Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.6K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архивдан

⚽️Миллионлаб ўйинчилар қалбини забт этган "Пахтакор" жамоаси ўз даврининг чинакам юлдузлари эди. Унинг ҳар бир аъзоси майдонга тушар экан, мухлислар учун мўъжизакор ўйин кўрсатишарди.

✳️Асли Юқори Чирчиқ тумани "Бордонкўл" қишлоғида истиқомат қилган Олимжон Аширов "Пахтакор" жамоасининг 1979 йилдаги афсонавий таркибида тўп сурар эди.

🔰"Динамо" (Минск) ва "Пахтакор" (Тошкент) жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинга жўнаб кетган Олимжон Ашировга уйига қайтиб келиш насиб этмади. Атиги 25 йил умр кўрган бўлса-да довруғи достон бўлган футболчи ҳаёт бўлганида кўкламда 67 ёшни қаршилаган бўларди.

🎥 Мавжуда Мирзаева лавҳаси.

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
#Кун_иқтибоси #Архивдан

Кимдаки бўлмаса замона ғами,
Ё оламдан эмас, ё эмас одам...

©Паҳлавон Маҳмуд

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тадқиқот #архивдан

ШУМ БОЛА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚАНДАЙ “САЙР” ҚИЛГАН – ЮЗ ЙИЛ ОЛДИНГИ ТАРИХГА НАЗАР

Ғафур Ғуломнинг қалби дарёдек тошқин Шум боласи борган манзиллар ҳозир қаерда қолди? Буюк адибнинг тақдири шўр Шум боласи Тошкент атрофларида нон ахтариб, ризқ ахтариб қаерларга борган?

🔘Қуйида етимликда, хор-у зорликда ёз ойларида шаҳар атрофларини кезиб юрган шум бола – Қоравой ва унинг дўсти Омон бугунги Тошкент вилояти ҳудудининг қаерларида бўлганини ҳавола қиламиз.

🤝"Ёшлар кундалиги" ҳеч ким қўл урмаган мавзу юзасидан тадқиқот ўтказди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих #архивдан

"Ёшлар кундалиги" лойиҳасининг Science гуруҳи навбатдаги кичик тадқиқотни эътиборингизга ҳавола қилади. Бу сафар Тошкент вилоятидаги тепалар ҳақида гаплашамиз.

🗻Тошкент воҳасида 40 та тепа бўлган – улар нима вазифани бажарган?

☝️Y, Z авлод нега тарихни ўрганиши шарт?

Қадимда жосусларга қарши айғоқчилар тайёрлайдиган мактаб ҳақида нималар маълум?

🏰Зодагонлар қасри тепаликка қурилганмиди?

Тўйтепа, Нишбоштепа, Далварзинтепа, Оқотатепа, Дукенттепа, Увактепа... Яна-чи?

❗️Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мақолада шу ҳақда сўз боради.

▶️МАҚОЛАНИ ЎҚИШГА ЎТИШ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Етакчи_минбари #Нурафшон #Ирода_Холбоева #Архивдан

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

Танишинг, Ирода Холбоева, Нурафшон шаҳридаги «Янгиобод» МФЙ ёшлар етакчиси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар #Архивдан

📝Қўшиқ номи: "Рашк"
🎼Ижро: Зулайҳо Бойхонова

Ёмғир майин шивалаб турган оқшомда юрагингни тозартиб турган покиза туйғулар бош кўтаради. Кимнидир соғинасан, эслайсан. Эслайсан-у, у томонга сўроқсиз бўйлаган хаёлларингдан ранжийсан. Бетизгин ўйларни қалбингга қамаб, ухлатиб қўйгинг келади. Уни рашк қиласан...

Суюклигингнинг нигоҳларингга муҳрланган суратини киприкларинг орасига авайлабгина яширасанда, соғинч ила шивирлайсан:

Муҳаббат баридан улуғдир...
Мен сизни рашк қилсам ранжиманг...
❤️🔥😔


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика #Архивдан

Муҳаббат тил танламайди, таржимон изламайди. У қайси тилда куйланмасин, юрак торларини чертаверади, қалбларни жунбушга келтираверади.

Шу он хаёлингда азиз инсонингнинг сиймоси гавдаланади-ю, соғинч ила секин шивирлайсан: "У манимдир..."


🔥❤️🔥🥰

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_одамлар #ЖамшидПўлатов #ПрокурорОиласи

8 ЯНВАР ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИ КУНИ

▶️"Ёшлар кундалиги"дан байрам туҳфаси – Тошкент вилояти прокуратураси масъул ходими Жамшид Пўлатовнинг кундалик фаолиятидан телеочерк.

Жамшид ва унинг оиласи ҳақида қисқача:

🎵Бўка тумани, "Дўстлик" маҳалласи, Ҳамза номидаги кўча. Бу уйда шеъру санъатга қизиқадиган, таъби назми баланд, "Сегоҳ"ни хиргойи қили-ии-иб, дунёнинг ишларидан ажаб гурунглар берадиган бир инсон яшайди. У қаҳрамонимизнинг отаси Дилшод Пўлатов.

🏡Кенг ёруғ хонадон, ҳовлида анвойи гуллар, томорқада қўй-мол, ҳамма нарса саранжом-саришта. Дилшод ака набираси Хонзодага дутор бериб, чертишни сўради: у дуторни бир сайратди-бир сайратди...

🤲Мана, Жамшид Пўлатов ота-онасидан дуо олиб, ишга отланди – давлат хизматчисининг кундалик ҳаёти бошланди.

Қолгани видеода...


#Архивдан

Yoshlar kundaligi