#тадқиқот
#таълим
Ўзбекистон мактабларида ўқув юкламасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказилди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари тадқиқот натижалари қуйидагича:
1️⃣ Ўзбекистонда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади.
2️⃣ Ўзбекистонлик ўқувчилар математика фани бўйича нисбатан камроқ таҳсил олади.
3️⃣ Ўзбекистон мактабларида ўқув режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади.
4️⃣ Мамлакатимизда бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этади.
5️⃣ Ўзбекистонлик ўқитувчилари учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп.
Мутахассисларнинг ота-оналар ўртасида ўтказган сўров натижалари қуйидагича бўлди:
💭 61,1 фоиз ота-она фикрига кўра, бола учун ўқув юкининг интенсивлиги мақбул даражада. 25,1 фоиз ота-она учун ўқув юкини юқори, уларнинг 13,8 фоизи эса паст, деб ҳисоблайди;
❗️ Ота-оналарнинг 38,4 фоизи мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмайди, 12,8 фоизи фарзандларининг билим даражасини юқори, деб баҳолайди, 48,8 фоизи келажакдаги касблар учун етарли, деб ҳисоблайди;
🧮 Репетитор хизматидан фаол фойдаланадиган ота-оналар тизимли равишда – 40,9 фоиз, шароитга қараб – 34,5фоиз, умуман фойдаланмайдиганлар эса – 24,6 фоиз;
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#таълим
Ўзбекистон мактабларида ўқув юкламасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказилди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари тадқиқот натижалари қуйидагича:
1️⃣ Ўзбекистонда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади.
2️⃣ Ўзбекистонлик ўқувчилар математика фани бўйича нисбатан камроқ таҳсил олади.
3️⃣ Ўзбекистон мактабларида ўқув режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади.
4️⃣ Мамлакатимизда бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этади.
5️⃣ Ўзбекистонлик ўқитувчилари учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп.
Мутахассисларнинг ота-оналар ўртасида ўтказган сўров натижалари қуйидагича бўлди:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадқиқот
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 1
Довон деб тоғнинг ошиб ўтиш қулай бўлган жойига айтилади. Довон ўрнига бел, ошув атамалари ҳам ишлатилади. Ўзбекистонда асосан Қамчиқ ва Тахтақорача довонлари тушунилади. Лекин асрлар давомида одамлар хизматида бўлган кичик довонлар ҳам талайгина.
Хусусан, ўрганишларимиз давомида асрлар мобайнида Тошкент вилояти ҳудудида 40 дан ошиқ довон бўлганини аниқладик ва бу оригинал маълумотни сизгаям илиндик. Хуллас, "Ёшлар кундалиги" ҳар галгидек ҳеч ким қўл урмаган мавзулар юзасидан тадқиқотни бошлади.
Вилоятимиз тоғли ҳудудларида жойлашган катта-кичик довонлар
1. Қамчиқ
Бу довон Ўзбекистоннинг энг муҳим транспорт линияларидан бири ҳисобланади. 2269 метр баландликда жойлашган довон йўли 1957 йилда фойдаланишга топширилган. 2016 йилда Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли ҳамда Қамчиқ туннели очилган.
2. Кандир
Қурама тизмасининг сувайирғич қисмидаги довон баландлиги 2141 метр. Оҳангарон ва Фарғона водийларини боғлайди. Довон кўплаб тарихий ҳодисаларга гувоҳ бўлган. Хусусан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ушбу довондан олти марта ўтгани қайд этилган. Ушбу довон “Ўткан кунлар” романи қаҳрамонларини ёдимизга солади. Бу йўллардан Отабек бир неча маротаба Тошкентдан Марғилонга, Кумуш эса бир марта Марғилондан Тошкентга борган.
3. Музбел
Чотқол тоғ тизмаларидаги довон. Баландлиги 3060 метр. Ангрен шаҳридаги Янгиобод қўрғонидан чиққан йўловчилар Дукентсой, Алатанга, Музбел сойларидан Музбел довонига, ундан Музбел тизмаси сувайирғичи орқали Тераклисой, Оқбулоқсой, Чотқолдарёси водийларига, сўнгра Бурчмулла қишлоғига ўтишлари мумкин. Довондан июнь-сентябрь ойларида фойдаланиш хавфсиз.
4. Одамтош
Чотқол тизмасининг сувайирғич қисмидаги довон. Чирчиқ ва Оҳангарон водийларини туташтириб туради. 2696 метр баландликда. Довонга жануби-ғарбдан Каттасой, жануби-шарқдан Эртошсой водийлари бўйлаб чиқилади. Довон орқали Чотқол дарёсининг чап ирмоғи Тераклисойдан Эртош дарёсига ўтилади. Довондан асосан чўпонлар июнь-октябрь ойларида чорва молларини ҳайдаб ўтади.
5. Тахта
Катта Чимён ва Жар тоғи ўртасидаги кўприк. У Нурекота дарёси водийсини Қораарча дарёсидан ажратиб туради. Довон икки водийнинг шамоллари учун очиқлиги туфайли кучли елвизак кузатилади.
(Давоми бор)
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

#тадқиқот #архивдан
ШУМ БОЛА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚАНДАЙ “САЙР” ҚИЛГАН – ЮЗ ЙИЛ ОЛДИНГИ ТАРИХГА НАЗАР
❓Ғафур Ғуломнинг қалби дарёдек тошқин Шум боласи борган манзиллар ҳозир қаерда қолди? Буюк адибнинг тақдири шўр Шум боласи Тошкент атрофларида нон ахтариб, ризқ ахтариб қаерларга борган?
🔘Қуйида етимликда, хор-у зорликда ёз ойларида шаҳар атрофларини кезиб юрган шум бола – Қоравой ва унинг дўсти Омон бугунги Тошкент вилояти ҳудудининг қаерларида бўлганини ҳавола қиламиз.
🤝"Ёшлар кундалиги" ҳеч ким қўл урмаган мавзу юзасидан тадқиқот ўтказди.
👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ШУМ БОЛА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚАНДАЙ “САЙР” ҚИЛГАН – ЮЗ ЙИЛ ОЛДИНГИ ТАРИХГА НАЗАР
❓Ғафур Ғуломнинг қалби дарёдек тошқин Шум боласи борган манзиллар ҳозир қаерда қолди? Буюк адибнинг тақдири шўр Шум боласи Тошкент атрофларида нон ахтариб, ризқ ахтариб қаерларга борган?
🔘Қуйида етимликда, хор-у зорликда ёз ойларида шаҳар атрофларини кезиб юрган шум бола – Қоравой ва унинг дўсти Омон бугунги Тошкент вилояти ҳудудининг қаерларида бўлганини ҳавола қиламиз.
🤝"Ёшлар кундалиги" ҳеч ким қўл урмаган мавзу юзасидан тадқиқот ўтказди.
👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадқиқот
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 2
"Ёшлар кундалиги" Тошкент вилоятидаги довонлар ҳақида ўрганиш олиб бормоқда. Куни кеча 5 та довон ҳақида маълумот бергандик. Бугунги довонларимизнинг тўрттаси Қурама тоғ тизмасида, биттаси эса Чотқол тоғида жойлашган.
6. Арашон
Чотқол ва Қизилтўр тизмалари орасидаги довон. Арашон орқали Оҳангарон водийсидан Ойбулоқ сойи водийсига ўтилади. Баландлиги 3112 метр. Довон октябрнинг иккинчи ярмидан то майгача қор билан қопланади.
"Арашон" сўзининг ўзи эса иссиқ сувли минерал булоқ маъносини беради.
7. Овжаз
"Овжазсой" маҳалласидан 15 километр узоқликда жойлашган. Тераклисой ёқалаб чиқилганда Тожикистонга уланиб кетади. Асосан от ва эшакда юрилган. Бугунги кунда фойдаланилмайди. Овжаз довонига яқин масофада Мингйилқисой довони бўлиб, бугунги кунда ушбу довонга ҳам эҳтиёж қолмаган.
8. Шовғоз
Оҳангарон тумани Шовғоз қишлоғининг Тожикистон Республикаси билан чегара қисмида жойлашган. Қишлоқдан довонгача тахминан 20 километрча юрилади. Лекин ярим асрдан буён ушбу довондан фойдаланилгани қайд этилмаган. Йўллар ҳам йўқолиб кетган.
9. Понғоз
Тожикистон Республикасининг Ашт тумани ҳудудига киради. Ушбу довондан Қурама тоғлари орқали Кўчбулоқ, Лашкерак, Нишбош қишлоқлари, Ангрен шаҳрига ўтилган. 25-30 йил аввал бу довон понғозликлар билан савдо‑сотиқ, қариндошлар учун борди-келди йўли бўлган. Аввал пиёда ва от‑уловда юрилган. Кейинчалик автомобиль ўтиши учун йўл қилинган. Ҳозирги кунда довондан фойдаланилмайди.
10. Новгарзон
Оҳангарон ва Фарғона водийларини туташтириб турувчи довон. Қурама тизмасининг сувайирғич қисмида, 2200 метр баландликда жойлашган. Ҳозирги кунда довондан Ўзбекистон ва Тожикистон чегара чизиғи ўтади. Новгарзонга Оҳангарон сув омбори тўғони орқали Жигаристон қишлоғидан чиқилган. Йўл бир томонлама ҳаракат учун мўлжалланган. Бу довон йўли ҳам ёпилган.
(Давоми бор)
👉 ДОВОНЛАР ҲАҚИДАГИ 1-МАҚОЛАНИ ЎҚИШ УЧУН

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 3
“Ёшлар кундалиги” Тошкент вилоятидаги довонлар ҳақидаги ўрганишини давом эттиради. Бугун яна учта довон ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
11. Оқтош
Ушбу довон Қурама тоғ тизмасининг Олмалиқ шаҳри ва Тожикистон Республикаси чегарасида жойлашган. Бугун уни ёши улуғларгина яхши эслайди. Теракли маҳалласидан 15 километр масофада жойлашган довонга Қорақиясой ёқалаб чиқиб борилади. Довондан авваллари от, эшак, хачир орқали ўтилган. Ҳозирги кунда фойдаланилмайди.
Шунингдек, ушбу довонга яқин жойда Эшакошув довони бўлгани, ҳам қайд этилган.
12. Оқсоқота
У Паркент ва Бўстонлиқ туманларини тоғ орқали боғлаб туради. 2450 метр баландликда. Бугунги кунда довон асосан сайёҳлар ва илмий экспедиция аъзоларига хизмат қилади. Шунингдек, маҳаллий чўпонлар ҳам довон йўлидан фойдаланади.
Оқсоқотага Паркент томондан “Бўстон” ва “Кумушкон” маҳаллалари орқали чиқиб бориш мумкин. “Бўстон”дан чиқилганда 50 километр йўл юрилади. Бўстонлиқ томондан эса Оқсоқотасой ўзани орқали чиқиб, тушилади.
13. Испай
Бу довон Бўстонлиқ тумани Испай қишлоғи юқорисида жойлашган. Ғарбий Тян‑Шан тизмасидаги Угом ва Пском тоғларидан ўтади. Довон йўли Пском дарёси ҳосил қилган дарага параллел кетган. Чегара ҳудуди бўлгани учун довонга Қорабулоқ қишлоғида жойлашган постдан ўтиб, 30 километр юриб борилади.
Бу ҳудуд музликлари, гўзал табиати, катта‑кичик довонлари билан тоғ туризми шайдоларини ўзига жалб қилади. Маълумотларга қараганда, Испай довонидан бир неча асрлардан буён маҳаллий фойдаланиб келади.
(давоми бор)

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 4
“Ёшлар кундалиги” томонидан Тошкент вилояти довонларига оид ўрганишнинг бугунги қисми Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги довонларга бағишланади. Шунингдек, маҳаллий халқ тилида бел, ошув деб аталган кичик довонлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтамиз.
14. Чопкамиш
Бўстонлиқ туманидаги Кўксув тизмаси таркибида бўлган Кенгяйлов тоғининг жануби-ғарбида жойлашган. Баландлиги денгиз сатҳидан 2680 метр. Чопкамиш ҳамда Алём довонларидан (1995 метр) ёзги яйловларга ўтиш учун фойдаланилади. Довон ҳудуди жигарранг тупроқли. Арча, ёнғоқ, бодом, дўлана, тоғолча, ўт ўсимликлари сийрак ҳолда ўсади. Чопкамиш Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат чегарасидан ўтади.
15. Аҳсарсой
Аҳсарсой довони Бўстонлиқ туманининг шимолий‑шарқий қисмида жойлашган. Нанай қишлоғидан довон бошланиш қисмигача 2,5‑3 километр юрилади. Унинг қуйи ва ўрта қисмларидан асосан чўпонлар фойдаланса ҳам юқори қисмидан фақат махсус ўқитилган сайёҳлар ўтиши мумкин. Чунки довон денгиз сатҳидан 3370 метр баландликда жойлашган. Шунингдек, довон яқинида Аҳсарсой шаршараси бўлиб, табиат мўъжизаларидан бири ҳисобланади.
16. Келинчак
Бу довонга Бўстонлиқ туманининг Боғистон қишлоғи орқали чиқиб борилади. Қишлоқнинг кунчиқар томонига 2 километр юрилгач довон бошланади. Йўли асосан от ва эшак юриши учун мўлжалланган. Шунингдек, Боғистон қишлоғи атрофида яна учта кичик довон жойлашган. Рамазон довонидан асосан мол‑ҳол ҳайдаб ўтилади, Ҳасан яйлов эса чорвачилик учун қулай яйловларга олиб боради. Улардан пиёда ва отда ўтиш мумкин. Қирққиз довонидан деярли фойдаланилмайди.
17. Оқшурон
Оқшурон довони Ғарбий Тянь-Шанда, Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган. Довоннинг баландлиги денгиз сатҳидан тахминан 1730 метр. Чимёндан Оқшуронгача бўлган йўл тоғ этаклари бўйлаб кичик Арчали довони (1591 метр) орқали ўтади. Оқшурон довонидаги қоялар вақт ва шамоллар таъсирида қадимий шаҳар харобаларига ўхшаб қолган. Довонга асосан сайёҳлар ва тоғ спорти ихлосмандлари чиқади.
(Давоми бор)
👉 ДОВОНЛАР ҲАҚИДАГИ АВВАЛГИ МАҚОЛАЛАРНИ ЎҚИШ (1, 2, 3)

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 5
“Ёшлар кундалиги” бу сафар Угом, Чотқол ва Пском тоғлари ҳудудидаги довонларга мурожаат қилди. Бугунги довонлар тоғ спорти билан шуғулланувчиларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
18. Қумбел
Бўстонлиқ тумани Чотқол тоғ тизмаларидаги Катта Чимён ҳудудида жойлашган. Баландлиги 2550 метр. Қумбел довони Четқумбел (1880 м), Ўртақумбел (1850м) каби бўлакларга бўлиниб, улар орқали Оқбулоқ, Пўлатхон ҳудудларига ҳамда Тахта довонига ҳам ўтилади.
Бу довондан ўтмишда Буюк Ипак йўлининг Ангрен ва Фарғона водийларига карвон йўли ўтган. Бугунги кунда довондан сайёҳлар, чўпонлар ўтиб юришади.
19. Тупроқбел
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудидаги Ғарбий Тянь-Шаннинг Угом тизмасида, Пском дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Денгиз сатҳидан 3600 метр баландликда. Довон йўли Онаўлган сойининг устки қисмидан, Қозоғистон ва Ўзбекистон чегара чизиғидан ўтади.
Довонда Тупроқбел музлиги ҳам бўлиб қиш ойларида ёғган қор тўпланиши натижасида юзага келган. Унинг майдони тахминан 6 гектарни ташкил этади.
Музликнинг устки қисмидан Қозоғистон Республикасидан оқиб келаётган Майдонтол ва Ўзбекистон ҳудудидан бошланган Ойгаинг дарёлари ҳамда Қоронғитўқай водийлари кўриниб туради. Ушбу жойларни томоша қилиш сайёҳларга завқ бахш этади.
20. Оққопчиғай
Ғарбий Тянь-Шандаги Пском тоғ тизмаларида баландлиги 3000 метрдан баланд бўлган довон ҳисобланади. Довон орқали Қирғизистоннинг Башки-Терек, Чанач, Канишкия аҳоли пунктларига ўтиш мумкин.
Маршрут давомида музликлар, кўп сонли булоқлар, алп ўтлоқлари ўзига хос бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учратиш мумкин. Довондан Ўзбекистондаги Аделунга (4313 метр) чўққиси кўриниб туради.
21. Тюз‑Ашу
Бу довондан Бўстонлиқ туманидаги Ойгаинг водийсидан Қирғизистонннинг Манас чўққиси, Кўксой ва Шекер аҳоли ҳудудларига ўтилади. Талас олатоғларида жойлашган. Баландлиги 3000 метр атрофида.
Довоннинг қуйи қисмигача махсус автоуловларда бориш мумкин. Қолган йўл эса асосан пиёда босилади. Тюз‑Ашунинг юқори қисмида альпинистлар шуғулланадиган тоғ қоялари мавжуд.
22. Алям
Довон Бўстонлиқ туманидаги Кўксув тоғ тизмаларида, 1995 метр баландликда. Алям довони орқали Пском тоғ тизмалари бўйлаб Пскомсой ва Ихночсой ҳамда Қирғизистон Республикаси ҳудудларига ўтиб борилади. Туристлар бу жойни “Машҳур Алям ҳалқаси” деб ҳам юритишади.
(Давоми бор)
👉 ДОВОНЛАР ҲАҚИДАГИ АВВАЛГИ МАҚОЛАЛАРНИ ЎҚИШ (1, 2, 3, 4)
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 6
“Ёшлар кундалиги” ўрганиш давомида катта довонлар ҳақида маълумотлар бериб борди. Бу сафар кичик довонларга тўхталмоқчимиз.
23. Сарибой Турган
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидан ўтувчи довон 3600 метр баландликдан ўтади. Довон йўлида қор ва музликлар бўлиб, асосан ёз фаслида фойдаланилган. Сарибой Турган билан бир чизиқда Корум Ашу (3600 метр) ҳамда Кўксувбоши (3300 метр ) довонлари ҳам бор. Тарихда бу довонлардан чўпонлар фойдаланган.
24. Хумсон довони
Бўстонлиқ туманидаги Угом тоғ тизмаларида жойлашган бўлиб, баландлиги 2000 метр атрофида. Довон орқали Қозоғистон Республикасининг Угем аҳоли пункти орқали Угам-Сайрам миллий боғи ҳудудларига бориш мумкин. Довоннинг Ўзбекистон томони Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг рекреацион ҳудудлари ҳисобланади.
25. Арчали
Бу довон Чорвоқ сув омбори, Чирчиқ дарёси, Ғалвасой, Учтерек, Чимган аҳоли пунктлари оралиғидан ўтган. Денгиз сатҳидан 1591 метр баландликда жойлашган. Арчали довони Угом‑Чотқол экотуризм зонасининг кўзга кўринган манзили. Май ойида довон лолазорга айланади.
26. Эшакошув
Денгиз сатҳидан 1400 метр баландликда жойлашган. Довон Олмалиқ шаҳрига қаровчи Теракли қишлоғи яқинидаги Қорақиясой ҳамда Олмалиқсой тепалиги оралиғида жойлашган. Асосан пиёда ва от‑эшакда ўтишга мўлжалланган. Ўзбекистон‑Тожикистон давлат чегарасидан ўтувчи довондан ҳозирда фойдаланилмайди.
☑️Довонлар ҳақидаги аввалги мақолаларга ўқиш (1, 2, 3, 4, 5)

#Тадқиқот
БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ?
📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани қайд этилди.
⁉️ Хусусан ҳарбий юришлар давридаги жойлар, бобомиз қўнган манзиллар бугун ҳам сақланиб қолганми? Улар ҳақида эшитганмисиз?
"Ёшлар кундалиги" "Science” гуруҳи шу мавзуга қўл урди.
👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ?
📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани қайд этилди.
⁉️ Хусусан ҳарбий юришлар давридаги жойлар, бобомиз қўнган манзиллар бугун ҳам сақланиб қолганми? Улар ҳақида эшитганмисиз?
"Ёшлар кундалиги" "Science” гуруҳи шу мавзуга қўл урди.
👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадқиқот
"ЎТКАН КУНЛАР" РОМАНИ ҚАҲРАМОНЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚАНДАЙ “САЙР” ҚИЛГАН – ЮЗ ЭЛЛИК ЙИЛ ОЛДИНГИ ТАРИХГА НАЗАР
❓Абдулла Қодирийнинг гўзал ва диловар қаҳрамонлари Тошкент вилоятида бўлганми? У манзиллар ҳозир қаерда қолди? Буюк адибнинг тақдири шўр Кумушбиби Марғилондан довон ошиб, Отабекнинг ҳузурига Тошканди азимга қай йўл билан борган?
🔘Қуйида машҳур "Ўткан кунлар" романи қаҳрамонлари, хусусан, Отабек ва Кумуш бугунги Тошкент вилояти ҳудудининг қаерларида бўлганини ҳавола қиламиз.
🤝 "Ёшлар кундалиги" ҳеч ким қўл урмаган мавзу юзасидан тадқиқот ўтказди.
P.S. Видео: "Ўткан кунлар" бадиий фильмининг якуний эпизоди. Кумушбиби вафот этди, Отабек ўғли Ёдгор билан Марғилон кетди. Қўшиқ: "Кумуш ноласи". Шеър муаллифи М.Юсуф. Ижрочи: З.Мирзатиллаева.
➥ Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

ЭНДИ ИЧИМЛИК СУВИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
💦 Норвегияда ичишга яроқсиз сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган "бутилка" ишлаб чиқарилди.
📎 Таъкидланишича, бундай гаджет ёрдамида ҳар қандай кўлмак, фавворадан оқадиган ёки дарё сувини яроқли ҳолатга келтириш мумкин. Бунинг барчаси ноёб фильтрга боғлиқ, у суюқликдаги барча ифлослантирувчи моддаларни деярли 100 фоиз тозалай олади. Идиш 1 литр сувни сиғдира олади.
🤦♀️ P.S: Дунёнинг қайсидир бурчакларида одамлар ичимлик сувини қандай тежаш мумкинлиги ҳақида бош қотираётган бир пайтда биз уни исроф қилиш билан оворамиз. Тўғрими?..
Yoshlar kundaligi
ЭНДИ ИЧИМЛИК СУВИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
🤦♀️ P.S: Дунёнинг қайсидир бурчакларида одамлар ичимлик сувини қандай тежаш мумкинлиги ҳақида бош қотираётган бир пайтда биз уни исроф қилиш билан оворамиз. Тўғрими?..
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Олимлар минбари
#Тадқиқот
БУЮК ОЛИМЛАРИМИЗНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА?
Ҳаёт яралибдики, ҳеч ким пешана ёзуғидан қочиб қутулолмайди. Паймонаси тўлгач, кимгадир она тупроғида мангу қўним топиш насиб этса, яна кимнингдир қабри бегона юртларда қолиб кетади. Бугун биз машҳур олимларимизнинг сўнгги маконлари ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.
✔️Абу Райҳон Беруний. Хоразмнинг буюк алломаси, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа кўплаб фанларга оид қомусий асарлар муаллифи Абу Райҳон Беруний 973 йилда Хоразмнинг қадимги пойтахти Кат (Кот) шаҳрида туғилган. Хоразм Маҳмуд Ғазнавий томонидан (1017 йил) босиб олингач, Хоразмшоҳ саройидаги бир қанча олимлар билан биргаликда Ғазна шаҳрига олиб кетилади ва ўша ерда фаолият юритади. 1048 йилда Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида вафот этади. Қабри айни дамда шу ҳудудда.
✔️Абу Али ибн Сино. Ғарбда "Авиценна", Шарқда "Шайх ур-раис" номи билан машҳур, тиббиёт, фалсафа, тилшунослик, минералогия, кимё соҳаси тараққиётига улкан ҳисса қўшган қомусий олим Абу Али ал Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино 980 йил 16 августда Бухоронинг Афшона қишлоғида туғилган. Умрининг сўнгги 14 йилида у Исфаҳонда амир Алоуддавланинг хизматида бўлади. Алоуддавланинг Ҳамадонга юриши даврида бетоблигига қарамай, унга шериклик қилган Ибн Сино йўлда, 1037 йил 18 июнда қуланж (колит) касаллигидан вафот этади ва Ҳамадон (Эрон)га дафн этилади. Баъзи манбаларда олимнинг ҳоки 8 ойдан сўнг Исфаҳонга келтирилиб, дафн этилгани ҳақида айтилади.
✔️Бурҳониддин Марғиноний. Қуръон, Ҳадис илмларини мукаммал эгаллаган буюк аллома Бурҳониддин Марғиноний 1123 йил Марғилонда туғилган. Дастлаб ўзи яшаган қишлоқда таълим олгач, ўша даврда Мовароуннаҳрнинг диний ва маърифий маркази ҳисобланган Самарқандда фаолиятини давом эттиради. 1197 йилда Самарқандда вафот этиб, шу ерга дафн этилади.
✔️Али Қушчи. Буюк математик ва астроном Али Қушчи 1403 йили 17 апрелда Самарқандда таваллуд топган. Асл исми Мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи. Ўз ватанидаги таъқиблардан қочган Али Қушчи бир муддат Кармана ва бошқа шаҳарларда яшайди. 1465 йилда Туркия султони Муҳаммад II нинг таклифига кўра бу давлатга келади. Бу даврда Муҳаммад II замонасининг етук олимларини ўз атрофига тўплаётган эди. Али Қушчи 1474 йил 16 декабрь куни Истамбулда вафот этади. У Айюба масжиди ҳузуридаги қабристонга дафн қилинган.
✔️Алишер Навоий. Кўплаб илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлар муаллифи, мутафаккир Низомиддин мир Алишер 1441 йилда Ҳиротда туғилган. 1501 йилнинг 3 январида бутун турк дунёси "шамс ул-миллат" — миллат қуёши дея эъзозлаган Навоий касалликдан вафот этади. Олимнинг қабри Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Мусалло майдонида жойлашган.
✔️Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўз ўрнига эга тарихнавис олим Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда дунёга келган. Шайбонийхон Андижонни эгаллагач, уни ташлаб кетишга мажбур бўлган Бобур аввал Кобулни, кейинчалик Ҳиндистонни эгаллайди. Бобурийлар сулоласи ҳинд ўлкасида 300 йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳукмронлик қилади. Бобур 1530 йил декабрда Аграда вафот этади, кейинроқ унинг васиятига кўра ҳоки Кобулга олиб келиниб дафн этилади.
✔️Маҳмудхўжа Беҳбудий. Аллома, ёзувчи, ўзбек драматургияси ва Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йил 20 январда Самарқандда Бехиштепа қишлоғида туғилган. Табиатан ноҳақликларга чидамсиз Беҳбудий 1917 йилнинг апрелида Туркистон мусулмонларининг қурултойида нутқ сўзлади. 27 ноябрга ўтар кечаси эса Туркистон мухторияти эълон қилинади. Мустамлакадан мустақиллик томон йўл қўйилган бу жиддий қадамнинг йўлбошчиси Беҳбудий эди. Қўзғолон бостирилиб, 10000 дан ортиқ туркистонлик ўлдирилади. Беҳбудий эса 1919 йил баҳорида Шаҳрисабзда қўлга олиниб, Қаршида пинҳона қат этилади. Халқ орасида унинг қабри Қаршидаги Эшон шаҳид қабристонида деган тахмин юради.
Малоҳат Каримова тайёрлади.
@olimlar_minbari

ВАЗИРЛИК ВА ҚЎМИТАЛАР ТАРИХДА ҚАНДАЙ НОМЛАНГАН?
Замон ислоҳотларни, ўзгаришларни талаб этади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда турли вазирликлар тугатиляпти, янгилари ташкил этиляпти.
Аслида вазирлик ва қўмиталар бирор соҳани тўлиқ назорат қилиш учун фаолият юритади. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, юртимизда илк давлат уюшмалари пайдо бўлганда бундай ташкилотлар тахминан қандай номланган?
"Ёшлар кундалиги" XVI-XIX асрларга мурожаат қилди ва лавозимларга тўғри келган энг мақбул вариантларни танлаб олди.
НАҚИБ - ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ
Нақиб Олий ҳукмдорга энг яқин инсон бўлган. Ҳукмдор барча масалаларда у билан маслаҳатлашиб иш олиб борган. Нақиб лавозими давр ва ҳукмдорларга қараб ўзгариб турган (Хива хонлигида "маҳрам" дейилган).
КЎКАЛДОШ - ДХХ
Хон сиёсатига валиаҳд шахзодалар ва давлат амалдорларининг муносабатини ўрганган ва бунга жавобгар бўлган. Шунингдек, фуқароларнинг ҳам хон сиёсати хақида қандай фикрда эканлигини ҳам кузатиб борган. Шу орқали сиёсатнинг дахлсизлигини таъминлаган.
ЭШИК ОҒАБОШИ - ПРЕЗИДЕНТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ
Даргоҳ ва саройдаги хавфсизлик, кирди-чиқди, тартиб учун жавобгар бўлган. Қисқа қилиб айтганда, хон хавфсизлиги учун масъул бўлган.
БОШ ИНОҚ - ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИ
Ҳукмдорнинг буйруқларини қуйи лавозимда ишлаётган давлат хизматчиларига етказган, ушбу буйруқларнинг бажарилишини назорат қилган. Давлат лавозимларига тайинланиши мумкин бўлган кадрлар рўйхатини юритган.
ҚЎШБЕГИ - БОШ ВАЗИР
Вилоятлар бошқаруви, молия, солиқ ва хазина каби энг муҳим соҳаларни назорат қилган (ХVI-XVIII асрларда девонбеги).
ТЎПЧИБОШИ - МУДОФАА ВАЗИРИ
Ҳарбий қўшиннинг бош қўмондони ҳисобланган (хонликларда мингбоши ёки ясовулбоши ҳам дейилган).
ДЕВОНБЕГИ - МОЛИЯ ВАЗИРИ
Давлатнинг молия ва хўжалик ишларини юритган.
ДОДХОҲ - ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ, ПРОКУРАТУРА
Фуқароларнинг ариза ва мурожаатларини кўриб чиқиб жавоб қайтарган ёки тегишлилиги бўйича вазирликка юборган. Шунингдек, мамлакатда қонунчилик меъёрлари бажарилишини назорат қилган.
ШАЙХУЛИСЛОМ - МУФТИЙ
Мамлакат миқёсидаги барча диний соҳага раҳбарлик қилган ва умумий фатво чиқарган.
ҚОЗИКАЛОН - ОЛИЙ СУД
Мамлакатдаги суд ишларига раҳбарлик қилган ва назорат олиб борган.
ШИҒОВУЛ - ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ
Чет давлатларнинг элчиларини қабул қилиш билан шуғулланган.
"Ёшлар кундалиги" мухбири Тўхтамурод Асқаров тайёрлади.

ХОНЛИКЛАР ДАВРИДА АРМИЯ: МАВЗУГА НАЗАР
Сир эмаски, ҳар қайси давлатнинг сиёсий нуфузи унинг армиясига боғлиқ. Шунинг учун ҳам давлат бюджетининг катта қисми замонавий қурол-яроғ ва ҳарбийларнинг ойлик маошлари учун ажратилади.
"Ёшлар кундалиги" бу сафар хонликлар даврида ҳарбийларга ажратилган ойлик маош, имконият ва имтиёзларга қизиқиб кўрди. Демак, тарихга назар ташлаймиз.
БУХОРО АМИРЛИГИ
Бухоро амирлигида қўшин уч қисмдан иборат бўлган: пиёда аскар, отлиқ ва тўпчи. Пиёда аскарлар 800 тадан 2000 тагача, тўпчилар эса 250 нафар бўлиб, умумий мунтазам ва номунтазам қўшин 10 минг нафаргача бўлган. Аскарлар учун махсус ҳарбий кийим-бошлар ҳар уч йилда алмаштириб турилган.
Айрим пайтларда мунтазам қўшин аскарлари ойлик маош сифатида турли маҳсулотлар билан таъминланган. Кейинчалик алоҳида ойлик маош жорий этилган. Оддий аскар ҳар уч ойда бир тилла маош олган. Элликбоши ҳар ойда саксон беш танга, юзбоши бир ойда олти тилла, бош саркарда икки минг тилла танга маош олган.
Уруш вақтида ҳарбийларга ҳар куни бир тангадан берилган. Шунингдек, аскарлар солиқлардан озод этилган. Хизмат вақтида вафот этган аскарнинг оиласига маълум миқдорда пул ва кафанлик ҳам берилган. Ўзини кўрсатган ҳарбийлар учун ер ва мулк инъом этилган.
ҚЎҚОН ХОНЛИГИ
Бу хонлик қўшини Бухоро ва Хива хонликларига нисбатан кучлироқ эди. Қўқон хонлиги 30 мингга яқин отлиқ ва пиёда қўшинга эга бўлган.
Қўшин тўрт гуруҳга ажратилган: пиёда, отлиқ, артиллерия ва махсус бўлим. Армиянинг асосини отлиқ қисм ташкил этган. Ҳар бир отлиққа 80 тиллагача бўлган от ва эгар-жабдуқ берилган.
Ҳарбий хизматчилар унвонига қараб бир йилга 200 тангадан 8 минг тангагача маош олишган. Оддий аскарга бир йилда 43 танга, ўнбошига 65 танга, элликбошига 98 танга, юзбошига 147 кумуш танга тўланган. Уруш бошланиши олдидан юзбошига 2 тилла, оддий аскарга бир тилладан берилган.
ХИВА ХОНЛИГИ
Хива хонлигининг қўшини ҳақида манбаларда турлича фикрлар билдирилган. XVI-XIX асрларда хонлик ўртача 30-50 минг қўшин йиғиш имкониятига эга бўлгани айтилади.
Хонликда навкарлик хизматининг аниқ муддати белгиланмаган бўлиб, умрбод адо этилган ва вазифа отадан ўғилга мерос тариқасида ўтган. Фақат ёлғиз фарзандлар, бой ёки савдогарлар ҳамда вафот этганлар навкарлар рўйхатидан ўчирилган.
Навкарлар таъминоти хазина ҳисобидан тайинланадиган доимий маош (пул ва натура, яъни маҳсулот шаклида) ҳамда мавсумий таъминот (ҳосил йиғилган пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан улуш бериш) тарзида амалга оширилган. Юриш ва мудофаа жангларида алоҳида жасорат кўрсатган навкар ва ҳарбий мансабдорлар ер майдони, пул ёки қимматбаҳо буюмлар билан мукофотланган. Шунингдек, "ўнбеги", "баҳодир" унвонлари билан тақдирланган.
Уруш бўлмаган, тинчлик пайтларда армия хон ва унинг оиласини қўриқлаган. Чегара ҳимояси учун махсус қўшин тузилган бўлиб, тун-у кун чегарада хизмат қилишган.

ЎРТА АСРЛАРНИНГ ЭНГ КАТТА СИРЛАРИДАН БИРИ:
ЧИНГИЗХОННИНГ ҚАБРИ ҚАЕРДА?
Чингизхон тарихдаги энг машҳур шахслардан биридир. Мўғуллар империясининг асосчиси ва биринчи Буюк хони сифатида у бир вақтлар Тинч океанидан Каспий денгизигача чўзилган ерларни бошқарган.
Чингизхоннинг ўлими ҳақида ҳам турли қарашлар мавжуд. У отдан йиқилиб ёки жангда олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Афсонага кўра, қўшини унинг жасадини Мўғулистонга олиб кетиб дафн этган. Йўл изларини яшириш учун учраган ҳар қандай одамни ўлдиришган, 1000 та отни у ердан юргизишган. Кейин эса қабри жойлашган жойни сир сақлаш учун барча аскарлар ўз жонига қасд қилишган.
Дарё остидами, музлик қаърида?
Ажабланарлиси шундаки, ўтган 800 йил давомида ҳеч ким Чингизхон қабрини топмаган ва унинг жойлашган жойи қадимги дунёнинг энг катта очилмаган сирларидан бири бўлиб қолмоқда.
Чингизхон қабри қаерда эканлиги ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Бирида айтилишича, уни топишнинг иложи бўлмаслиги учун қабри устидан дарё ўтказилган. Бошқа бирининг таъкидлашича, у абадий муз билан қопланган жойга кўмилган. Бошқа даъволарга кўра, унинг тобути Мўғулистонга етиб келганида аллақачон бўш бўлган. Қабр жойлашган жой хақида афсона ва ривоятлар кўплигини ҳисобга олган ҳолда, тарихчилар ва хазина изловчилар орасида тахминлар табиий равишда ортаверади.
Мутахассислар тарихий матнлар орқали ва ландшафт бўйлаб қабрнинг жойлашган жойини аниқлашга ҳаракат қилишди. Унинг жасади Хентий вилоятидаги туғилган жойига, эҳтимол Онон дарёси ва Хентий тоғ тизмасининг бир қисми бўлган Бурхон Халдун тоғига яқин жойда дафн этилгани гумон қилинади. Аммо ҳали ҳануз қабр топилмаган.
Қабр очилса нима бўлади?
Мўғул халқи Чингизхон қабри топилишини умуман истамайди. Сабаби, қабр топилишига қизиқишларининг йўқлигида эмас: у ҳали ҳам мамлакатнинг тарихий тузилиши ва оммабоп маданиятида машҳур шахс бўлиб қолмоқда, Хон сурати валютадан тортиб ароқ идишларигача акс эттирилган. Бироқ кўпчилик унинг қабри очилса катта нохушлик рўй беришига ишонади. Бироз бўрттирилган ёки илоҳийлаштирилган маълумотга кўра, агар Чингизхоннинг қабри топилса, дунёнинг охири бўлади, деган ишонч бор.
Шунга қарамай, археологлар ҳали ҳам унинг дафн этилган жойини қидирмоқдалар. Унинг катта саройи 2004 йилда топилган бўлиб, қабр шу яқин орада деган тахмин ҳам йўқ эмас. Бугунги кунда Чингизхон мақбараси унинг дафн этилган жойи ўрнига ёдгорлик вазифасини ўтамоқда.

☢️ Радиация ва радиоактив модданинг кўпчилик кўрмаган ҳаракатларини кўрсатиб беришибди...
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тадқиқот
ТЕПАЛАР ОРТИДА НИМА БОР – ТАРИХГА НАЗАР
❕ Буни билиш нега керак?
Тошкент вилояти тарихи ҳақида нималарни биламиз? Қанча қўрғонлар, кентлар, тепалар бор? Афсуски, бугунги ёшлар – биз ўз тарихимизни унчалик билмаймиз. Нега қўрғон, нега фалончи тепа, нега фалончи кент? Бунинг маъноси нима? "Ёшлар кундалиги" бугун шу мавзуда сўз юритади.
📌 Вилоятимизда қандай тепаликлар бор – тарихий масканларга назар
Келинг, дастлаб уларнинг рўйхатига бир қур назар ташлайлик. Ёдда тутишларингизни сўраймизки, бу тепаликларнинг айримлари ҳозирги кунда йўқолиб кетган, тарих қаърига йўл олган. Аммо, халқ хотирасида яшаяпти, янги жойлар, массивларга шу тепаликлар номи берилаяпти.
Шоҳсувортепа, Паргостепа, Тўқайтепа, Оқотатепа, Қулоқлитепа, Хонободтепа, Товқоттепа, Тўйтепа, Майтепа, Нишбоштепа, Майтепа, Чангтепа, Шаматепа, Югантепа, Қовунчитепа, Хитойтепа, Эскитепа, Эйвалектепа, Улкан Тўйтепа, Юмушқозитепа, Дукенттепа, Қўрғонтепа, Увактепа, Мунтоқтепа, Дўнгқулоқтепа, Убайдтепа, Пискент оқтепаси, Бадалтепа, Мозортепа, Санчиқтепа, Қирқжангтепа, Култепа, Югантепа, Далварзинтепа, Учтепа, Зангортепа, Қоратепа, Чинозтепа.
Булар ҳали ҳаммаси эмас. Тарихий китоблардан, одамлар оғзидан йиғилгани шунча. Тасаввур қилиш мумкинки, Чор Россияси истилосидан аввал Тошкент воҳасида 40 дан ортиқ алоқа пунктлари бўлган. Улар душман хатаридан, бирон нуфузли мансабдорнинг келаётганидан ёки бошқа ҳодисалардан "им" шаклида хабарлар беришган. Бу тепалар, моҳиятан олганда, замонавий почтанинг ўтмишдоши ҳисобланади.
✅ "Им" нима?
Маҳмуд Кошғарий “Девону луғатит турк”да "им" сўзини шундай шарҳлайди: "Шоҳ аскарларига қўйилган, тайинланган яширин белги, парол. Бу белги қуш ёки қурол номи, ёки бирор сўздан иборат бўлиши мумкин. Тўқнашганда уни айтиб ўзларини танитадилар. Мақолда шундай келган: “Им билса, эр ўлмас”. Яъни киши яширин белгини билса, ноҳақ ўлмайди.
Бугун ҳам им тушунчаси халқ хотирасида, кундалик сўзлашувда ўзиинг асл маъносига яқин шаклда қўланилади. Яъни, "им" – замонавий тилга ўгирсак парол дегани. Қадимги Илоқ-Шош давлатчилигида алоҳида ўрин тутган Телов қалъаси ҳам аслида "Тил" ва "Ов" сўзларидан келиб чиққан бўлиб, ўз даврининг контрразведка олий мактаби вазифасини ўтаган ҳамда довон ошиб келаётган айғоқчиларни шу ердан туриб овлашган.
📃 Фан қандай фикрда?
Олимлар бу тепаларнинг вазифалари ҳақида уч хил тахминларни илгари суришади.
1. Зодагон, аслзодаларнинг қасри. 2. Зардўштийлар ибодатхонаси. 3. Ўз даврининг почтаси – алоқа ўрнатиш объекти, чопарлар от алмаштирадиган, чарчаганда дам оладиган маскан.
Эътиборлиси, ҳар уч фикрни тасдиқлайдиган мисоллар бор. Лекин, энг кўпроқ ишониладиган гипотеза бу – почта ва алоқа хизмати учун мўлжалланган объект, деган қарашлардир.
💠 Хулоса
Тошкент вилояти тепалари – тарихимизинг ҳали чуқур ўрганилмаган саҳифасидир. Бугунги ёш тарихчилар авлоди бу мавзуда изчил тадқиқотлар олиб бориши, узоқ ва яқин тарихимизни бор бўй-басти билан ҳикоя қилиб бериши зарур. Зотан, бу тепаларда тарихимизнинг куртаклари ётибди.
Замонлар ўзгаради, воситалар ўзгаради, аммо яшаш, ҳаёт кечириш алгоритми ўзгармади. Инсон туғилади, сўнгра бахт, бойлик, мансаб илинжида курашларга киради, ўртада умр ўтиб кетади. Шу. Азалнинг моҳияти, зуваласи шу. Лекин умрни беҳуда ўтказмаслик, тараққиётга ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқи, даҳолик ҳисси ҳар биримизда бор, генимиз шунақа. Мудраётган даҳоларни уйғотиш керак – тарихнинг бош сабоғи шу.