This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Тошкент_тумани
ЧУВАЛАЧИНИНГ "ШИРИН"ИДА НИМА ГАПЛАР?
🎙 Туман ҳокими Одилхон Рустамов Чувалачи ҳудудидаги “Ширин” маҳалласида ёшлар билан мулоқот ўтказди.
😉 Ёшлар ўз амплуасида: тадбиркорликка доир янги ғоялар, кредит, субсидия масалаларидаги имконият ва йўлларига тўғаноқ бўлаётган ҳолатлар билан раҳбарга тикка мурожаат қилишди.
🔺 Ҳоким ҳам ўз амплуасида: ҳаммани бирма-бир эшитди, айрим масалалар жойида ҳал қилинди, тартиб-таомил тушунтирилди, умидли ташаббус ва таклифлар қабул қилинди.
☝️ Яна бир гап. Бугун ҳудудда юрган раҳбар икки жойга кирмай ўтмайди. Мактаб ва шифохона. Ҳар иккаласи ҳам халқимизнинг истиқболи билан чамбарчас боғлиқ, сермуаммо, эътиборталаб соҳа, десак нотўғри бўлмайди.
🎞 Қолгани видеода.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Тошкент_тумани
ҲОКИМГА УКАДЕМИК КЕРАКМИ?
💭 Ҳа, агар у Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов бўлса, шак-шубҳасиз, унга академик ҳам, укадемик ҳам керак. Чунки, бу инсон ёшларни тушунадиган, елка тутадиган раҳбар, болалар билан ҳам чапани, дангал гаплашиб кета оладиган талабчан мураббий, моҳир раҳбар.
📜 Айтганча, "укадемик" деган сўзни Ғафур Ғулом бир аскиясида ўйлаб топган. Яъни, академикнинг укаси, кичкинаси деган маънодаги бир сўз. Бошқача айтганда, укадемик – академикка ҳавас қилиб, кўзини китобдан узмаётган ўйчан бола, Менделеевнинг даврий системасини ёдаки ўқиётган зукко қизалоқ бўлади.
😊 Нафсиламрини айтганда, Тошкент туманидаги 14 мактабда ҳоким "Заковат"ни бошқа мухлислардек томоша қилгани бир ён, "Ёш академиклар" клуби очилгани бир ён бўлди. Ҳазилми, оддий мактабда академик доираларнинг нафаси келиб турса-я?..
Умид билан суқилган таёқ,
Бир кун берар меваю япроқ, деган эди Гёте. Тошкент туманида ҳам умидбахш янгиликлар кўпаяверсин.
Олға, ёшлар!
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGN

#Тошкент_тумани #Наврўз2022
Келесда байрам шукуҳи. Нaврўз бу йил Тошкент туманида бошқача кутиб олинди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Келесда байрам шукуҳи. Нaврўз бу йил Тошкент туманида бошқача кутиб олинди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
📌Туман ҳокими Одилхон Рустамов Масалбой ҳудудида бўлиб, “Соҳибкор”, “Нурҳаёт” МФЙ ёшлари билан мулоқот қилди.
🔘Қизиқ гаплар бўлибди, айниқса, қушлар учун қафас ясайдиган ҳунарманд йигит дангалини айтибди.😊👍

#Хашар_элга_ярашар
#Тошкент_тумани
“Бештерак”, “Кўҳинур” ва “Дийдор” маҳалла ёшлар етакчилари ва ёшлари билан “Дийдор” маҳалла ҳудудида хашар ташкил этилиб ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
https://t.iss.one/yi_agentligi

“Саноат” маҳалласида оммавий ҳашар муносабати билан “Янгилик” кўчасида яшовчи якка ёлғиз қария Азаматов Иброхим отанинг хонадонида “Сарке”, “Мустақиллик”, “Айриота”, Дархон”, “Саноат”, “Боғбон” ва “Қурувчи” маҳалла ёшлар етакчилари иштирокида ҳашар ташкил этилди.
https://t.iss.one/yi_agentligi
#Тошкент_тумани
“Саноат” маҳалласида оммавий ҳашар муносабати билан “Янгилик” кўчасида яшовчи якка ёлғиз қария Азаматов Иброхим отанинг хонадонида “Сарке”, “Мустақиллик”, “Айриота”, Дархон”, “Саноат”, “Боғбон” ва “Қурувчи” маҳалла ёшлар етакчилари иштирокида ҳашар ташкил этилди.
https://t.iss.one/yi_agentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Келес #Тошкент_тумани #Мунаввар_оқшомлар
Келесда ўтадиган тадбирлар ҳар доимгидек number one. Ташкилотчилик, атмосфера идеал даражада. 👍
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Келесда ўтадиган тадбирлар ҳар доимгидек number one. Ташкилотчилик, атмосфера идеал даражада. 👍
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тошкент_тумани
Ёшлар етакчилари фаолияти ҳокимлик эътиборида
Жойларда ёшлар етакчилари учун талай қулайликлар яратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Сабаби, бугун улар маҳалладаги ёшларни етаклаш, уларнинг қизиқишлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда орзу-умидларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш учун тайинланган масъул шахс ҳисобланади.
Ўтган вақт мобайнида, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшлар етакчилари хизмат хонаси, зарур жиҳозлар ва планшет билан таъминланди.
Куни кеча эса Тошкент туманидаги 68 та маҳаллада фаолият юритадиган ёшлар етакчиларига туман ҳокимлиги томонидан компьютер жамламаси топширилди.
✅Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари И.Достонов иштирок этиб, ёшлар етакчиларининг фикр ва мулоҳазаларини тинглади ҳамда келажакдаги ишларига омад тилади.

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Тошкент_тумани
ГЕНЕРАЛ МАЙОРЛАР МАҲАЛЛАСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
📌Бу маҳаллани Тошкент вилоятида яхши билишади. Ҳасанбойданман деган гап барчага таниш.
🔘Шу ерлик олим Фаҳриддинхўжа Ашрафхўжаевнинг айтишича, қишлоқ номи асли Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган Шайх Саид Ҳасан номи билан боғлиқ. Бу инсон фиқҳ ва табобат илмида беназир ҳисобланган ва халқ орасида ўзгача эъзозланиб, Қаллиғота деб ҳам аталган.
🔺Бу зот билан боғлиқ турли ривоятлар тиллардан тилларга ўтиб келган ва шу тариқа қишлоқ Ҳасанбой номини олган, деган тахминлар бор.
🚰Яна бир маълумотга кўра, қишлоқда Ҳасанбой исмли бой ўтган ва у ҳудудни суғорувчи асосий ариқ – Ҳасанбойнинг очилишига сабабчи бўлган экан. Шу инсон шарафига қишлоқ номи Ҳасанбой бўлган, деб ҳам айтишади.
📁2017 йилгача "Ҳасанбой" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) кўринишида мавжуд бўлган. Унинг тасарруфида 4 та маҳалла: Ҳасанбой, Ҳасанбой гузар, Баҳор ва Кенсой бўлган. Ўша пайтда "Ҳасанбой" ҚФЙ аҳолиси 10 500 нафар бўлган.
📍Қишлоқ фуқаролар йиғинининг илк раиси сифатида Шариф Қозоқбоев тарихда қолган. ҚФЙга ўтган вақт мобайнида Мирхалил Миржалилов, Комилжон Ғафуров, Абдуғофур Юсуфалихўжаев раислик қилишган. 2017 йил март ойида ҚФЙлар тугатилиб, "Ҳасанбой" юқоридаги 4 та маҳаллага бўлиниб кетган.
👮♂"Ҳасанбой" маҳалласидан машҳур инсонлар, зиёлилар кўп чиққан. Жумладан генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Сайфулла Асадов шулар жумласидан. Улар Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари сифатида фаолият юритишган. Айни дамда бу инсонлар ҳукумат таркибида масъул лавозимларда ишлашмоқда.
🤼♀Шу ерлик ёш спортчи Бекзод Руфатов 2019-2020 йилда эркин кураш бўйича Осиё ва халқаро чемпионликни қўлга киритган.
⚪️Ҳозирда "Ҳасанбой" маҳалласининг ўзида 4390 нафар аҳоли (1081 нафари 16-30 ёшлилар) истиқомат қилади. Ер майдони – 420 гектар. Аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланади.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Баҳром Муқимов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Ёрқинхўжа Рихсихўжаев
🔹Ёшлар етакчиси – Миржамол Олимжонов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Саида Зокирова.

👏 Савияда гап кўп барибир. Келесда байрамни қандай ташкил қилиш ва зўр кайфиятда ўтказиш бўйича яна мастер класс кўрсатилди. Майда-чуйда деталларигача эътиборга олинган, ташкилотчилик юқори даражада. Асосийси, халқ маза қилди.
✨ Туман ҳокимлиги ахборот хизмати жараённи онлайн тарзда туманнинг гавжум майдонлари ва марказий кўчаларига ўрнатилган катта экранларда ёритиб борди.
⚡️ Кеча бўлиб ўтган вилоятнинг бош байрами алоҳида воқелик ва савия. Унга асло етиб бўлмайди. Вилоятнинг бош байрами вилоят фаоллари ва раҳбарларини мутлақо табиий йўсинда мустаҳакам бирлаштирди. Бу – энг муҳим ҳодиса.
✨ Жорий йил ўтказилган деярли барча байрамларни кўрдим, айримларини жонли кузатдим. Фикримча, туман ва шаҳарлар орасида байрамнинг энг зўри Келес ва Олмалиқ шаҳрида бўлди. Менимча.
Беҳзод Қобулов
Yoshlar kundaligi