Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Ҳуқуқ #Фестивал_баҳона_ўмариш

СИЗ ФЕСТИВАЛ ЎТКАЗАСИЗМИ ЁКИ ЎҒИРЛИК ҚИЛАСИЗМИ?

Тошкент вилояти Давлат Молиявий назорат бошқармаси томонидан Янгийўл шаҳрида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва Президентимизнинг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ 4862-сонли қарори ижроси юзасидан текшириш ўтказилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги шахар бўлими мутахассислари, шаҳар васийлик Кенгаши мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, “Ёшлар жамғармаси”га ажратилган пул маблағларини мақсадсиз ишлатилгани аниқланди.

🚨 Хусусан, мазкур ташкилотлар масуллари томонидан ўзаро келишган ҳолда “Lazizbek-Konstruktor” ва “IKKI QALB” МЧЖларга ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар фестивалларини ўтказиш учун жами 9 та ҳолатда 392 миллион 910 минг сўм миқдоридаги жамғарма маблағлари мақсадсиз равишга йўналтирилган. Натижада мазкур маблағлар ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинган.

☝️ Умуман, дабдаба-асъаса қиламан, деб иқтисодий жиноятларни содир этишни тушуниб бўлмайди. Афсуски, бу ҳақиқатни айрим мутасаддилар ўйлаб кўришмаяпти.

📑 Ушбу ҳолатда қонунга хилоф аломатлар борлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi