Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#таълим

⭕️ Айрим таълим муассасалари ихтисослаштирилган мактабларга мослаштирилади

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши чиқарилди. Хусусан:

👉 Ангрен шаҳридаги ДИМИни Президент таълим муассасалари тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 878 миллион сўм;

👉 Ўрта Чирчиқ туманидаги 20-сонли мактабни ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 1 миллиард 200 миллион сўм;

👉 Паркент туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 1 миллиард 298 миллион сўм;

👉 Бўстонлиқ туманидаги умумтаълим мактабини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкцияси учун 196 миллион сўм маблағ ажратилади.

Yoshlar kundaligi
#таълим

⭕️ Талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

Барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил 2023 йилнинг 25 декабридан бошланиб, 2024 йилнинг 7 январига қадар давом этади.

🗓 Дарслар 8 январь, душанбадан бошланади.

Yoshlar kundaligi
#таълим

⭕️ Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади.

👉 Таътил 2024-йил 10-январгача (14 календар кун) давом этади. III чорак дарслари11 январдан бошланади.

Yoshlar kundaligi
#Таълим

Психологияда ўқиётганлар энди Қуролли Кучлар академиясига кириши мумкин

⚡️2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Қуролли Кучлар академиясида куч тузилмалари учун “Психология (ҳарбий психолог)” таълим йўналиши бўйича офицер кадрларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

Бу тизимда олий таълим муассасаларининг психология таълим йўналишининг 2-босқичини муваффақиятли тамомлаган, ўқишини Қуролли Кучлар академиясида давом эттириш ва келгусида контракт асосида ҳарбий хизматни ўташ истагидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли, 26 ёшгача бўлган талабалар орасидан номзодлар саралаб олинади. Номзодлар ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши шарт эмас.

🔖Талабгорлар 2 йиллик дастур асосида ўқитилади ва битирувчиларга бакалавр даражаси берилади.

📂Аризалар ҳудудлардаги Мудофаа ишлари бўлимлари орқали 31 мартга қадар қабул қилинади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ҚАЙСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ "ТЕЛЕФОНСИЗ МАКТАБ" ТИЗИМИГА ЎТГАН?

📍Ангрен шаҳри: 13, 17-мактаб;

📍Бекобод шаҳри: 1, 5, 6, 8, 9, 12, 13, 18-мактаблар;

📍Олмалиқ шаҳри: 3, 9, 12-мактаблар;

📍Оҳангарон шаҳри: 3, 6, 8, 9-мактаблар;

📍Нурафшон шаҳри: 10, 25-мактаблар;

📍Чирчиқ шаҳри: 5-мактаб;

📍Янгийўл шаҳри: 2-мактаб;

📍Бекобод тумани: 8, 15, 17, 21, 33, 34, 37, 56, 57, 58-мактаблар;

📍Бўка тумани: 7, 17, 20, 27, 29, 30, 55-мактаблар;

📍Бўстонлиқ тумани: 1, 4, 8, 9, 10, 11, 13, 14, 17, 19, 20, 24, 33, 35, 36, 43, 44, 49-мактаблар;

📍Зангиота тумани: 8, 14, 22, 27, 40-мактаблар;

📍Қибрай тумани: 13, 14, 32-мактаблар;

📍Қуйи Чирчиқ тумани: 1, 14, 22, 50-мактаблар;

📍Оққўрғон тумани: 39, 43-мактаблар;

📍Оҳангарон тумани: 15, 18, 53-мактаблар;

📍Паркент тумани: 6, 54-мактаблар;

📍Пискент тумани: 7, 12, 15, 16, 17, 21, 28, 32, 36, 38, 39-мактаблар;

📍Ўрта Чирчиқ тумани: 6, 34, 37, 38, 40, 42, 47, 51, 56, 63, 65, 66-мактаблар;

📍Тошкент тумани: 25, 31-мактаблар;

📍Чиноз тумани: 10, 14-мактаблар;

📍Юқори Чирчиқ тумани: 40-мактаб;

📍Янгийўл тумани: 46, 53, 58-мактаблар.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

❗️ Мактабда туғилган кун нишонлаш мумкин эмас

▪️ Белгиланган қоидаларга кўра, ўқувчиларга таълим муассасида туғилган кун нишонлаш тақиқланган.

Бундан ташқари:

✖️ дарсда "наушник" ишлатиш;
✖️ таълим муассасасининг фаолиятига тегишли ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;
✖️ бошқаларга нисбатан зўравонлик қилиши мумкин эмас.

🔴 Қандай жазо бор?

Агар ўқувчи бу қоидаларга амал қилмаса, унда ота-онаси ёзма огоҳлантирилади. Қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчи муассаса ички назорат рўйхатига олинади. Ота-она мактабга чақирилиб, улар билан инспектор-психолог суҳбат ўтказади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

🚨 ИМТИҲОНГА ТАЙЁРМИСИЗ, БИТИРУВЧИЛАР?

‼️ 9-11 синфлар учун якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

9-синф ўқувчилари учун фанлар:

⚜️ Она тили ва адабиёти — ёзма;
⚜️ Математика — ёзма;
⚜️ Ўзбекистон тарихи — ёзма/оғзаки;
⚜️ Жисмоний тарбия — амалий.

11-синф ўқувчилари учун фанлар:

⚜️ Она тили ва адабиёти — ёзма (иншо);
⚜️ Математика — ёзма;
⚜️ Чет тили — ёзма/оғзаки;
⚜️ Ўзбекистон тарихи — ёзма/оғзаки.

📌 Ўқувчилар хоҳишига қараб танланган фанлар: кимё, физика, давлат ҳуқуқ асослари, география фанларидан ёзма шаклда ўтказилади.

Yoshlar kundaligi
#Таълим

Тошкент вилоятининг битирувчи синф ўқувчилари ўртасида физика, кимё ва биалогия фанларидан олимпиада бўлиб ўтди.

Олимпиадада қатнашган 47 кишидан 9 нафар ғолиб ўқувчилар Чирчиқ давлат педагогика университетига грант асосида талабаликка қабул қилинди.

Физика фани бўйича:
1-ўрин — Абдураупов Алижон (69 балл),
2-ўрин — Муҳаммаджонов Илҳом (64 балл),
3-ўрин — Рустамова Дилнаво (58 балл);

Кимё фани бўйича:
1-ўрин — Файзуллаев Шохжаҳон (83 балл),
2-ўрин — Пардабоев Яҳёбек (78 балл),
3-ўрин — Шуҳратов Ислом (68 балл);

Биология фани бўйича:
1-ўрин — Исломхонова Фаризахон (81 балл),
2-ўрин — Нурмуҳаммадова Муштарий (64 балл),
3-ўрин — Комилжонов Аҳрор (59 балл).

Ғолибларга Чирчиқ давлат педагогика университет ректори, профессори Ғофуржон Муҳамедов талабаликка қабул қилинганлик сертификатини тақдим этди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

🆕ДИҚҚАТ! ТАЛАБАЛАР!!!

⚡️ Энди сертификат олишим керак деб ўйлашнинг хожати йўқ. Фақат бу ҳозирча...

❗️Сиртқи таълим тугатилади. Нима учун?

Батафсил маълумотни видео орқали олишингиз мумкин.

Yoshlar kundaligi