Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.6K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#жиноят_ва_жазо

Ёш йигитнинг фирибгарлиги фош бўлди

🇺🇿 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кириб, гўёки Америка Қўшма Штатлари элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 000 АҚШ доллари эвазига унга чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи “VISA” ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

🚨 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари (фирибгарлик) ва (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

Пискент прокурори ёрдамчиси фирибгарлик билан қўлга тушди

🚓 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1.500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

📄 Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

🚨 Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

📌Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

Ангрен ва Чирчиқда мактаб жиҳозларига ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали 474,3 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Z.” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖ томонидан мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

Бузоқнинг югургани сомонхонагачами?

🗓 Сўнгги пайтларда ер савдоси билан боғлиқ жиноятлар тез-тез содир этиляпти. Ачинарлиси, бу ҳақдаги хабарларни одамлар одатий ҳолдек қабул қилмоқда. Аслида ҳам шундай бўлиши керакми?

🚨 Бекобод шаҳрида муқаддам судланган фуқаро Ғ.Ф. яна бир фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Ю.Д.” фермер хўжалигига қарашли “Металлург” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтади. Бунинг эвазига 20 000 АҚШ долларига келишади. Афсуски фирибгарнинг фириби Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан фош этилди.

❗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

☝️ Афсуски, аввал ҳам судланган фуқаро яна суд курсисига ўтиради.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

БАНКИРНИНГ НАФСИ ҲАКАЛАК ОТДИ

АТ “Халқ банки” Қибрай филиали
томонидан имтиёзли кредит маблағлари мақсадсиз ишлатгани аниқланди.

Хусусан, банк филиали раҳбари ва бўлим бошлиғи ўз ваколатини суиистеъмол қилиб, 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 14 та ҳолатда тадбиркорлар ҳисобига жами 1 миллиард 102 миллион сўм миқдордаги кредит маблағларини ноқонуний ажратган. Шундан сўнг бу пуллар транзит ҳисоб рақамларига кўчирилиб, пластик карточкалар орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилинади.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

Олмалиқ. Банкоматни тунамоқчи бўлганлар қўлга олинди

📍Жорий йилнинг 12 февраль куни Олмалиқ шаҳар ҳудудига тунги хизматга жалб этилган Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан соат тахминан 00:30 лар атрофида Олмалиқ шаҳар “Ойдин” МФЙ жойлашган Халқ банкига тегишли банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ўткир тиғли жисм билан бузиб очиб, ичида мавжуд бўлган пулларини олишга уринган вақтида далилий ашё билан ушланган.

🔘Ҳозирда ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

Тошкент вилоятига инсонни ўлдирувчи
дорилар кириб келмоқда (ми?)

🌐
Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят #қотиллик

Янгийўлда ариқ бўйидан икки киши жасадининг қолдиқлари топилди. Улар ёқиб юборилган

🌐
Батафсил

✉️Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#жиноят

Бухорода 5 та нодавлат боғча ёпилди

Батафсил

✉️Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#жиноят

ДАЛИЕВ ИШИ: ТАНИҚЛИ САНЪАТКОР ХОТИНИНИ НЕГА ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРГАНИ АЙТИЛДИ

Ўзбекистонда
ажрим жараёни узун ва ғамгин, кишининг тинкасини қуритадиган драма. Ажрим эр ёки аёлнинг бир-бирига шантаж қилиш учун қурол вазифасини ҳам ўтайди. Эр аёлини хиёнат устида ушлаб олса ва ажрашмоқчи бўлса, аёл ажрашишни хоҳламаса, ўн йиллаб ўртада ажрим ҳукми ўқилмайди. Маҳкама аёлнинг фикри билан йилларга чўзилаверади.

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

СЕРГЕЛИ ВА ЯШНОБОДДА КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ СОТАЁТГАН ЧАЙҚОВЧИЛАР УШЛАНДИ

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

“АМЕРИКА ‒ СЕҲРЛИ ДИЁР”: жиззахликлар 2,5 миллиард сўмга “ухлади”

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

БУЛБУЛ ОВЛАГАННИНГ КАРМОНИ "САЙРАДИ"

⭕️Оҳангаронда 11 та булбулни овлаган фуқаро 6 930 000 сўм жаримага тортилди.


🐦‍⬛️Табиат ресурслари вазирлиги берган маълумотга кўра, фуқаро А.Н.нинг Оҳангарон тумани тоғли ҳудудларидан ноқонуний равишда 11 та булбулни овлагани аниқланган.

Ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 90-модда 1-қисмига асосан ҳайвонот дунёсига етказган зарари учун 3 630 000 сўм, ҳуқуқбузарлик учун 3 300 000 сўм жарима белгиланди.

P.S. Сал кам 7 миллион сўмга "Булбул" эртагидаги робот-булбул ясаб олса бўларди. Огоҳ бўлинг, табиат бедарвоза эмас!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

ХАЛҚ ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИДА ЎҒИРЛИК БЎЛГАН АЙБДОРЛАР ЖАЗОЛАНАДИМИ?

❗️ Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи собиқ ўринбосари Э.Ж. ҳамда собиқ бухгалтерия ва давлат харидлари бўлими бошлиғи Қ.Д. ўзаро тил бириктиради.

📌 Мақсад: умумтаълим мактабларига тарқатиладиган 12 турдаги спорт анжомларини бозор баҳосидан қиммат нархларда харид қилиш бўлган. Шунингдек, улар иштирокида бошқа молиявий фирибгарликлар ҳам амалга оширилгани аниқланган.

✔️ Тергов ҳаракатлари давомида давлатга етказилган 430 млн. сўмлик зарар тўлиқ ундирилган.

⭕️ Нурафшон шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан Э.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишламаслик ҳамда 67,5 млн сўм жарима, Қ.Д.га эса 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишламаслик ҳамда 1 йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазоси тайинланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

‼️ ҚОЗОҒИСТОНДА УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛАР ҚЎЛГА ТУШДИ

🔎 Ижтимоий тармоқларда бедарак йўқолган шахслар ҳақидаги қидирув эълонларига дуч келамиз. Қўшни давлатда юз берган ҳодиса бу мавзуга ҳушёр қарашга ундади.


🇰🇿 Қозоғистон Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмалари томонидан 22 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Улар орасида ташкилотчилар, тиббиёт ходимлари, нотариуслар, реципиентлар ва донорлар бор.

🫀 Бозор иқтисодиётини от бозорга айлантирган "одамхўр"лар битта ички аъзони ўртача 6-10 миллион тенге (ўртача 12-17 минг АҚШ доллари) атрофида сотиб олган ва сотган.

Қозоғистон қонунчилиги трансплантация пайтида инсон аъзолари ва тўқималарини сотишни тақиқлайди. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

📌 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра инсон тана аъзолари ва (ёки) тўқималарини сотиб олиш ва сотишга доир жиноятлар тегишли моддалар билан 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Yoshlar kundaligi
#Жиноят_ва_жазо

Ҳавога учган 1 млрд. ёхуд камбағалликни қисқартиришнинг бекободча усули


💊 Мен ундан ўзимга дору изласам,
Нетай, табибимнинг ўзи ҳам бемор...


🤨 Ҳа, ажабланманг, аслида шунақа бўлиб чиқди. Бекобод туманидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимидагилар ҳудуддаги эҳтиёжмандлардан ҳам ёмонроқ аҳволда бўлиб чиқди.

📌 Бўлим бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишганини яна нима деб изоҳлаш мумкин?!

🛡️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Yoshlar kundaligi
#Жиноят_ва_жазо

"1 XBet"га 33 млрд. сўмни "тикиб берганлар" қўлга олинди

🔗 ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларни онлайн қимор ўйинларига тарғиб қилиб, пул маблағларини сармоя сифатида онлайн тизимларга киритиб бериш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

🔎 Текширувларга кўра, улар Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри, “Умид” МФЙ, 2 даҳаси ҳамда Ангрен шаҳри 2/2 даҳаси ҳудудида жойлашган “Пайнет” шаҳобчаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини (1 XBet) тарғиб қилиб ноқонуний равишда пул ўтказиш билан шуғулланиб келишган.

⚡️ Тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган гумонланувчиларнинг телефон мосламалари тегишли тартибда текширилганида 1 гуруҳ томонидан шу кунга қадар фуқароларнинг 15 млрд. сўм, 2 гуруҳ томонидан эса 18 млрд. сўм миқдордаги пул маблағлари сармоя сифатида онлайн қимор ўйинларига киритилганлиги аниқланди.

⌛️ Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жиноят_ва_жазо

Уйида ноқонуний қурол-яроғ сақлаган фуқаро жавобгарликка тортилди

🗣ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Зангиота туманида яшовчи, якка тартибдаги тадбиркор Э.Р. нинг уйидан ноқонуний сақланаётган 137 дона ўқ ва 1 дона АК-74 автомат пичоғи топилди.

🟢 Аниқланишича, фуқаро ўқ-дориларни овчилик жамиятига аъзо таниши орқали ов қуроллари дўконидан 4.2 млн сўмга сотиб олган.

👮‍♂️ Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жиноят_ва_жазо

Коррупция ботқоғига ботган Бўкадаги қурилиш тизими

🌐 Бугун қурилиш соҳаси коррупция ботқоғига ботиб кетди. Ҳудудлардаги баъзи мансабдорларнинг ўзи катта жиноий схемаларни вужудга келтирмоқда.

🌐 ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси Бўка туманида мана шундай катта коррупцион тизимни фош қилди.

🟢 Бўка туманида қурилаётган кўп қаватли уйни "ҳаммаси зўр", деб қабул қилиниш алгоритмини кўринг: қурувчи МЧС ходимига, ходим раҳбарига. Раҳбар эса туманнинг қурилиш бўйича замҳокимига пора берган.

⚠️ Жиноий сюжетни мукаммаллигини қаранг. Туман МЧС раҳбари Ш.П қурилиш фирмаси бошлиғидан 2.5 минг АҚШ доллари миқдоридаги суммани беришини талаб қилиб, уни бевосита ўзи эмас ходими А.Ҳ орқали олишини айтади. Аммо "операция" барбод бўлиб, порахўрлар қўлга тушади. У ўз айбига иқрор бўлиб, ишга замҳоким ҳам бош қўшганини, унга ҳам 1.5 минг АҚШ доллари миқдорида "қисм" бериши кераклигини тан олади.

👮‍♂️ Коррупцион тизимнинг барча қатнашчиларини қўлга олиш учун тезкор гуруҳ томонидан махсус операция ташкил қилинади. МЧС раҳбари Ш.П воситасида пулни қабул қилиб олиш учун чақирилган замҳоким ҳокимият биносининг ёнгинасида 1.2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётганда далиллар билан қўлга олинади.

❗️ Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўда аъзолари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

П.С Жиноятчилар қўлга тушди, жазо ҳам муқаррар. Аммо шу тақлидда қурилаётган ва қабул қилинаётган кўплаб бинолар ва уни яхши ниятлар билан сотиб олаётган одамлар хавфсизлиги нима бўлади? Ахир бу уйларда эртага роботлар эмас тирик жонлар яшайди-ку. Каттаконлар пора эвазига сифатсиз биноларни қабул қилаверса, қурувчилар бундан фойдаланиб сифатга эътибор бермаса эртага нима бўлади?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жиноят_ва_жазо

3.8 млрд. сўмлик "имтиёзли кредит операцияси"


💥 Имтиёзли кредитлар аслида аниқ мақсадларда, маълум қатламларгагина берилиши керак, ҳар ҳолда китобида шундай. Аммо бугун бу имтиёзларнинг аксар қисми мансабдорлар ва тадбиркор ниқобидаги баъзи каззоблардан ортмай қолди.

🌐 Жумладан “JAMSHID ASL CHORVA” ОК таъсисчиси С.С ҳам “Халқ банки” Келес филиали мансабдорлари билан тил бириктирган ҳолда "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" маблағлари ҳисобидан қарийб 3.8 млрд. сўм имтиёзли кредитни ўзлаштиришга эришган.

✔️ Ҳолат ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси
ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ўрганилганда эса имтиёзли кредит ҳисобига олиб келинган наслли қора моллар аллақачон сотиб юборилиб, маблағлар мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди.

⚠️ “Халқ банки” Келес филиали масъуллари эса жараёнларни назорат қилиш ўрнига ҳолатга кўз юмиб, "тадбиркорга" яна 332 млн. сўм субсидия ажратган. Мана буни замонавий "Ы операцияси" дейиш мумкин.

❗️ Ноинсофлар, ахир бу имтиёзларни давлат тадбиркорликни ривожлантириш, ҳеч бўлмаганда битта иш ўрни яратиб, бир эҳтиёжманд фуқарони камбағалликдан олиб чиқиш учун ажратганди-ку, сенлар бўлса...

👮‍♂️ Айни вақтда қаллоб тадбиркорга ҳам, “Халқ банки” Келес филиали мансабдор шахсларига ҳам жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM