This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
‼️Танишинг, бу Ҳусну Сенлендирижи ва бу унинг дунёга машҳур "Истанбул" номли мусиқаси.
🇹🇷 Бу куй анча йиллар олдин яратилган бўлиб, у Ҳуснуга бастакор ва композитор сифатида катта шуҳрат келтирган. Ҳозиргача ҳам Туркияда бу куйни мадҳия даражасида севиб тинглашади.
🤔 Бизникилар эса бу куйни тинглаганда Абдулла Қурбоновнинг "Онажонииим, сиз мехрибооооним" деган қўшиғини эслашади. Ўхшашликни қаранг-а😉
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Танишинг, ака ука "Ара ва Алек Авитсяннер"лар!
Бу йигитлар бундан қарийб уч йил олдин ўзларининг янги қўшиқларини шунчаки машинада тасвирга олиб "YouTube" тармоғига жойлашади. Видео жуда тез тарқалади. Ҳозирги кунгача 55 миллион марта томоша қилинган.
Шуниям айтиш керакки, оға-инилар қўшиқнинг сарлавҳасида оригинал вариант "Эрик Карапетян"ники ва булар ўша қўшиқни ковер қилишганини ёзиб қўйишади.
Сизга бу қўшиқ ўзбек шоу-бизнесида янграган қайсидир қўшиқни эслатмаяптими? Айнан қайси қўшиқлигини эслаган бўлсангиз, хонанда Имроннинг бу иши қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Янаям биз Имроннинг хонанда Арсен Шахуцнинг "Девочка стоп" номли қўшиғини "Тез кунда тўй бўлади" деб "чопгани" ҳақида айтаётганимиз йўқ.

🇨🇳 Туркиялик Айла Челик 7 йил аввал Беязит Ўзтурк билан дует шаклида куйланган "Багдат" номли қўшиғига олинган клипни ўзининг You Tube каналида тақдим этади. (Бу клип ҳозиргача 191 миллион марта кўрилган)
⚡️ Орадан икки йилча вақт ўтиб, Моҳим исмли шоу-бизнесимиз вакиласи "Ишон" деган тарона тақдим этади. Қўшиқ йўли, мусиқаси худди ўша "Багдат" билан бир хил. Аммо айтилиши ва эшитилиши ғирт ўзбекча. Бу клип эса шу пайтгача 11 миллион марта томоша қилинди.
🙄 Клиплар тақдим этилган вақтни ҳисобга олсак, шунда туркиялик Айла ўзи билмаган ҳолда бизнинг Моҳимнинг қўшиғини ундан олдинроқ айтиб қўйган бўляптими, ё бу ерда бошқа гап борми?
🤨 Биз қайси бирига ишонайлик, сиз нима дейсиз?
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
🙄 Клиплар тақдим этилган вақтни ҳисобга олсак, шунда туркиялик Айла ўзи билмаган ҳолда бизнинг Моҳимнинг қўшиғини ундан олдинроқ айтиб қўйган бўляптими, ё бу ерда бошқа гап борми?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
❓ Биз марҳум санъаткор Муҳриддин Ҳолиқовнинг санъатини ва шахсиятини камситмоқчи эмасмиз. Шунчаки сўрамоқчимиз. Бу қўшиқ аслида кимники?
➡️ Мутахассислар мазкур қўшиқ жуда қадимги Араб ретро тароналаридан бири деб айтишмоқда.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Элиссами ёки Севинч?
🔠 Элиссар Закариар (Элисса) 1972 йили Ливанда туғилган. У ҳозир ҳам араб дунёсининг энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда 50 миллиондан ортиқ кузатувчига эга.
📌Ўзбек шоу-бизнесига ҳозирча орзу бўлган Инстаграмдаги 20 миллионлик, YouTube да 5 миллион кишилик аудиториялар ҳам шулар жумласидан.
🏵2005 йил хонанданинг мусиқий альбомлари 30 миллион нусхада сотилди. "Жаҳон мусиқа мукофоти" берилди. Элисса бу мукофотга сазовор бўлган биринчи ва ягона ливанлик санъаткордир.
🟢 Севинч Мўминовани таништиришга эҳтиёж йўқ. Бу ўша шўх-шаддодлиги, дадиллиги билан унча-мунча эркак ҳамкасбларини курагини ерга теккизган Севинч-да.
🔠 Биз юқоридаги видео билан Севинчни ўғирликда айбламоқчи эмасмиз. Балки у шундай қўшиқни ўзбек аудиториясига ҳам илинмоқчи бўлгандир. Шунчаки эгасидан сўраш, ёки бирор жойда Элиссанинг номини айтиб ўтиш эсидан чиққандирда...
Янаям хулосани ўзингизга қолдирамиз😏
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Элиссами ёки Севинч?
📌Ўзбек шоу-бизнесига ҳозирча орзу бўлган Инстаграмдаги 20 миллионлик, YouTube да 5 миллион кишилик аудиториялар ҳам шулар жумласидан.
🏵2005 йил хонанданинг мусиқий альбомлари 30 миллион нусхада сотилди. "Жаҳон мусиқа мукофоти" берилди. Элисса бу мукофотга сазовор бўлган биринчи ва ягона ливанлик санъаткордир.
Янаям хулосани ўзингизга қолдирамиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Фақат бизникилар ўғирлайдими?
🎵 Левент Юксел ва Юлдуз Усмонова худди шу қўшиқни 9 йил аввал турк тилида дуэт шаклида куйлаб, клип тақдим этишган. Бу Юлдузнинг Туркияда юрган йилларига тўғри келади. Ушбу чиқиш You Tube тармоғида 10 миллионга яқин томоша қилинган.
◀️ Турк эстрадасининг яна бир вакиласи Тугба Юрт ҳам бу қўшиқни 5 йил олдин ўз тилида куйлаб, олдинги натижани янгилади. Унинг кўришлар сони 27 миллион.
✅ Ҳозиргача ҳам бу қўшиқнинг турк эстрадасида ўз ўрни бор. 10 лаб хонандалар томонидан куйланган ва куйланмоқда.
📌 Шу намойишлардан хулоса қилиб, кўпчилик бу қўшиқни асли туркларники деб билади. Ўзимизнинг Юлдуз эса уни улардан ўзбекча қилиб "чопган" деб ҳисоблашади.
❗️ Биз масалага ойдинлик киритиш учун қарийб қирқ йил аввалги тасвирларни топдик. Юқоридаги видеода уни ҳам сизларга тақдим этяпмиз. Яна бу қўшиқнинг ҳар бир туркча вариантининг изоҳ(описание) қисмида муаллиф сифатида Юлдуз Усмонова исми ёзиб кетилган. Бундан қўшиқнинг асл муаллифи ким эканлиги англашилади.
🔠 Сезганингиздек фақат бизникилар кўчирмайди. Биздан ҳам қўшиқларимизни дунё эстрадаси олиб, ўз тилларига ўгириб куйлашади.
📌 Фақат битта кичик фарқ бор. Чет хонандалари қаерда бўлмасин қўшиқнинг асл муаллифини ёзиб кетишади. Бизникилар "чопган" қўшиқларни эса доимгидек ҳеч ким сезмай қолаверади.😁
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Фақат бизникилар ўғирлайдими?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Шенайми, Дилфузами?
🎼Турк эстрадасининг ёрқин вакили Шенай (Shenay Ekiz) 1947 йилда туғилган. Куйлашни 1969 йилдан бошлаган. Илк хит қўшиғи "Кел кардешим" 1971 йилда тақдим этилган бўлиб, у ўша қўшиғи сабаб 1975 йилда Болгарияда бўлиб ўтган "Олтин Орфей" халқаро танловида ғолибликни қўлга киритади. У пайтда ўзимизнинг Дилфуза Исмоилова уч ёшда эди.
"Кел кардешим"
🧐Энди бу қўшиққа тўхталсак, бир пайтлар хонанда Рустам Ғойипов айнан шу қўшиқ мусиқасига халқ оғзаки ижодига мансуб "Жанонга бордим бир кеча" қўшиғини мослаштирганига гувоҳмиз.
😉Дилфузахоним Исмоилова эса, шунчаки Шенайнинг қўшиғига роса ўхшайдиган "Дунёга кулиб бир қара" деб куйланадиган, "Дўст" қўшиғини яратиб қўйганлар билмай.
👆 Хулоса қилишингиз учун юқоридаги қўшиқлардан парчаларни сизга тақдим этяпмиз.
Ўхшашликни қаранг-а😁

Кенсебайми, Тарканми, ёки Хуршид Расулов?
Орҳан Кенсебай 1944 йилда Туркияда туғилган буюк санъаткорлардан бири. Буюк деганимиз ҳам асосли. Сабаби Орҳан мусиқа ва санъатдан ташқари, Халқ шоири, рассом, юзлаб машҳур қўшиқлар муаллифи бўлган бастакор, мусиқий гуруҳ раҳбари, продюссер ва ўнлаб чолғуларни чала оладиган профессионал созанда ҳам.
"Ҳатасиз кул ўлмаз"
Бу қўшиқ илк марта 1977 йилда Орҳан Кенсебайнинг мусиқий альбомида эълон қилинган. Қўшиқнинг сўз, мусиқа, ижро муаллифи ҳам Орҳаннинг ўзи. Кейинчалик муаллиф ушбу қўшиқни янгилаб куйлаши учун шогирди Тарканга рухсат берган.
Таркан мазкур таронани илк марта 1998 йилда куйлаб, бундан 10 йил олдин ўз You Tube саҳифасида эълон қилади. Натижа – 28 миллион томоша. Эътиборлиси, Таркан қўшиқнинг асл муаллифини кўрсатиб кетган. Балки у шунинг учун ҳам Таркандир...
Энди ўзимиздан гапирсак! Ўзининг маъноли, миллий ва мусиқаси "чопилмаган" қўшиқлари билан элда машҳур Хуршид Расулов 8 ой олдин "Тулки" номли қўшиқ ва клип тақдим этди. Клип ҳозиргача 5 миллион марта томоша қилинди. Ажабланарлиси, Хуршид ака бу қўшиқда шеърга Аъзам Маҳмудни, бастакорликка ўзини муаллиф сифатида кўрсатади. Шоир ёзган сўзларнику тушундик, аммо бастакорлик-чи?
Биз айнан Кенсебайнинг қўшиғи "бирга бир чопилган" демоқчи эмасмиз. Аслида бунинг иложи ҳам йўқ. Чунки You Tube платформасида мусиқий муаллифлик ҳуқуқи яхши ишлайди. Лекин айнан ўша қўшиқ йўлини "сирпантириб" ўзбекча сўз ва нолалар қўшиб, сездирмайгина ўзлаштирилган ва тақдим этилган деган тахминимиз бор...
Хулоса учун юқоридаги видеода учала ижродан ҳам парча тақдим этяпмиз.

#Санъат_ва_шоу_биснес
#Асли_кимники
"Катула"га "Не бўлди"
Туркиялик Довут Гулоғлунинг Катула номли қўшиғини эшитгансиз-а? Кўпчиликнинг ёшлигига гувоҳ бу қўшиқ. 15 йиллар олдин ёзги оромгоҳларда кечки овқатдан кейин бўладиган "дискотека"да кўп янграр эди. Балоғатга бўйлаб қолган йигитлар айнан шу қўшиққа оёқларини чалкаштириб, "брек"ка тушардилар...
Гулоғлу 8 йил олдин "Катула" қўшиғига олинган клипни ҳозирда 24 миллион аудиторияга эга "Netd Music" каналида эълон қилади. Натижа -- 61 миллион томоша.
Орадан бир йил ўтиб, яъни 7 йил аввал ўзимизнинг Севинч Мўминова кинога саунтрек қилиб ишланган "Не бўлди" номли таронасини "RizaNova" You Tube каналига сиздиради. Қизиғи, унинг кўришлар сони Катулани ортда қолдиради. Шу пайтгача 84 миллион томоша.
Бизга эса бу икки қўшиқнинг нималаридир бир бирига жуда ўхшашдек туюляпти)
Ўзингиз хулоса қилишингиз учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз😁

Муҳриддин Холиқовнинг ҳинд “Гўзал”и
🎵 Катталардан сўрасангиз бу ҳақида айтиб беришади. “Живан ке дин...” − 1983 йил суратга олинган “Баде дилвала” фильмида ушбу қўшиқ ижро этилган. Қўшиқни Кишор Кумар афсонавий қўшиқчи Лата Мангешкар билан дуэт шаклида ижро этган. Сўзини эса Мажруҳ Султанпури ёзган.
📎 Кишор Кумар 1929 йилда туғилиб, 58 ёшида вафот этган. У актёр, бастакор, қўшиқчи ва продюсер сифатида Ҳиндистонда катта довруқ қозонган. Кейинчалик бу қўшиқни Раж Капурнинг ўғли Риши Капур ҳам Тина Муним билан куйлаган.
🔼 Бир сўз билан айтганда ушбу тарона йиллар давомида ҳиндларнинг энг севимли ретроларидан бири бўлиб келмоқда.
“Эй гўзал...” чи?
👌 Халқимиз севиб хотирлайдиган санъаткор Муҳриддин Холиқов шу номдаги қўшиқни 1989 йилда куйлаган. Қўшиқ бастакори хонанданинг ўзи, матни эса Мирзабек Холмедов сифатида архивланган.
🫣 Бизга эса ҳар икки қўшиқ оҳангида қандайдир ўхшашлик бордек туюлди. Хулоса учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Муҳриддин Холиқовнинг ҳинд “Гўзал”и
“Эй гўзал...” чи?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Ишқ аслида кимники?
◀️ Озарбайжонлик хонанда Рубаил Азимов 2018 йилнинг октябр ойида ўзининг You Tube саҳифасида "Ишқ" номли таронасига олинган клипни тақдим этади. Ушбу қўшиқнинг сўзида, мусиқасида, ҳаттоки "аранжеровка"сида ҳам муаллиф Рубаилнинг ўзи. Клип шу пайтгача 25 миллион марта томоша қилинган.
📺 Айни кунларда ўзининг интервьюси билан турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ботир Қодиров Рубаилдан бир йил ўтиб, ўзининг "Ишқ" номли қўшиғини You Tube га сиздиради.
👏 Қўшиқ клипсиз МP3 ҳолатида ҳам 6 миллиондан кўпроқ "просмотр" йиғади. Таъсирланиб кетган Ботиржон ўзимизнинг Бўстонлиқда маза қилиб дам олиб юрган пайтидаги видеолари билан қўшиқни монтаж қилиб яна қайта тармоқларга жойлайди. Бу галги натижа олдингисидан кўпроқ - 10 миллион "просмотр".
😐 Ўзбек хонандасининг "Ишқ"ини эшитиб қолган озарбайжонлик хонанда бу қўшиқ унинг "Ишқ"ига жуда ўхшашлигидан қаттиқ хафа бўлади.(Бу ҳақида Ботирнинг ўзига ҳам маълум қилади.)
📣 Натижада Ботир Қодиров ўзининг концертида бу қўшиқни Рубаил Азимов билан икки тилда дуэт қилиб куйлайди. Концертда қўшиқ аслида кимники-ю уни ким "чопгани" ҳақида умуман гап бормайди. Шунчаки Ботирнинг "Биз дўстим Рубаил билан шу саҳнада шу қўшиқни ҳамкорликда бирга куйлашни ният қилгандик" деган сўзлари билан асл масала "суваб" қўйилган.
🙂 Рубаилнинг бу қўшиғини Ботирдан ташқари туркиялик ва тожикистонлик хонандалар ҳам куйлаган. Фақат улар доим қўшиқ аслида Рубаилники эканлигини урғулаб кетишган.
Биз эса одадатдагидек хулоса учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз.☝️
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Ишқ аслида кимники?
Биз эса одадатдагидек хулоса учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Сардор Раҳимхоннинг "Отажон"и
📌 Муборакшо Мирзашоев 1961 йил Тожикистонда туғилган. У машҳур хонанда Далер Назаров билан тожик санъатида "Рок" мусиқасининг кашшофи ҳисобланади.
Чор жавон(4 ёш)
🎵 Бу Муборакшонинг санъатдаги илк ва энг хит қўшиқларидан бири бўлиб, тарона 1975 йилда ижро этилган. У пайтда хонанда эндигина 14 ёшда эди. 80-йилларнинг охирига келиб, бу қўшиқни бутун СССР бўйича эшитмаган одам қолмаган.
◀️ Бундан ташқари Муборакшонинг "Ай ёрам биё" таронаси ҳам катта қамровга эришиб, бир неча дунё тилларига таржима қилиниб куйланган. Эътиборлиси, ҳар сафар янгилаб куйланганида ҳам, ўша ижрочилар томонидан қўшиқ муаллифи Муборакшо сифатида урғулаб кетилган. Тожикистон юлдузи 2001 йил қирқ ёшида ўпка сили хасталигидан вафот этган.
⏰ Энди ўзимизнинг Сардор Раҳимхон ҳақида айтсак. Бир неча йиллар олдин яхши хонанда, таниқли шоу-бизнес вакили деб билардик бу йигитни. Ҳозир эса соқоллари ўсиб кетган...
📺 Хуллас, шу йигит санъатдаги сўнгги йилларда "Отажон" деган қўшиқ эълон қилади. Ўша қўшиқ ҳозир ҳам Сардорнинг You Tube саҳифасида 6 миллионга яқин "просмотр" билан турибди.
✅ Хонанда ўзидан ҳам ёши катта "Чор жавон"ни шунчаки ўзбек тилига таржима қилиб, қўшиқнинг асл муаллифини кўрсатиб тақдим этганида тўғри тушунардик. Аммо Сардорбек шунчаки Америка кашф қилгандек қўшиқни "Отажон"га ўзгартириб қўйган.
💸 Хулоса учун юқоридаги видеода ҳар икки қўшиқдан ҳам парча тақдим этяпмиз.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Сардор Раҳимхоннинг "Отажон"и
Чор жавон(4 ёш)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Мани отдинг, отиб кетдинг, азизим!
➡️ Фаик Агаев 1971 йилда Озарбайжонда туғилган. Ҳалқаро "Олтин шлягер" мукофоти соҳиби. 2008 йилда "Озарбайжон халқ артисти" фахрий унвонига лойиқ кўрилган. Фаик - бир қанча халқаро танловлар ғолиби сифатида дунё эътиборидаги санъаткор бўлишидан ташқари ўзбек эстрада вакилларининг ҳам севимли ижодкори ҳисобланади. Нимага дейсизми? Жуда оддий.
🎵 Хонанданинг "Сен гелмез олдун" номли таронаси Райҳон томонидан "Севгилим" деб куйланган бўлса, "Сени евез елемир" номли қўшиғи ўзимизнинг Афзал Ҳусанов томонидан "Қўлда бир қадаҳ шароб" деб таржима қилиб қўйилган.
🔴 Энг қизиғи, иккала тарона ҳам қўшиқчиларимизга етарлича шуҳрат олиб келган. Аммо бирор жойда асл муаллиф ҳақида индалмаган. "Ўзбек тингловчилари ниманиям биларди" деб ўйлаган бўлишса керакда.😉 Аммо ўзбек санъат ихлосмандлари орасида ҳам эътиборли инсонлар етарлича.
Хулоса учун юқоридаги видеода айни қўшиқ парчаларини жамлаб тақдим этяпмиз.