#яшил_макон
Тошкент вилояти ёшлари 10 минг тупдан ортиқ кўчат экди
🌸 Баҳорнинг илк кунларидан бошлаб, Тошкент вилояти ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акциясига старт берилган эди.
🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан бошланган мазкур саъй-ҳаракатларда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, фаол ёшлар қатнашмоқда. Шу кунгача туман-шаҳарлар ёшлари иштирокида 10 минг тупдан ортиқ янги ниҳоллар экилди.
✅ Бу каби саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Тошкент вилояти ёшлари 10 минг тупдан ортиқ кўчат экди
🌸 Баҳорнинг илк кунларидан бошлаб, Тошкент вилояти ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акциясига старт берилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил
УЧ ДАЪВОГАР. АМЕРИКА КИМНИКИ?
Американинг кашф этилиши деганда, албатта, кўз олдимизга буюк сайёҳ Христофор Колумб келади. Лекин Беруний уни аввал кашф қилган деган масала ўртага ташланади. Аммо Американинг номи италиялик Америго номи билан аталади. Сизнингча, Американи ким кашф қилди?
Абу Райҳон Беруний назарияси ёхуд Колумб қадами
Беруний умрида океан кўрмаган. Аммо ақл шарофати билан дунёнинг бу четидан туриб, нариги бир тарафи ҳақида башорат қилди. "Осиё, Африка ва Европа қитъалари дунёнинг унча катта бўлмаган бўлаги - 2/5 қисмини англатади. Хўш, унда қолган 3/5 қисми нимадан иборат? Демак, денгиз ортида яна бир қитъа бор, йўқса ер ўз орбитасидан чиқиб кетган бўлар эди" деган фикрни илгари сурди ва буюк кашфиётнинг илк поғонасини босди.
1492 йилда саёҳатга чиққан Колумб орол соҳилига лангар ташлайди ва Америкага илк қадамни Колумб қўяди. Аммо маҳаллий ҳиндуларни кўриб, бу ерни Ҳиндистон деб атайди ва катта хатоликка йўл қўяди. Бу хатоси унга бирмунча қимматга тушди ва ва кашфиётчи эмас, шунчаки оролга биринчи борган инсон сифатида тарихга муҳрланди.
Америкага айланган Америго
Орол қайтадан кашф қилинди. Колумбдан сўнг Америкага испаниялик сиёсатчи ва саёҳатчи Америго Веспуччи қадам қўйди. У Оролни ўлчаб чиқди, синчиклаб ўрганди. У ҳақида ўзининг кундаликларида сўзлади. Америго оролни "Янги дунё" деб атади. Сайёҳнинг битиклари Флоренцияда илк бор китоб бўлиб нашр этилди. Шу тариқа, китоб савдоси билан шуғулланувчи Иоганн Оттмар савдода мўмай даромад келтираётган навбатдаги “Учинчи саёҳат” китобини чоп этишга қизиқиб қолади. Ва оммани ўз нашрига янада жалб этиш учун “Янги дунё”ни А.Веспуччи номи билан “Америго ери” деб атайди. Шу-шу бўлдики, орол кашфиётчиси Америго бўлиб қолди.
Нилуфар Убайдуллаева,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

#расмий_муносабат
Бўка туманида тез тиббий ёрдам автомашинасида хўжалик ишлари қилинаётгани кўрсатилган сурат юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.
"Бўка тумани аҳолиси сонидан келиб чиқиб 8 та умумий профилдаги тез тиббий ёрдам бригадалари, 1 нафар реанимацион тез тиббий ёрдам бригадаси, жами 9 нафар бригада аҳолига туну-кун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.
Тарқалган хабарлардаги 10 235 ZAA давлат рақам белгили 2013 йилда ишлаб чиқарилган Дамас русумли махсус автомашина, Тез тиббий ёрдам автомашинаси эмас, балки Бўка тумани Марказий оилавий поликлиника учун ажратилган “Тиббий хизмат” автомашинаси ҳисобланади.
Ушбу автомашина аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассаларининг автотранспорт воситалари билан таьминлаш меьёрлари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 330-сонли буйруғи 2-иловаси 3-бандида;
“Тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассаларида, поликлиникаларда, туғруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторияларда, СЭОЖСХ ларда ва тизимдаги бошқа муассаларида тиббий хизмат ишларида фойдаланилиши” белгиланган.
Ушбу ҳолатни ўрганиш учун, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда қонун бузилишига йўл қўйган мутасадди раҳбарлар ва уларнинг ходимларига интизомий жазо чоралари кўрилишини маьлум қиламиз" дейилади расмий муносабатда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янги_нафас
Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!
🏃♀Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилоятида "Янги нафас" югуриш марафони бўлиб ўтади.
🏃Марафон 12 март куни эрта тонгдан Нурафшон ситида старт олади. Сиз ҳам келинг, бир ватанда бирга югурамиз!
✉Telegram📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

✉Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика
🎧 Қадрдон оҳанглар: "Исмигул"
🎤 Ижро: Ўктам Ҳакимов
Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди? "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди.
Алланечук сирли, эзғин, дилгир мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқни ҳар гал эшитсам ёшлигим эсга тушади, кўксимни ғижимлаган нозик туйғулар яна чарх уради...
🎼Тўлиқ аудиони тинглаш

#Муҳокама_учун_мавзу
ЎЗБЕКЧА РАҚСГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?
Йигитнинг рақсига респект! Бир ўзи даврани тўлдириб юборди.
Ачинарлиси эса ҳеч ким қўшилиб кетолмади рақсга. Бирга бир тушолмади майдонга. Агар шу жойда “Лезгинка” ё бошқа миллат ўйини бўлганда чангитиб юборишарди тўйхонани. Афсус, ўзбекча рақсни билишмайди‑да. Атрофдаги йигитларни мўлтираб туришини‑чи.
Алам қиладигани турк, грузин, чечен ё бошқа халқ рақсларини ўрганиш учун курсларга борамиз, интернетдан онлайн дарслар оламиз. Уларни ўрганишни обрў деб биламиз. Ўзимизникига рақсга келганда “бўлаверади” қабилида иш тутамиз.
“Дилхирож”, “Андижон полкаси”, “Лазги”га аслида юрагида ўти бор йигитлар рақс тушган. Бу рақслар жанговор руҳни кўтариш, муҳаббат ва дўстликни изҳор қилишга хизмат қилган. Бугун бу қўшиқларга қизлар хиром айламоқда.
Тўйларимизда ўйнаётган йигитларга бир қаранг. Бири илондай эшилади, бири телбаларча ўзини ҳар ёққа уради, яна бири эса серрайиб қарсак чалади, холос. Биз бировларнинг ноғорасига ўйнашни яхши эпладик. Лекин ўз куйимизга ўзимиз рақс тушолмаймиз.
Сиз‑чи, ёшлар, ўзбекча рақсга тобингиз қалай?

#афсуски
КАСПИЙ ДЕНГИЗИ БИЛАН ОРОЛНИНГ ҚИСМАТИ ТАКРОРЛАНИШИ МУМКИН
Навбат Касбий денгизига етди. Сўнгги 3-4 йил ичида денгиз сатҳи даҳшатли даражада пасайиб кетган, Урал дарёсидан денгизга жуда оз миқдорда сув қуйиляпти. Касбий денгизидан эса Россия, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон мамлакатлари фойдаланади. Германия ва Нидерландия олимлари ўтказган тадқиқотларга кўра, 2050 йилларга келиб, Туркманистондаги Қорабўғоз-гўл қўлтиғи бутунлай қуриб битади.
Аввал ҳам бўлган эди, аммо бу сафар...
Денгизда орол вужудга келди. Аввал бу орол 1930 йилларда денгиз сатҳи кескин пасайиб кетиши оқибатида пайдо бўлган ва 80-йилларда сув сатҳи яна шундай тезкорлик билан кўтарилмагунича мавжуд бўлиб турган, сўнг яна сув остида қолганди. Ҳозир эса орол майдони катталашиб кетяпти.
Маълумотларга кўра, денгизнинг саёзлашуви 2006 йилдан буён давом этмоқда. Бугунги кунгача унинг майдони 22 минг квадрат километрга қисқарган.
Калаванинг учи қаерда?
Каспий денгизида сувнинг камайишига ёғингарчилик миқдори камлиги ва етарлича сувга тўлдирилмаётгани сабаб қилиб келтирилмоқда. Волгага келиб қуйиладиган кичик дарёлар анчадан буён аввалгидек сув олиб келмаяпти. Уни хўжалик эҳтиёжлари учун сарф қилиб юборишяпти. Айтиш керакки, Каспий — қарийб 300 та йирик ва кичик дарёлар келиб қуйиладиган, аммо бирортаси ҳам оқиб чиқмайдиган ягона денгиз. Айнан дарёлар Каспий сатҳини нисбий ҳаракатсизликда ушлаб туради.

Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Тошкент вилояти Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Миразиз Мирсултонов билан аудио суҳбат
05:24 - Кириш сўзи.
14:50 - Ўтган йили субсидия орқали тикув машинасига эга бўлдим. Бу йил ҳам малака ошириш учун моддий ёрдам олсам бўладими?
16:28 - Ёш оилалар учун қурилаётган уй-жойларга субсидия олса бўладими?
18:39 - IELTS сертификатини олмоқчиман. Ёшлар ишлари агентлиги қандай ёрдам кўрсата олади?
21:48 - Синглимни турмуши ўхшамади. Уни "Ёшлар дафтари"га рўйхатга қандай киритса бўлади?
24:15 - Ёшларга тўгарак ўтаман. Устахона очишимда кўмак керак...
26:35 - Педагогика университетида 3-босқич талабасиман. Менга иш керак...
36:43 - Ўғлим ҳунармандчилик билан шуғулланади. Устахона қурилишини якунлаши учун кредит олсак бўладими?
40:10 - Субсидия асосида ноутбук олмоқчиман.
45:15 - Ёшлар етакчиларининг ёш тоифаси белгиланганми?
51:40 - Ўтган йили Ёшлар ишлари агентлиги шартнома тўловимни 50% ни тўлаб берган эди. Бу йил ҳам тўлаб бериш имкони борми?
54:05 - 1 ойлик ҳарбий хизматга бормоқчиман. Ёшлар ишлари агентлиги тўлов қилиб бера оладими?
55:12 - Оилада фақат турмуш ўртоғим ишлайди. Тадбиркорлик қилсам давлат томонидан кредит бериладими?
1:15:55 - Аукционда қандай иштирок этсам бўлади?
1:19:34 - Укам "Ёшлар дафтари"га киритилиб, сафарбарлик чақирув резерви учун шартнома тузилган, бироқ масъуллар томонидан ҳали пули ўтказилмади...
1:29:55 - Бўка туманида ёш Темурбеклар мактабини очганман. Ётоқхонамиз йўқ...
1:36:20 - Якуний сўз.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес #Премьера
ОЗОДА ЭЛЁРБЕКНИ КЕЧИРДИ
"Артист" лойиҳасида келиб чиққан жанжалдан қарийб бир йил ўтиб иккаласи ярашди. "Ўзим ҳам жичча ёмонман", - деди Озода Нурсаидова ярашиш маросимида.
Шунингдек, хонанда Баҳром Назаров ва Шавкат Умаров билан ҳам муносабатларини мустаҳкамлаб олди.
Бир муддат олдин Лилл Хуррамов билан дуэт куйлаган Озода бу сафар бошқа "полапон"ларни қўллаган кўринади.
🎞 Тарона ва унга ишланган клипга ўзингиз баҳо беринг.

#билармидингиз
ПУШТИ ПОМИДОР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЯРАТИЛГАНМИ?
🍅Халқ орасида “пушти помидор” номи билан машҳур “Юсупов” навининг Тошкент вилояти билан боғлиқлик жиҳатларини биласизми?
✅ Мазкур навни яратган Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган агроном Карим Юсупов (1910-2009) Зангиота тумани Хонобод қишлоғида туғилган.
⭕️Олим 50‑йилларнинг ўрталарида мустақил ҳолда сабзавот селекцияси билан шуғуллана бошлайди. Натижада, йирик мевали, ўрта кечпишар, серҳосил (тупида 8-10 кг), сифатли, касалликларга чидамли, эти мазали, уруғи кам, машҳур “Юсупов” помидор навини яратади.
🌱Карим ота бу жараённи дехқончасига тушунтириб берган экан: "...ўртамиёна иссиқхонанинг ярмига тарвуз, ярмига эса жайдари помидор экдим. Уларнинг бир вақтда гуллашини ҳисобга олиб, асаларилар келтирдим. Ўзаро чангланиш жараёнидан сўнг янги нав етиштирилди."
📣1960 йилдан бошлаб “Юсупов” қўшни республикаларда ҳам машҳур бўлди. Ҳатто Ғарбий Европа давлатларидан шартномалар тузиш ҳақидаги таклифлар ва хатлар келади. Бироқ ўша вақтда отага чет элга бориш насиб этмаган экан.

🎧 Қадрдон оҳанглар: "Баҳор эди"
🎤 Ижро: Баҳодир Мамажонов
Эсингдами, хиёбондаги илк тўқнашувимиз. Юзинг ҳаяжондан лоларанг тус олганди. Боғимизда муҳаббат гулғунчаси бўй таратган кун-чи? Қафасини тарк этмоқни истаб исён кўтарган юрак...Энтикиб, қалтираб гул тутган қўллар... Туйғуларинг каби қайноқ эди... Баҳор эди ўшанда...