Yoshlar kundaligi | Rasmiy
89.4K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Вақт ўз сўзини айтади...

Биз севган актёр ва актрисалар йиллар шамолида.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

Криштиану Роналду Марокашдаги меҳмонхонасини бошпанага айлантирди

Ҳозирда у ерга зилзила оқибатида кўчада қолганлар жойлаштирилмоқда. Португалиялик ҳужумчининг Пестана CR7 Марракеч меҳмонхонаси тўрт юлдузли рейтингга эга.

Р.S: Баъзида Роналдудаги оқибат, одамгарчиликни кўриб, шу боланинг отаси ўзбек бўлса керак, деб ўйлайман.😉 Нима бўлсаям яшавор, Роналду!😊👍

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇰🇵 Денгиз ҳукмдорлигига бир қадам: Шимолий Корея ядро қуролига эга сувости кемасини денгизга туширди — BBC.

🇲🇦 Марокаш мотам қўйнида: зилзилада ҳалок бўлган 2 мингдан ортиқ аҳоли хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди — The Guardian.

🇷🇺🇺🇦 Қишга тайёргарлик режаси: Россия қишки мавсумда Украинанинг энергетика секторини нишонга олган — РИА Новости.

🇨🇦 Бўладиган бола бошидан: Канадада 6 ёшли қизча энг ёш видеоўйин яратувчиси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди — Al Jazeera.

Yoshlar kundaligi
#факт

ЎЗ НОМИНИ ЎЗГАРТИРГАН ДАВЛАТЛАР ТОП 5

🇮🇳 Ҳиндистон номининг "India"дан "Бҳарат"га ўзгараётганига ижтимоий тармоқларда турли муносабатлар кўпайиб бормоқда. Бунга сабаб амалдаги ном мустамлакачилар томонидан берилгани дейилмоқда.

🌏 Аслида тарих бундай "ном ўзгартириш"ларга кўп гувоҳ бўлган. Бунга давлатларнинг қўшилиши ё ажралиши, уруш ва бошқалар сабаб бўлади.

🔰 "Ёшлар кундалиги" номлари ўзгартирилган мамлакатларга эътибор қаратди.

🇱🇰 Цейлон Шри-Ланка

Шри-Ланка ўз номини бир неча бор ўзгартирган. Масалан, 1815-1948 йилларда Англия босими остида мамлакат Цейлон, кейинроқ Цейлон Доминиони деб аталган. Мустақилликка чиқиш ҳаракатларида давлат номи 1972 йилдан Шри-Ланкага ўзгарди.

🇨🇴 Янги Гранада Колумбия

Янги Гранада 1821 йилда испан креолларига қарши қўзғолон натижасида ўз фаолиятини тўхтатди ва Гран Колумбия таркибига кирди. 1831-1856 йилларда Янги Гранада Республикаси деб номланди. Кейинроқ у ҳозирги номини олди. Ҳозирги кунда давлат номи яна ўзгариши мумкин.

🇹🇭 Сиам Таиланд

Сиам Ҳиндихитой яриморолидаги энг кучли ва энг йирик давлат эди. Аммо 1932 йилдан кейин кўплаб давлат тўнтаришлари содир бўлди. 1939 йилда ҳудуд номи Таиланд деб ўзгартирилди.

🇮🇶 Мессопотамия Ироқ

"Мессопотамия"  Александр Македонский ўз давлати таркибида шу номдаги ҳарбий-маъмурий округни тузганда пайдо бўлган. Ўрта асрларда Қуйи Мессопотамиянинг арабча номи Ироққа ўзгарди. Бироқ, Ироқ Қироллиги расман фақат 1921 йилда эълон қилинган.

🇧🇩 Шарқий Покистон Бангладеш

Шарқий Покистон атамаси 1947 йилда Британия Ҳиндистони даврида Бенгалиянинг бўлиниши натижасида пайдо бўлган ҳудудга қўлланган. 1971 йилда озодлик урушидан сўнг ҳудуд мустақилликка эришди ва Бангладеш давлатига айланди.

Yoshlar kundaligi
#Маҳаллаларимиз_тарихидан

ОЛМАЛИҚ: 5 МАҲАЛЛА, 5 ТАРИХ

‼️Олмалиқ шаҳри 1951 йили 10 июлда ташкил этилган. Олмалиқсой бўйида, Қурама тоғларнинг шимолий ён бағрида, 600–650 метр баландликда жойлашган. Аҳолиси - 144  мингдан зиёд.

Қуйида Олмалиқдаги энг машҳур маҳаллалар тарихи билан танишинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар

🎧 Қадрдон оҳанглар: "Нодира"
🎤 Ижро: Шерали Жўраев
📝 Шеър: Лутфулло Маҳмуд

Улар оилада икки фарзанд эдилар: Лутфулло ва опаси Нодира. Болалар эсини танибдики, оиланинг боши қашшоқликдан чиқмасди. Бутун болалик мана шундай, бир бурда нон учун кураш, меҳнатнинг оғир юклари остида эзилиш билан ўтди...

"Нодира" - оддий қўшиқ эмас, қайғу қўшиғи. Бир уканинг йиғиси, сўнгги видо сўзлари.

"Нодира" - тобут кўтарган йигит марсияси...

Тингланг, бир-бирингизнинг қадрингизга етинг, опа-синглингизни авайланг...

(Қўшиқнинг яратилиш тарихи ҳақидаги мақола пастда👇👇)

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Атомни ижод этиб,
Даҳшат бало бунёд этиб,
Оқибатни ёд этиб
Ҳайрон ўзинг, ҳайрон ўзинг.
Инсон ўзинг, инсон ўзинг...


Шеър: Эркин Воҳидов

P.S. Бундан 22 йил муқаддам "Ал-Қоида" томонидан АҚШда теракт амалга оширилган эди.

Yoshlar kundaligi
#Талаба2023

Ўқишини кўчирган талабаларга таълим кредити бериладими?

Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди.

Қуйидагиларга таълим кредити берилади:

Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.

Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:

Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
бир ОТМ ичида бошқа йўналишга узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.

Yoshlar kundaligi
#Бир_севги_афсонаси

РОК ҚИРОЛИНИНГ ҚЎҒИРЧОҒИ

Одатда севги қиссаларида икки қалбнинг муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Бироқ бир томонлама қурбонлик ва муҳаббат ҳам йўқ эмас, албатта. Буюкларни севиш қийин, улар билан қола олиш қийин.

Дунё тан олган машҳур Рок ва Ролл қироли Элвис Пресли ва унинг ошиғи Присцилла Преслининг муҳаббат тарихи ҳам Худди шундай эди. Ҳурлиқо Присцилла қайноқ туйғуларига қул бўлиш ортидан ўзини шунчаки Элвис учун қурбон қилиб юборган эди...

Қуйидаги ҳавола орқали Рок&Ролл қироли ва унинг қўғирчоғи ҳақидаги муҳаббат қиссаси билан танишинг.

▶️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
#Диққат

Энди бойлар электрга кўп пул тўлайди – Энергетика вазири

«Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган «ижтимоий норма»дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир 85% аҳоли бир ойда 300 кW•соат электр истеъмол қиляпти. Лекин қолган 15% аҳоли ишлатаётган электр энергияси ҳажми мана шу 85% аҳолиникидан кўпроқ», — дейди энергетика вазири.

Yoshlar kundaligi
#факт

ТАРИХДАГИ ЭНГ ДАҲШАТЛИ ТЕРАКТЛАР

Террорчилик ҳеч қачон эзгуликка қаратилган эмас, аксинча ҳар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши ишлатилганлиги учун энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланиб келган. Унинг тарихи қон билан ёзилган. Террорчилик дин, миллат, элат ва чегара билмайди. Энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар бу қабиҳ ишга қўл урадилар.

Бугун 11 сентябрь. Нью Йоркдаги эгизак биноларда теракт содир этилганига 22 йил тўлди. Шу муносабат билан тарихдаги энг йирик 5 терактга тўхталиб, ўтганларни хотирлашга қарор қилдик.

◀️АҚШ. 2001 йил 11 сентябрда АҚШда террорчилар йўловчи самолётларни ўғирлаб кетишди ва уларни Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг иккита минораси ҳамда Пентагон биносига – АҚШ департаменти штаб-квартирасига йўналтиришди. Дунёдаги энг йирик террорчилик ҳужумлари натижасида 2 минг 996 киши ҳалок бўлди, 6 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди. Теракт ташкилотчиси сифатида “Ал-Қоида” гуруҳи ва унинг етакчиси Усама бин Ладен кўрсатилди.

◀️Беслан. Россия. 2004 йил 1 сентябрда Беслан шаҳрида Руслан Хучбаров (“Расул”) бошчилигидаги жангарилар 1-сонли мактабнинг 1100 дан ортиқ ўқувчиси, уларнинг қариндошлари ва ўқитувчиларини асирга олди. 2 сентябр куни Ингушетия Республикасининг собиқ президенти Руслан Аушев билан музокаралардан сўнг террорчилар 25 нафар аёл ва болани қўйиб юборишди. 3 сентябр куни мактабда отишма ва портлашлар бошланди, бу эса ҳужумга мажбур қилди. Гаровга олинганларнинг аксарияти озод қилинди, 335 киши ҳалок бўлди. Жангарилар йўқ қилинди. Теракт учун жавобгарликни халқаро террорчи Шамил Басаев ўз зиммасига олди.

◀️Атлантика океани. 1985 йил 23 июнда Монреал (Канада) - Лондон - Деҳли йўналиши бўйича АИ182 рейсини амалга оширувчи "Boing 747" йўловчи самолёти Атлантика океани сувларига қулаб тушди. Фалокатга экстремистлар багажга ўрнатган бомбанинг портлаши сабаб бўлган. Табиий офатда бортдаги барча – 329 киши (307 йўловчи ва 22 экипаж аъзоси) ҳалок бўлган. Канада фуқароси Индержит Сингх Реят 2003 йилда теракт тайёрлашда иштирок этганликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

◀️Шотландия. 1988 йил 21 декабрда Франкфурт-Майн - Лондон - Нью-Йорк - Детройт йўналиши бўйича 103-рейсни амалга оширувчи Пан Ам (АҚШ) компаниясининг йўловчи самолёти Локерби (Шотландия) устида ҳавода қулаб тушди. Багажга жойлаштирилган бомба бортда портлаган. Самолёт бортидаги 243 йўловчи ва 16 экипаж аъзоси, шунингдек, ерда бўлган 11 киши ҳалок бўлган. 1991 йилда икки Ливия фуқароси портлаш уюштирганликда айбланган. 2003 йилда эса Ливия ҳукумати теракт учун жавобгарликни тан олди ва жами 2,7 миллиард АҚШ доллари - ҳар бир ўлдирилган одам учун 10 миллион доллар миқдорида товон тўлади.

◀️Ҳиндистон. 1993 йил 12 мартда Бомбайнинг (ҳозирги Мумбай) гавжум ҳудудларида бир вақтнинг ўзида 13 та бомба ўрнатилган автомобил портлатилган. Теракт оқибатида 257 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ҳужум аввалроқ шаҳарда мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасида содир бўлган тўқнашувларга жавоб бўлган. Ташкилотчилардан бири Ёқуб Мемон 2015 йил 30 июлда ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Yoshlar kundaligi
#Чангбўрони

Айни дамда Нурафшон шаҳридаги об-ҳаво

Yoshlar kundaligi
ҚУМ БЎРОНЛАРИ ҲАҚИДА 5 ФАКТ

🔴Қум бўронлари қум билан бир қаторда хавфли вирус ва бактерияларни дунёнинг бир бурчагидан бошқасига олиб боради.

🔴Бўронлар юзлаб километр масофаларга юз минглаб ва тонна қумларни ташишга қодир. Африканинг Атлантика океанида жойлашган Кабо-Верде оролида баъзида ҳақиқий қум ёмғири ёғади!

🔴Чанг бўронлари нафақат Ерда, балки Марсда ҳам содир бўлади. Марсда бундай бўронлар баъзан бир неча ой давом этади.

🔴Миср ва Мавритания қум бўронларидан энг кўп азият чекади, чунки уларнинг аксарият ҳудуди чўлдир. Ушбу мамлакатларда деярли ҳар йили бир неча ўнлаб одамлар ушбу бўронлар туфайли вафот этади.

🔴Қадимги юнон тарихчиси Геродот милоддан аввалги 525 йилда Саҳрои Кабирда бошланган қум бўрони 50 минг аскар ва кўплаб ҳайвонлардан иборат Форс қироли Камбиз қўшинини йўқ қилгани ҳақида ёзган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_аёллар

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР БИРИНЧИ ХОНИМЛАРИНИНГ КАСБИ НИМА?

👑 Қадимдан туркий маликалар давлат ва жамоат ишларидан ортиб ҳунар эгаллаган. Темурийлар салтанатида деярли ҳар бир малика от миниш, ўқ отиш, қилич ишлатиш санъатини билган. Кейинги даврларда эса ҳунармандчилик, ҳаттотлик, илм-фан, адабиёт ва мусиқага қизиқиш кучли бўлган.

🤔 Бугунги туркий давлатларнинг биринчи хонимлари қандай касб-ҳунар эгаси?
Шу саволга жавоб изладик.

🇺🇿 Ўзбекистон Зироатхон Мирзиёева, 65 ёш

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таҳсил олган. Мутахассислиги — муҳандис-иқтисодчи. Айни пайтда “Замин” Халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.

🇰🇿 Қозоғистон Надежда Тоқаева, 66 ёш

Москва давлат тарих ва архив институтини тугатган. Бироқ бизнес йўлидан кетган. Женевадаги БМТ Аёллар ташкилотига раҳбарлик қилади. Тез-тез хайрия тадбирларида қатнашади. Бугунги кунда Тоқаев билан оилавий ҳолати қандайлиги ҳақида очиқ маълумот йўқ.

🇰🇬 Қирғизистон Айгул Жапарова, 49 ёш

Аввал тиббиёт билим юртини, кейин Қирғизистон Давлат университетининг педагогика факультетини тамомлаган. Оналар ва болаларни қўллаб-қувватловчи “Умут булағи” жамоат фонди асосчиси.

🇹🇷 Туркия Эмина Эрдоған, 68 ёш

Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг рафиқаси санъат мактабини тугатган. Сиёсий арбоб сифатида танилган. Халқаро миқёсдаги хайрия ишларида фаол иштирокчи.

🇦🇿 Озарбайжон Меҳрибон Алиева, 59 ёш

Озарбайжон вице-президенти, “Янги Озарбайжон” партияси раисининг ўринбосари. Озарбайжон гимнастика федерацияси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси раҳбари. Тиббиёт соҳасида фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олган.

🇹🇲 Туркманистон Сирли хоним

Сердар Бердимуҳамедовнинг турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай очиқ маълумот йўқ. Расмий учрашувларда ҳам кўриниш бермайди. У ҳам қайнонаси каби уй бекаси ёки гиламдўз бўлиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ойнинг ўн беши қоронғу,
Ўн беши ёғду билан,
Умрини ошиқ ҳамиша
Ўтказар орзу билан...


Қўшиқдан.
📹 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.


Yoshlar kundaligi
#расман

Суперконтрактнинг бир қанча турларига рухсат берилди

2023/2024 ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, қуйидагиларга:

талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти;

рўйхатдан ўтишда танланган 2-, 3-, 4- ёки 5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига талабаликка тавсия этилган, бироқ тўплаган бали танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлган абитуриентларга танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилди.

⚡️Бунда абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари асос сифатида қабул қилинади.

‼️Эслатма: белгиланган тартибга кўра, кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, белгиланган минимал ўтиш балидан (56,7 баллдан) кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам биринчи ўқув йилига муайян таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇰🇵🇷🇺 Икки ёрти бир бутун: санкциялар кучайган даврда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Путин билан учрашиш учун Россияга келди — BBC.

🇵🇹 Португалияда шароб тошқини юз берди:
Авеиро округида вино заводи портлаб кетди ва 2.2 миллион литр ичимлик шаҳар кўчаларига оқиб кетган — РБК.

🇨🇳 Бир зарбда белларигача: Хитойда Iphone тақиқлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг "Apple" компанияси икки кун ичида 200 миллиард доллар йўқотди — CNN.

🇱🇾 Ливияни сув босди:
иккита тўғон қулаши оқибатида Дерна шаҳрида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 6000 га яқин киши бедарак йўқолган — The Guardian.

Yoshlar kundaligi
#фотолавҳа

Анжир - фойдали ва шифобахш неъмат. Айниқса у тоғ ҳавосига тўйинган, Паркентнинг зилол сувларига қонган бўлса борми, иммм, мазза😋😍

📷 Фото: "Ёшлар кундалиги"

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM