Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёнғин

📍Пискент туманидаги ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#луқма

- Арчаларни қаерга олиб кетяпсизлар?

- Пискент ўрмон хўжалигига. Ёнғин бўптию, эшитмадингизми?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янги_нафас

Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!

🏃‍♀Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилоятида "Янги нафас" югуриш марафони бўлиб ўтади.

🏃Марафон 12 март куни эрта тонгдан Нурафшон ситида старт олади. Сиз ҳам келинг, бир ватанда бирга югурамиз!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Ғалабаааа!

⚽️ У-20 Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Австралия терма жамоасига қарши ўта мураккаб ўйинда мардонавор ғалаба қозонди.

🏆Жаҳон чемпионатига йўлланма барчага муборак бўлсин! 🇺🇿

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: "Исмигул"
🎤 Ижро: Ўктам Ҳакимов


Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди? "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди.

Алланечук сирли, эзғин, дилгир мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқни ҳар гал эшитсам  ёшлигим эсга тушади, кўксимни ғижимлаган нозик туйғулар яна чарх уради...

🎼
Тўлиқ аудиони тинглаш

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор...

Шеър: Зулфия

Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шахмат

Бирор кун шахмат ўйнамасам кўнглим таскин топмайди - Эргаш ота

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

ЎЗБЕКЧА РАҚСГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?

Йигитнинг рақсига респект! Бир ўзи даврани тўлдириб юборди.

Ачинарлиси эса ҳеч ким қўшилиб кетолмади рақсга. Бирга бир тушолмади майдонга. Агар шу жойда “Лезгинка” ё бошқа миллат ўйини бўлганда чангитиб юборишарди тўйхонани. Афсус, ўзбекча рақсни билишмайди‑да. Атрофдаги йигитларни мўлтираб туришини‑чи.

Алам қиладигани турк, грузин, чечен ё бошқа халқ рақсларини ўрганиш учун курсларга борамиз, интернетдан онлайн дарслар оламиз. Уларни ўрганишни обрў деб биламиз. Ўзимизникига рақсга келганда “бўлаверади” қабилида иш тутамиз.

“Дилхирож”, “Андижон полкаси”, “Лазги”га аслида юрагида ўти бор йигитлар рақс тушган. Бу рақслар жанговор руҳни кўтариш, муҳаббат ва дўстликни изҳор қилишга хизмат қилган. Бугун бу қўшиқларга қизлар хиром айламоқда.

Тўйларимизда ўйнаётган йигитларга бир қаранг. Бири илондай эшилади, бири телбаларча ўзини ҳар ёққа уради, яна бири эса серрайиб қарсак чалади, холос. Биз бировларнинг ноғорасига ўйнашни яхши эпладик. Лекин ўз куйимизга ўзимиз рақс тушолмаймиз.

Сиз‑чи, ёшлар, ўзбекча рақсга тобингиз қалай?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#афсуски

КАСПИЙ ДЕНГИЗИ БИЛАН ОРОЛНИНГ ҚИСМАТИ ТАКРОРЛАНИШИ МУМКИН

Навбат Касбий денгизига етди. Сўнгги 3-4 йил ичида денгиз сатҳи даҳшатли даражада пасайиб кетган, Урал дарёсидан денгизга жуда оз миқдорда сув қуйиляпти. Касбий денгизидан эса Россия, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон мамлакатлари фойдаланади. Германия ва Нидерландия олимлари ўтказган тадқиқотларга кўра, 2050 йилларга келиб, Туркманистондаги Қорабўғоз-гўл қўлтиғи бутунлай қуриб битади.

Аввал ҳам бўлган эди, аммо бу сафар...

Денгизда орол вужудга келди. Аввал бу орол 1930 йилларда денгиз сатҳи кескин пасайиб кетиши оқибатида пайдо бўлган ва 80-йилларда сув сатҳи яна шундай тезкорлик билан кўтарилмагунича мавжуд бўлиб турган, сўнг яна сув остида қолганди. Ҳозир эса орол майдони катталашиб кетяпти.

Маълумотларга кўра, денгизнинг саёзлашуви 2006 йилдан буён давом этмоқда. Бугунги кунгача унинг майдони 22 минг квадрат километрга қисқарган.

Калаванинг учи қаерда?

Каспий денгизида сувнинг камайишига ёғингарчилик миқдори камлиги ва етарлича сувга тўлдирилмаётгани сабаб қилиб келтирилмоқда. Волгага келиб қуйиладиган кичик дарёлар анчадан буён аввалгидек сув олиб келмаяпти. Уни хўжалик эҳтиёжлари учун сарф қилиб юборишяпти. Айтиш керакки, Каспий — қарийб 300 та йирик ва кичик дарёлар келиб қуйиладиган, аммо бирортаси ҳам оқиб чиқмайдиган ягона денгиз. Айнан дарёлар Каспий сатҳини нисбий ҳаракатсизликда ушлаб туради.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Тошкент вилояти Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Миразиз Мирсултонов билан аудио суҳбат

05:24 - Кириш сўзи.
14:50 - Ўтган йили субсидия орқали тикув машинасига эга бўлдим. Бу йил ҳам малака ошириш учун моддий ёрдам олсам бўладими?
16:28 - Ёш оилалар учун қурилаётган уй-жойларга субсидия олса бўладими?
18:39 - IELTS сертификатини олмоқчиман. Ёшлар ишлари агентлиги қандай ёрдам кўрсата олади?
21:48 - Синглимни турмуши ўхшамади. Уни "Ёшлар дафтари"га рўйхатга қандай киритса бўлади?
24:15 - Ёшларга тўгарак ўтаман. Устахона очишимда кўмак керак...
26:35 - Педагогика университетида 3-босқич талабасиман. Менга иш керак...
36:43 - Ўғлим ҳунармандчилик билан шуғулланади. Устахона қурилишини якунлаши учун кредит олсак бўладими?
40:10 - Субсидия асосида ноутбук олмоқчиман.
45:15 - Ёшлар етакчиларининг ёш тоифаси белгиланганми?
51:40 - Ўтган йили Ёшлар ишлари агентлиги шартнома тўловимни 50% ни тўлаб берган эди. Бу йил ҳам тўлаб бериш имкони борми?
54:05 - 1 ойлик ҳарбий хизматга бормоқчиман. Ёшлар ишлари агентлиги тўлов қилиб бера оладими?
55:12 - Оилада фақат турмуш ўртоғим ишлайди. Тадбиркорлик қилсам давлат томонидан кредит бериладими?
1:15:55 - Аукционда қандай иштирок этсам бўлади?
1:19:34 - Укам "Ёшлар дафтари"га киритилиб, сафарбарлик чақирув резерви учун шартнома тузилган, бироқ масъуллар томонидан ҳали пули ўтказилмади...
1:29:55 - Бўка туманида ёш Темурбеклар мактабини очганман. Ётоқхонамиз йўқ...
1:36:20 - Якуний сўз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Премьера

ОЗОДА ЭЛЁРБЕКНИ КЕЧИРДИ

"Артист" лойиҳасида келиб чиққан жанжалдан қарийб бир йил ўтиб иккаласи ярашди. "Ўзим ҳам жичча ёмонман", - деди Озода Нурсаидова ярашиш маросимида.

Шунингдек, хонанда Баҳром Назаров ва Шавкат Умаров билан ҳам муносабатларини мустаҳкамлаб олди.

Бир муддат олдин Лилл Хуррамов билан дуэт куйлаган Озода бу сафар бошқа "полапон"ларни қўллаган кўринади.

🎞 Тарона ва унга ишланган клипга ўзингиз баҳо беринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу_қизиқ

Олимпиада ўйинлари 115 йил аввал мана шундай кўринишда бўлган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билармидингиз

ПУШТИ ПОМИДОР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЯРАТИЛГАНМИ?

🍅Халқ орасида “пушти помидор” номи билан машҳур “Юсупов” навининг Тошкент вилояти билан боғлиқлик жиҳатларини биласизми?

Мазкур навни яратган Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган агроном Карим Юсупов (1910-2009) Зангиота тумани Хонобод қишлоғида туғилган.

⭕️Олим 50‑йилларнинг ўрталарида мустақил ҳолда сабзавот селекцияси билан шуғуллана бошлайди. Натижада, йирик мевали, ўрта кечпишар, серҳосил (тупида 8-10 кг), сифатли, касалликларга чидамли, эти мазали, уруғи кам, машҳур “Юсупов” помидор навини яратади.

🌱Карим ота бу жараённи дехқончасига тушунтириб берган экан: "...ўртамиёна иссиқхонанинг ярмига тарвуз, ярмига эса жайдари помидор экдим. Уларнинг бир вақтда гуллашини ҳисобга олиб, асаларилар келтирдим. Ўзаро чангланиш жараёнидан сўнг янги нав етиштирилди."

📣1960 йилдан бошлаб “Юсупов” қўшни республикаларда ҳам машҳур бўлди. Ҳатто Ғарбий Европа давлатларидан шартномалар тузиш ҳақидаги таклифлар ва хатлар келади. Бироқ ўша вақтда отага чет элга бориш насиб этмаган экан.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир манзаралари. Олмалиқ

Фото: Суҳроб Боймирзаев

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧 Қадрдон оҳанглар: "Баҳор эди"
🎤 Ижро:
Баҳодир Мамажонов

Эсингдами, хиёбондаги илк тўқнашувимиз. Юзинг ҳаяжондан лоларанг тус олганди. Боғимизда муҳаббат гулғунчаси бўй таратган кун-чи? Қафасини тарк этмоқни истаб исён кўтарган юрак...Энтикиб, қалтираб гул тутган қўллар... Туйғуларинг каби қайноқ эди... Баҳор эди ўшанда...

🎼Тўлиқ аудиони тинглаш

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен сени севаман, ғунча лабида
Ўпичдай титраган шабнам мисоли
...

Шеър: Амир Худойберди

Образларда: Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова
Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

⚡️Талабалар унутманг: Тўлов-контрактнинг 50 фоизини 15 мартгача тўланиши керак

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контрактни расмийлаштириш муддати узайтирилган эди. Бу табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабаларга ҳам тааллуқли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат ОТМларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 2023 йил 20 январгача узайтирилганди. Ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 20 январь этиб белгиланганди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️✏️
✏️✏️✏️✏️

🗓 Шу кунларда Телеграмдаги контактлардан юқоридаги каби хабарлар келмоқда. Зинҳор бу каби хабарларда келтирилган ҳаволанинг устига босманг! Акс ҳолда, аккаунтингизни бузиб киришлари мумкин.

🚫 Агар сиз ўзингиз билмаган ҳолда рақамингизни рўйхатдан ўтказиб қўйган бўлсангиз, зудлик билан созламалардан аккаунтингиз фаол бўлган бошқа қурилмаларни ўчириб ташланг!

❗️ Эҳтиёт бўлинг, аккаунтингизни ўз қўлингиз билан бегоналарга топшириб қўйманг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM