дамда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Огоҳ_бўлинг

🌐Онлайн фирибгарларнинг янги тоифаси пайдо бўлди. Улар одамларнинг пулларини ўзлаштириш учун QR-кодлардан фойдаланишмоқда.

🇷🇺Воқеа Россияда кузатилган. Фирибгарлар ўзларини банк ходимлари сифатида таништириб, эҳтимолий жабрланувчини гўёки унинг номига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганидан огоҳлантиришади. Бу жараённи тўхтатиш ва бекор қилиш учун «бепул ҳимоя» ва QR-код яратишни таклиф қилишади.

📄Кейин эса олинган QR-кодни чат-ботга жўнатиш сўралади. Сўнгги, фирибгарлар кутган босқич аслида шу — ушбу коддан фойдаланиб, улар банкоматдан жабрланувчининг нақд пулини ечиб олишади.

❗️Эсдан чиқарманг! QR-кодлар исталган ресурсга ҳавола вазифасини бажара олади. Бу фишинг сайтлари ёки вирусларга тўла манба бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Lotin yozuvida o’qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#огоҳ_бўлинг

БЎСТОНЛИҚДА ҚОР КЎЧИШ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

"Ўзгидромет" 2022 йил 20-25 апрель кунлари Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2 минг метр юқори қисмида қор кўчиш хавфи борлигини маълум қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Огоҳ_бўлинг

Диққат, баъзи ҳудудларга сел келиш хавфи бор!

📑 Ўзгидромет хабарига кўра, 23-27 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар туфайли Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел келиш хавфи мавжуд.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#огоҳ_бўлинг

Ҳайдовчи ва пиёдалар, ҳушёр бўлинг

📊 Таҳлилларга кўра, Тошкент вилояти бўйича 2022 йилнинг 10 ойида ЙТҲ сони 32 тага ёки 3,1 фоизга камайган бўлсада, лекин республика бўйича уларнинг салмоғи юқорилигича қоляпти.

📄 Шуни эътиборга олиб, вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабргача жойларда “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” профилактик тадбири ўтказилади. Бунда серқатнов чорраҳалар, одамлар гавжум бекатлар, бозорлар, ўқув муассасалари атрофида транспорт воситалари қоидаларга риоя қилиши зарур бўлади.

❗️Йўлларда огоҳликни ошириб, бир-биримизни ҳурмат қилган ҳолда ҳаракатланайлик!!!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

Қизларни Индонезияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлганлар қамалди

❗️Оҳангарон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган шахс хорижда яшовчи фуқаро билан келишган ҳолда қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юборишни режа қилади.

✳️Буни амалга ошириш учун чет элда яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар қизни ёллайди.

🔰Қизлар учун авиачипталар ҳамда тегишли виза ҳужжатлари расмийлаштирилиб, электрон шаклда юборилади. Уларга хориждаги фаолиятлари бўйича тушунчалар берилиб, аэропортда фойдаланишлари учун қалбаки ПЦР тест маълумотлари тайёрланади.

❗️Тошкент халқаро аэропортида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳуқуқбузарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

❗️Ҳолат юзасидан икки нафар шахс 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Чет элда пул уюлиб ётибди деса ишонманг, қизлар!
Огоҳ бўлинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

⚡️Tелефонингиз бошқарувини қўлга оладиган бот пайдо бўлди.

❗️Ҳар хил ботларга старт босманг, видеони кўринг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!!!

❗️Ушбу дори воситалари дорихоналарда сотилаётгани тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан масъул ташкилотларга хабар беришингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун телефон: 70-762-38-07, 70-762-38-70

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!!!

📃Агар шундай хабарларни кўриб қолсангиз асло ишонманг! Бу фирибгарларнинг иши!

🌐Кўрсатилган манзилга кирганингиздан сўнг пластик картангизга уланиб олишади ва бор пулларингизни ечиб олишади.

❗️Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Ўзбекистонда яна бир доридан хавф эълон қилинди.

ССВ Испанияда чиқарилган ушбу дориларни савдодан қайтариб олган.

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг #Огоҳ_бўлинг

⚠️ ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТИ ТАЪҚИҚЛАНГАН НАШРЛАРНИНГ ЯНГИ РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан
интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM