This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
📍 Шаҳар — Нурафшон, маҳалла номи — Юксалиш экан. Ҳолати ҳам номига яраша бўлса қани эди! Лекин...
Қолгани "Ёшлар кундалиги" лавҳасида батафсил айтилган ва кўрсатилган.👆
🔴 Иложи бўлса, номига эътибор қилиб қўйинглар.
Yoshlar kundaligi
Қолгани "Ёшлар кундалиги" лавҳасида батафсил айтилган ва кўрсатилган.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_иқтибоси
Яна бир бор таъкидлайман. Бир-икки ойдан сўнг куз-қиш мавсуми бошланади. Уни беталафот ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш бўйича ишларни ҳозирданоқ бошлаш зарур.
Шавкат Мирзиёев.
Yoshlar kundaligi
Яна бир бор таъкидлайман. Бир-икки ойдан сўнг куз-қиш мавсуми бошланади. Уни беталафот ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш бўйича ишларни ҳозирданоқ бошлаш зарур.
Шавкат Мирзиёев.
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ностальгия
❓ 2001 йил Юсуф Розиқов сценарийси асосида суратга олинган фильмни эсладингизми?
🎵 Ундаги саундтрекни-чи, эшитганмисиз?
Балки, буни яқинларга ҳам эслатарсиз...➡️
Yoshlar kundaligi
Балки, буни яқинларга ҳам эслатарсиз...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Уммон" гуруҳи аъзоси Зоҳид 5 йилга қамалади(ми?)
🔒 Ўтган йилги ЙТҲ бўйича жиноий иш кўриб чиқилди ва Зоҳид Рисқиевга нисбатан 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
❗️ Аммо бир қатор сабабларга кўра Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) билан тайинланган жазо шартли деб ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Электросеть"да раҳбар дўппосланди
📌 ИИБ маълум қилишича, "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"нинг "отдел кадр"и корхона ҳисобчисига қўнғироқ қилиб, ишга келмаётганидан ранжиган. Кейин ҳисобчи аёлнинг турмуш ўртоғи танишлари билан келиб, бўлим бошлиғини калтаклаган.
❗️ Суд тиббий экспертизасига кўра, жабрланувчига ўртача икки ҳафта муддатга меҳнат фаолиятини тўхташига сабаб бўладиган жароҳат етказилган.
📝 Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан иш очилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
"УММОН" БИЛАН ХАЙРЛАШУВ ЁКИ НЕГА "МИЛЛИОН"НИ ЁМОН КЎРАМАН?
(Материал архивдан. Аммо энг савияси юқори инсонлар ўқиса арзигулик)
Кечами-бугунмиди, билмадим, ҳартугул "Уммон" гуруҳини яхши кўришимни, у болалигимнинг бир қисми эканлигини тушуниб қолдим. Соғиндим ўша кунларни. Ярим тунгача Чилонзордаги ижара уйга наушникдан "Қандай унууутдинг" деб борардим. Тонгда ишга кетаётганда магазинда, таксида, автобусда яна шу "Уммон"ни эшитиб кетардим. Халқ эшитарди уларни.
Ўн етти ёшлилар билан ҳазиллашманг. Улар келажакни белгилайди. Жуда тез фурсатларда ўша ўн етти ёшлилар катталар қаторига киради ва ўз трендларини, мода ва қизиқишларини жамиятга юқтиради. Биз ўша "Уммон"ни эшитган ўт етти ёшлилар эдик. Биз – бизнинг авлод "*Уммон*"ни машҳур қилдик.
Эътироз билдираяпсизми? Нима? "Уммон"да жонли ижро йўқ эдими? "Уммон"нинг мусиқалари жуда оддий эди, деяпсизми? "Уммон"да оригинал ижод, сўз танлаш саёз бўлганми? Шунақами? Тупурдим ҳаммасига. Сиз бизга танлов имконини бермагансиз. Бизнинг туйғуларимиз роса жўш урган, қандайдир ноаён ҳислар таъсирида учиб-қўниб юрган пайтимизда қаршимиздан фақат "Уммон" чиқди ва эшитиб тўймадик. Шу холос.
ҚВЗдан чиққан масхарабозлар – "Миллион" ўзининг энг гуллаган пайтларида "Уммон"ни концертга чақириб сазойи қилди. Очиқчасига кулди устидан. Биз, сиз, ҳаммамиз қўшилиб кулдик. Негадир. Лекин, тан олинг, ич-ичимиздан ачиниш ҳиси босиб келаверди. Аслида 25 йил тузукроқ кулмай, кучли юморга эҳтиёжманд жамият "Миллион"нинг бўлар-бўлмас ҳазилларига кулаверган, умуман, кулишни соғинган бир шармандалик кунлар эди у пайт.
Бугун уларнинг бачканадан бачкана ҳазилларига кулмайман. Кўзимга "Миллион" гуруҳи аллақачон ёмон кўриниб бўлган. Халқ меҳр қўйган соддадил, ҳали болалик нафаси кетмаган "Уммон"чи йигитларни қандайдир сўз ўйинлари билан шарманда қилгани учун кечирмайман. Эсимда қолгани: "Истиқлол" санъат саройи, саҳнада уялиб, мўлтираб турган йигитлар, устидан кулишаётганини, шарманда бўлаётганини ҳам тушуниб-тушунмай турган болалар – ёшлигимнинг қаҳрамонлари.
Бу гуруҳнинг мисли кўрилмаган шуҳрати, парвоз ва инқирози – буларнинг ҳаммаси кўз ўнгимизда кечди. Бундай оламшумул шуҳратни камдан кам санъаткор кўрган. Болалар, ўсмирлар, ёшлар бараварига "Уммон"ни тинглар, жўр бўлиб куйлар эди 2000-йилларда.
Нафсиламрини айтганда, шуҳрат, бойлик ва қизлар бу гуруҳнинг бошини айлантирди, ўзаро қандайдир маънавий таназзул юз берди. Умуман, санъатда кўча эстрадаси, ноанъанавий услуб ўз мавқеини бой бера бошлади, янги давр ва унинг юлдузлари майдонга чиқа бошлади. Нафас ростлаб, бой берилган мавқени қайтара бошлаган, анча ўзига келиб олган анъанавий ижрочилик мактаби вакилларининг қўшиқларини халқ, ёшу қари ютоқиб тинглашга ўтди. "Уммон" санъатдаги мавқеини бой берди.
Балки ҳаммаси шундай тугагани яхшиликка бўлгандир. Масалан, 50 яшар пайтларимда ҳам "Уммон"ни эшитиб юролмасдим. Лекин, уларнинг ғўра қўшиқлари мен ва мен мансуб авлоднинг ғўра туйғуларимиз, ўн етти ёшнинг пок-покиза, бироқ тушуниксиз ўйлари каби қандай бўлса шундайлигича, ёқади. "Уммон" бир авлоднинг ёшлиги, болалиги ва илк муҳаббатига бир тимсол бўлиб қолди. Бу ҳақиқатни ҳеч ким ўзгартира олмайди...

#Туйғу
Атиргуллар очди чирой,
Қара, кўшки биллур сарой.
Юлдузлар ичра танҳо ой,
Азизимсан менинг, менинг азизим.
✍Шеър: Азим Суюн
📷 Фото: Шерзод Қорабоев
Yoshlar kundaligi
Атиргуллар очди чирой,
Қара, кўшки биллур сарой.
Юлдузлар ичра танҳо ой,
Азизимсан менинг, менинг азизим.
✍Шеър: Азим Суюн
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖🇺🇦 "Уруш пайтидаги порахўрлик хиёнатдир": Зеленский Украинадаги барча ҳудудий мудофаа бўлимлари раҳбарларини масъулиятсизлиги учун ишдан олди — Al Jazeera.
➖📍Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади: 2023/2024 ўқув йилида Тошкент вилоятида 57077 нафар ўқувчи 1-синфга боради — ММТБ.
➖🇰🇬 Қирғизистонда пластмасса ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланди: қонун 2027 йил 1 январдан кучга киради — 24.kg.
➖❌ Сардобада 17 миллион 358 минг сўмлик ғалла ўғирланди: икки нафар фуқарога жиноят иши қўзғатилди, улар МЧЖ ишчиси бўлган — ИИВ.

#тайинлов
Абдуллаев Абдурасул Неъматович Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Оҳангарон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.

Антиқа солиқ турлари ёхуд бунинг сабаблари нимада эди?
😔 Халқимиз орасида айримлар негадир солиқчиларни ёмон кўради. Бироқ шундай мамлакатлар борки солиқ тўлашдан қочганларга халқ душмани сифатида қарашади. Нега?
➡️Қолганини батафсил ўқиб билиб олинг
Солиқчи танишлар бўлса, юбориб қўярсиз😉
Yoshlar kundaligi
➡️Қолганини батафсил ўқиб билиб олинг
Солиқчи танишлар бўлса, юбориб қўярсиз
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
ПАРКЕНТ: ШОАҲМЕДОВ ДАВРИДА ЭКИЛГАН ШОҲДАРАХТ
🔴Cўнгги ойларда канализация қудуқлари билан боғлиқ бир нечта ҳалокатли воқеалар содир бўлди. Айни шу вақтда Паркент тумани Красногорск шаҳарчасидаги "колодец"ларнинг оғзи ғордек очиқ.
😐Масъулларнинг бефарқлиги шу даражадаки, бу қудуқларда дарахтлар барқ уриб, ўсиб ётибди. Энг ачинарлиси улар боғча ва мактаблар, катта йўл четларида ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
❓Балки, қопқоқлар қўйилиб, кейин ўғирлаб кетилгандир. Шуни деб энди муаммони ҳал қилмаслик, бошқа қопқоқ ўрнатмаслик керакми?
🔔Ойлар Паркентда ерга яқинроқ деганди, бир шоири замон. Менимча, масъуллар нигоҳини осмондан узиб, оёқ остига ҳам қараб қўйса яхши бўларди. Ё бу чуқурларга кимдир тушиб кетсагина ҳаракат бошланадими?
Ҳеч бўлмаса қолган тешикларга ҳам кўчат экиб чиқинглар. Шунда шуларнинг олдидан ўтаётган ёш болалар йиқилса енгилроқ тушади! 😠

#футбол_оламида_нима_гап
Ниҳоят, Ҳарри Кейн расман "Бавария" футболчиси
🔠 Томонлар 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Кейн "Тоттенхем"да 19 йил фаолият юритиб бирорта кубок ютолмаган — eurosport.
Ла Лига старт олди
⚽️ 1-тур доирасидаги икки учрашув Испанияда янги мавсумни бошлаб берди. “Альмерия” мухлислари қаршисида “Райо Вальекано”га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, “Севилья” ҳам ўз уйида “Валенсия”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди — tribuna.
Фарғонада жиззахликлар дарвозабони Милан Митрович "ҳунар кўрсатди”
👀 “Нефтчи” – “Сўғдиёна” (0:0) ўйинида сербиялик голкипери дарвоза ортидаги сув идишини қидириб, болбойларни сўкди. Бундай қўпол муносабат ЎФА томонидан ўрганиб чиқилади — stadion uz.
Месси 5 та ўйинда 8 та гол урди, аммо...
❌ У ҳали МЛСда дебют қилгани йўқ. Бироқ, у ҳозиргача Лига кубоги доирасида “Интер Майами” сафида ўтказилган барча ўйинда рақиб дарвозасини бўш қолдирмаган — sports uz.
ПСЖ Мбаппени уй стадионига келишини тақиқламоқчи:
🤨 Агар шундай бўлса, бу футболчини четлатиш йўлидаги навбатдаги катта қадам бўлади. Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтиришни истамаяпти. Шу сабабли, у 2024 йилда клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин — championat asia.
Yoshlar kundaligi
Ниҳоят, Ҳарри Кейн расман "Бавария" футболчиси
Ла Лига старт олди
⚽️ 1-тур доирасидаги икки учрашув Испанияда янги мавсумни бошлаб берди. “Альмерия” мухлислари қаршисида “Райо Вальекано”га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, “Севилья” ҳам ўз уйида “Валенсия”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди — tribuna.
Фарғонада жиззахликлар дарвозабони Милан Митрович "ҳунар кўрсатди”
Месси 5 та ўйинда 8 та гол урди, аммо...
ПСЖ Мбаппени уй стадионига келишини тақиқламоқчи:
🤨 Агар шундай бўлса, бу футболчини четлатиш йўлидаги навбатдаги катта қадам бўлади. Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтиришни истамаяпти. Шу сабабли, у 2024 йилда клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин — championat asia.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_кубоги
#Финал
🏆Нурафшондаги марказий ўйингоҳда минифутбол бўйича "Вилоят ҳокими кубоги"нинг финал босқичи бўлиб ўтди.
⚽️ "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент вилояти филиали вакиллари билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят жамоаси беллашди.
🥇 Муросасиз кечган баҳс 2:2 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясига уланди. Якуний натижаларга кўра 1-ўринни Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакиллари қўлга киритди.
✅Ғолиблар Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков томонидан тақдирланди.

Кўнглима орзулар солган қишлоғим,
Олис олисларда қолган қишлоғим.
🎵 Қўшиқдан.
📷 Фото: Шерзод Қорабоев
Yoshlar kundaligi
Кўнглима орзулар солган қишлоғим,
Олис олисларда қолган қишлоғим.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун
⭕️"БЕРМУД УЧБУРЧАГИ": ҚАЙНОНА, КЕЛИН ВА ЎҒИЛ
☄️ Дунёдаги энг хавфли учбурчак оилада бўлади асли. У бахт қўрғони ёки низолар майдонига айланиши мумкин.
💬 Аслида қайнона ўз ўзидан ёмон бўлмайди. Келинчаклар ҳам оппоғой эмас. Ёшларнинг анъанавий оиладаги келин ролини қабул қилмаётгани, қайнонадан қутилишни ўйлаётгани ўзбек оналарининг ғашини келтиради ва келинчак бонуға икки ҳисса "ответ"лар муборак бўлғай)).
😉 Қолгани, видеода батафсил.
P/S. Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
Yoshlar kundaligi
⭕️"БЕРМУД УЧБУРЧАГИ": ҚАЙНОНА, КЕЛИН ВА ЎҒИЛ
😉 Қолгани, видеода батафсил.
P/S. Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иқрор
⭕️Озодлик ҳам буюк неъмат!
📍 "Ёшлар кундалиги" ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши вакиллари Зангиота туманидаги "Тоштурма"да бўлди.
💬 Ёшлар ойлиги доирасидаги маънавий-маърифий учрашувдан сўнг, жазо муддатини ўтаётган паркентлик Қувончбекни суҳбатга тортдик.
✔️ У эндигина 2️⃣ 🔤 ёшга кирди. Бўш вақтини китоб ўқишга сарфлаб, келажак учун режалар тузади. Асосийси ўз хатосидан қаттиқ афсусда.
☄️ Қувонбекнинг ўзи "Юзимни ҳам кўрсатаверинг, қолган тенгдошларимга ҳам ўрнак бўлсин", деди.
🤝Учрашув ва суҳбатни ташкиллаштиришдаги амалий ёрдами учун 1-сон тергов ҳибсхонаси маъмуриятига миннатдорчилик билдирамиз.
🚫 Нима бўлганда ҳам ҳеч кимни бу ерларга келгулик қилмасин...