Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

‼️Танишинг, бу Ҳусну Сенлендирижи ва бу унинг дунёга машҳур "Истанбул" номли мусиқаси.

🇹🇷 Бу куй анча йиллар олдин яратилган бўлиб, у Ҳуснуга бастакор ва композитор сифатида катта шуҳрат келтирган. Ҳозиргача ҳам Туркияда бу куйни мадҳия даражасида севиб тинглашади.

🤔 Бизникилар эса бу куйни тинглаганда Абдулла Қурбоновнинг "Онажонииим, сиз мехрибооооним" деган қўшиғини эслашади. Ўхшашликни қаранг-а😉

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

Танишинг, ака ука "Ара ва Алек Авитсяннер"лар!

Бу йигитлар бундан қарийб уч йил олдин ўзларининг янги қўшиқларини шунчаки машинада тасвирга олиб "YouTube" тармоғига жойлашади. Видео жуда тез тарқалади. Ҳозирги кунгача 55 миллион марта томоша қилинган.

Шуниям айтиш керакки, оға-инилар қўшиқнинг сарлавҳасида оригинал вариант "Эрик Карапетян"ники ва булар ўша қўшиқни ковер қилишганини ёзиб қўйишади.

Сизга бу қўшиқ ўзбек шоу-бизнесида янграган қайсидир қўшиқни эслатмаяптими? Айнан қайси қўшиқлигини эслаган бўлсангиз, хонанда Имроннинг бу иши қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Янаям биз Имроннинг хонанда Арсен Шахуцнинг "Девочка стоп" номли қўшиғини "Тез кунда тўй бўлади" деб "чопгани" ҳақида айтаётганимиз йўқ.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

🇨🇳Туркиялик Айла Челик 7 йил аввал Беязит Ўзтурк билан дует шаклида куйланган "Багдат" номли қўшиғига олинган клипни ўзининг You Tube каналида тақдим этади. (Бу клип ҳозиргача 191 миллион марта кўрилган)

⚡️Орадан икки йилча вақт ўтиб, Моҳим исмли шоу-бизнесимиз вакиласи "Ишон" деган тарона тақдим этади. Қўшиқ йўли, мусиқаси худди ўша "Багдат" билан бир хил. Аммо айтилиши ва эшитилиши ғирт ўзбекча. Бу клип эса шу пайтгача 11 миллион марта томоша қилинди.

🙄 Клиплар тақдим этилган вақтни ҳисобга олсак, шунда туркиялик Айла ўзи билмаган ҳолда бизнинг Моҳимнинг қўшиғини ундан олдинроқ айтиб қўйган бўляптими, ё бу ерда бошқа гап борми?

🤨Биз қайси бирига ишонайлик, сиз нима дейсиз?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

Биз марҳум санъаткор Муҳриддин Ҳолиқовнинг санъатини ва шахсиятини камситмоқчи эмасмиз. Шунчаки сўрамоқчимиз. Бу қўшиқ аслида кимники?

➡️Мутахассислар мазкур қўшиқ жуда қадимги Араб ретро тароналаридан бири деб айтишмоқда.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

Элиссами ёки Севинч?

🔠Элиссар Закариар (Элисса) 1972 йили Ливанда туғилган.  У ҳозир ҳам араб дунёсининг энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда 50 миллиондан ортиқ кузатувчига эга.

📌Ўзбек шоу-бизнесига ҳозирча орзу бўлган Инстаграмдаги 20 миллионлик, YouTube да 5 миллион кишилик аудиториялар ҳам шулар жумласидан.

🏵2005 йил хонанданинг мусиқий альбомлари 30 миллион нусхада сотилди. "Жаҳон мусиқа мукофоти" берилди. Элисса бу мукофотга сазовор бўлган биринчи ва ягона ливанлик санъаткордир.

🟢Севинч Мўминовани таништиришга эҳтиёж йўқ. Бу ўша шўх-шаддодлиги, дадиллиги билан унча-мунча эркак ҳамкасбларини курагини ерга теккизган Севинч-да. 

🔠Биз юқоридаги видео билан Севинчни ўғирликда айбламоқчи эмасмиз. Балки у шундай қўшиқни ўзбек аудиториясига ҳам илинмоқчи бўлгандир. Шунчаки эгасидан сўраш, ёки бирор жойда Элиссанинг номини айтиб ўтиш эсидан чиққандирда...

Янаям хулосани ўзингизга қолдирамиз😏

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

Фақат бизникилар ўғирлайдими?

🎵Левент Юксел ва Юлдуз Усмонова худди шу қўшиқни 9 йил аввал турк тилида дуэт шаклида куйлаб, клип тақдим этишган. Бу Юлдузнинг Туркияда юрган йилларига тўғри келади. Ушбу чиқиш You Tube тармоғида 10 миллионга яқин томоша қилинган.

◀️Турк эстрадасининг яна бир вакиласи Тугба Юрт ҳам бу қўшиқни 5 йил олдин ўз тилида куйлаб, олдинги натижани янгилади. Унинг кўришлар сони 27 миллион.

Ҳозиргача ҳам бу қўшиқнинг турк эстрадасида ўз ўрни бор. 10 лаб хонандалар томонидан куйланган ва куйланмоқда.

📌Шу намойишлардан хулоса қилиб, кўпчилик бу қўшиқни асли туркларники деб билади. Ўзимизнинг Юлдуз эса уни улардан ўзбекча қилиб "чопган" деб ҳисоблашади.

❗️Биз масалага ойдинлик киритиш учун қарийб қирқ йил аввалги тасвирларни топдик. Юқоридаги видеода уни ҳам сизларга тақдим этяпмиз. Яна бу қўшиқнинг ҳар бир туркча вариантининг изоҳ(описание) қисмида муаллиф сифатида Юлдуз Усмонова исми ёзиб кетилган. Бундан қўшиқнинг асл муаллифи ким эканлиги англашилади.

🔠Сезганингиздек фақат бизникилар кўчирмайди. Биздан ҳам қўшиқларимизни дунё эстрадаси олиб, ўз тилларига ўгириб куйлашади.

📌Фақат битта кичик фарқ бор. Чет хонандалари қаерда бўлмасин қўшиқнинг асл муаллифини ёзиб кетишади. Бизникилар "чопган" қўшиқларни эса доимгидек ҳеч ким сезмай қолаверади.😁

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

Шенайми, Дилфузами?

🎼Турк эстрадасининг ёрқин вакили Шенай (Shenay Ekiz) 1947 йилда туғилган. Куйлашни 1969 йилдан бошлаган.  Илк хит қўшиғи "Кел кардешим" 1971 йилда тақдим этилган бўлиб, у ўша қўшиғи сабаб 1975 йилда Болгарияда бўлиб ўтган "Олтин Орфей" халқаро танловида ғолибликни қўлга киритади. У пайтда ўзимизнинг Дилфуза Исмоилова уч ёшда эди.

"Кел кардешим"

🧐Энди бу қўшиққа тўхталсак, бир пайтлар хонанда Рустам Ғойипов айнан шу қўшиқ мусиқасига халқ оғзаки ижодига мансуб "Жанонга бордим бир кеча" қўшиғини мослаштирганига гувоҳмиз.

😉Дилфузахоним Исмоилова эса, шунчаки Шенайнинг қўшиғига роса ўхшайдиган "Дунёга кулиб бир қара" деб куйланадиган, "Дўст" қўшиғини яратиб қўйганлар билмай.

👆Хулоса қилишингиз учун юқоридаги қўшиқлардан парчаларни сизга тақдим этяпмиз.

Ўхшашликни қаранг-а😁

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

Кенсебайми, Тарканми, ёки Хуршид Расулов?

Орҳан Кенсебай 1944 йилда Туркияда туғилган буюк санъаткорлардан бири. Буюк деганимиз ҳам асосли. Сабаби Орҳан мусиқа ва санъатдан ташқари, Халқ шоири, рассом, юзлаб машҳур қўшиқлар муаллифи бўлган бастакор, мусиқий гуруҳ раҳбари, продюссер ва ўнлаб чолғуларни чала оладиган профессионал созанда ҳам.

"Ҳатасиз кул ўлмаз"

Бу қўшиқ илк марта 1977 йилда Орҳан Кенсебайнинг мусиқий альбомида эълон қилинган. Қўшиқнинг сўз, мусиқа, ижро муаллифи ҳам Орҳаннинг ўзи. Кейинчалик муаллиф ушбу қўшиқни янгилаб куйлаши учун шогирди Тарканга рухсат берган.

Таркан мазкур таронани илк марта 1998 йилда куйлаб, бундан 10 йил олдин ўз You Tube саҳифасида эълон қилади. Натижа – 28 миллион томоша. Эътиборлиси, Таркан қўшиқнинг асл муаллифини кўрсатиб кетган. Балки у шунинг учун ҳам Таркандир...

Энди ўзимиздан гапирсак! Ўзининг маъноли, миллий ва мусиқаси "чопилмаган" қўшиқлари билан элда машҳур Хуршид Расулов 8 ой олдин "Тулки" номли қўшиқ ва клип тақдим этди. Клип ҳозиргача 5 миллион марта томоша қилинди. Ажабланарлиси, Хуршид ака бу қўшиқда шеърга Аъзам Маҳмудни, бастакорликка ўзини муаллиф сифатида кўрсатади. Шоир ёзган сўзларнику тушундик, аммо бастакорлик-чи?

Биз айнан Кенсебайнинг қўшиғи "бирга бир чопилган" демоқчи эмасмиз. Аслида бунинг иложи ҳам йўқ. Чунки You Tube платформасида мусиқий муаллифлик ҳуқуқи яхши ишлайди. Лекин айнан ўша қўшиқ йўлини "сирпантириб" ўзбекча сўз ва нолалар қўшиб, сездирмайгина ўзлаштирилган ва тақдим этилган деган тахминимиз бор...

Хулоса учун юқоридаги видеода учала ижродан ҳам парча тақдим этяпмиз.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_биснес
#Асли_кимники

"Катула"га "Не бўлди"

Туркиялик Довут Гулоғлунинг Катула номли қўшиғини эшитгансиз-а? Кўпчиликнинг ёшлигига гувоҳ бу қўшиқ. 15 йиллар олдин ёзги оромгоҳларда кечки овқатдан кейин бўладиган "дискотека"да кўп янграр эди. Балоғатга бўйлаб қолган йигитлар айнан шу қўшиққа оёқларини чалкаштириб, "брек"ка тушардилар...

Гулоғлу 8 йил олдин "Катула" қўшиғига олинган клипни ҳозирда 24 миллион аудиторияга эга "Netd Music" каналида эълон қилади. Натижа -- 61 миллион томоша.

Орадан бир йил ўтиб,  яъни 7 йил аввал ўзимизнинг Севинч Мўминова кинога саунтрек қилиб ишланган "Не бўлди" номли таронасини "RizaNova" You Tube каналига сиздиради. Қизиғи, унинг кўришлар сони Катулани ортда қолдиради. Шу пайтгача 84 миллион томоша.

Бизга эса бу икки қўшиқнинг нималаридир бир бирига жуда ўхшашдек туюляпти)

Ўзингиз хулоса қилишингиз учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз😁

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники

Муҳриддин Холиқовнинг ҳинд “Гўзал”и

🎵Катталардан сўрасангиз бу ҳақида айтиб беришади. “Живан ке дин...” − 1983 йил суратга олинган “Баде дилвала” фильмида ушбу қўшиқ ижро этилган. Қўшиқни Кишор Кумар афсонавий қўшиқчи Лата Мангешкар билан дуэт шаклида ижро этган. Сўзини эса Мажруҳ Султанпури ёзган.

📎Кишор Кумар 1929 йилда туғилиб, 58 ёшида вафот этган. У актёр, бастакор, қўшиқчи ва продюсер сифатида Ҳиндистонда катта довруқ қозонган. Кейинчалик бу қўшиқни Раж Капурнинг ўғли Риши Капур ҳам Тина Муним билан куйлаган.

🔼Бир сўз билан айтганда ушбу тарона йиллар давомида ҳиндларнинг энг севимли ретроларидан бири бўлиб келмоқда.

“Эй гўзал...” чи?

👌Халқимиз севиб хотирлайдиган санъаткор Муҳриддин Холиқов шу номдаги қўшиқни 1989 йилда куйлаган. Қўшиқ бастакори хонанданинг ўзи, матни эса Мирзабек Холмедов сифатида архивланган.

🫣Бизга эса ҳар икки қўшиқ оҳангида қандайдир ўхшашлик бордек туюлди. Хулоса учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM