Yoshlar kundaligi | Rasmiy
89.3K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#қабул_2023

☄️Эшитдингизми, бу йил 16 та бакалавриат таълим йўналиши ва 23 та магистратура мутахассислиги очилди.

✔️Маълумки, Президент фармойиши билан 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига давлат гранти квоталари тасдиқланди.

➡️Мазкур ҳужжатга асосан янги бакалаврият йўналишлари ва магистратура мутахассислигига янгидан қабул ташкил этилмоқда.

‼️Эслатма: Бугундан My.gov.uz орқали абитуриентларни (2023/2024 ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш бошланди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_фестивали

Ёшлар фестивалига марҳамат!

‼️Ёшларимиз учун супер янгилик. 25 июнь соат 19:00 да Олмалиқ шаҳри "Ёшлар боғи" "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остидаги ёшлар фестивалига мезбонлик қилади.

⭐️Эстрада юлдузларининг ажойиб чиқишлари, соат 10:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтадиган турли мусобақалар, учрашувлар айнан сиз учун тайёрланган.

👍Айтганча, кириш мутлақо бепул. Албатта келинг.

📍Локация

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

Абитуриентларни рўйхатга олиш бугун куннинг иккинчи ярмидан бошланади.

🇺🇿 Янги қонунга мувофиқ энди кундалик ҳаётда ҳам давлат байроғидан эркин фойдаланишимиз мумкин.

🇺🇿 Инспекторни пичоқлаган шахс ушланди, ҳолатга шахсларнинг ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлган, дейилмоқда.

🇨🇳😀 АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув 35 дақиқа давом этди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ФВВ

14 ёшли қиз чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетди

👀Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган.

🔴Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бўлимига бугун, 20 июнь куни соат 07:15 да хабар келиб тушган.

✔️Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.

🚑Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётказилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида.

📌Қизнинг умумий аҳволи яхши.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_асар_тарихи
#Таҳлил

Яна сенга тушдию кўзим...

🎼"Қўшиқ юракдан айтилса, унинг сўзлари ҳаққоний бўлса, у бир умр эскирмайди" дейишганича бор.

📌"Юлдузим" қўшиғини илк марта 70  - йилларнинг бошида Шерали Жўраев куйлаган. Қўшиқ сўзлари эса Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов қаламидан тўкилган. Тўкилганда ҳам тўғри юракка тушиб, қалбларни сел қилган десак муболаға бўлмайди.

☄️"Бу қўшиқни дадам айтишган. Фақат бир марта ижро қилишган холос. Кейин шогирдлари Нуриддин Ҳайдаровга совға қилишган..." дейди Жўраевларнинг ҳозирги тўнғич вакили.

⚠️Дарҳақиқат, мухлисларнинг қулоғига бу қўшиқ асосан Нуриддин Ҳайдаров ижросидан қуйилган. Ҳалигача ҳам улар қўшиқнинг асл муаллифини Ҳайдаров деб билишади. 3 йил аввал айни шу қўшиқни марҳум санъаткорнинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаров ҳам куйлади. Аммо бу ижро кўпчиликнинг ғашига тегди.

😌Мазкур асарни ўша даврда ҳам, кўплар куйлаган. Ҳозиргача кўпчилик ижро қилади ва тинглайди.

🤪Юқоридаги видеода ушбу қўшиқ ижроларидан намуналар тақдим этдик.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

📆 20 июнь - Бутунжаҳон WI-FI куни

👀 Хўш, Wi-Fi ким томонидан ва қачон яратилган?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Эй, гулим,
кўзларга ёшлар тўлганда
соямиз қўшилган дамларни эсланг!

Шеър: Шавкат РАҲМОН

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

Марказий Осиё парламентлари кун тартибида қандай масалалар қўйилган? Халқ ноиблари нима демоқда?

🇰🇿 Жорий йилда 600 дан ортиқ ёш хорижга кўчиб кетган: сенатор бу ҳолатни Қозоғистон иқтисодиётига таҳдид деб баҳолади.

🇰🇬 Бишкекда сув ва суд можароси: депутат пойтахт ҳокимлигига нисбатан сув манбаларини назорат қилмагани ва аҳолини огоҳлантирмагани учун жиноий иш қўзғатишни таклиф қилди.

🇹🇲 Туркманистон Европа Иттифоқига яқинлашмоқда: Европарламент делегацияси депутатлар билан инсон ҳуқуқлари ва Ҳамкорлик битимини ратификация қилиш масалаларини муҳокама қилди.

🇹🇯 Жой номлари ўзгаради: Тожикистон парламентида бир қанча жой номларини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинди.

🇺🇳 БМТ талаблари бажарилмаяпти: Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Афғонистонга нисбатан кескин чоралар кўриш таклиф этилди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

ИТ БОҚУВЧИСИНИНГ МАОШИ – 127 227 ДОЛЛАР

🫢Буюк Британияда яшовчи америкалик миллиардерлар Фэйрфакс ва Кенсингтон ўз итларига янги энага қидираётганлари ҳақида эълон беришибди. Яна денг ит боқувчиси учун йиллик маош 127 227 долларни ташкил қилар эмиш.

🫡Иш тартиби эса қуйидагича: энага итнинг ветеринария кўрикларидан ўтиб туришига масъул бўлиши, овқатлантириши, итни махсус машқлар билан шуғуллантириши ва у ҳайвонлар билан учрашувга чиққанида унга ҳамроҳ бўлиши зарур экан.

😔Ҳозирда энагаликка ариза топширган номзодлар сони 400 га яқин. Аммо итнинг насли ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Сиздаям пул кўпайиб кетди🤣

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сатира

ПИЁДАЛАРНИ СЕВИШ КЕРАК

Шу кунларда пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида тез-тез шумхабарлар тарқалмоқда. Кимдир ҳайдовчини маломат қилса, кимдир пиёдага ҳамдард. Шу муносабат билан Илья Ильф ва Евгений Петров қаламига мансуб "Олтин бузоқ" асаридан парчани тақдим этамиз.

Пиёда ўзи ким? Қуйидаги сатрлар юз йилча олдин ёзилган. Хўш, сизнингча бугун нималар ўзгарди?

***

Пиёдаларни севиш керак.

Пиёдалар инсониятнинг аксари қисмини ташкил этади. Ташкил этганда ҳам энг асил пиёдалар қисмини ташкил этади. Дунёни пиёдалар бунёд этишган. Улар шаҳарлар қурганлар, кўп қаватли биноларни тиклаганлар, канализация ўтказганлар, кўчаларга тош ётқизганлар ва электр чироқлари билан ёритганлар. Худди шу пиёдалар дунёга маданият тарқатдилар, китоб босишни ихтиро этдилар, порохни ўйлаб топдилар, дарёлар устига кўприклар қурдилар, Миср иероглифларини ўқидилар. Соқол оладиган мосламани турмушга олиб кирдилар, қул савдосини йўқотдилар ва ловия билан нўхатдан бир юз ўн тўрт хил хушхўр таом тайёрлаш мумкинлигини аниқладилар.

Ҳамма нарса тахт бўлиб, қадрдон куррамиз бирмунча кўркам тус олгач, автомобилчилар пайдо бўлишди.

Нафсиламр, автомобилни ҳам пиёдалар ихтиро қилишди. Бироқ, афсуски, автомобилчилар буни дарров унутдилар. Улар бўш-баёв ва доно пиёдаларга кун бермай қўйдилар. Пиёдалар қурган кўчалар автомобилчилар ихтиёрига ўтиб кетди. Тош йўллар кенгайди, тротуарлар торайиб, камбаргина бўлиб қолди. Пиёдалар юракларини ҳовучлаб девор тагидан юра бошладилар.

Катта шаҳарда пиёдалар ҳадик-хавотирда яшашади. Уларни балонинг оғзига рўпара қиладилар. Уларга кўчадан фақат чорраҳада ўтишга рухсат этишган, одатда бундай жойлар серқатнов бўлади, пиёданинг ҳаёти қил устида туради.

Бизнинг бепоён мамлакатимизда пиёдаларнинг фикрича, юк ва одамларни тинчгина ташишга мўлжалланган оддий автомобиль ажал уруғини сочувчи қурол сифатида даҳшатли тус олди. У кўплаб касаба союз аъзолари ва уларнинг оилаларини майиб-мажруҳ қиляпти. Бордию пиёда аҳён-аҳёнда омон қолиб, машинанинг кумуш ранг тумшуғи тагидан соппа-соғ чиққудек бўлса, милиционер ундан, кўча ҳаракати қоидасини буздинг, деб жарима олади.

Умуман, пиёдаларнинг обрўсига қаттиқ путур етди. Дунёга Гораций, Бойль, Мариотт, Лобачевский, Гутенберг ва Анатоль Франс каби ажойиб сиймоларни етказиб берган пиёдалар, ҳозир тупроқдан ташқари юрибмиз, деб ўзларининг ҳаёт эканликларини эслатиш учун минг мақомга йўрғалайдилар. Э, худойим, пиёдалар бошига не кунларни солдинг!

...Пиёдалар шу йўсин қадрини йўқота борди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#кун_фотоси

Полизлардан олисларга боққан бола,
Тарвуз суви кийимига оққан бола...

📷Жалолиддин Эсонов сурат-лавҳаси.
Манба:
"Тошкент ҳақиқати" газетаси.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

🇨🇳Туркиялик Айла Челик 7 йил аввал Беязит Ўзтурк билан дует шаклида куйланган "Багдат" номли қўшиғига олинган клипни ўзининг You Tube каналида тақдим этади. (Бу клип ҳозиргача 191 миллион марта кўрилган)

⚡️Орадан икки йилча вақт ўтиб, Моҳим исмли шоу-бизнесимиз вакиласи "Ишон" деган тарона тақдим этади. Қўшиқ йўли, мусиқаси худди ўша "Багдат" билан бир хил. Аммо айтилиши ва эшитилиши ғирт ўзбекча. Бу клип эса шу пайтгача 11 миллион марта томоша қилинди.

🙄 Клиплар тақдим этилган вақтни ҳисобга олсак, шунда туркиялик Айла ўзи билмаган ҳолда бизнинг Моҳимнинг қўшиғини ундан олдинроқ айтиб қўйган бўляптими, ё бу ерда бошқа гап борми?

🤨Биз қайси бирига ишонайлик, сиз нима дейсиз?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

💫Азиз ва қадрли ёшлар!

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 30-июнь Ёшлар куни муносабати билан ёшлар сайли ўтказилиши режалаштирилган.

📌Шу муносабат билан Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида ёшлар сайли ва гала-концерт тайёрлаган.

📣Ёшлар ойлиги доирасида ўтказиладиган ёшлар сайли бугун - ‼️21 июнь куни Тошкент тумани марказидаги Амфитеатрда соат 18:00да бошланади.

🔴Демак, барча ёшларни бугун соат 18:00да Амфитеатрда ўтказиладиган Ёшлар фестивалига таклиф қиламиз.

🔥Ҳа айтгандай, гала-консертга кириш мутлақо бепул ва унда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Дилафруз Хайитметова, Даврон Аҳмедов ва бошқа эл суйган санъаткорлар ташрифи кутилмоқда.

📹Батафсил видеода.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Ташкилотчиликда ҳар гал мастер-класс кўрсатадиган Тошкент тумани ёшлар кунига бефарқми?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_куни
#Мобил_лавҳа

Оҳангарон тумани маркази Нуробод шаҳарчасида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида ёшлар сайли ва галаконцерт бўлиб ўтди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Лекин мудом кулиб тургил сен,
Ҳатто бағринг тиғлаганларга.
Тангрим азал бахтлиларга бахт,
Кўз ёш бермиш йиғлаганларга...

✍️Шеър: Гулжамол Асқарова
🖼Образда: Зилола Ҳакимжонова, Анора Абдурашидова

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

22 июнь — Эрих Мария Ремарк туғилган кун

Урушга нафрат, Ремаркка муҳаббат билан

📌Бадиий асар саҳифаларида уруш турли кўринишларга киради. Баъзи муаллифлар урушдаги қаҳрамонликларни бош мазу қилиб куйлайди. Бошқалар ўз асарларида урушни орқа-олдига қарамай қоралайверади, “нега?”, “нима учун?” каби саволларга жавоб бермайди.

⚠️Яна бир тоифа борки, улар урушнинг бор даҳшати ва маъносизлигини қўрқинчли даражадаги очиқлик билан тасвирлайди. Улар орасида олмон адабиётига янги нафас олиб кирган, “йўқотилган авлод”нинг ёрқин сиймоларидан бирига айланган ёзувчи Эрих Мария Ремарк ҳам бор.

🔥Гитлер ҳокимиятга келганидан сўнг, ёзувчининг китоблари тақиқланади ва оловда ёқиб юборилди.

⚠️Ремарк ватанини тарк этиб, аввал Швейцарияга, кейин эса АҚШга кўчди. Унинг таъминоти китоблари ва уларга ишланган фильмлар учун берилган қалам ҳақидан қопланарди. Чет элда ижоддан тўхтамади.

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🔥 Диққат, ғалла майдонини ёқманг: Чиноз туманидаги 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдонида чиққан ёнғин 15 дақиқада ўчирилди.

🇰🇬 Депутат ва "замминстр" можароси: Қирғизистон бош вазири ўринбосари парламентни циркка ўхшатди. Депутат Нарматова эса амалдорга янги қонун муҳокамасида шу "цирк"да ўйин кўрсатишини таъкидлади.

🇺🇿 IELTS сертификати қалбаки бўлиб чиқди: бухоролик ўқитувчига 10 ой давомида сохта ҳужжат асосида ойлик маошига қўшимча 50 фоиз устама тўланган.

🇪🇺 Ғарб Путинга зарба бермоқчи: Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари Россияга қарши 11-санкция пакети бўйича келишиб олдилар.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#факт

Қуёш фақат Ўзбекистонни “ёндирмаяпти”

🌍Сўнгги йилларда бутун Ер юзаси бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада ошди. Аммо шундай жойлар борки, улардаги доимий ҳарорат одамни ҳайратга солади. Бугун сайёрамизнинг энг иссиқ нуқталари ҳақида маълумот берамиз.

Ўлим водийси, АҚШ

💥1913 йил июль ойида бу чўлда Целсий шкаласи бўйича 56.7 даража иссиқ қайд этилган. Баъзилар ускуналар натижани чалкаштириб юборган дейди. Бошқаларнинг фикрича, ҳар йили ёзда Ўлим водийсида рекорд ҳарорат янгиланиб туради.

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инстаграмда_нима_гап

👀Ҳамдам Собировдан Филипп Киркоровгача

Батафсил Анош тайёрлаган лавҳада👆

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЁШЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Бугун вилоятимизнинг учта ҳудудида  “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар сайли ва гала-концертлар ташкил этилади. Байрамга кириш мутлақо бепул ва у ерда сиз учун эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари куйлайди.

Сизни қуйидаги манзилларда қайноқ атмосфера кутмоқда:

📍Бекобод шаҳри Ёшлар боғида соат 19:00 да;

📍Паркент тумани. Ёшлар боғида соат 18:00 да;

📍Чиноз тумани. Марказий майдонда соат 18:00 да.

Яқинларингиз билан концертга боришни унутманг!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM