This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сатира
Кейинги кунларда содир бўлган воқеаларнинг изоҳи 17 секундлик мультикда. Танидингизми?
Lotin yozuvida o‘qish📲
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Бола олимпиада ғолиби бўлди. Берилган ноутбок ишлатилган экан. 😭💔

#сатира
ПИЁДАЛАРНИ СЕВИШ КЕРАК
Шу кунларда пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида тез-тез шумхабарлар тарқалмоқда. Кимдир ҳайдовчини маломат қилса, кимдир пиёдага ҳамдард. Шу муносабат билан Илья Ильф ва Евгений Петров қаламига мансуб "Олтин бузоқ" асаридан парчани тақдим этамиз.
Пиёда ўзи ким? Қуйидаги сатрлар юз йилча олдин ёзилган. Хўш, сизнингча бугун нималар ўзгарди?
***
Пиёдаларни севиш керак.
Пиёдалар инсониятнинг аксари қисмини ташкил этади. Ташкил этганда ҳам энг асил пиёдалар қисмини ташкил этади. Дунёни пиёдалар бунёд этишган. Улар шаҳарлар қурганлар, кўп қаватли биноларни тиклаганлар, канализация ўтказганлар, кўчаларга тош ётқизганлар ва электр чироқлари билан ёритганлар. Худди шу пиёдалар дунёга маданият тарқатдилар, китоб босишни ихтиро этдилар, порохни ўйлаб топдилар, дарёлар устига кўприклар қурдилар, Миср иероглифларини ўқидилар. Соқол оладиган мосламани турмушга олиб кирдилар, қул савдосини йўқотдилар ва ловия билан нўхатдан бир юз ўн тўрт хил хушхўр таом тайёрлаш мумкинлигини аниқладилар.
Ҳамма нарса тахт бўлиб, қадрдон куррамиз бирмунча кўркам тус олгач, автомобилчилар пайдо бўлишди.
Нафсиламр, автомобилни ҳам пиёдалар ихтиро қилишди. Бироқ, афсуски, автомобилчилар буни дарров унутдилар. Улар бўш-баёв ва доно пиёдаларга кун бермай қўйдилар. Пиёдалар қурган кўчалар автомобилчилар ихтиёрига ўтиб кетди. Тош йўллар кенгайди, тротуарлар торайиб, камбаргина бўлиб қолди. Пиёдалар юракларини ҳовучлаб девор тагидан юра бошладилар.
Катта шаҳарда пиёдалар ҳадик-хавотирда яшашади. Уларни балонинг оғзига рўпара қиладилар. Уларга кўчадан фақат чорраҳада ўтишга рухсат этишган, одатда бундай жойлар серқатнов бўлади, пиёданинг ҳаёти қил устида туради.
Бизнинг бепоён мамлакатимизда пиёдаларнинг фикрича, юк ва одамларни тинчгина ташишга мўлжалланган оддий автомобиль ажал уруғини сочувчи қурол сифатида даҳшатли тус олди. У кўплаб касаба союз аъзолари ва уларнинг оилаларини майиб-мажруҳ қиляпти. Бордию пиёда аҳён-аҳёнда омон қолиб, машинанинг кумуш ранг тумшуғи тагидан соппа-соғ чиққудек бўлса, милиционер ундан, кўча ҳаракати қоидасини буздинг, деб жарима олади.
Умуман, пиёдаларнинг обрўсига қаттиқ путур етди. Дунёга Гораций, Бойль, Мариотт, Лобачевский, Гутенберг ва Анатоль Франс каби ажойиб сиймоларни етказиб берган пиёдалар, ҳозир тупроқдан ташқари юрибмиз, деб ўзларининг ҳаёт эканликларини эслатиш учун минг мақомга йўрғалайдилар. Э, худойим, пиёдалар бошига не кунларни солдинг!
...Пиёдалар шу йўсин қадрини йўқота борди.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube