Yoshlar kundaligi | Rasmiy
99.3K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Вилоят_ҳокимлигида

ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНҚИДИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Кеча Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раислигида ёшлар масалаларига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ёшлар муаммолари билан тизимли ишлаш, ижобий ҳал этишда сусткашлик қилган раҳбарлар кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбековнинг ҳисобот ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, Паркент, Пискент туманларининг ҳокимлари, мутасадди раҳбарлари ёшлар билан ишлаш борасида бир қатор қўпол камчиликларга йўл қўйган.

Шунингдек, Зангиота туманида "Ёшлар дафтари" учун белгиланган маблағни ажратиш иши бевосита туманнинг янги ҳокими томонидан асоссиз равишда тўхтатиб қўйилгани танқид қилинди.

Йиғилишда ўзига бириктирилган ёшлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўяётган айрим раҳбарларга огоҳлантириш берилди.

Эндиликда ҳафтанинг жума кунлари ёшлар билан ишлашга доир вилоят штабининг махсус кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиши белгиланди. Унда қолоқликка йўл қўяётган ҳудуд раҳбарларининг ахбороти мунтазам равишда муҳокама қилиб бориладиган бўлди.

Yoshlar kundaligi