Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.8K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

«Мода» нима? У нима мақсадда яратилган? У кимларнинг манфаатига ишлайди?

Мулоҳаза қилсангиз, чуқур маънога эга видео.

Yoshlar kundaligi
Қўшниларда нима гап?

🇰🇬Иситиш тизимлари уланмайди: Қирғизистон Энергетика вазирлиги қишда электр иситиш тизимидан фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда 24.kg.

🇹🇯Жиноий тўда йўқ қилинди: Тожикистонда Мустақиллик кунида теракт уюштиришни режалаштирган террорчилар йўқ қилиндиAsia-Plus.

🇹🇲60 та касбдан бирини эгалла: Жорий ўқув йилидан бошлаб Туркманистоннинг ўрта мактаб ўқувчилари 60 та касбдан бирининг асосларини ўрганадиларАлтын Асыр.

🇰🇿Қалин кийимларни чиқарамиз, одамлар: “Казгидромет” Қозоғистоннинг жанубий шарқида ҳаво совиб қор ёғиши кутилаётганини маълум қилди Baq.kz.

🛑Афғонистон-Покистон чегарасида тўқнашувлар: Торхам назорат пункти яқинида Афғонистон ҳарбийлари ва Покистон чегара қўшинлари ўртасида тўқнашувлар бошландиEADaily.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

3500 ДОЛЛАРЛИК ОШГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?

Сарлавҳани ўқиб "нима, лагани тилладан эканми" дейишга ошиқманг. Аслида ошнинг ўзи тилладан экан. Ҳа, янглиш эшитмадингиз, Қўқонда тилладан ош дамланибди. Бир килоси нақ 3500 АҚШ доллари турар экан.

Пул - одам боласини қутиртириб юборадиган энг кучли наркотик. Албатта ундан яхши ва бемаза мақсадлар учун бирдек фойдаланса бўлади.

Ким ўзарга деб хурмача қилиқлари билан томоша кўрсатгандан кўра, қайсидир ночорнинг мушкулини енгил қилиб савоб олган яхши эмасми, яхшилар?! Кимлардир нонга зор, яна кимларнингдир уйида қозон қайнамайди. Тўғри, ким нимани  хоҳлаши – бу ўзининг иши, аммо сиз қилиб турган ҳунар атрофдагиларга ҳам ўз таъсирини ўтказса, бу умуман бошқа мавзу. Мен сендан қоламанми деб яна қанча бойвучча акаларнинг тилла ош егиси келмайди, дейсиз?

Ҳам соғлиқ, ҳам инсонийлик нуқтаи назаридан олиб қараганда сизнинг тилла ошга муносабатингиз қандай?

Yoshlar kundaligi
#Фотолавҳа

Тошкент вилояти. Пискентда ғўза етилди, пахта чаман бўлиб очилди. Йиғим-терим мавсуми бошланди.

Хирмонга барака, азизлар!

📸 Фото: "Ёшлар кундалиги"

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Сен пахта терардинг етти букилиб,
Пайкалингда эдинг, эй онажоним...


Шеър: Муҳаммад Юсуф

Yoshlar kundaligi
#Фотограф_нигоҳида

Талаба - 2023. Изоҳ сиздан.

🖼 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЎНГГИ СОАТЛАРДА

🇺🇦Украинада мажбурий армия: Тиббиёт ихтисослигига эга бўлганлар 1 октябрдан бошлаб ҳарбий хизматга жўнатиладиРиа Новости.

🇨🇳 Iphone "запрет"да: Хитойда марказий ҳукумат амалдорларига iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларидан иш мақсадида фойдаланиш тақиқландиThe Wall Street Journal.

🇬🇭Сув балоси: Гонконгда ёғингарчилик оқибатида уйлар ва бир қатор кўчалар сув тагида қолди. Оқибатда мамлакатда барча мактаблар фаолияти тўхтатилдиBBC News.

🇯🇵 Япон характери маҳсули: Япония Oйни тадқиқ қилишга мўлжалланган фазовий кема парвозини амалга оширди — Reuters.

🇩🇪Иқтисодиётга зарба бераётган киберҳужумлар: Германия иқтисодиёти 200 миллиард евродан кўпроқ зарар кўрдиAl Jazeera.

🇺🇸🇺🇦Киевга ёрдам: Қўшма Штатлар яқин орада Киевга кассетали ўқ-дориларнинг янги партиясини етказиш ниятидаThe New York Times.

Yoshlar kundaligi
#Таълим

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚЎШНИЛАР: СТИПЕНДИЯ ҚАЕРДА ҚАНЧА?

Стипендия бу - талабанинг умиди, суянчи (таърифни узоооқ давом эттириш мумкин), унинг қадрини стипендия олиб ўқиган талабалар яхши билишади.😊 "Ёшлар кундалиги" Ўзбекистон ва қўшни давлатларда бериладиган стипендиялар миқдори билан қизиқди
.

🇺🇿Ўзбекистон

💸 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги берган маълумотга кўра, айни пайтда талабаларга тўланадиган базавий стипендия миқдори – 517 880 сўм;

💸 Барча фанлар бўйича фақат «аъло» ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлганлар учун – 621 456 сўм.

💸Президент стипендияси – 2 191 541 сўм;

💸 Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Бобур, Паҳлавон Маҳмуд, Тўлепберген Қаипбергенов, Ибройим Юсупов, Ислом Каримов ва Камолиддин Беҳзод номли давлат стипендиялари –1 461 028 сўм;

🇰🇿Қозоғистон

ОТМ бакалавриатида ўқийдиган талабаларга бериладиган стипендия миқдори - 36 600 тенге (956 000 сўм);

🇰🇬Қирғизистон

💸 2022 йил маълумотига кўра, Қирғизистон ОТМларининг 1-курс талабалари учун 1000 сом (137 минг сўм), 2-курс талабалари учун 2000 сом (274 минг сўм), 3-курс талабалари учун 3000 сом (411 минг сўм), 4-курс учун 4000 сом (548 минг сўм);

🇹🇯Тожикистон

💸 Талабалар оладиган ўртача миқдордаги стипендия – 440 сомони (486 000 сўм);

🇹🇲Туркманистон

💸 Олий ўқув юртларининг талабаларига бериладиган стипендия 2023 йилга келиб 1200 манат (856 000 сўм) ни ташкил этади.

Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

ЕТАКЧИ РАҲБАРЛИККА ТАЙИНЛАНДИ

Раҳимбердиев Шавкатжон Шуҳрат ўғли — Ёшлар ишлари агентлиги Янгийўл шаҳар бўлими бошлиғи ловозимига тайинланди.

Ш. Раҳимбердиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Янгийўл шаҳридаги “Мезон” маҳалласи ёшлари етакчиси сифатида фаолият юритиб келган.

У “Топ-100”ликка кирган фаол ёшлар етакчиси саналади.

Yoshlar kundaligi
#бугуннинг_гапи

📍 Бўка тумани марказидаги шоҳбекат бир неча вақтдан бери ачинарли ҳолда экани айтилмоқда.

‼️ Масъуллар, чиқиндиларни йўқотиш қийин бўлса, ҳеч бўлмаса пашшаларни ҳайдаб юборинг. Чунки улар касаллик тарқатади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Президент Паркент тумани ва Нурафшон шаҳри саноатини эътироф этди

Шавкат Мирзиёев
раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис 25 та туман-шаҳар қаторида Паркент тумани ва Нурафшон шаҳрида саноат юқори суръатда ўсганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Yoshlar kundaligi
#бу_қизиқ

ГАРВАРД УНИВЕРСИТЕТИ ҲАҚИДА 5 ФАКТ

🎉 Бугун университет очилган кун. АҚШдаги энг қадимги таълим муассасаси биринчи ҳомий Жон Гарвард шарафига номланган. У шахсий кутубхонаси ҳамда ярим мулкини университет ҳисобига васият қилган.

🎓 Аввалига "янги коллеж" деб номланган даргоҳ 9 нафар талаба билан иш бошлаган. Ҳозирги кунда умумий ҳисобда 21 минг талаба таҳсил олади;

🔐 Гарварднинг асосий дарвозаси доим ёпиқ туради. Талабалар дарвозадан фақат икки марта — биринчи босқичга келганида ва битириб кетаётганда ўтади;

📚 Гарвард дунёдаги энг йирик илмий кутубхонага эга, фонди 18,9 миллион жилддан иборат;

📸 Университет ҳовлисидаги Жон Гарвард ҳайкали АҚШда энг кўп суратга олинган учта ҳайкалнинг биридир;

🤝 Талабаларнинг 60 фоиздан ортиғи университетдан моддий ёрдам олади. Бу орқали ўқиш, суғурта, ётоқхона ва овқатланиш харажатларини қоплайди;

💸 Маълумот ўрнида, бу ерда йилига 12минг АҚШ долларигача стипендия тўланади. Тўлов шартнома миқдори эса 49 653 АҚШ долларни ташкил этади.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

БОЛАЛАРДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ!

Педофилизм ўзи нима?

⚠️ Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган педофиллар мавзуси асабларни қақшатишда давом этмоқда.

📌 Бир қарасанг, олтмиш ёшли эркакнинг саккиз ёшли қизга тегажоғлик қилгани, мактаб ўқувчисига бегона йигит ножўя ҳаракат қилгани ва қўшнисининг 12 ёшли қизини зўрлаб, ўлдириб кетганини эшитиб даҳшатга тушасан.

🔥 Буларни ҳайвон деб аташ ҳам нотўғри аслида. Ҳайвонлар ҳам ҳали етилмаган урғочига тегинмайди.

🔴 Аслида педофил ким? Бу иллат руҳий касалликми ёки нафсга қулликми?

➡️ Батафсил бу ерда ўқинг

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM