Yoshlar kundaligi | Rasmiy
89.1K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Бир_севги_афсонаси

РАССОМ ВА МАРГАРИТА: жавобсиз муҳаббат, миллион атиргул ва ёқилган мактублар

Кечиккан
севги

Парижлик актриса Маргаританинг ташрифи бутун Тбилисида шов‑шув кўтарди. Йигирма ёшли қиз қўнғироқдай овози, гўзал чеҳраси, қушдай енгил ҳаракати билан томошабинлар қалбига чўғ соларди. Юраги куйганлардан бири машҳур грузин рассоми Нико Пиросмани эди.

Аммо Нико ҳарчанд ҳаракат қилмасин актрисанинг кўнглига йўл тополмади. Ҳар куни концертига борар, изидан эргашиб юрар, хатлар ёзарди. Шуҳрат фазосида учиб юрган Маргарита эса уни назарга илмади. Ахир, рассом бу пайтда 43 ёшда эди. Шунда ҳам Нико таслим бўлмади ва бир куни тонгда ҳаммаси ўзгариб кетди.

Миллион атиргул ва бир бўса

1905 йил. Бир тонг Маргарита одамлар шовқинидан уйғониб кетди. Хонасига тўлган ёқимли ифор билан бирон француз атири беллаша олмасди. Ёқимли бўйдан сармаст қиз пардаларни суриб, деразаларни очиб юборди. Аввалига қуёш нуридан кўзи қамашди, кейин ҳовлидаги манзарадан донг қотди. Меҳмонхонанинг каттагина ҳовлиси бир кечада гулзорга айланганди. Ял‑ял товланаётган атиргуллар, шамолда титраётган лолалар, акация новдалари, оқ қалпоқли лилиялар, япроқлари фатила пионлар юқори қаватдан ҳам аниқ кўриниб турарди. Кўрмаслик мумкин эмасди бу мўъжизани.

Маргарита югуриб пастга тушди‑ю кўзи бир четда табассум қилиб турган Нико Пиросманига тушди, бу мўъжиза яратувчисини таниганди у. Ҳаяжонланган актриса рассомга ягона бўса ҳадя этди. Тамом. Мана шу оний лаҳза учун рассом бутун уй‑жойи, дўконлари ва картиналарини сотиб юборганини қизи тушмагур билмасди. Билишга ҳам улгурмади, чунки кечасиёқ шаҳардан жўнаб кетганди.

Тушларимда кўриб йиғлайман...

Шу воқеадан кейин Пиросмани ўзгариб қолди. Тунлари безовталикдан тўлғанар, тушларида Маргаританинг дилбар чеҳрасини кўриб чиқарди. Уйғонганда эса кўзидан ёш оқаётган бўларди ҳар гал. Ниҳоят 1909 йилда Нико кўнглидаги қиз аксини “Актриса Маргарита”га кўчирди. Картина битгач унинг қалби ҳувиллаб қолди. Кўп ўтмай қийинчилик, тушкунлик ва кутишдан чарчаган рассом 55 ёшида вафот этди.

Дунёнинг ишларини қарангки, 1968 йил Лувр музейида, Маргаританинг юртида Нико Пиросмани асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Бир куни ўткинчи кампирнинг “Актриса Маргарита” картинаси ёнида узоқ вақт туриб қолгани музей қўриқчиларида шубҳа уйғотди. Балки у айғоқчидир, балки ўғридир, ким билсин. Масъуллар етиб келганда аёл тинмай йиғлар, ҳатто кўз ёшлардан либослари ҳўл бўлиб кетганди. Маълум бўлишича, бу кампир Нико миллион‑миллион гул ҳадя қилган Маргаританинг ўзи экан. У ўзининг картинаси билан суратга ҳам тушди.

Ўшанда Маргарита нега йиғлади? Ўша романтик тонгни эсладими ёки Никога берган рад жавобидан афсусландими? Балки суратга боқиб ўтган ёшлигига куйгандир?

Мактублар мозори

Маргарита хоним ва Луврдаги кўргазмада қатнашаётган Грузия вакиллари ўртасида шундай суҳбат бўлган экан.

‒ Жаноблар, менда Пиросманининг йиллар давомида ёзилган мактублари бор. Мен қариб қолдим, уларни йўқолиб кетишини истамайман. Илтимос, уларни олиб кетинг.
‒ Кечирасиз хоним, бунинг иложи йўқ. Хатлар қанчалик қимматли бўлмасин, уларни СССР ҳудудига олиб кириш бизга ҳам қимматга тушади. Таваккал қилолмаймиз. Афсус...
‒ Лекин, жаноблар...
‒ Хоним, агар Никонинг ҳамюртларига яхшилик қилмоқчи бўлсангиз, бу суҳбатни сир тутинг.

Шундан сўнг Маргарита барча мактубни йиғиб, уларни ўзи билан қўшиб кўмишларини васият қилади. Аммо хатлар шу даражада кўп эдики, охири уларни ёқиб, кулини Маргаританинг қабрига сепишга тўғри келди. Ўша қабр қаерда экан ҳозир? Ўша хатларда нималар ёзилган экан? Буни билмаймиз, энди ҳеч қачон билолмаймиз.

Аммо Маргарита ва Нико қиссаси дунё адабиёти ва санъати вакилларига чексиз илҳом бағишлади. Ўтган вақт мобайнида уларга атаб ўнлаб фильмлар, романлар, шеърлар ва қўшиқлар яратилди. Андрей Вознесенский шеъри билан Алла Пугачева куйлаган “Миллион алых роз...” қўшиғи ана шундай дурдоналардан бири эди...

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Бир_севги_афсонаси

🪐САМОГА СОЧИЛГАН МУҲАББАТ

Валентина Горячева авиация курсанти Юрий Гагаринга турмушга чиққанида ҳали номи тарихда қолишини билмаган эди. Оддий рақс кечасида паст бўйли, озғин, қисқартирилган кирпи соч, шалпангқулоқ йигитга шерик бўлди‑ю ҳаёти буткул ўзгариб кетди. Бугун боши осмонга етса ҳам одамийлигини сақлаб қолган космонавт ва унинг қаҳрамон аёли ҳақида ёзмоқчиман.

🫡Махфий топшириқ

Бир оқшом Юрий шошилинч Москвага жўнаб кетди. Сабабини айтолмасди, топшириқ шундай бўлганди. У энг қийин синовлардан, тиббий комиссиядан ўтиб, 3000 дан ортиқ талабгорни енгди. Бир муддат ўтгач Валентина ҳам Москвага келди. Гарчи иккаласи бир уйда яшаса ҳам деярли гаплашиш имкони йўқ эди. Гагарин эрта кетиб кеч қайтарди, топшириқлардан чарчаган эр аёлига эътибор беролмасди. Аммо Валентина уни тушунар, халақит бермасди, аксинча қўллаб-қувватларди.

🚀Космосга парвоз

Гагарин доим қиз фарзандлари бўлишини орзу қиларди. Аёли унга икки қиз ҳадя қилди. 1961 йил март ойида уларнинг иккинчи фарзанди Галина туғилди. Шу кунларда Гагарин хотинини бағрига босар экан, ҳам буйруқ, ҳам илтимос оҳангида “Қизларни эҳтиёт қил, Валюша!” деди. Чунки у тарихий жараёнга тайёргарлик кўрарди.

...1961 йилнинг 12 апрелида Валентинанинг олдига қўшниси югуриб чиқди: “Валюша, радиони ёқ! Юра космосда!”. Ёш онанинг ҳис-туйғуларини сўз билан ифодалаш қийин эди. Энди Валентина биринчи космонавтнинг аёли бўлиши мумкин эди ёки беваси...

Янги ҳаёт

Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи космонавт сифатида мисли кўрилмаган шон-шуҳрат билан Ерга қайтди. Энди уни бутун дунё танир, давлат раҳбарларидан тортиб оддий деҳқонгача дийдорига муштоқ эди. Гагариннинг ҳаёти доимий учрашувлар, зиёфатлар ва узоқ муддатли хизмат сафарларидан иборат эди гўё. Шунга қарамай, у камтарлигини сақлаб қолди. Уй ишлари ва фарзандлар парваришида хотинига қарашарди.

👩‍❤️‍👨Гагарин ва Жина

Гагарин коинотга учганидан уч ой ўтгач, Москвада халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди. Унда энг гўзал итальян кино юлдузи Жина Лоллобригида Гагаринни ёқтириб қолди. Кино актрисасининг ўзи шундай дейди:

“Сайёрамизнинг барча аёллари унинг табассуми ва ўткир нигоҳига ошиқ эди. Мен ҳам бундан мустасно эмасдим. Кечаси Москва бўйлаб сайр қилганимизда, Юра менга ўзининг фотосуратини берди. Унинг орқа томонида шундай ёзилганди: "Мен осмонда кўплаб юлдузларни кўрдим. Лекин сенга ўхшаши йўқ улар орасида!"

Валентина ҳамманинг кўз ўнгида Жинани ўпган Гагариндан хафа эди. Аммо Гагарин аёлининг кўзига тик қараб шундай деди: "Жоним, ҳеч ким осмонга чиқишимдан олдин ҳам, кейин ҳам мени боримча қабул қилган Валюша бўлолмайди. Мен сўнгги нафасимгача сен биланман...”

Ва у ҳаётининг сўнгги дамларига қадар ваъдасида турди.

✉️Сўнгги парвоз ва сўнгги хат

1968 йил 27 мартда Гагариннинг самолёти ҳавога кўтарилди, лекин аэродромга қайтмади... Валентина эрининг ўлимидан кейин узоқ вақт ўзига келолмади. Маълум бўлишича, Юрий сўнгги парвозидан олдин аёлига шундай хат қолдирган экан:

“Агар менга бирор кор‑ҳол бўлса ўзингни қайғу билан ўлдирма. Ахир ҳаёт – ҳаёт, эртага мени машина босиб кетмаслигига ким кафолат беради? Илтимос, қизларимизга ғамхўрлик қил. Уларни оқбилак ойимчалар эмас, ҳақиқий инсон қилиб тарбияла. Шахсий ҳаётингни эса ўзинг истагандай давом эттир. Мен сенга ҳеч қандай мажбурият юкламайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ".

🧑‍🚀Муҳаббат фазогири

Валентина Гагарина эридан кейин бир умр ёлғиз яшади. Юрийга бўлган муҳаббатига содиқ қолди. Менимча, биринчи космонавт аёл Терешкова эмас, балки Валентина Гагаринадир. Чунки Юрий ўн йиллик турмуши давомида уни муҳаббат фазосининг энг баланд нуқтасига олиб чиқа олганди. Айтишларича, Валентина доим осмонга интизор боқар экан. Назаримда у ҳар бир юлдуз, ҳар бир сайёрадан Гагариннинг бир заррасини излаган. Гўё Гагарин ҳалок бўлмагану, миллион заррага бўлиниб, самога сочилиб кетган.

Отабек Бакиров,
“Ёшлар кундалиги” мухбири
.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бир_севги_афсонаси

СЕВГИСИ УЧУН АМЕРИКА ФУҚАРОЛИГИДАН КЕЧГАН АКТРИСА

Инглиз комик актёри, режиссор, бастакор, овозсиз кино даврининг юлдузи Чарли Чаплинда бир санъаткор эришиши мумкин бўлган шон‑шуҳрат, мукофот ва мартаба бор эди. Фақат муҳаббат борасида омади кулмаган эди унинг. Аммо актёр тушкунликка тушмади ва кечикиб бўлса‑да ҳақиқий муҳаббатига етишди.

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

ТЕМУРИЙЛАР МУҲАББАТИ: ҲАЛИЛ СУЛТОН ВА ШОДИЯ

☝️Аслида Шод Мулк ҳам Ҳалил Султонни севарди. Фақат кутилмаган ҳокимият унинг кўзларини кўр қилиб қўйди. Муҳаббатга макр аралашди. Ажабо, бир вақтлар филни енгган шоҳ аёл макрига енгилганини сезмай қолди.

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

ЖУРЪАТСИЗ ГОГОЛЬ ВА АЛЕКСАНДРАНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ

Гоголни севиш осон эмас эди. Гоголни севиш – санъат, жонфидолик, ақлнинг ўткирлиги, телбавор бир туйғу эди.

Кирилл алифбосида ўқиш

Lotin alifbosida o‘qish

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

АЛВИДО, АЗИЗИМ: БЕЗОРИ ШОИР ВА БЕНАЗИР РАҚҚОСА МУҲАББАТИ

🫰26 ёшли Сергей Есенин ва 44 ёшли раққоса Айседора Дункан ўртасидаги муҳаббат тарихи ҳақида билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги ҳаволага киринг. Мақолани ўқигач, комментарияда изоҳларингизни қолдиринг.

Сизнингча, улар ўртасидаги муносабат севгими ёки шунчаки ҳавас?

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

АЙВАЗОВСКИЙ ВА МАРИЯ: ЧИГАЛ, АММО ГЎЗАЛ ТАРИХ😊

🫰Ўн тўққизинчи асрнинг энг гўзал севги қиссаларидан бири таниқли рассом Айвазовский ва балерина Мария тарихидир. Бугун шу ҳақида қисқача.

🔠Кунларнинг бирида рассом Марияга оила қуришни таклиф қилди. Аммо кутилмаганда рад жавобини олди.

Балки Айвазовский асосий вақтини денгиз мавзусидаги суратларга ажратгани олқишлар ичида юрган балеринага ёқмагандир.😔 Яна бошқа гап бордир, ким билсин. Биринчи муҳаббати рад этилган рассом юртига қайтиб кетди.🚶‍♂️

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

ЧИНГИЗ ВА БИБИСОРА: МУҲАББАТДАН ЯРАЛГАН АФСОНА

❤️ Машҳур адиб Чингиз Айтматов ва қирғизнинг биринчи балеринаси Бибисора Бейшаналиева муҳаббатини инсон ишқининг олий қиёфаси деб аташдан тап тортмаган бўлар эдим.

😖 Тўғри, баъзи қарашлар ва қонунларга бошини эгмаган бу муҳаббат қиссаси кимнингдир юрак торларини чертиб юборар, балки қайсидир изтироб, севги ҳиссидан мосуво кимсаларнинг ғазабини қўзғатар.

🔥 Аммо шуниси аниқки, ҳақиқий ишқ ҳеч қандай чегара ва тўсиқ билмайди. У коинотнинг ҳеч бир қонунига бош эгмайди. Қуйида Чингиз ва Бибисоранинг ана шундай севги қиссасидан сўз очамиз.

👉 Батафсил

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

РОКСАНА ВА МАКЕДОНСКИЙ: ИСКАНДАР ҚАЛБИНИ ЗАБТ ЭТГАН САМАРҚАНД ГЎЗАЛИ

Юнон маликаси Олимпиада туш кўрди: бир рассом унинг қорнига игна билан ўйиб шернинг расмини чизибди. Таъбир амалга ошди, тўққиз ойдан сўнг малика арслондек ўғил кўрди. Унинг исмини Александр қўйишди. Шаҳзода балоғатга етгач ўткир зеҳни ва Яратган инъом этган қудрати билан бутун дунёни забт этди. Александр, ҳа, ўша минг асрлардирки, афсоналарга айланиб тарих зарварақларини тўлдириб турган, ер шарини зир титратган македониялик Алексадр ҳам муҳаббат аталмиш туйғу қаршисида тиз чўкди.

Сўғд қалъаси маҳбуси

Жисм-у тани куч-қудратга тўлиқ бу йигит арслондек юраги билан шарқ аёлларининг сирли гўзаллиги ва нафосатига пинҳона ошиқ эди. Шу сабабми, ўзи ҳам билмайди, ҳарҳолда ёши 29 га кирса ҳам бирон юнон гўзали унинг қалбини забт эта олмади. Жанг майдонларидаги жасорат бошқа, юрак амрига қарши чиқа олмаслик умуман бошқа масала. Не бўлдики, Александр Сўдиёна (Самарқанд) ва Бақтрия ерларини забт этмоқни истаб қолди. Балки тақдир уни шу йўлга чорлагандир, балки бу шунчаки бир тасодифдир.

Сўғдиёнани забт этишда грек-македон қўшини йўлидаги биринчи тўсиқ “Сўғдиёна қояси” эди. Қалъа бир йил деганда забт этилди.

Ғолиблик нашидасини сураётган Александр қалъа тепасидан пастга боқади. Не кўз билан кўрсинким, калласини олишга буйруқ берган шоҳ Оксиарт оиласининг ичида бир ҳурлиқо ялт этиб кўзига ташланади. Унинг оти Роксана, 16 ёшли малика Роксана эди.

Ўша куни

Роксана гўзалликда тенги йўқ санам эди. Шарқ аёлларига хос, латофат, ақл ва заковат бобида Яратган уни ортиғи билан сийлаган эди. Македонский тош қотди. Маликани унинг ҳузурига олиб кирдилар. Канизаклар қуршовида турган Роксананинг юзидаги ҳарир мато очилди-ю, Александрга қўшилиб атрофида йиғилган мулозимларнинг ҳам тили танглайига ёпишиб қолди.

— Маликам, сиз бир жавоҳирсиз ва менингдек тенги йўқ ўткир шамшир ҳам сизни йўқ қила олмас. Менга турмушга чиқинг...!

Александр шу дамнинг ўзида самарқандлик бу маликага ошиқ бўлиб қолганди. Унинг важоҳатидан олам ҳайиқса, у биргина Роксананинг қарашидан оташ бўлиб ёнар эди. Ҳа, муҳаббат ана шундай, на айблаш ва на мақташнинг иложи бўлган тенгсиз куч.

Македонский шу куннинг ўзида шарқона тўй қилишга буйруқ берди. Уларнинг никоҳ кечаси минглаб сўғд канизлари ва Александр қўшинларининг ҳам боши қовушди. Роксана бироз муддат ўтмай Александрни суйиб қолди. Қалбида босқинчи деб тан олишга мажбур қилган нафрат ўрнида ишқ уруғлари куртак очди. Хотинининг раъйига қарши боролмаган Александр Роксананинг оиласини бутунлай озод қилди, мамлакатнинг бошқарув тизгини эса хотинининг аралашувисиз битмайдиган бўлиб қолди.

Сўнгги мағлубият

Йиллар, ойлар шу зайлда ўтди. Александр ўзидан қолажак зурриёти учун қилич яланғочлаб жанг қилди, бирон мағлубият таъмини тотмади. Аммо... Никоҳига уч йил тўлгач Роксана ҳомиладор бўлди. Шодлигидан оламга сиғмаган Македонский катта зиёфат уюштирди. Ўша тантана унинг учун охирги мағлубият бўлди. Ҳаддан ортиқ ичкилик заҳри атиги 33 ёшга тўлган қудратли подшоҳнинг умрига нуқта қўйди...

Ўғил туғилди, уни ҳам Александр деб атадилар. Аммо кўпга қолмай Роксана ҳам, Македонскийнинг ягона зурриёти ҳам заҳарлаб ўлдирилди-ю, муҳаббатга қўшилиб буюк салтанат ҳам парчаланиб кетди.

Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.


Yoshlar kundaligi
#Бир_севги_афсонаси

РОК ҚИРОЛИНИНГ ҚЎҒИРЧОҒИ

Одатда севги қиссаларида икки қалбнинг муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Бироқ бир томонлама қурбонлик ва муҳаббат ҳам йўқ эмас, албатта. Буюкларни севиш қийин, улар билан қола олиш қийин.

Дунё тан олган машҳур Рок ва Ролл қироли Элвис Пресли ва унинг ошиғи Присцилла Преслининг муҳаббат тарихи ҳам Худди шундай эди. Ҳурлиқо Присцилла қайноқ туйғуларига қул бўлиш ортидан ўзини шунчаки Элвис учун қурбон қилиб юборган эди...

Қуйидаги ҳавола орқали Рок&Ролл қироли ва унинг қўғирчоғи ҳақидаги муҳаббат қиссаси билан танишинг.

▶️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
#Бир_севги_афсонаси

💌 ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ. МУҲАББАТ ВА НАФРАТ ЧОРРАҲАСИДА

🎼 Сиз Бетховенни танийсизми? Агар сиз XVIII аср охири ва XIX аср бошида Европада яшаганингизда бутун қитъа бўйлаб одамлар уни бошида кўтариб юрганини кўрардингиз. Моцарт вафотидан кейин етим қолаёзган Европа Бетховен ижодига таъзим қилди. Бирон қиролнинг обрўси уникичалик бўлмаган.

🔥 Аммо шунча шуҳратга эга композиторнинг бир армони бор эди. Армонки, юракни ўтда ёқадиган, тунлар уйқуни, кундузлар эса ҳаловатни оладиган армон.

⁉️ Унинг номи Муҳаббат эди. Висолга Виждон йўл бермайди. Ҳижронга эса Юрак кўнмайди. Хўш, Бетховен қайси йўлни танлади?

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

🌹 ШАТУНОВ ВА СВЕТЛАНА: ШАҲЗОДАНИНГ АТИРГУЛИ

🔥 Артистлар шахсий ҳаётда доим ҳам бахт топмаган. Уларни хиёнат, ёлғон, ёлғизлик ва миш-мишлар қувиб юради. Лекин доим ҳам шундай бўлган эмас. Ижодда ҳам, ҳаётда ҳам омади чопганлар санъаткор ҳам учраб туради.

❤️ Бугун улардан бири Юрий Шатуновнинг севги тарихига назар соламиз.

😍 Кимнингдир болалиги, кимнингдир ёшлигини эслатувчи қўшиқлар ижрочисининг кўнгил оламига марҳамат!

🔰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДА ЎҚИШ

🔰 LOTIN YOZUVIDA O'QISH

⚡️ Шатуновнинг мухлисларига юбориб қўйинг. Сиздан миннатдор бўлишади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Бир_севги_афсонаси

МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй

Романтик изҳор

1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:

Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...

Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.

Илк учрашув

1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.

Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.

Эсдан чиққан никоҳ

Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.

Булбул тилини тушунган Булбул

Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.

Фақат ёрига ишонган аёл

Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.

Ёлғизликнинг 16 йили

2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.

Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:

Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" журналисти


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

❤️‍🔥 ИШҚ АКС-САДОСИ: АННА ГЕРМАН ВА ЗБИГНЕВ

ХХ асрнинг 70-йилларида Ер юзида Анна Германнинг овози етиб бормаган давлат қолмаган ҳисоб. Унинг "Катюша", "Эхо любви", "Надежда" каби қўшиқлари ҳамон миллионлаб қалбларни асир қилмоқда. Одатда, машҳурлар севги бобида омадсиз бўлади. Аммо Аннада ҳаммаси бошқача кечди.

Юлдузнинг болалиги

Унинг қизиқарли ва маҳзун таржимаи ҳоли бор: келиб чиқиши немис, сиёсий сабаблар билан оиласи Марказий Осиёга келиб қолган, ўзи Хоразмда туғилган, кейинчалик Польшада шуҳрат қозонган. Бир ёшида отаси жосусликда айбланиб қатл этилди. Икки йил ўтиб, укаси вафот этди. Онаси билан Польшага жойлашгунча сарсон-саргардон ҳаёт кечирди. Илк мусиқий таълимни Урганчда олди, университетда эса геология бўйича ўқиди. Аммо у ернинг эмас, юрак қатламларига кириб боришни афзал кўрди.

Бахт ўзи нимадир?

Анна бўлажак турмуш ўртоғи, муҳандис Збигнев Тухольский билан Вроцлавдаги соҳилда танишиб қолганди. Улар узоқ вақт хат ёзишиб, телефонда гаплашиб, аҳён-аҳёнда учрашиб юришди. Анна қўшиқчилигини Збигневдан яшириб юрган. Биринчи марта унинг ҳузурида қўшиқ куйлаганида эса йигит тамоман мафтун бўлиб қолди. Шу кундан бошлаб Збигнев Аннани қўллаб-қувватлашга, унга ҳар томонлама ёрдам беришга аҳд қилди.

Ўлимни енгган муҳаббат

1967 йил. Анна айни кучга тўлган, овозининг шираси қуюқлашиб турганда автоҳалокатга учради. Ўта оғир жароҳатлар билан 12 кун комада ётди. Аннанинг ўзи айтганидек: “Ҳаётда, афсуски, ҳамма нарса машқларсиз содир бўлади”.

Шифокорлар аёлнинг яшаб қолишига ишонмади. Аммо Аннанинг матонати ва қайлиғининг меҳнати ҳаммасини ўзгартирди. У олти ой гипсда, ҳаракатсиз ётди. Бу вақт давомида хотирасини йўқотаёзган, тилдан ҳам қолганди. Збигнев эса худди ёш болани парвариш қилгандай ҳафсала билан Аннага юришни ва гапиришни ўргатди. Хотирасини тиклаш учун қўшиқларидан фойдаланди. Шу тариқа беморимиз уч йилда оёққа турди.

Анна тузалгач, ниҳоят, 1972 йилнинг баҳорида Збигнев билан оила қурди. Икки йилдан кейин ўғилли бўлишди. Бу бола кейинроқ илм йўлидан кетиб, Польша Фанлар академиясида ишлади.

Ҳаётга чексиз-чегарасиз муҳаббат

Бастакорлар унга кўпинча чуқур маъноли қўшиқларни олиб келарди. Аммо Анна уларни куйлашни хоҳламади, чунки у қайғудан қочадиган бўлиб қолганди. Ҳалокатдан кейин ҳаёт қувончларини, тириклик ва севгини тараннум қилишни мақсад қилди. Ўзи шундай деганди: “Баъзида йиғлаб туриш руҳни тозалайди... Лекин доимий эмас-да. Шунинг учун қувонч ва кулги кўпроқ бўлиши керак”.

Машҳурлик чўққисида Анна Германга суяк саратони ташхиси қўйилди. Шу кунларда Збигнев рафиқасига ғамхўрлик қилиш учун ишдан кетишга мажбур бўлди. Буни қарангки, хонанданинг сўнгги куйлаган қўшиқлари Довуд пайғамбарнинг санолари бўлиб чиқди.

1982 йил 26 август. Анна Герман 47 ёшида вафот этди. 7 ёшли ўғли ва 54 ёшли турмуш ўртоғи етим қолди.

Сенсиз ўтар кунларим

Збигнев бошқа уйланмади. Ҳаётини ўғлига бағишлади. Йиллар ўтиб Збигнев Анна Герман ҳақида шундай деганди:

“Анечка ҳаммани яхши кўрарди, у оддий, самимий ва қалби қайноқ одам эди. У илоҳий китобларда ёзилган ҳикматга амал қилиб яшади: ўз яқинингни ўзинг каби сев. Ҳеч кимга ёмонлик қилмади, ҳеч кимга ҳасад қилмади, ҳеч кимдан ғазабланмади, ҳатто, арзирли сабаби бўлса ҳам”.

Анна Герман Збигневга муҳаббат берди. Ундан ҳам гўзал жавоб қайтди. Бу ишқ акс-садоси бутун дунёга Аннанинг гўзал қўшиқлари бўлиб ёйилди.

✍️ Отабек Бакиров

Yoshlar kundaligi
#Бир_севги_афсонаси

МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй

Романтик изҳор

🌐 1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:

Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...

💤 Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.

👩‍❤️‍💋‍👨 Илк учрашув

1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.

Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.

💍 Эсдан чиққан никоҳ

Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.

Булбул тилини тушунган Булбул

Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.

👫 Фақат ёрига ишонган аёл

Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.

😮‍💨 Ёлғизликнинг 16 йили

2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.

Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:

Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…

✍️ Отабек Бакиров

17 август — Муслим Магомаев (1942 - 2008) таваллуд топган кун.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM