#Қишлоқларимиз_тарихидан
Бир асрга тенгдош "Бойовул"
Вилоятимизда турли номлар билан аталаётган қишлоғу овуллар тарихига қизиқиб кўрганмисиз?
Масалан Ўрта Чирчиқ туманидаги Бойовул қишлоғи XIX асрнинг илк йилларида ташкил этилган бўлиб, аввал бу манзилда ҳеч ким яшамаган. Қишлоқ кексаларининг айтишича, илк бор Раҳматилла исмли бой келиб ерларни ўзлаштирган. У кишининг беҳисоб мол-мулкини кўрганлар бу ер бойнинг овули дея аташган. Шу-шу Бойовул деб номланади. Афсуски, у бой босмачилар томонидан ўлдирилиб, бойликлари талон-тарож қилинган дейилади. Ҳозиргача бойнинг авлодлари шу қишлоқда яшайди.
Мазкур қишлоқ турли йилларда ҳар хил номдаги колхозга айлантирилган. Хусусан, 1940-42 йилларда "Қизил Юлдуз", 1960-69 йилларгача Максим Горький, 1969-1992 йилларда Акмал Икромов, 1994-2000 йиллардан сўнг "Уйшун" қишлоқ фуқаролар йиғини таркибида бўлган. Унга Нуриддин Турғунов, Анорали Марасулов, Муҳаммад Умиров, Абдукарим Тошматов, Ёдгор Сайитбоевлар раислик қилган.
2009 йилга келиб қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилади. "Бойовул" маҳалласида "Бойовул", "Уйшун-1", " Уйшун-2" кўчалари ташкил этилади. Уйшун сўзи эса уюшмаган аҳоли маъносини англатади.
Қишлоқдан кўплаб машҳур инсонлар етишиб чиққан. Бир қатор орден ва медаль соҳиблари Нормат Тошенов,Тожибой Ибрагимов, Ҳолтурсин Пўлатов, Фозил Маматқулов, Ҳотам Шодиев, Зиёаҳмад Мўминов, шифокор Низом Бегманов, Абдукарим Тошматовлар ҳаёти ва фаолияти ёшларга ўрнак бўлмоқда.
Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Аҳоли сони - 3282 нафар, 0-30 ёшлилар - 2161 нафар. Ҳудуд майдони - 425 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Мақсуд Турғунбоев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Хушнуд Норқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Муҳайё Турдибоева
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Пардаева
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Зар топилмаган Зарбулоқ
Юртимизнинг турли ҳудудларида Зарбулоқ номи билан аталувчи қишлоқ ва маҳаллалар кўплаб топилади. Хусусан, Ангрен шаҳрида ҳам ана шу номдаги қишлоқ мавжуд.
Зарбулоқ қишлоғи Чотқол тоғ тизмалари бағрида жойлашган. Ҳудуднинг юқори қисмида доимо сариқ ва қизил тусда товланиб турадиган иккита булоқ қайнаб туради. Қишда иссиқ, ёзда муздек суви билан танилган учун зарбулоқ дейилади.
Қишлоқнинг тўрт асрга тенг ўтмиши шу кунгача ота-боболар томонидан оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Мазкур маълумотларни жамлашда педагог Дўсан Тошбоевнинг ҳиссаси катта. Айни вақтда меҳнат фахрийси Қурбонқул Юсупов ушбу ишни давом эттирмоқда. Унинг таъкидлашича, Зарбулоқ қишлоғи Дукентсой, Сойлиқлар номи билан ҳам аталган. Дукентсой дейилишига сабаб, ҳудуддан оқиб ўтувчи сойнинг икки томонида аҳоли яшаган.
1930 йилда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудига тегишли мазкур қишлоқда Инқилоб, Фрунзе, Октябрь номлари билан колхозлар ташкил этилган. Шунингдек, Зарбулоқ қишлоғи 1940 йилда Оҳангарон туманига, 1960 йилдан Ангрен шаҳар ҳудуди таркибига қўшилгач, 1967 йилдан то мустақиллик даврига қадар Усмон Юсупов номи билан аталган. 2011 йилдан эса "Зарбулоқ" маҳалласи ташкил этилган.
Дарвоқеа, 1961 йилда аҳоли томонидан бу ерлардан ўтган асрларга дахлдор омоч, чироқ, четар (дўмбра), дон ва сув сақлайдиган кўза каби бир қатор рўзғор буюмлари топилган. Қишлоқда ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган 18 асрга дахлдор Қоробишбой жоме масжиди бор. Ундан ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда.
"Шуҳрат" медали соҳиби, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Убай Назаров, фан номзоди Муҳаммаджон Мирзабоев, Оҳангарон туманининг собиқ ҳокими Маҳмуд Мирзабоевлар шу ерда туғилиб ўсган.
Ҳудудда мактаб, ёшлар учун спорт ўйингоҳи йўқ. Шунингдек, қишлоқ инфратузилмаси 60 йилдирки, янгиланмаган.
Аҳоли даромади - боғдорчилик,чорвачилик, асаларичиликдан.
Ҳозирда "Зарбулоқ"да 1626 нафар аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 688 нафари, 0-30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳудуд майдони - 316,64 гектар.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Авазбек Абдуҳалиқов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Алишер Юсупов
🔹Ёшлар етакчиси – Соҳибжон Тангиров
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳло Юсупова.
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Нодирабегим тўхтаб ўтган қишлоқ
📍Оҳангарон туманидаги машҳур "Тут" қишлоғи Шоввозсой этакларида жойлашган. Айтишларича, мазкур ҳудудда 1880 йилларгача қишлоқ бўлмаган. 1890 йиллардан сўнг қорахитойлик аҳоли аста-секин ҳар ким кучи етганча ер майдони эгаллаб, кўчиб чиққан. Қишлоқ номи бир неча асрлик тут номига берилган. Тутни ким, қачон эккани номаълум. Бу тутни одамлар эъзозлаб Узун ота деб аташади. 1925 йилларгача Тут қишлоғининг жойлашиши “Сой”, “Тут”, “Оқтепа” номи билан юритилган. 1929 йилга келиб “Сталин”номи билан аталган.
❗️Тут маҳалла фуқаролар йиғини 2001 йил 28 ноябрда Қорахитой қишлоқ фуқаролар йиғинидан ажралиб чиққан.
✅Яна бир маълумот: қишлоқ яқинида "Қайнар" сардобаси асли ҳолидек сақланиб қолган. Уни 1935 йилда академик М.Массон топиб, тўлиқ таъриф-тавсиф берган, давлат томонидан қадимий ёдгорлик сифатида қўриқланадиган объектлар рўйхатига киритган. Бу ерда карвонсарой бўлиб, хаттоки шоира Нодирабегим ҳам шу ерда икки кун бўлгани ҳақида маълумотлар келтирилган.
Фарғонадан Тошкентгача бўлган бу йўл тўрт томони қир ва адир тепаликлари билан ўралган хушманзара, энг муҳими хавфсиз бўлган. Карвонлар сардобада қўниб тин олгач, Паркент ва Шошга йўл олишган. Ушбу савдо йўллари баҳодир кишилар томонидан қўриқланган.
❗️Ана шундай тарихга эга Тут қишлоғининг ўз машҳур инсонлари бор. Узоқ йиллар раислик қилган Мамат Бўрибоев, Майрам Раҳманова, Умар Умрзоқовларни кўпчилик яхши эслайди. Фан доктори Толибжон Умаров, машҳур шифокор жарроҳ Қўчқор Аллабердиев, кардиолог Мақсуда Умрзақова, таниқли фермер Шунқор Умрзоқов ҳам шу қишлоқдан. Ёшлар орасидан Моҳигул Йўлдашова ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон, таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, шунингдек, у шу қишлоқдаги 20 дан ортиқ ёшларни Ўзбекистон чемпионлари этиб тайёрлади.
🔰Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ҚВП, 1 та оилавий боғча, 6 та савдо дўкони, 1 та нон цехи шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади.
💰Аҳолининг асосий даромади чорвачиликдан. Ҳудудда оқар сувнинг йўқлиги қишлоқ аҳлининг муаммоларидан биридир.
🔍Қишлоқ ер майдони - 57 гектар. Аҳоли сони - 2843 нафар. 0-30 ёшгача бўлганлар 1487 нафар.
Ҳозирда:
🔹 Маҳалла раиси – Шамсиддин Умрзоқов
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Камолиддин Раҳимбоев
🔹 Ёшлар етакчиси – Муҳриддин Саттаров
🔹 Хотин-қизлар фаоли – Зилола Режабоева
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTub

Бузруклар қишлоғини эшитганмисиз?
📍 Бекобод туманида ўнлаб қадимий қишлоқлар бор. Ҳар бирининг ўз тарихи, турмуш-тарзи мавжуд. Тумандан бир неча чақирим нарида Ҳамза қишлоғи жойлашган. Ривоятларга кўра, Х аср бошларида Саид Неъматулло Мағрибий исмли бу одам Мағрибдан, яъни Ғарбий Африкадан келган. У олим киши бўлиб, маҳаллий халққа араб ёзувини ўргатишга жалб этилганди.
🌱Аммо тақдир тақозоси билан у деҳқончиликка ҳам қўл уриб, ерга ишлов бериш ва экин-тикин билан шуғуллана бошлайди. Одамларни унинг бошқа бир хислати – у эккан дарахтлар сувсиз ҳам тутиб, барқ уриб ўсиши кўпроқ ҳайратга солади.
❗️Бир куни унинг ёнига маҳаллий бир одам келиб, ундан бу маҳоратини ўргатишни илтимос қилади. Саид Неъматулло шундай жавоб берди: “Мен сенга маҳорат эмас, ихлос, яъни агар инсон астойдил Аллоҳга ишонса, ерни, тупроқни қалбдан севса, меҳр-муҳаббатнинг кучига ишонса, кўп нарсаларга қодир бўлишини ўргатаман".
🎋У ўша одамга қамиш таёқчасини узатиб, бир учидан ушлашни буюради, ўзи иккинчи учидан тутади. Улар шу зайлда ортга ўгирилмай, олға қараб юришади.
😀 Охири у одам чидолмай, ортга ўгирилганда, Мағрибий томондан ўз оёқлари остига қамиш таёқчаси бўйлаб сув оқаётганини кўрди-ю, сеҳрлангандек туриб қолади. Сув биринчи деҳқоннинг оёқлари остида тўпланиб, кейин кўл ҳосил бўлади. Одамлар унга Қоронкўл деб ном беришади. Кейинчалик бу жой у инъом этган буюк неъмат сув учун Саид Неъматулло Мағрибий шарафига Бузрукбобо деб аталади. Шу кунларда ҳам Саид Неъматуллонинг кийик терисига ёзилган Насабномаси (шажара китоби) ва ҳассаси сақланган.
✨ Бузрукбобо боқий қўним топган қишлоқ рамзий маънода Деҳқонобод дея аталган. Кейинчалик бу қишлоқ Ҳамза номи билан аталган.
👨🦳Нуронийларнинг айтишича, неча асрлар олдин туб аҳоли ҳозирги Жиззах вилоятининг Зомин туманидан кўчиб келган.
🚜1928 йилдан то 1935 йилгача Андижон ва Фарғона вилояти фуқаролари деҳқончилик билан шуғулланиш учун кўчириб келтирилган.
😀 Мазкур ҳудудда 1936 йилда Будённый, 1960 йилдан "Машъал"номли колхоз ташкил этилган.1984 йилдан эса Ҳамза оилавий пудрат хўжалиги, 1998 йилдан Деҳқонобод ширкат хўжалиги деб юритилган ҳамда "Жумабозор" ҚФЙ ташкил этилган. 2004 йил унинг таркиби Ҳамза, "Қушчи", "Ўзбекобод", "Бунёдкор", "Оқтепа" маҳаллаларига ажралади.
🔰Бугунги кунда қишлоқ марказида "Ҳамза" маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритади.
❗️Ушбу ҳудудда ўз даврининг миришкор пахтакор ва пиллакорлари етишиб чиққан. Улардан Абубашар Усмонов, Адолат Рўзматова меҳнат қаҳрамонлари Ҳайдарали Ҳамрақулов, Акбарали Мамадалиев, номдор бригадир Боймат Каримов, иқтисодчи Алижон Ҳожимирзаев, фан номзодлари Абдусалом Аҳмедов, Бахтиёр Эгамқулов ва туман маориф бўлими мудири Райимқул Худайбердиев шу қишлоқдан.
💰Аҳолининг даромади - чорвачилик ва деҳқончиликдан.
🏢Ҳозирда ҳудудда 1 та ҚОП, 1 та умумтаълим мактаби, 2 та хусусий МТМ, 6 та хусусий дўкон ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд.
❗️Аҳоли сони - 3781 нафар, 0-30 ёшлилар - 1220 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 85 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Юсубали Усмонов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Абдуваҳоб Худайбердиев
🔹Ёшлар етакчиси – Ҳусанбой Анорқулов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Дилшода Эргашалиева
✈️ Telegram 📷 Instagram 📒 Facebook 🖤 YouTube
Бузруклар қишлоғини эшитганмисиз?
🌱Аммо тақдир тақозоси билан у деҳқончиликка ҳам қўл уриб, ерга ишлов бериш ва экин-тикин билан шуғуллана бошлайди. Одамларни унинг бошқа бир хислати – у эккан дарахтлар сувсиз ҳам тутиб, барқ уриб ўсиши кўпроқ ҳайратга солади.
❗️Бир куни унинг ёнига маҳаллий бир одам келиб, ундан бу маҳоратини ўргатишни илтимос қилади. Саид Неъматулло шундай жавоб берди: “Мен сенга маҳорат эмас, ихлос, яъни агар инсон астойдил Аллоҳга ишонса, ерни, тупроқни қалбдан севса, меҳр-муҳаббатнинг кучига ишонса, кўп нарсаларга қодир бўлишини ўргатаман".
🎋У ўша одамга қамиш таёқчасини узатиб, бир учидан ушлашни буюради, ўзи иккинчи учидан тутади. Улар шу зайлда ортга ўгирилмай, олға қараб юришади.
✨ Бузрукбобо боқий қўним топган қишлоқ рамзий маънода Деҳқонобод дея аталган. Кейинчалик бу қишлоқ Ҳамза номи билан аталган.
👨🦳Нуронийларнинг айтишича, неча асрлар олдин туб аҳоли ҳозирги Жиззах вилоятининг Зомин туманидан кўчиб келган.
🚜1928 йилдан то 1935 йилгача Андижон ва Фарғона вилояти фуқаролари деҳқончилик билан шуғулланиш учун кўчириб келтирилган.
🔰Бугунги кунда қишлоқ марказида "Ҳамза" маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритади.
❗️Ушбу ҳудудда ўз даврининг миришкор пахтакор ва пиллакорлари етишиб чиққан. Улардан Абубашар Усмонов, Адолат Рўзматова меҳнат қаҳрамонлари Ҳайдарали Ҳамрақулов, Акбарали Мамадалиев, номдор бригадир Боймат Каримов, иқтисодчи Алижон Ҳожимирзаев, фан номзодлари Абдусалом Аҳмедов, Бахтиёр Эгамқулов ва туман маориф бўлими мудири Райимқул Худайбердиев шу қишлоқдан.
💰Аҳолининг даромади - чорвачилик ва деҳқончиликдан.
🏢Ҳозирда ҳудудда 1 та ҚОП, 1 та умумтаълим мактаби, 2 та хусусий МТМ, 6 та хусусий дўкон ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд.
❗️Аҳоли сони - 3781 нафар, 0-30 ёшлилар - 1220 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 85 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Юсубали Усмонов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Абдуваҳоб Худайбердиев
🔹Ёшлар етакчиси – Ҳусанбой Анорқулов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Дилшода Эргашалиева
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Тарихнинг қадим Бурчмуллоси
🏔 Бўстонлиқ тумани ўзининг бетакрор табиати, соф ҳавоси билан ҳамиша одамларни жалб этиб келган. Туманда қатор машҳур қишлоқлар бор. Улардан бири Бурчмулло қишлоғидир.
📜 Қадим тарихга эга ҳудуд Чотқол ва Кўксув дарёлари қўшиладиган бурчакда жойлашган. Бу ерда эрамизнинг VII асридаёқ маълум ва машҳур бўлган Ардланкент қадимий шаҳри жойлашган бўлиб, X-XI асрларда обдон гуллаб-яшнаган. Шарқлик географлар ўз йилномаларида ва хариталарида белгилашган бу кўҳна шаҳар ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг кучли қалъаси ва мол айрбошлаш пункти бўлган. Бу ерда кумуш қазиб олиниб, ишлов берилган. Кулолчилик буюмлари ишлаб чиқариш кенг ривожланган.
📍 Палтавсойнинг ўнг соҳилида, унинг Чотқол дарёсига қуйилиш жойида бошқа ноёб қадимий шаҳар харобалари бор. Қадимий Обираҳмат ёдгорлиги ҳам айнан шу ерда. У юмшоқ шаклдаги кўҳна ғор бўлиб, илк бор Чоч – Илоқ экспедицияси (Бўстонлиқ археологик отряди) томонидан очилган. Бу ерда 30 га яқин маданий қатлам кавлаб очилган. Улар юқори палеолит даврига таалуқли. X-XII асрлардаёқ бу ерда Обираҳмат металл қуйиш пункти ишлаган.
🏗 Қазиш ишлари жараёнида топилган металл эритиш печи, таркибида магнезит кўп бўлган шағал, эритилган темир қотишмаси ва X-XII асрга тегишли сопол ва шиша буюмлар шундан далолат беради. Ҳозир бу ердаги қишлоқ Обираҳмат номи билан аталади. Бошқача айтганда, бу суви роҳатбахш замин.
🕌 Шунингдек, қишлоқдан унчалик узоқ бўлмаган масофада, Чорвоқ сув омбори соҳилида қадамжолардан бири – Қадамжобува жойлашган.
Афсонага кўра, Одам алайҳиссаломнинг олтинчи набиралари ҳазрати Идрис алайҳиссалом бу ерларга келиб қолганида қаттиқ чарчоқ ҳис этади. Чанқоғини қондирмоқчи бўлади, аммо сув топа олмайди. Набий Аллоҳга дуо билан илтижо қилади ва ўша заҳоти ҳазрати Идрис (а.с.)нинг бешта бармоқларидан бешта булоқ отилиб чиққан экан.
📌 Ўшандан бери Қадамжобувада йилнинг ҳар бир фаслида ўша бешта булоқлардан ер остидан сув отилиб чиқади. Улардан чиқаётган сув зиёратчиларнинг турли дардларидан халос этишидан ташқари, ҳар қандай истак ва орзуларини рўёбга чиқариши тўғрисида ривоятлар бор, бунинг учун орзу истагингизни ният қилиб, булоқ сувидан ичишингиз ва шу сув билан юз-қўлларингизни ювсангиз бўлди.
Муқаддас саналган бу қадамжога ҳар куни республиканинг турли бурчакларидан юзлаб одамлар зиёратга келади.
🗓 Бурчмулло қишлоғи аввал Бўстонлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини таркибига кирган. 2001 йилга келиб "Бурчмулло" маҳалласи ташкил этилган. Мазкур ҳудудда ўзбек, қорақалпоқ, рус, қирғиз, қозоқ, корейс, тожик миллатига мансуб фуқаролар яшайди.
🎓 Қишлоқдан машҳур инсонлар етишиб чиққан. Улардан академиклар Ортиғали Ҳакимов, Тўхтамурод Набиев, Абдували Имомалиев, профессорлар Аҳмаджон Майсупов, Зубайда Файзиева, фан номзодлари Ортиқали Ўринбоев, Раъно Ворисова, Малик Кабиров, Дилшод Алмжанов, Шопўлат Бабаджанов, Жўра Йўлдашов, Эргаш Икрамов, прокурор Бегали Зоировлар туғилиб ўсган.
🔰Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ОП, 1 та ҳарбий санатория, 26 та савдо дўкони, 1 та асаларичилик, 1 та Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонаси, 52 та уй меҳмонхоналар фаолият юритади.
💰Аҳолининг асосий даромади чорвачилик, асаларичилик,боғдорчилик, туризимдан.
🔍Қишлоқ ер майдони - 68 127 гектар. Аҳоли сони - 4179 нафар. 0-30 ёшгача бўлганлар - 1940 нафар.
Ҳозирда:
🔹 Маҳалла раиси – Файзулло Назиров
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Майрам Йўлдашова
🔹 Ёшлар етакчиси – Зарнигор Луқмонова
🔹 Хотин-қизлар фаоли – Бахтинисо Тошметова
✉️ Telegram🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube

✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Қолғансирда қандай “сир” қолган?
❓Бекобод туманидаги “Қолғансир” маҳалласи ҳақида эшитганмисиз? Тарихшуносларнинг маълумотларига қараганда, қишлоқ XVI асрда шаклланган.
✅У ердан карвон йўли ўтган бўлиб, карвонсарой жойлашган. Айни пайтда қабристонга айланган бу манзилдан турли хилдаги хумдон синиқлари чиқади. Тарихчиларнинг аниқлашича, бу топилмалар XVII-XVIII асрларга тўғри келади. Шу ердаги тепалик карвон йўли учун хабар бериш “пости” бўлган. Номаълум сабабларга кўра, ушбу қишлоқ тупроқ остида қолиб кетган.
🌊Ҳудуддан аввал Сирдарё оқиб ўтган. Ўша вақтлари дарё суви кўплигидан тўлиб-тошган. Ҳатто қирғоғи қир-адирга туташган. Асосан кўчманчи чорвадорлар яшаган. Кейинчалик собиқ шўро ҳукумати топшириғи билан қўшни ҳудудлардан, ҳатто Тожикистон Республикасидан аҳоли кўчириб келтирилган. Улар бу жойни сўраганларга тожик тилида “кўли сиёҳ” яъни “қора кўл”, маҳаллий аҳоли эса "Сирдарёдан қолган кўл атрофида яшаймиз", деб жавоб берган. Шу-шу сирдан қолган, яъни Қолғансир деб айтилади.
✅Ҳудудни обод қилиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Қўшробод тумани Нурота тоғ ён-бағирларидаги "Устук" ва "Саврак" қишлоқларидан аҳоли кўчириб келинган. Устук қишлоғининг фарзанди ёзувчи Баҳром Фирузнинг кундалик дафтаридаги манбаларда ёзилишича, 1950 йил апрель ойда Қолғансир қишлоғига кўчиб келган устукликлар тожик тилида сўзлашган. Ҳозиргача тожик тилида сўзлашадилар.
❇️Қишлоқ 1996 йилга қадар “Чаноқ” ҚФЙ таркибида бўлган, Кейинчалик “Қолғансир маҳалласи ташкил этилган. Яна бир гап. Қишлоқдан машҳур инсонлар кўплаб етишиб чиққан.
❗️Маҳаллий аҳоли профессор Омон Турсунов, Республика бош прокуратураси тергов бўлими бошлиғи Обид Ҳамраев, Тошкент шаҳар (собиқ) прокурори Тошмурод Амонов, Республика ЖИЭК бош бошқармаси назоратчи бош прокурори Алиқул Ҳамраев, ёзувчи, шоир Баҳром Фируз, Хушвақт Умриллаевни шу ернинг фарзанди сифатида фахр билан тилга олади.
🎖Ёшлардан "Маънавият фидойиси" кўкрак-нишони соҳиби Зулхумор Мирзаева, спорт мураббийлари Кенжа Мирзаев, Эсан Қурбоновлар йигит-қизларга ибрат бўлмоқда.
🔰Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ОШП, 2 та савдо дўкони, 4 та балиқчилик фермер хўжалиги фаолият юритади.
💰Аҳолининг асосий даромади чорвачилик, деҳончилик асаларичилик ва боғдорчиликдан.
🔍Қишлоқ ер майдони - 92.02 гектар. Аҳоли сони - 1978 нафар.
0-30 ёшгача бўлганлар 926 нафар.
Ҳозирда:
🔹 Маҳалла раиси – Нурали Шодмонов
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Зуфарбек Мирзакаримов
🔹 Ёшлар етакчиси – Далержон Дўстбоев
🔹 Хотин-қизлар фаоли – Фотимахон Бердиева
Нигора Ўролова,
"Ёшлар кундалиги" мухбири
✉️ Telegram 🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 YouTube

ХОНДОЙЛИҚ ХАЗИНАСИ
Хондойлиқ қишлоғининг ўрни қадим замонларда қамишзор ва қалин чакалакзор бўлган. Тоғлардан сувлар уч сой орқали оқиб келади. Тоғ сувининг зилоллиги, турли жойлардан қайнаб чиққан булоқлар қадимданоқ одамларни ўзларига жалб этган.
➥ Батафсил
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
ХОНДОЙЛИҚ ХАЗИНАСИ
Хондойлиқ қишлоғининг ўрни қадим замонларда қамишзор ва қалин чакалакзор бўлган. Тоғлардан сувлар уч сой орқали оқиб келади. Тоғ сувининг зилоллиги, турли жойлардан қайнаб чиққан булоқлар қадимданоқ одамларни ўзларига жалб этган.
➥ Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қишлоқларимиз_тарихидан
ЕТТИ ҚИШЛОҚ ТАРИХИ
⭕️ Бу гал сизларга Пискент туманидаги узоқ тарихга эга қишлоқ ва маҳаллалар ҳақида маълумот берамиз.

⭕️ Бу гал сизларга Ангрен шаҳридаги узоқ тарихга эга қишлоқ ва маҳаллалар ҳақида маълумот берамиз
ЕТТИ ҚИШЛОҚ ТАРИХИ
⭕️ Бу гал сизларга Ангрен шаҳридаги узоқ тарихга эга қишлоқ ва маҳаллалар ҳақида маълумот берамиз
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Паркент тумани 1926 йил сентябрда ташкил этилган. Шимоли шарқ ва жанубдан Бўстонлиқ, Оҳангарон, ғарбдан Юқори Чирчиқ ва жануби ғарбдан Ўрта Чирчиқ туманлари билан чегарадош.
Майдони - 1,08 минг км². Туманда 1 та шаҳар ва 9 та қишлоқ мавжуд. Бугун биз туманнинг энг машҳур 5 та қишлоғи ҳақида ҳикоя қиламиз.